-
Мана буни жасорат деса бўлади!
Гулнора Каримованинг Швейцариянинг Bilan журналига берган интервьюсининг батафсил матни
Яқинда Швейцариянинг “Билан” журнали кичик бир интервью, аниқроғи, анчадан бери барчани қизиқтириб келаётган бир нечта қисқа саволларга очиқдан-очиқ жавобларни чоп этди… Уни ўқиб кўрганларнинг қизиқишларига биноан, ушбу мунозара-жавобларнинг тўлиқ матнини эълон қилиш ўринли, деб ўйладим. Нашрнинг формати ва аниқ белгиланган хажми туфайли, қўплаб қизиқарли жиҳатлар кадр ортида қолганди… Узоқ сукунатдан кейин ушбу муҳокамалар жамоатчилик эътиборини жалб қилаётган экан, юқори мартабадаги маҳфий ёзишмалардан баъзи парчаларни ҳам бу ерда ошкор этишга, аҳийри, қарор қилдим. Умид қиламанки, буларнинг барчаси бежиз кетмайди.
1. Ўтган йили ёзда, Россиянинг МТС мобил алоқа компаниясининг Ўзбекистондаги шўъбаси бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг исми «Интерпол»нинг халқаро қидирув рўйхатида пайдо бўлганидан сўнг, Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат банкларида сақланаётган юз миллионлаб франк ўзбек активларини музлатиб қўйишди. «Пул ювиш»да гумон қилиниб, жиноий иш қўзғатилди. Вақт ўтиши билан коррупцияга оид бошқа текширув – Швецияга тегишли TeliaSonera операторининг 2007 йил Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ терговига гўёки алоқадар бўлиб қолган бу ишни ёритишда турли нашрлар сизнинг исмингиз ҳам эслаб ўтишди. Бу масала бўйича сизнинг нуқтаи назарингиз қандай?
Мен узоқ вақт давомида ушбу мавзуда гапиришни хоҳламадим ва ҳозир ҳам истамаган бўлардим. Эҳтимол, сиз ҳақдирсиз, шу футсатдан фойдаланиб, фикримни билдириш, вазиятга ойдинлик киритиш вақти етиб келди шекилли.
Сиз ҳақсиз, буни сунъий равишда бўрттирилган муаммо деб бўлмайди. МТС компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятида кўплаб қоидабузарликлар аниқланиб, бу кенг жамоатчиликка ошкор этилганидан сўнг, айниқса, 2011 йилнинг кузида Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилган текширувдан кейин бир-биридан ажабланарли ҳодисалар рўй бера бошладики, орадан бир неча ой ўтиб, уларнинг асл моҳияти юзага чиқди.
МТС, бу – катта компания бўлиб, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар бозорида тижорий урушлар ва мўжаролар “тажриба”сини орттириб бўлганди.
МТС компанияси томонидан олиб борилган тижорий урушлар доим кескин ва тажовузкорона кўринишга эга бўлган. Компания Ўзбекистонда ҳам ушбу стратегиясини эттиргани коммуникация ва сиёсат олами мутахассисларини хайрон қодирмади. МТС компанияси бор имкониятларни ишга солишига ҳеч ким шубҳа қилмасди, шу боисдан ҳам Ўзбекистонга “атом уруши эълон қилиниши” ҳақидаги умумий танишлар орқали билдирилган дўқ-пўписалар ҳайратга солмади.
Ўзбекистондаги МТС компанияси бош директори Беҳзод Аҳмедовни мен кўпдан бери, Тошкентда университетда ўқиб юрган вақтларимдан биламан. Кўпчилик фикримга қўшилса керак, шаҳар қанчалик катта бўлмасин, танишларинг даврасида у доим тор. Беҳзод Аҳмедов ҳам кўпчилик сингари унинг опаси, онаси ва отасини ҳам яқиндан танишимдан фойдаланиб қолишни истади, Тошкентда ўзига “яқинлашиб бўлмайдиган” имидж яратиб олди. Мамлакатдаги таниқли уруғ-аймоқларидан фойдаланган ҳолда, у ўзининг ички сиёсий ўйинини бошлади (Ўзбекистонда уруғ-аймоғчилик доим алоҳида таъсирга эга бўлган). Абонентларнинг ҳисобларидан маблағларни ечиб оладиган махсус биллинг дастурларини ишлаб чиққани, ноқонуний халқаро қўнғироқларни йўлга қўйгани, телефон карточкаларини олиб-сотишни ва солиқлар билан боғлиқ йирик фирибгарликларни амалга оширганлиги ва бу шу тариқа катта маблағларни кўлга киритгани бизга кейинроқ маълум бўлди.
МТС компаниясининг муаммоларини ҳал қилиш бўйича мурожаатлар, дўқ-пўписалар ва талабларга жавобан мен шуни таъкидладимки, номардлик ҳеч кимга обру келтирмайди, тахминимча, Беҳзод Аҳмедовнинг Ўзбекистондан қочиб кетиши оддий телекоммуникация масалаларидан кўра чуқурроқ илдизларга эга. Менга бир неча бор таҳдид қилишди. Лекин бу бошқа бир мавзу. Шундан кейин нима бўлганига ўзингиз ҳам бевоситакузатиб бориш имконига эга бўлдингиз. Душманлар ва муҳолифлар томонидан билдирилган пўписалар амалга оширилди, Москва, Швейцария ва Швециядаги турли компаниялар ва шахслар билан алоқадор иш юзага келди.
Мен машҳурлик ва вакиллик фаолияти айниқса собиқ совет ҳудудида маданият ва санъат ҳамда чиройли оммавий чиқишлар билан чекланиб қолмаслигига анчада буён кўникиб қолганман. Одатда сени бутун мамлакатга, унинг барча ютуқ ва камчиликлари, 29 миллион аҳолининг ҳар бир бешинчисининг муваффақиятсизлиги билан ўзаро боғлиқликда тасаввур қилишади.
Бу борада швейцар – швед масаласи буюртмачилари ишга бундан-да чуқурроқ кириб бордилар. Гўёки, собиқ иш юритувчиларининг TSнинг Ўзбекистон бозорига кириб бориши бўйича музокараларда деярли ҳамма, ҳаттоки Лола ва Гулнора Каримовалар иштирок этгани, ижрочилар бу масаладаги келишувда кимга бирикиб олиш борасида танлов ҳуқуқига эга бўлганликлари ҳақидаги кўрсатмалари тақдим этилган эди. TS Марказий ва Жанубий Осиёдаги бир йўла учта мамлакатда (Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистон) фаолият кўрсатаётган корхонани сотиб олганига қарамай, фақатгина Ўзбекистон гўёки ўзининг бир корхонанинг ягона механизми сифатида “коррупцияга муҳаббати” билан ажралиб турарди, лекин хабарларга кўра, барча текширув ва халқаро аудитлардан сўнг унинг янги муассиси хатто Агахан бўлган.
Аввал ҳам мен бу каби вазиятлардан сабоқ чиқариб улгурганман. Менинг ҳолатимда Осиёдаги энг катта оммавий уюшма бўлмиш Фонд Форумни ташкил этишда илк машаққатли қадамларни ташлаганимизда, 2010 йилги мувафаққиятдан сўнг, буни алоҳида таъкидлаш лозим, 2011 йилда NY Fashion Week ҳафталигида иккинчи маротаба иштирок этганимда, 2010 йилнинг май ойида Канн шаҳрида ўтказилган ОИТС кинога қарши Amfar оқшомида тадбирининг вице-президенти этиб сайланганимда, Базелда ўз тақинчоқлар тўпламим билан дунё саҳнасига чиқишга ҳаракат қилганимда ва бошқа кўплаб шундай ҳолатларда мўжизакор тарзда, йўқ жойдан катта пул эвазига салбий маълумотлар пайдо бўла бошлаган. Вақт ўтиши билан тушундим, сенга қаршилик кўрсатишаяптими, демакки, сен аҳамиятга эгасан. Бу ҳол одамни қувонтиради. Ҳақиқатан ишлай бошлаб, бошқалардан фарқ қила бошлаганингда, қарама-қаршилик ёки, тўғрироқ қилиб айтганда, майда қитмирчиликлар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб қолади.
Салбий ахборотлар таъсири остида қолувчи дўстлар ва яқинлар олдида албатта, ноқулай бўлади. Бу иш ўзбекистонлик ва швейцариялик дўстларимга ҳамлаларсиз ўтмади. Уларни ҳам “текширув ишларининг асаббузарликлари” орқали издан чиқаришга уринишлар бўлди. Европада машҳур фамилиялар соҳиблари ўз адвокатлари орқали “Lombard Odier банки томонидан ўтказилган текшириш ишлари давомида воқеаларни бўрттириш ҳолатлари бўйича Судга ёлғон гувоҳлик қилиш ва дискредитация масаласида даъво аризаси бериш ҳуқуқи билан” ўз эътирозларини билдирдилар.
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Беҳзод Аҳмедовнинг роли айниқса қизиқтирмоқда. TeliaSonera’нинг ички ҳужжатларига кўра, Швеция оператори ўртасида бўлган музокараларида у гўёки Сизнинг вакилингиз бўлган. Сиз ва Беҳзод Ахмедов ўртасидаги муносабатлар қандай? Баъзилар, уни гўёки сизнинг ишончли кишиларингиздан бири, деб ҳисоблашади. TeliaSonera’нинг Ўзбекистонга кириб келишига Сиз қанчалик алоқадорсиз?
Биласизми, бу савол мен учун ҳам жуда қизиқ. Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистонда телекоммуникация ускуналарини, коммунал хизматлар учун ўлчагичлар ва бошқа техник ҳамда хорижда ва давлат эътиборига лойиқ муҳим тендерларда, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компаниясида, шунингдек, оптик-толали алоқа тармоқларини ўтказиш ва бошқа турли соҳалардаги кўплаб лойиҳаларда ҳамда Ўзбекистон Прокуратураси расмий сайтида ёзилганидек, МТС компанияси томонидан олиб кирилган ускуналар учун кўрсатилган ҳисоб-варақларида маҳсулот нархи аслидагидан 50 бараваргача қиммат кўрсатиш ва бошқа қатор ишларни қандай уддалай олган.
