ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Азиз Ватандошлар, миллатдошлар, саҳифамизнинг мухтарам мухлислари!
Мана 2012 йил ҳам ортда қолиб, янги 2013 йилга қадам қўймоқдамиз. Ўтаётган йилда ҳар биримизнинг шахсий ҳаётимизда ўзига хос янгиликлар содир бўлди. Оиламиз, халқимиз ва Ватанимиз учун нимадир қилдик, нималардир қилишга улгурмадик.
Кириб келаётган Янги йил шубҳасиз эскисидан тубдан фарқ қилади. Бу йилда Ватанимиз ва халқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар йили бўлади, деб умид қиламиз. Бу ўзгаришларга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшажакмиз.
Умидлар ўлмагай, орзулар яшар.
Янги йилда ҳар биримиз қалбимизда туғилган эзгу ниятларни амалга ошишини чин дилдан истаймиз. Яхши ният эса ярим давлатдир. Read the rest of this entry »
-
Муҳтарам муштарийлар, юртдошлар, маслакдошлар!
«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Сизларнинг ҳаммангизни кириб келаётган 2013 йил билан табриклайди ва Сизга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилайди!
Ўзбекистон фуқаролик жамияти учун 2012 йил инсон ҳуқуқлари ўлчови нуқтаи назаридан аввалги йиллардан фарқ қилгани йўқ. Ўзбекистондаги авторитаризм яшашда ва тобора мустаҳкамланишда давом этди. Ўзбекистонликларнинг тамал ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса сиёсий ҳуқуқлари аввал қандай бузилган бўлса, бу йил ҳам ана шундай топталди.
Афсуски, инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг асосий душманларидан бири геосиёсат бўлиб ҳисобланади. 2012 йилда ғарб, айниқса АҚШ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилаётганини кўрмай қўйди. Бунга сабаб АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги координация ва геосиёсий мақсадга мувофиқликдир. Бироқ реал воқелик яхши томонга ўзгаргани йўқ. Билъакс, ўзбекистонликлар тушунчасида репрессив режим йилдан йилга даҳшатли қиёфа касб этмоқда. Ўзбекистон жамияти учун ягона қўрқув манбаи бор – бу Ислом Каримов ҳокимияти ва режимидир. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар