ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ёшлигимизда янги йилни келишини катта байрам сифатида нишонлар эдик.Ҳеч ким янги йилда қандайдир ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўлишини орзу ҳам қилмас эдик, кутмас эдик ҳам. Бундан яҳши ҳаёт кечириш мумкин эмас деб билардик.Чунки бизлар ўзимизни дунёдаги энг бахтли кишилар деб хисоблар ва бунга қаттиқ ишонар эдик ҳам.Бир-биримизга янги йилда фақат шахсий, оилавий хаётимизда омадлар ёр бўлишини тилар эдик холос. Келажагимиз мустахкамланган, давлатимиз дунёдаги энг қудратли давлат эканини хис этиб яшар эдик.
Гарбачёв сиёсати кўзимизни очди.
Қарасак, дунёда биздан ҳам яхшироқ,фаровонроқ яшаётган халқлар бор экан. Бизлар эса, ёлғонга чув тушиб юрган, ҳуқуқлари паймол бўлаётган мазлум кишилар эканмиз. Read the rest of this entry » -
Янги йил арафасида ҳамкоримиз – ”Туркистон Тонги” газетасининг 10- сони нашрдан чиқди.
Газетанинг бу галги сонида тарихимиз, жадидчилик ва миллий уйғониш даври адабиёти, жанубий Туркистондаги бугунги адабий муҳит ва бошқа мавзуларда қизиқарли материаллар чоп этилган.
Газетани ўқиш учун қўйидаги ишорага босинг.
Охирги изоҳлар