ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Азиз Ватандошлар, миллатдошлар, саҳифамизнинг мухтарам мухлислари!
Мана 2012 йил ҳам ортда қолиб, янги 2013 йилга қадам қўймоқдамиз. Ўтаётган йилда ҳар биримизнинг шахсий ҳаётимизда ўзига хос янгиликлар содир бўлди. Оиламиз, халқимиз ва Ватанимиз учун нимадир қилдик, нималардир қилишга улгурмадик.
Кириб келаётган Янги йил шубҳасиз эскисидан тубдан фарқ қилади. Бу йилда Ватанимиз ва халқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар йили бўлади, деб умид қиламиз. Бу ўзгаришларга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшажакмиз.
Умидлар ўлмагай, орзулар яшар.
Янги йилда ҳар биримиз қалбимизда туғилган эзгу ниятларни амалга ошишини чин дилдан истаймиз. Яхши ният эса ярим давлатдир. Read the rest of this entry »
-
Муҳтарам муштарийлар, юртдошлар, маслакдошлар!
«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Сизларнинг ҳаммангизни кириб келаётган 2013 йил билан табриклайди ва Сизга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилайди!
Ўзбекистон фуқаролик жамияти учун 2012 йил инсон ҳуқуқлари ўлчови нуқтаи назаридан аввалги йиллардан фарқ қилгани йўқ. Ўзбекистондаги авторитаризм яшашда ва тобора мустаҳкамланишда давом этди. Ўзбекистонликларнинг тамал ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса сиёсий ҳуқуқлари аввал қандай бузилган бўлса, бу йил ҳам ана шундай топталди.
Афсуски, инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг асосий душманларидан бири геосиёсат бўлиб ҳисобланади. 2012 йилда ғарб, айниқса АҚШ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилаётганини кўрмай қўйди. Бунга сабаб АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги координация ва геосиёсий мақсадга мувофиқликдир. Бироқ реал воқелик яхши томонга ўзгаргани йўқ. Билъакс, ўзбекистонликлар тушунчасида репрессив режим йилдан йилга даҳшатли қиёфа касб этмоқда. Ўзбекистон жамияти учун ягона қўрқув манбаи бор – бу Ислом Каримов ҳокимияти ва режимидир. Read the rest of this entry »
-
Ёшлигимизда янги йилни келишини катта байрам сифатида нишонлар эдик.Ҳеч ким янги йилда қандайдир ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўлишини орзу ҳам қилмас эдик, кутмас эдик ҳам. Бундан яҳши ҳаёт кечириш мумкин эмас деб билардик.Чунки бизлар ўзимизни дунёдаги энг бахтли кишилар деб хисоблар ва бунга қаттиқ ишонар эдик ҳам.Бир-биримизга янги йилда фақат шахсий, оилавий хаётимизда омадлар ёр бўлишини тилар эдик холос. Келажагимиз мустахкамланган, давлатимиз дунёдаги энг қудратли давлат эканини хис этиб яшар эдик.
Гарбачёв сиёсати кўзимизни очди.
Қарасак, дунёда биздан ҳам яхшироқ,фаровонроқ яшаётган халқлар бор экан. Бизлар эса, ёлғонга чув тушиб юрган, ҳуқуқлари паймол бўлаётган мазлум кишилар эканмиз. Read the rest of this entry » -
Янги йил арафасида ҳамкоримиз – ”Туркистон Тонги” газетасининг 10- сони нашрдан чиқди.
Газетанинг бу галги сонида тарихимиз, жадидчилик ва миллий уйғониш даври адабиёти, жанубий Туркистондаги бугунги адабий муҳит ва бошқа мавзуларда қизиқарли материаллар чоп этилган.
Газетани ўқиш учун қўйидаги ишорага босинг.
-
Қаршида ҳақиқий қиш бошланди.Кечаси ёға бошлаган қор сира тўҳтай демайди.
Кўчада қиш,уйимизда хам қиш!Хоналарга кириб “ув”десангиз оғизинингиздан дуд чиқади-я!
Бир амаллаб электрни борига шукур деб яшаяпмиз.
Манзарани айтмайсизми? Оппоқ қорга бурканган дарахтлар, йўлаклар.Тизза бўйи бўлмасада аммо ковушингиз тўладиган даражадаги қор….
