-
Сиз мендан қарздор эмассиз
Таниқли журналист Шухрат Аҳмаджоновга
Ассалому алайкум, ҳурматли Шуҳрат Аҳмаджонов. Бугун эрта билан эл.почтамни очсам, бир дўстимиздан ҳат келибди.У менга шоир ва журналист Юсуф Расулнинг ”Янги дунё.орг” сайтида эълон қилинган сизнинг илтимоснома мактубингизни юборибди. Асли бу нарса ҳақида ёзадиган ҳолатда бўлмасамда,(Отам оламдан ўтиб қолдилар) мактубингизда менга моней ордер кўринишида 250 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатганингиз ҳақидаги хабарингиз мени ёзишга ундади.
Ака, нега менга пул жўнатасиз? Ахир мен у пулларни сизга Худонинг йўлида инсонпарварлик ёрдами сифатида юборганман ва сизнинг мендан ҳеч қандай қарзингиз йўқ. Мен у пулларга розиман.Мен ўша юборган пулларингиз йўлда -чўлда йўқолиб кетмадимикин -дея ачинмоқдаман.Чунки у пулларни қийналиб топгандирсиз.
Шухрат ака, бундан кейин одамларнинг яшаш жойларини, банк хисоб рақамларини аниқ билмай туриб, моней ордер воситасида ваё бошқа усулда пул юборманг. Мен Торонтода эмас, бошқа шаҳарда яшайман. Кейин, сиз билан бошқаларнинг боғлана олмаётганига Ўзбекистон ва бошқа Давлатларнинг Махсус Хизматларини айблаш бироз ножиддийлик десам хафа бўлиб қолманг, ака.
Яна бир бор айтаман. Мен ўша сизга юборган 250 АҚШ долларига розиман. Раҳматли отам Усмонжон Абдусаломовнинг ҳаққига дуо қилсангиз шунинг ўзи кифоя.
06/03/2013.Кембридж.Канада.
Илтимос, менинг отам вафоти муносабати билан битилган ушбу нарсаларни бошқа ўзбек сайтлари кўчириб таъзия рукнини очмасинлар. Ундай ҳамдардликларнинг менга кераги йўқ.Кимки менга менинг ёзганларимга ҳайриҳохлиги бўлса, сайтларга постинг ёзиб юрмай, отамнинг ҳаққига ичларида сидқидил дуо қилсинлар.
Холдор Вулқон.
****
Отамни ҳам олдинг қаро ер,
Зор эдингми менинг отамга?
Ҳамқишлоғим, буюк шоир
Ўтбосар Мирзонинг ота ҳақидаги шеъридан****
Алвидо, дадам
Дада, бу қанақаси, ахир бир ҳафтадан кейин телефон қиламан деган эдимку. Телефон қилсам, сиз кетиб қолибсиз.Худонинг ёнига.Наҳотки энди телефонимга абадий жавоб бермайсиз? Скайпда яна гаплашмоқчи эдик.Баҳор келиб, кунлар исисин -дедингиз. Баҳор келди.Баҳорни ҳам ёмон кўриб қолдим, дада. Чунки у сизни олиб кетиб қолди.
Охирги суҳбатимизда ”Хафтада бир телефон қилиб тургин.Сен телефон қилсанг дардим енгиллайди.Телефонингни кутиб ётаман” деганингиз бежиз эмас эканда. Ўшанда сафар тадоригини кўраётганмидингиз? Ёшим элликдан ўтган бўлса ҳам ҳар гал телефонлашганимизда соатлаб дуо қилиб, худди болалик пайтларимда насиҳат қилаётганингиздай ”Шомдан кейин кўчага чиқмагин” десангиз кулар эдим.Сиз бўлса набираларингизни, чеварангизни, қуда андаларни сўраб, ҳаммамизни ёппасига дуо қилар эдингиз.
Кичкина Алишер Усмонов қалай? -дея Алишерни сўрар эдингиз. Алишер ўғлимнинг фамилиясини сизнинг исмингиз билан атаб, номингизни абадийлаштирганимдан жуда хурсанд эдингиз. ”Мен сенга ҳеч нарса қилиб беролмадим.Мен қилиб беролмаган нарсаларни ҳам Оллох сенга берсин” дея йиғлар эдингиз. Дада, қийналмаяпсизми? Ёрдам керак бўлса тортинмай айтинг.Қўлимдан келганича ёрдам юборай десам, мендан ҳавотир олма, ҳамма нарса етарли. Ҳўкмат пинсамни бериб турибди.Ўтин -чўп бор.Кўмир сотиб олдик.Сандалга тандир -ўчоқнинг чўғидан солиб беришади.Сизларда ҳам совуқми? Уйинглар иссиқми? Печка қуриб олгандирсизлар? -дер эдингиз.