Саволлар кўп, шу жумладан Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистондаги кўплаб камера ва кенг жамоатчилик назаридан четда бўлишни афзал деб биладиган нуфузли, бадавлат шахслар билан ишлар эди. Уларнинг кўпчилиги Беҳзод Аҳмедовни танирди ва уларни ҳам қийнаётган савол шуки, қандай қилиб у узоқ йиллар давомида МТСнинг оддий директори ва кўпчилигимизнинг яқин дўсти ролини ўйнаган ҳолда кўплаб шубҳали савдоларни назорот қилди ва уларга алоқадор бўлди. Шу жумладан, 2012 йилнинг куз ойидагина биз учун маълум бўлган, ноқонуний равишда катта пул маблағини қора бозорда анчадан буён ва доимий тарзда ишлаётган инсонлар ёрдамида нақт пулга айлантирди. ОАВда вазиятнинг турли талқинлари мавжуд, энг муҳими эса, сиз қайси бирини танлашингизда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Прократурасининг очиқ ҳисоботидаги маълумотларга мақолалардаги номлар, исмлар ва бошқа жиҳатлар ҳақиқий манзиллар, компания ва рақамларга мос келиши – мисол учун, МТС-Ўзбекистонга аслида нима бўлмоқда? мақоласидаги каби(И.Кодиров, 05.08.2012, www.centasia.ru, www.ivest.kz, www.maxala.org сайтларида эълон қилинган), кишини барча ва барчаси ҳақида жиддий мулоҳаза қилишга ундайди.
И.Кодиров: МТС-Ўзбекистонга аслида нима бўлмоқда?
05.08.2012
МТС масаласига доир.
МТС-Ўзбекистонга аслида нима бўлмоқда? Агар мулкчилик ва бирор бир сиёсий нимкосалар масалаларини четга суриб турган ҳолда, бошланган жиноятчилик ишига яқинроқ назар ташлайдиган бўлсак: МТС-Ўзбекистонга нисбатан билдирилаётган айбловлар йирик миқдордаги пул маблағларини нақд пулга айлантириш, жиноятчилик йўли билан қўлга киритган даромадларни легаллаштириш, лицензиясиз иш олиб бориш ва солиқ тўлашдан бош тортишдан иборатдир. Бир қатор яширин тузилмалар фош этилганки, улар орқали йирик товламачиликлар амалга оширилгани аниқланган (ООО “LAPESCARA BALAMORE”, “HAYTKON SERVIS “PLYUS”, “ASIA AGRO FOOD EXPORT”, “AGRO TIME GROUP”,”POCATI GORDON QURILISH”, “ABDUJAFAR SAVDO”, “WEST ELEKTRIK GROUP”, “ABDUJAFAR SAVDO PLUS” “ELEKTRO JIXOZ NUR SAVDO”, “EXAD LANCER”,”SIR NOSIR”, “ZOLOTOY MODERN SERVIS” ва бошқалар). Шулардан бошласак, кўрсатилган ушбу фирмалар нақд пулга айлантириш билан шуғулланади, яъни ҳар қайси идоранинг, гўёки, кўрсатилган хизматлари ёки “етказилган моллар” учун пул маблағларини 75-85% гача нақд пулга айлантиради. Бундай фирмаларнинг айланмаси ойига 30-70 млрд. сўм бўлиб, улар 2 ойдан 6 ойгача фаолият кўрсатади. Кўрсатилган фаолият билан барча ҳам шуғулланавермайди. Тошкент бўйича 3 киши бор ва улар бир неча йил давомида нақд пулга айлантириш “бозорини” назорат қилади: булар “Козим”, “Сурат” ва “Володя-кореец”, уларнинг иш жойлари – бири МУМ яқинида, Траст банк ёнида ва Глинка кўчасида жойлашган. Бир вақтнинг ўзида 20-30 та фирма иш олиб бориб, уларнинг раҳбарлари сифатида асосан қишлоқ жойлардан бўлган сохта шахслар расмийлаштирилади. Ҳисоб рақамини очишдан аввал кўрсатилган барча фирмалар солиқ органларида ва прокуратураниг Департаментида барча даражаларда “билдирги” қилиб ўтади ва ушбу билдирги миқдори 500 дан 1000 АҚШ долларигача бўлиши мумкин, банк ходимлари нақд пулга айлантириш учун 1-2% олади. Шу тариқа, кўрсатилган фирмалар 3-6 ойгача иш олиб боради, шундан сўнг, прокуратура билан келишилган ҳолда уларга қарши 189, 184 – солиқдан бош тортиш моддаси бўйича иш қўзғатилади ва энг кам санкциялар кўрилади. Ҳаражатлар миқдори: 5-10 минг доллар прокурорга ва 2-3 минг доллар ҳакамга берилади. Прокуратура департаменти ва солиқ хизмати томонидан бу фаолиятни Департамент раҳбари Зиляев Баҳодир – ЎзР МҲХ одами ва ёқимтойи. Ҳалоллаган пуллари эвазига Зиляев Баҳодир ўз ватани Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида Ўзбекистонда энг йирик чорвачилик мажмуасини барпо этган бўлиб, бу мажмуа Сирдарё вилояти аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлайди ва бутун туман майдонни эгаллайди. ЎзР МҲХ бу ишларга аралашмайди, негаки, кўрсатилган фаолият генерал, МҲХ раис ўринбосари Ҳаёт ака таъсир доирасида, унга эса Сурат Дубай шаҳрида супермаркет қуриб берган (мана шу ерда ҳақиқий легализация). Энди МТС-Ўзбекистон масаласига келсак, МТС-Ўзбекистон нақд пулга айлантирган барча маблағ, бу эса 35 млрд.сўмга тенг, директор Беҳзод Аҳмедовнинг чўнтагига бориб тушган. Маълум бўлишича, бу пулларнинг катта қисмини у Ҳаёт акага берган ёки унинг харажатларини қоплаган, ҳаммага маълумки Чимён атрофидаги улкан дала ҳовли қурилишига оид барча ҳаражатлар юқорида номи келтирилган фирмалардан бирига ўтказилган пуллар ҳисобидан қопланган. Энди эса табиий савол туғилади – МТС-Ўзбекистон бош директори Б.Аҳмедовни яшириш кимга керак эди??? Жавоб ҳам ўз-ўзидан маълум, шундай экан, бегуноҳ бир инсон, Россия фуқароси Даутов Радикни ҳибсга олиш ва жиноий ишни сиёсий можарога айлантиришдан нима ҳожат? Қизиқарлиси шундаки, Россия Федерациясининг дипломатияси бир томондан Россия фуқароси Р.Даутовнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, бошқа томондан асл жиноятчи Б.Ахмедов Россияда яшириниб юргани борасида сукут сақламоқда! Ёзилганларнинг барчаси рост эканини текшириб кўриш учун, МТС-Ўзбекистон учун йирик миқдордаги пул маблағларини нақд пулга айлантириб берган фирмаларнинг асл раҳбарлари ва эгалари қаерда эканига назар ташлаш етарлидир? Шу ўринда таъкидлаш аҳамиятлики, Ўзбекистонда ХАММА худди шундай иш олиб боради, таъмирлаш, қурилиш ва жиҳоз сотиб олишга ажратилган бюджет пулларининг барчаси айнан шу нақд пуллаш фирмалари орқали ўтади. Негадир ҳамма бу ўзбошимчаликни кўрмаётгандай ўзини тутади!!!Сиз қизиқ бир маълумотни айтиб ўтдингиз: “TSнинг ички ҳужжатларига кўра, у сизнинг музокаралардаги вакилингиз бўлган гўёки…” Ҳақиқатан ҳам, мен томонимдан тасдиқланган ўша «ички ҳужжатлар» менинг узимга ҳам жуда қизиқ. Сабаби, Швециянинг Mannheimer Swartling адвокатлар ҳайъати томонидан ўтказилган мустақил суриштирув натижасидаги 165 вароқлик тўлиқ ва батафсил ҳисоботида “ички ҳужжатда” бу каби маълумотларни топгани йўқ.
Мен ҳеч қачон TeliaSonera вакиллари билан учрашмаган ва улар билан гаплашмаганман. Мен ишончли вакиллар орқали ҳаракат қилишни маъқул кўрмайман, чунки, тажрибам шуни кўрсатадики, мақомимдан келиб чиқиб, бундай йўналишда иш олиб бориш муаммоларни келтириб чиқаради.
Шунчаки ва ўз ташаббуси билан исталган кишини қоралаш барчани қўлидан келади. Боз устига, TSда аллақочон ишламайдиган менежерларининг қандайдир тушунарсиз e-mail(лари) ва ўша менежерлар томонидан излаб топилган “меҳрибон инсонлар” ва TS улар орасидан иккита вариантини танлаган: улар гўёки менинг синглим Лола билан учрашишган ва у гўёки “улар билан ҳамкорлик қилишга” розилик берган, шунингдек, гўёки Беҳзод Аҳмедов ўзини “катта қизининг вакили” сифатида кўрсатган. Мана шулар, тушунишимизча, “ички ҳужжат”даги биз билган маълумотлар, холос. Эс-хуши жойида бўлган ҳар қайси инсон буларнинг барчаси бўхтон, ва оддий эмас, балки маълум мақсадда соҳталаштирилган бўҳтонлигини тушунади.
Мен ҳеч қачон TeliaSonera вакиллари билан учрашмаган ва улар билан гаплашмаганман, ва ҳаттоки TS қачон ва қандай Тошкентда пайдо бўлгани тафсилотларини хабар топиш имконига эга бўлмаганман. Айниқса охирги йиллар давомида бир вайтнинг ўзида бир қанча, шу жамладан дипломатик вазифаларни бирлаштиришга мажбурлигимни инобатга олсак.
Беҳзод Аҳмедовга келадиган бўлсак, мен юқорида айтиб ўтганимдек у – унинг опаси каби, мен билан Тошкентда университетда бирга ўқиган. Бу мен ўқиган илк олий таълим муассасалардан бўлган. Кейинчалик Нью-Йорк – NYU (тил ўрганиш билан бирга) ва FIT (аксессуарлар дизайни), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (кафедрадаги ўқитувчи-амалиётчи лавозими билан бирга), Гарвардда магистр-дипломи ва Тошкентда докторлик ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдим. Ҳеч қачон қандайдир махсус вакилларга ёки музокаралар олиб бориш учун тайинланган инсонлар менга керак бўлади, деб ўйламаганман. Хаттоки қандайдир кичик саволларда ҳам кўплаб ишончли инсонларни тўплашга ҳаракат қилмайман, буни мени яқиндан биладиганлар яхши билишади. Сабаби, шахсий тажрибам шуни кўрсатадики, улар тез фурсатда мен учун “ишончсиз” кишига ва ҳаттоки менинг мақомим учун хавфга айланишади. Буларни яхши билган ҳолда, мен ҳеч нарсага имзо чекмаганман ва мени номимдан вакиллик қилиш учун ҳеч қачон ишонч билдирмаганман. Шундай бўлсада, мени ўша Mannheimer Swartling мустақил компаниясининг TSга қаратилган текширувлари натижалари бироз ҳайрон қолдирди. Унга кўра, Беҳзод Аҳмедов ўзининг хусусий шартномасига эга ва у тўғридан-тўғри, ҳеч қандай ишончлиликсиз, ўз номига кўра outsourcing вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган ва бу учун 2007 йилда хаттоки молиявий рағбатлантирилган ҳам. Чунки, замонавий бизнес оламида бу мутлақо тасаввурга сиғмайдиган гап – яъни рақобатлашаётган компания раҳбари (МТС) рақобатчи (TS) манфаатларига хизмат қилишга сафарбар этилиши барча қоида ва этиканинг бузилишидир.
Ишонаманки, TS билан тузилган бу каби шартнома МТСнинг розилигисиз имзоланиши мумкин эмас. Боз устига Беҳзод Аҳмедов 10 йил давомида Тошкент ва Москвадаги расмий компаниялар томонидан тўланадиган ойлик, шунингдек, ҳалқаро бизнесдаги энг инқирозли давр пайтида йилига ақл бовар қилмайдиган 15 миллион долларга баҳоланадиган Москванинг нуфузли районида (Рублевка) кўчмас мулк кўринишидаги бонусларни қўлга киритган.
3. Швейцариядаги корхоналарга инвестициялар киритганмисиз, бевосита ёки билвосита уларни назорат қилганмисиз ёки назорат қиляпсизми? Ҳа бўлса, қайси корхоналарни… аниқлик киритсангиз. Жавоб инкор бўлса, айтингчи, ОАВда Швейцариядаги кўплаб корхоналар, хусусан, Цуг шаҳрида жойлашган Zeromax корхонаси билан Сизнинг алоқаларингиз борлиги тўғрисида ёзишган. Нима учун бу мулоҳазаларга жавоб ҳуқуқи асосида ҳеч қандай раддиялар билдирилмаган?
Саволингизга қараганда, Сиз масалага жиддий ёндашмоқдасиз ҳамда саволни барча қонуний тафсилотлари билан аниқлаштириб беряпсиз. Бу қувонарли ҳол, негаки, бундай йўсинда берилган савол ҳеч қандай айтилмай қолган, аниқлаштирилмаган жиҳатларга ўрин қолдирмайди.
Мен ҳеч қачон Швейцарияда бизнес юритиш имконияти ҳақида ўйлаб кўрмаганман, чунки бундай имконият мавжуд эмас дипломатик мақомим туфайли мен борган мамлакатда тижорат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга эмасман. Швейцариядаги 6 йиллик фаолиятим мобайнида бизнес соҳасидаги ишториким бўйича аниқ далиллар мавжуд бўлган тақдирда, бу масала нафақат Швейцария ҳукумати, балки БМТ томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилган бўларди. Мени кўпинча худди менга ўхшаб Швейцарияда яшайдиганлар билан адаштиришади. Бироқ муҳолифлар ва менга қарши салбий руҳдаги PR-кампанияларни молиялаштирадиган шахсларнинг Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган турли тортишувли вазиятларга менинг исмимни қўшишга бўлган уринишлари мени сира ажаблантирмайди. Шундай қилиб, Zeromax корхонаси, олтин қазиб чиқарувчи Oxus Gold, Interspan (IMPRA) чой фирмаси, Вимм-Биль-Данн сутли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси, Carlsberg пиво компанияси ва бошқа корхоналар билан боғлиқ можароларга корхоналарнинг ва муассисларининг иштирокисиз ҳам менинг номимни қўшганлар. Саволингизга жавобнинг давоми сифатида шуни айтиш мумкинки, очиқ таҳдидларга жавобан адвокатлар орқали Женевада Судга мурожаат қилишимга ҳам тўғри келган. Лекин Швейцариядаги ҳуқуқларимни тушунтириб беришди, уларга кўра, мен дипломатик мақом туфайли судлашиш ҳукуқига эга эмасдим, бу ишни фақатгина дипломатик лавозимни тарк этибгина амалга оширишим мумкин экан. Шу сабабли, бу йўналишдаги кейинги ҳаракатлардан ўзимни тийишимга тўғри келди.
Раддия масаласига келадиган бўлсак, бу ерда Сиз янглишяпсиз! Мен бир неча бор ҳуқуқшунослар орқали жавоб ҳуқуқидан фойдаланганман, ва, айтишим керакки, нафақат Zeromax корхонаси масаласида. Жумладан, Bilan журналингиз ҳам бундан мустасно эмас. Бир вақтлар нашрингиз номига ҳам ўз эътирозларимизни билдириб, раддия талаби билан чиққан эдик. Бу ишлар белгиланган вақт ичида ҳал этиб берилганди. Ҳуқуқшуносларни жалб этган ҳолда раддия ишлари қанча вақт, куч ва маблағ талаб этиши ўзингизга маълум. Сиз айтиб ўтган Zeromax компанияси юзасидан бир мисол келтираман, менга қарши ўйлаб топилган муассислигим ва унга эгалик қилаётганим тўғрисидаги бу бемаъни иғволар ва бўҳтонлар аввал-бошда мени қаттиқ таъсирлантирган эди. Жавоб ҳуқуқига таяниб, биз Le Temps газетаси билан катта материал устида ишладик, биринчи мақола босиб чиқарилди ва қайта нашрларда ҳам тарқалиб кетди. Le Temps газетасининг 18.03.2011 санадаги сонида 6 та бандда асослаб берилган раддия чоп этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ОАВда ёзилган барча уйдирмалардан ҳимояланиш учун, айниқса, махсус молиялаштирилаётган тизим сенга қарши ишлаётганда, бир гуруҳ профессионал ишчиларга эга бўлиш ва қилаётган барча ишлардан чалғиш керак.
2004 йилда ташкил этилган ҳамда UNESCO билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга эга Фонд Форум (7 миллиондан ортиқ бенефициарлар, менинг асосий ҳар йили ўтказиладиган лойиҳаларимдан – «Янги авлод» республика болалар ижодиёти фестивали (2004 йилдан буён – бутун Ўзбекистондан 130 мингдан ортиқ истеъдод эгаси), «Келажак овози» республика иқтидорли ёшлар танлови (2005 йилдан буён бутун Ўзбекистон бўйлаб 400 мингдан ортиқ иштирокчи), UNESCO билан ҳамкорликдаги «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали, ҳар йили 100 000 киши ташриф буюрувчи Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, «Навқирон Ўзбекистон» анъанавий санъат фестивали ва кўплаб бошқа лойиҳалар); «Меҳр нури» хайрия жамғармаси (800 мингга яқин бенефициар), «Аёллар кенгаши» республика жамоат бирлашмаси (750 минга яқин бенефициар), «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси (127 800га яқин бенефициар – ҳар йили ўтказиладиган йирик лойиҳалардан бири АҚШнинг Susan G.Komen фонди билан ҳамкорликда ўтказиладиган «Ҳаёт учун!» форум-марафони (3 йил мобайнида бутун Ўзбекистон бўйлаб 100 мингдан ортиқ киши лойиҳада иштирок этди), кўкрак бези саратонини профилактика қилиш мақсадида бутун Ўзбекистон бўйлаб 27 минг аёл бепул тиббий текширувдан ўтказилган; Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (2,5 млн.дан ортиқ бенефициар, йирик лойиҳалар орасида Давлат таълим тизими учун «Инклюзив таълим» дастури (600дан ортиқ имконияти чекланган болалар учун) ва «Тоза сув» (Оролбўйи экологик ноқулай ҳудуди аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш); «Келажак овози» ёшлар ташаббуслар маркази (500 мингдан ортиқ иштирокчи), «MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси, «IJOD» Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталари уюшмаси (300 дан ортиқ ҳунармандларни бирлаштиради ва йилига икки маротаба “Базар-Арт” лойиҳасини ўтказади); Абу Али Ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси; Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми; Сиёсий тадқиқотлар маркази, бутун Ўзбекистон бўйлаб болалар спорти ва ижодиёти марказлари ва бошқалар.
Ўзбекистонда ва хорижда мени яқиндан танийдиганлар қарши курашаётган кучларнинг мени бу ақл бовар қилмайдиган ишларга аралаштиришга уринишлари мен қилишни хоҳлайдиган, қила оладиган ва ҳар куни бажараётган ишлардан чалғитиш мақсадида эканини яхши тушунадилар. Ишончим комил, ҳар қандай ақли расо одам менга бунинг аксини қилишни маслаҳат берган бўларди, лекин баъзида эътибор қилмаслик, жавоб бермаслик жуда қийин бўлса-да, мен шу позицияни эгалладим.