Қорни кўриб завқланади инсон ахир!Президентимиз 2013 йилни “Обод оила йили”деб эьлон қилдилар,
ҳамма гап 2013 йилга етиб олишимизда. Read the rest of this entry » -
В Кыргызстане насчитывается более 1 миллиона граждан этнических узбеков – самая большая диаспора среди многонационального народа страны. Они в основном проживают в южных областях Кыргызстана. Несмотря на то, что Конституцией Кыргызстана гарантировано равноправие независимо от национальности, происхождения, религиозных убеждений и социального статуса, этнические узбеки ущемляются в своих основополагающих правах. В частности, в праве на труд и на образование. Национализм всегда присутствовал как во взаимоотношениях на бытовом уровне, так и на государственном. После трагических событий в южных областях страны в июне 2010 года, когда был устроен самый настоящий геноцид, отношения еще более обострились. Сначала временное правительство во главе с Розой Исааковной, позже законным президентом Алмазбеком Атамбаевым и парламентом был взят курс на вытеснение узбеков из политической и экономической жизни общества. Read the rest of this entry »
-
(тарихий достон, давоми)
…
LII
Ҳазрати имом-уз-замон мўғул хонлари бирла уруш қилиб босқони
Кун чиқор чиқмосида ҳазрати хон,
Бўлубон юзи қуёшдек тобон. :Минибон фатху зафар тавсаниго,
Солди ўт миллату дин душманиго.Тенгри бергон черики бор эрди,
Ҳашаму хашмати бисёр эрди.Лек тошлоб борини илғоди ул,
Келди уч кун аро ўн кунлик йўл.Келди ўн минг, киши юз минг кишидин,
Қилмайин ваҳм мўғул сончишидин. Read the rest of this entry » -
Бутун умр биргамиз
Ажралмаймиз иккимиз
Ваъдага вафо қилган
Фақат бўлдик иккимизКелиб қанча дўст кетди
Содиқ қолдик иккимиз
Қанча аҳдлар бузилди
Аҳд бузмадик иккимизБиримиз суянгувчи
Суянчиқ иккинчимиз
Кимга -ким суянади
Билур фақат иккимиз Read the rest of this entry » -
Буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит ундаги адабиётга, сиёсатга, маърифатга бўлган қизиқишини тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу борада кўплаб китоб ва рисолалар яратган эди. Бу ўз навбатида Маҳмудхўжага ўз таъсириги ўтказмай иложи йўқ эди. Кейинчалик бу ҳақда у ўз мақолаларидан бирида отаси таълим берган «Ҳидоя» (Ислом ҳуқуқига шарҳлар) асарининг унинг тақдирида муҳим рол ўйнаганлигини бежиз қайд этмайди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори сиёсатшунослик билан ҳам жиддий шуғулланади. Рўзнома ва ойпомалардан жаҳонда содир бўлаётган сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб боради. Read the rest of this entry »
-
АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР
Ўзаро суҳбатлашиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан “Аҳволлар қалай?” деб сўрадим. Улардан бири:
– Демократия бўлгандан бери аҳволимиз ёмон, – деди. Суҳбатдошлар қаҳ -қаҳа отиб кулишди.
Кулганлар орасида зиёлинамо кийинган, кўзойнакли йигит ҳам бор эди. У:
– Демократия нима ўзи? – деб савол берди.
– Билмасам, биз томондаги газеталарда “демократияни чуқурлаштириш” ҳақида кўп ёзишади. Чуқурлашмагани шу бўлса, чуқурлашгани қанақа бўларкин, деб хавотир олиб юраман. Хар ҳолда, ҳозир бизда ишсизлик, қимматчилик, мардикорлар кўпайган, ҳатто аёллардан ҳам мардикорлар бор… Read the rest of this entry »
-
Ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан…
bechoralar1Менталитетимизда халқнинг фикрлаш тамойиллари мужассам. Халқ эса жипс бирбутунлик эмас, у турли қараш-кайфиятдаги гуруҳ-қатламлардан иборат, халқ, халқ деб унинг қайси қисмини назарда тутишимиз ҳам тусмол, бўлаклаб қарамаймиз. Сайловда сайланишга талабгор одам умум бир халқни орқа қилиб, яна шу халқнинг ўзига ваъда беради. Матбуот ҳам шу, халқ фикри-муносабатини ёритаман дейди, кўп алоҳида одамларнинг мулоҳазаларини олиб чиқади, лекин шу алоҳида қарашлар ҳам халқни шафе қилиб халқнинг ўзига қаратилган бўлади, айни кимларга экани мавҳум.
Шўро замонида эса ҳокимият халқ номидан халқ манфаатлари учун айнан шу халқнинг ўзини ўзининг саробига қул қилган, ҳатто халқнинг бир қисмини отганида ҳам отилмай турган қисмига олқишлатиб (олкишлаб) қарсак урдирган… Read the rest of this entry »
-
Ёзувчи қобилияти ва маҳорати унинг қанча ёзгани билан ўлчанмайди. Қобилият ўзига хос дунё ярата олиш санъатидир. Ҳақиқий ёзувчининг адабий дунёси ўз “мени” каби тугал, тўлақонли бўлади. Ёзувчи дунёси билан “мен”ни қўпол қиёслаганда тана ва юракка ўхшатиш мумкин. Бироқ бу ўхшатиш ҳам тугал эмас.
“Мен” фақат юрак эмас, у шу дунёнинг асосчиси ва маънавий ҳокими ҳамдир. Ташқи муҳит, ташқи олам “мен”га таъсир қилиб, унда аксланади. Аммо “мен” яратган дунё — бу ташқи оламнинг шунчаки инъикоси эмас, балки у қайта ишланган, қайта яратилган дунёдир. Ташқи оламни ўзига қабул қилган “мен” уни ниҳоятда индивидуаллаштиради, ўзига бўйсундиради, унга ўз изтиробидан, азоб-уқубатидан замин яратади, ташқи оламдан ўзгача, бошқа бир дунё пайдо қилади. Ташқи олам ва бу “дунё” ўртасидаги фарқ ёзувчи маҳорати, савияси, мақсади ва идеали билан ўлчанади. Read the rest of this entry » -
Қирғизистонда 2010 йил июнь воқеалари юз беришдан аввал қирғизлар яшаётган аҳоли пунктларига масъул хизматчилар ва миллатчиларни юборган ва улар орқали “Ўзбекистондан ёрдам олган Ботиров бошлиқ ўзбеклар босиб келяпти”, деган ваҳима тарқатиб, уларни ўзбекларга қарши қўзғаган сиёсатчиларнинг кирдикорлари фош бўлиш арафасида. Чунки миллий низо ниқобидаги ўзбеклар қирғини Россиянинг гиж-гижлаши натижасида Муваққат ҳукумат томонидан амалга оширилган сиёсий авантюра эканлиги кейинги пайтда ойдинлашмоқда.
Очиғини айтганда, томи кетган Ташиевга ўхшаган қирғизистонлик депутатлар бу ёқда турсин, ана шу мамлакатни бошқараётган сиёсатчиларнинг ҳам соғлом эканликларига шубҳа бор. Сабаби, улар мамлакатда қандай бебошликлар юз берса, ҳамон Ботировни сабабчи қилиб кўрсатишга уринмоқдалар. Read the rest of this entry »
-
(Тарихий достон, давоми)
…
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоникахон била Алачахоннинг элчисини олиб Мўғулистонға черик тортқониДостоне эшит эмди хондин,
Яъни ул подшаҳи даврондин,Мўғул ул сўз била ҳазрати хон,
Тилабон нусрату фатҳи яздон,Минди давлат отиға шоҳона,
Сурди ул подшоҳи фарзона.Чун Кўҳак суйидин ўтти ул шоҳ,
Етти ул элчи деган нома сиёҳ.Хонларининг сўзини арз этти,
Арз зтиб сулҳ сўзига етти. Read the rest of this entry » -
Ёдгор Обидни тахминан 30 йилдан бери, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ишлаган пайтларидан биламан. Ўша пайтлари ҳам ҳозиргидай, камсуқум, камтар ва ҳокисор Инсон эди. Абдулла Орипов ўзининг “Ижроком уй бермиш,кўзларингда ёш”,деб бошланадиган шеърини Ёдгор Обидга бағишлагани бежиз эмас. Назаримда у уйланиб, бола чақали бўлганда ҳам ўз шахсий уйига эга эмасди. 70 йилларда у ўз уйига эга бўлди ва биринчи шеърий тўплами дунё юзини кўрди. Ўшанда “ҳа, энди, силлиққина ёзадиган, ижтимоий муаммоларни шеърга солмайдиган бир шоир эканда”,деб ўйлаганман. Аммо шу хил силлиқ шеърлардан ҳам шўро танқидчиси (Иброҳим Ғафуров) ҳар хил камчиликлар топгани ёдимда. Энди билсам, Ёдгор Обиднинг ҳамма дарди ичида экан, юрагини тўла ифода этолмай юрган экан… Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар