ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Бу юртда чинорлар кўкка чўзилган,
Ҳаттоки юлинган ғўзалар тикка.
Узилган,
Ичимда недир узилган –
Барибир, кўз тикдим мен юксакликка.Бу заҳил тупроққа бир чўп қадасанг,
Осмонга талпинар, тик ўсар яккаш.
Дарахтлар аскардай тик турган юртда
Инсонга уятдир эгилиб яшаш.Далалар бепоён, саҳролар сўнгсиз,
Адоқсиз, хадсиздир бу ер, бу борлиқ.
Бу чексиз оламда, бу кенг дунёда
Уят – дили танглик, юраги торлик.Чўққилар азалий, турар жойида,
Турар салобатли тоғлар минг йиллик.
Вазмин, оғир чўккан тоғлар пойида
Уят – ҳовлиқмалик, уят – енгиллик.Уятдир эзилиб минг йилки шундоқ
Далада тупроқдай сарғайган, ҳайрон
Халқ кўзига боқиб ёлғон сўзламоқ…
Ҳеч ким билмаса ҳам, уятдир ёлғон.Бир дон эксанг, униб ёзади япроқ,
Гулларнинг атридан булбуллар сайроқ.
Тош ҳам гуллаб ўзин англатган юртда
Уятдир зулм кўриб,
сассиз яшамоқ…https://www.facebook.com/karim.bahriyev
2010
-
-Доктор, кейинги пайтда ўз ақлий қобилиятларимдан шубҳаланаяпман, айрим белгилар туфайли.
-Қизиқ, қанақа белгилар экан?
-Жуда ҳавотирли белгилар, масалан,кейинги пайтларда телевизордаги ёлғон-яшиқ гапларга ишона бошлаяпман. Баъзида жинни бўлиб қолмадиммикин? –деб ўйланиб қоламан.-о-о-о-
Ўзбек ёзувчиси Тоҳир Малик кунларнинг бирида Қозоғистонга жўнади.Чегарада аскар ундан сўради:
-Нима иш қиласиз?
-Ёзаман.
-Мен сиздан кундалик ҳаётингизни ниманинг эвазига кечирасиз деб сўрадим.
-Қалам эвазига. Шунақами?
-Унда ёзиб қўямиз: “Маликов Тоҳир қалампуруш”. Read the rest of this entry » -
2014 йил 9 феврал куни Намангандан келган бир хабар Ҳаракат сайтида чоп этилди. Бироқ, бу хабарга Абдураҳим Пўлат шахсий муносабат билдириб, мажлис қатнашчиларини ва шахсан Носир Зокирни жуда қаттиқ ҳақорат қилган эди. Мен бу ҳақоратли мақолани Ҳаракат сайтидан шу йилнинг 13 феврал куни олиб ташлашга мажбур бўлдим. Қуйида ўша Намангандан келган хабар матни:
“СОБИҚ “БИРЛИК”ЧИЛАР УЧРАШДИ”
Куни кеча Наманганлик собиқ “Бирлик” партияси вакиллари ”Мажнунтол” чойхонасида учрашди.
Партиянинг айрим вакиллари Россия ва Қозоғистонда бўлгани учун учрашувга, ҳар тумандан икки кишидан вакил келди ва жами ўн беш, собиқ аъзолар тўпланди. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар