ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • yusuf rasul2Юсуф Расул

    Ҳикоя

    Баъзан кутилмаган бир воқеа сабаб ҳаётинг алғов – далғов бўлиб кетар экан. Ўзингча яхши ниятда қилаяпман деб ўйлаган, ҳатто эслашга ҳам арзимас оддий савоб иш туфайли номинг қора бўлиши, сени авахтага ташлашларини тасаввур ҳам қила олмайсан. Суннатилла буни кутганмиди? Ўз ватандоши ўғлини одатга кўра чўчоқчасини ортиқча жойини кесиб, хатна қилиш бу юртда жиноят саналишини туш кўрибдими?

    Аслида, ватанида қилиб юрган иши эди… Қолаверса отасидан қолган касб… Эҳе, қанчадан қанча гўдакларни шу йўл билан “мусулмон” қилмаган. Динимизда ҳам ўғил болаларни қўлини ҳалоллаш буюрилган. Бу ерда эса Суннатилла каби оддий усталарга болаларни хатна қилиш қатъиян таъқиқланаркан. Олдин бу ҳақда ҳеч кимдан эшитмаганди. Тўй тугаш арафасида Намангандан Европага келиб яшаётган Шерқўзи аканинг ўғли Ҳамдамни ҳатна қилдию, ҳаммаси шундан кейин бошланди. Read the rest of this entry »

    4 Comments
  • nazar eshonqulНазар ЭШОНҚУЛ

    Санъат тафаккурдан куч оладими ёки тафаккур санъатданми? Бу савол бир қарашда ғализ қиёслашга ўхшайди ва мазкур ғализлик масалага ёндашишга бирмунча халал беради. Бироқ барибир билгимиз келади: ижодкор асар яратганда қайси биридан кўпроқ куч олади? Дейлик, Навоий асарларида ўзигача бўлган санъат кўпроқ акс этганми ёки тафаккур? Навоий қўллаган санъат воситалари ва усулларигагина қараб шоир ижодининг моҳиятини оча оламизми? Навоий қўллаган санъат унсурларини унгача ва ундан кейингилар ҳам қўллаган, бироқ адабиётимизда бошқа Навоий етишиб чиқмади. Навоийнинг буюклиги, менинг назаримда, санъат ва тафаккур мувозанатига жо бўлгандек туюлади. Бу иккаласи шакл ва мазмун каби бири иккинчисиз содир бўлмайдиган ҳодисалардир. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Оламлар бирлашадиган макон…