Шундай қилиб, масалан, ҳозир мен ҳужжатлар билан тасдиқланадиган ҳаққонний маълумотларга – қуйидагилар баён этилган ёзишмаларга эгаман ва уларни матн бўйича шарҳлаб берай:
“У бизга Швейцария федерал прокурори Жаноб (исми тушунарли сабабларга кўра ошкор қилинмайди) ………..билан юқорида тилга олинган учрашув ҳақида хабар қилди…”
“… федерал прокурор айни пайтда иккита аҳамиятли иш олиб бораётганини айтиб, улардан бири Маликанинг Швейцария ва унинг ортида олиб бораётган ишбилармонлик фаолиятида алоқадорлигига ишора қилди.”
“…федерал прокурорнинг пули бор, лекин Швейцария билан боғлаш мумкин бўлган жиноятлар ва жиноятчилари йук…”
“…Бошқача қилиб айтганда, прокурор Жаноб (исми тушунарли сабабларга кўра ошкор қилинмайди) ……….нинг ташаббусига ўта хайрихоҳлиқ билан қаради, ва айни пайтда пул ювиш масаласига оид суриштирувларини яқин орада Зеромакс банкротлиги жараёнига йўналтириш ниятини эълон қилди.”
“Шунингдек, у ҳибсга олинган маблағлар Швейцарияда қолиши учун барча керакли чораларни кўриш ва, керакли тасдиқлар топилган ҳолда, бу маблағларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини Zeromax GmbH банкротлиги фойдасига ўтказишга қаратилган дастлабки режага ишора қилди”
“Ушбу маблағларга кўз тикаётган ягона рақобатчи – бу Швеция ҳукумати бўлиб, у федерал прокурорга қарата халқаро қонуний ёрдам борасида мурожаат қилганди – бу федерал прокурорнинг тўғридан-тўғри илтимосига биноан амалга оширилган бўлиб, Швейцарияда жиноятлар ва жиноятчилар йўқлиги учун пуллар муддатдан аввал озод қилиниши мумкинлигидан қўрқув бунга сабаб эди.”
“Федерал прокурор, шунингдек, яқин орада Маликанинг Швейцариядаги ишини “бости-бости” қилишни афзал билган Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги билан салмоқли ички келишмовчиликлар ҳақида хабар қилди. Шу билан бирга, федерал прокурор Жаноб (исми ошкор қилинмаган)…………..ва Жаноб (исми ошкор қилинмаган)…………. га федерал ҳукумат унга катта босим ўтказаётгани ва ундан натижалар талаб қилаётганини айтди. Агарда у бунинг уддасидан чиқмаса, унинг лавозими хавф остида қолиши мумкин, негаки, унга қарши фаол лобби ишлари олиб борилмоқда.”
“Ушбу маълумотлар ўта маҳфий ҳисобланади…”
Баъзи пайтларда бундай ҳужжатлар ва ёзишмалар менинг танишларим ва мен таниган машҳур шахслар қўлига тушиб қолади. Турфа хилдаги ижрочилар томонидан уюштирилган ҳар қандай ишнинг бошқа тарафини, асл мақсадини билганингда, буни кенг омма билан ўртоқлашгинг келади ва ўзингга: «Нималар содир бўлаяпти ўзи? Наҳотки, дунё эсини йўқотган бўлса? Наҳотки, дунёни ифлос мақсадлар ва пул бошқарса? Атрофдаги барча нарсани истаган рангдаги қоғозга ўраш имконияти мавжуд бўлса?». Аммо кейин сени қийнаётган саволларга жавоб берасан: «Бу ҳам ўтиб кетади! Мен ўз йўлимга эгаман, ахир! Уруш ва савдолашиш даражасигача майдалашиш керак эмас!»
Вақт эса, ҳақиқатан ҳам, олға илдамлаб боради.
4. Yandex ва Googlе қидирув тизимларида Сиз Марказий Осиёдаги 2012 йилнинг машҳур инсонлари рўйҳатига бошчилик қилмоқдасиз. Сиз деярли ҳар куни Twitter тармоғида фаолсиз, кўплаб расмларингизни жойлаштиряпсиз. Бу нима билан боғлиқ?
Ҳақиқатдан ҳам мен Интернет орқали мулоқотга киришганимга бир йилдан сал ошди. Айтиш мумкинки, мен ҳали ўрганмаганим – бу ҳудудда янги одамман. Назаримда, Твиттер бошқаларни тинглаш ва баъзиларнинг “қолипли” гапларсиз, тўғридан-тўғри мулоқотга киришиши учун ноёб имкониятдир. Бизда, Ўзбекистонда, Твиттер чин маънода яқиндагина жонланди. Буни кун сайин ўзларининг аккаунтларини очиб, эркин мулоқотга киришаётган “ўқувчи”ларим сони ортиб бораётганидан ҳам кўришим мумкин. Бу нафақат маълумот топиш, балки ўз фикрига эга бўлиш, уни ўз услубида ифода этиш ва асослаб бериш учун улкан имконият. Фотосуратларни эса одатда Instagram орқали жойлаштираман. Бу ҳам қизиқарли бир янгилик. Унда кўп вақт сарфламай, оддий усулда энг улкан ва инсоний нарсалар ҳақида визуал тарзда “гапириш” мумкин. Машҳурлик ахир жуда бахсли ва бир томонлама баҳо бериб бўлмайдиган тушунча. Қанчалик жамоатчилик эътиборида бўлсанг, сенинг шаҳсий ҳудудингга кириш истагида бўлганлар шунча кўпаяди. Баъзан эса, аввалги саволларга берилган жавоблардан англаганингиздек, – оддий ҳасад ёки бўлмаса бойлик ёҳуд сиёсий таъсирини кучайтириш каби муҳимроқ мақсадлардаги инсонлар кўпаяди. Мисол учун, кеча, баҳорнинг илк кунида Женевада биздан навбатдаги “қўллаб-қувватловчилар” хабар олди, яъни булар – на бир жиддий маош тўланадиган иши, на бир қизиқиши, машғулоти бор, ҳар доим олинган пулларинигина оқлаб беришга тайёр бўлганлардир. Бир неча кишидан иборат гуруҳ (улар қаторида тасвирчи ҳам бор), асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хоним, «Club des Coeurs Ardents» Президенти сифатида ўзини таништириб келган Мўътабар Тожибоева ва яна ким денг? Тўғри! Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигидан шов-шувли тарзда ишдан бўшатилган Ўзбекистондаги собиқ элчи Крейг Мюррерни. У кўп йиллар давомида Тошкентда яшаб, стрип-бардаги раққосалар билан мулоқотда бўлар ва улардан бирига хатто уйланганди ҳам. Қолаверса, пахта ва бошқа давлат шартномаларини кўлга киритиш илинжида бўлган покистонлик “бизнесменлар”нинг манфаатларини ҳимоя қилган. Ўзбекистондаги турли гуруҳлар вакиллари билан дўст бўлган. Жумладан, Беҳзод Аҳмедов билан ҳам. Уларни сохта тадбиркорлар билан турли айшу-ишрат жойларида бирга кўришган. Дарвоқе, Беҳзод бундай жойларни жуда яхши кўрарди. Женевадаги уйимизга келган бу одамлар баҳор келиши билан бизни қутламоқчи бўлишганми, бақир-чақир қилиб норозиликларини билдиришди, ё мен, ёки синлим Лола очиқ мулоқотга чиқишини талаб қилишди. Улар сурбетларча уйга кирмоқчи бўлиб, уй атрофида юриб, камерага суратга олишга ҳаракат қилганлар. Биз полицияга ҳабар беришга, қолаверса, ўзларини “инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” дея таништирувчи бу шахсларнинг бундай ҳаракатларини ўзимиз видеога мухрлашга мажбур бўлдик. Юқоридаги бу кучлар, жумладан, блоггерларнинг фаоллашуви «R&R» сингари профессионал PR компаниялар аралашувисиз бўлмаганлиги аён. Сунъий равишда бошланган можаро моҳияти йўқолди. Жамоатчиликка кимдир нималарнидир қаерлардадир айтиб бериши ҳақидаги дўқ-пўписалар, мисол учун, МТСнинг Ўзбекистондаги қонунбузарликлари бўйича олиб борилаётган тергов юзасидан “Интерпол” томонидан қидирилаётган, аввал-бошданоқ Россиядаги МТС қарамоғида бўлган Беҳзод Аҳмедов 2013 йилнинг 9 январида ўзининг кўплаб оила аъзолари билан қочоқ мақомини олиш учун ариза топширди. Бундан ташқари, Financial Times сингари газеталар МТС манфаатларига хизмат қилувчи мутахассислар ўз ҳимоясига олган Беҳзод Аҳмедовнинг деярли бир йиллик жанжаллардан сўнг ўйлаб топгани ҳар қандай гапларини чоп этишга тайёр ва бундай мақола билан ҳуқуқшунослар орқали 3 ой давомида қўрқитишга ҳаракат қилди. Бундай расмий даражадаги аралашувга яна қаерда гувоҳ бўлиш мумкин? Бундай ишлар узоқни кўзланган мақсадларсиз бўлмайди, гарчи уларга қўпол тарзда эришишга интилишаётган бўлса ҳам.
Ҳамма замонда барча эътирозлар нишони сифатида машҳур ва ҳаритада ўзининг ёрқин ўрнига эга инсонлар танланиши маълум. Чунки қайсидир шахсга алоқадор бўлмаган талаблар бугунги кунда беҳуда сарфланган вақт демакдир. Бу усул билан эса, сиз ҳеч бўлмаса, тарихда қолишингиз эҳтимоли бор…
http://gkarimova.wordpress.com
Published on mars 12, 2013 · Filed under: Суҳбатлар;
One Response to “Мана буни жасорат деса бўлади!”
-
Gulnorahonga gap yoq. Internet sait egallari allaqachonda ana shundai haqqoniy maqolalarni berishlari kerak edi. Gulnoradagi jasorat ancha – muncha erkakda yoq ekan. Besh baho Sizga.
Охирги изоҳлар