Мен иккинчи қават зинасида ўтирганимча сиз билан суҳбатлашар эканман ”Э, дада бизда иситгичлар компьютерлашган.Буйруқ берилса хисоб, эртадан кечгача ўзи ёниб ўзи ўчаверади” демас эдим. Аксинча, ”Дада, биздан ҳавотир олманг, уйларимиз, Худога шукр, иссиқ” -дер эдим. Сиз бўлсангиз мен юборган пулларни ишлатмай, тўплаб, ”Холдор келганда ишлатамиз” деб сақлабсиз. Нега бундай қилдингиз?-десам, ”Болам, сенинг бошингда иш кўп, ўғилларингни уйлантиришинг керак.Сен менга эмас, мен сенга пул жўнатишим керак” дея йиғлаганларингиз энди менинг бағримни тиғлаяпти, дада.
Мен табиатан тошбағир одамман. Аммо ҳозир ёзаётиб кўзларим кўз ёшлар пардасидан хиралашиб, клавиатурани кўрмай қолаяпман. Айниқса, ”Яхши тузалиб, қувватга кирсам, Тошкентга бориб, пошшодан менинг ўғлимни ватанга қайтаринг дея сўрайман” деган сўзларингизни эслаганимда кўз ёшларим дувиллаб тўкилди. Мен ўшанда ”Дада, нега пошшога ялинасиз? Ахир, менинг Ватан ва Халқим олдида айбим йўқ.Менинг қўлим қон эмас. Мен фақат зулмга қарши сўзлаб, золимлар кўзига тик қарадим ҳалос” демадим. Дилингиз озор топмасин дея одоб сақладим.
Шу кунларда Ўзбекистон Элчихонасига қўнғироқ қилиб, ”Менга ҳеч йўқ отамни кўриб келиш учун рухсат беринглар” дея мурожаат қилмоқчи бўлиб юрувдим. Лекин улгурмадим. Айтишларича Сиз вафотингиздан атиги икки кун аввал шаҳардаги Девоновой масжидида Жумъа номозини ўқибсиз. Якшанба куни эрта билан таҳорат қилиб, бомдод номозини адо этибсиз. Ҳаммани дуо қилибсиз. Аканг телефон қилиб қолсайди дея мени ўйлабсиз. Кейин тобингиз қочиб, аҳволингиз оғирлашганига қарамай, барча билан сўзлашиб, охирги дамда ҳам ўзингизни йўқотмабсиз. Духтир чақиришибди.Қариндошлар келишибди.Қудамиз ”Ёсин” сурасини ўқиб яримлатганда жимгина оламдан кўз юмибсиз.
Жойингиз Жаннатдан бўлсин, дадам. Дийдор қиёматга қолдими?
****
Отамга мактуб
Қўнолмай учади кузги чумчуқлар,
Гала – гала бўлиб гирдибодимда.
Дарё, шолипоя, хайқирган дехқон,
Соҳил жарликлари ҳамон ёдимда.
Ота, ўзинг бетоб ётганингда ҳам,
Доим фарзандларинг ғамини ейсан.
Тузалсам, пошшодан – ўғлимни юртга,
Қайтаринглар дея сўрайман – дейсан.
Қўйлар охурига соларсан пичан,
Шошилмай одимлаб, қўлингда хасса.
Сандалда ётарсан китобим ўқиб,
Туманли боғларни қировлар босса.
Гоҳида соҳилга борарсан ёлғиз,
Изларинг ёмғирли йўлларда ивир.
Мен эса хориган мудроқ шаҳарда,
Соядай букчайиб ёзаман шивир.
2009 йил, 15 май. Кундуз соат 12 дан 45 минут ўтди.Торонто.
05/03/4-07
Кембридж, Канада.
****
Пул: Хушхабарни етказсангизШуҳратжон АҲМАДЖОНОВ
Ишончим комилки, бошқага савоб иш қилаётганида ҳар бир инсоннинг руҳи қувонади. [1]
ТОМАС ДЖЕФФЕРСОН (1743.13.04-1826.04.07)КИРИШ СЎЗИ
Мухолифат сафида фаолият олиб борган йилларим давомида ҳар хил тазйиқлар бўлганди. Бу тазйиқлар 2007 йил июл ойидан бошлаб Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва милиция зобитлари тазйиқлари жуда кучайиб кетди. Асосий сабабларидан бири – 2007 йил июн-июл ойларида Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят судида саккиз нафар бегуноҳ мусулмон аёллар устидан суд ўтказилганда мен инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида қатнашиб, шу ҳақда ўзбек ва рус тилларида мақола ёздим ([2]- ва [3]-қаранг).
Яшаб турган ижарадаги квартирамдан ҳайдаб чиқаришди ва бошқа квартира топишимга имкон беришмади. Топган яна иккита квартирамда бир муддат яшагач ҳайдаб чиқаришди. Нарсаларим учта квартирада қолиб, ўзим турли квартираларда ётиб юрдим.
Тошкент бозорларида фотосурат тушириб тирикчиликка пул ишлардим. Шу тирикчиликка имкон бермасликка ҳаракат қилишди. Ўша шароитда айрим таниш-билишлар ёрдам беришди.
Алмати (Қозоғистон)да 14 ой яшаганимда ва 2010 йил январида АҚШга келгач ҳам уч йил давомида бўлган тазйиқлар пайтида у ёки бу даражада ёрдам берган танишлар бўлди.
Энди имконият пайдо бўлиб, шу таниш-билишларга пулни қайтаришга ва айрим яхши кишиларга молиявий ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Шу мақсадда 2012 йил ноябрдан 2013 йил 28 февралгача 15 жойга пул жўнатдим.
Фақат АҚШда яшаётган айрим ватандошларга юборган пулим ҳақидаги хабарни телефон орқали айтишга имкон беришди ва мен айтдим.
Лекин АҚШдан ташқарига пул жўнатмаларим ҳақида хабар беришга АҚШ ва Ўзбекистон махсус хизматлари имкон бермасликка ҳаракат қилишди. Имкониятим доирасида хабар буришга ҳаракат қилдим. Айрим яқинларимга жўнатган пулим ҳақидаги хабарни ўзимнинг ва бошқа фуқаро телефони орқали бир неча марта қўнғироқ қилиб айта олдим.
Айрим дўстларим, таниш-билишларимга қўнғироқ қилиб, боғланишга махсус хизматлар имкон беришмаётир. Уларнинг мақсади: биринчидан, мен жўнатган пулни ушбу фуқароларга етиб боришига йўл бермаслик; иккинчидан, АҚШга пул қайтиб келишини АҚШ махсус хизматлари хоҳлашмоқда, деб ҳисоблайман. Шу масалада ҳам Ўзбекистон ва АҚШ махсус хизматларининг қизиқиши мос тушмоқда.
Турли йўлларни қилиб кўрдим. Лекин икки кишига хабар бера олмаяпман.
Энди яна бир бошқача йўлни қилиб кўрмоқчиман. Яъни мақола орқали яхши кишилардан илтимос қилмоқчиман: ушбу пул жўнатмалари ҳақидаги хабарни тегишли фуқарога айтиб қўйсангиз.
Пулни Money Gram орқали жўнатдим. Пулни олувчи киши албатта пул Вашингтон шаҳри, яъни Колумбия округи (Washington District of Columbia)дан жўнатилганини айтиши керак. Чунки АҚШнинг бошқа четида Вашингтон штати бор.
Хабар берганларга олдиндан миннатдорчилигимни билдираман. Хабар берган киши ушбу мақола охирига бу ҳақда ёзиб қўйса яхши бўларди.
Энг муҳими: пулни олгач, олган киши ё ўзи, ёки бошқа фуқародан илтимос қилиб ушбу мақола охирида 3-4 қатор хабар ёзишини илтимос қиламан. Токи пул эгасининг қўлига етиб борганини мен билай.
1. ХОЛДОР ВУЛҚОН
2007 йилдан бери Канадада яшаётган шоир ва ёзувчи Холдор Вулқон (Абдусаломов) Ўзбекистонда яшаганимда менга 2007 йилда ва Қозоғистонда яшаганимда 2008 йилда жами 250 (икки юз эллик) доллар ёрдам пулини жўнатганди.
Холдор Вулқонга 250 (икки юз эллик) долларни 2013 йил 26 январ куни Money Gram орқали жўнатдим (Торонто шаҳрига деб жўнатдим). Жўнатма коди: 18 37 37 37.
Холдор Вулқонга кўп марта телефон қилдим. Махсус хизматлар улаттирмади. Электрон почталар орқали ёзиб юбордим. Лекин жавоб йўқ.
Огайо штати Сант Луис шаҳрида яшаётган сафдошимиз Ёдгор Турлибековга қўнғироқ қилдим ва Холдор Вулқонга хабар беришини сўрадим. У ҳам телефон қилибди. Лекин одатдагидек махсус хизматлар билиб олиши учун мессеж қолдиришни сўраган овоз янграбди. У мессеж қолдирибди. Лекин ҳеч қандай жавоб келмабди. Бу ҳақда Ёдгор ака билан 2013 йил 1 март кечқурун гаплашдим.
Айтмоқчидек, махсус хизматлар Ёдгор Турлибековни ҳам тўлиқ блокировка қилишга ҳаракат қилишмоқда. Унинг бешта компютерини интернетга уланган заҳоти ишдан чиқаришибди. Ёдгор Турлибековга қўнғироқ қилишни ва ҳол-аҳвол сўрашни сафдошлардан илтимос қиламан. Унинг мобил телефон рақами: 1-314-285-0211.
2. ҲАЙДАВАЛОВ ЎТКИР
Тошкентда яшаётган Ҳайдавалов Ўткирни кўп йиллардан бери биламан. 2007-2008 йилларда унинг хонадонида кўп марта нон-туз тотиб, тунагандим.
Ҳайдавалов Ўткирга 2013 йил 10 феврал куни 160 (бир юз олтмиш) доллар жўнатдим. Шундан 100 (юз) доллари Ҳ. Ўткиргадир. Қолган олтмиш долларини у Сойибжон Абдурахмоновга бериб қўйишини илтимос қиламан.
Сойибжон Абдурахмонов менга 2007 йилда 50 (эллик) доллар қарз берганди. Шу пулни 60 доллар қилиб қайтармоқчиман.
А.Сойибжон Янгиобод бозорида савдо қилади. У савдо қиладиган жой: Янгиобод бозорининг асосий дарвозасидан чап томонда автомобиллар тўхтайдиган ҳовли бор (шу ҳовлида мева-чева сотадиган бозорча ҳам бор). Шу ҳовли орқали асосий бозорга кириб борилса ўнг томонда А.Сойибжоннинг савдо жойи бор. (Шу ерда Янгиобод бозорининг ён томондаги катта дарвозаси жойлашган.)
Сойибжон Абдурахмонов 1963 йилда туғилган, бўйи 165 см, тўладан келган киши, ўзи Фарғона вилояти, Бувайда туманидан. Унинг мобил телефони: 343-6722.
Ҳайдавалов Ўткирнинг уй манзили: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Сувсоз (Водник) даҳаси, 38-дом, 48-хонадон. Мобил тел. (988-97) 103-9569; уй тел. (988-71) 295-0765.
Шу 160 (бир юз олтмиш) долларни 2013 йил 10 феврал куни Money Gram орқали Ҳайдавалов Ўткирга жўнатдим. Жўнатма коди: 31 82 57 98.
Ушбу хушхабарни Холдор Вулқон ва Ҳайдавалов Ўткирга етказган ватандошларимга олдиндан миннатдорчилигимни билдираман.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Добрые дела. Афоризмы и цитаты (Савоб ишлар. Афоризмлар ва иқтибослар). – http://wisdomstore.ru/theme/dobrye-dela/150/ (www.wisdomstore.ru Сайт «Афоризмы и цитаты»);
http://wisdomstore.ru/author/tomas-dzhefferson/ (www.wisdomstore.ru Сайт «Афоризмы и цитаты»).
Томас Жефферсон (1743.13.04-1826.04.07) – АҚШ Мустақиллик Декларацияси муаллифи (1776), АҚШнинг 3-президенти.2. АҲМАДЖОНОВ Ш. Саккиз аёл устидан сохта суд ва каминага бўлаётган тазйиқлар ҳақида. – http://turonzamin.org/2007/07/08/sakkiz-ayol-ustidan-soxta-sud-va-kaminaga-bolayotgan-tazyiqlar-haqida/#more-2146 (www.turonzamin.org 2007.08.07).
3. АХМАДЖОНОВ Ш. К итогам фальшивого суда над 8-ю мусульманками в Ташкенте
(Тошкентда 8 мусулмон аёл устидан ўтказилган сохта суд натижаларига доир). –
http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1185655920 (www.centrasia.ru 29.07.2007 00:52); www.muslimuzbekistan.net/ru/centralasia/repressed_women/ 29.07.2007.E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com , maqsadsh54@gmail.com
Менинг телефоним: 1-202-341-4028
2013 йил 4 март.
АҚШ, Вашингтон шаҳри.
www.yangidunyo.org
Шоир ва ёзувчи Холдор Вулқоннинг ”Мувозанат” саҳифасидан олинди.
Published on mars 13, 2013 · Filed under: Қувғиндаги ижодкорлар;
One Response to “Сиз мендан қарздор эмассиз”
-
Tursunali said on mars 14th, 2013 at 6:55 f m
Holdor Vulkan nega Torontodan ketib qoldingiz ? Men sizni qaerdan topsam buladi ? Nega muholifatdan uzoqlashdingiz ? Uzbekistonga qachon qaytasiz ?
Охирги изоҳлар