ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2016
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
  • ”Янги Дунё” архивидан.

    ismoil dadajonovИсмоил Дадажонов – таниқли мухолифатчи, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари, Швеция.

    Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

    Исмоил Дадажонов: -Ўзларини ривожланган мамлакатлар қаторида кўраётган баъзи давлатларнинг сиёсатдонлари “ўзбеклар демократиядан бехабар”, деб қилаётган даъволарини инкор қилиб, уларга 1918 йилги Қўқон Мухторияти республикасини эслатиб ўтмоқчиман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Исмоил Дадажонов: “Қўлимиздан келгани шу экан…”
  • %d0%b0%d0%bf%d1%83%d0%bb%d0%b0%d1%82”Янги Дунё” архивидан.

    АбдуМанноб Пўлат – таниқли мухолифат фаоли, Марказий Осиё бўйича таҳлилчи, АҚШ.

    АбдуМанноб Пўлат 1988-йилдан миллий-уйғониш, демократик ҳаракат ташаббускорларидан бири. “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан.
    1991-2000 йилларда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти асосчиси ва етакчиси.
    1992-2003 йиллар – Марказий Осиёда Инсон Ҳуқуқлари Ахборот Маркази Директори.
    2003 йилдан бери Мустақил Таҳлилчи, Консультант ва Таржимон.
    Америка, Русия, яна бир қанча мамлакатларда Инглиз, Рус ва Ўзбек тилларида нашр этилган Ўзбекистон ва Марказий Осиёда сиёсат, демократия ва инсон ҳуқуқлари, Американинг минтақадаги ташқи сиёсати, Ўзбек-Америка муносабатлари ҳақида юздан ортиқ таҳлилий мақолалар, ҳамда 1 китоб ва 3 китобда алоҳида боблар муаллифи.
    Америка, собиқ Совет Иттифоқи ва Оврупо мамлакатлари, Хиндистонда ўнлаб университетлар ва тадқиқот марказлари, давлат ва нодавлат ташкилотларида, конференцияларда маърузалар билан иштирок этган.
    1992-йил ёзида “Ўзбекистон Президентини ҳақорат қилиш”да айблангач, Москвага кетишга мажбур бўлган. У ерда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва сиёсий вазият ҳақида ўндан ортиқ мақолалар чоп этган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för АбдуМанноб Пўлат: “Мухолиф фикрловчилар доимо бўлган… ”
  • yusuf-rasu122011

    Юсуф Расул 1971 йилда Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган. 1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган. Айни пайтда Швецияда яшайди. Хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.com интернет нашри асосчиси ва муҳаррири.

    Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда….

    Юсуф Расул: Швецияга келган илк кунларимиз кечагидек ёдимда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Юсуф Расул: ‘Қуш уясига сиғмаса кенг осмонга сиғмайди…’
  • samad-murod-283x300”Янги Дунё” архивидан.

    2010 йилнинг саккизинчи июни.

    “Эрк” партияси лидерлигига даъвогар Самад Муроднинг ўзбек демократик мухолифати фаоллари сафида Европага уюштирган бир хафталик сафари ўз интиҳосига етди. Сафар якунида биз Самад Мурод билан қисқача суҳбатлашдик.


    -Мана Европага уюштирган сафарингиз ҳам ниҳоясига етди. Умуман, Европа сизга ёқдими?

    -Мен Балзак, Мопассан, Стендал Европасини билардим. Европа ҳақида уларнинг китобларидан кўп ўқиганман. Бугунги Европа олдинги жозибасини сақлаб қолган ҳолда 21 асрга ҳам қўшилиб кетибди. Бу менинг Европага биринчи ташрифим. Лекин тасаввуримда мен бу мамлакатга олдин ҳам келгандекман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ўзбекистон Парламент бошқарувидаги демократик республика бўлиши керак
  • yodgor obidДекабрь. 2009 йил

    Ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан “Янги Дунё” кўплаб ижодкорлар ва сиёсатчиларга тўрт савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Австрияда яшаётган мухолифат фаоли, шоир Ёдгор Обид.


    -Муҳаммад Солиҳ- Ўзбек замонавий адабиётининг забардаст вакили, Ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янги оҳанг олиб келган шоир. Муҳаммад Солиҳ- 90- йилларда пайдо бўлган ўзбек муҳолифоти йўлбошчиси, ҳукуматга ҳақиқий мухолифотда бўлган „ эрк“ партияси асосчиси ва раҳбари. Муҳаммад Солиҳ- художўй, диндор инсон…
    Шоир, сиёсатчи ва художўй Муҳаммад Солиҳнинг қайси жиҳатлари сиз учун қадрли ва муҳим?

    Ёдгор Обид:-Савол замиридан жавобларнинг асоси ҳам ҳам жой олибди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мен унинг инсонлигини қадрлайман