ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • Шайбонийнома (14)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (Тарихий достон, давоми)

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоникахон била Алачахоннинг элчисини олиб Мўғулистонға черик тортқони

    Достоне эшит эмди хондин,
    Яъни ул подшаҳи даврондин,

    Мўғул ул сўз била ҳазрати хон,
    Тилабон нусрату фатҳи яздон,

    Минди давлат отиға шоҳона,
    Сурди ул подшоҳи фарзона.

    Чун Кўҳак суйидин ўтти ул шоҳ,
    Етти ул элчи деган нома сиёҳ.

    Хонларининг сўзини арз этти,
    Арз зтиб сулҳ сўзига етти.

    Хон деди: “Ўротепага етмай,
    Черик ул қалъа сори доритмай,

    Сулҳ сўзига жавобим йўқтур,
    Тенгри дутфи била кўнглум тўқтур”.

    Ушбу сўз бирла юруди ул хон,
    То работи Малику Себистон.

    Хасмнинг ҳолини андо билди,
    Бир киши авдо тил олиб келди.

    Сўзи буким юрубон ул ики хон,
    Андижон бордилар айлаб жавлон.

    Хонга бу қисса чу маълум ўлди,
    Сўзи кайфияти мафҳум ўлди.

    Деди: “Танбал манго навкар бўлди,
    Анго иқбол муяссар бўлди.

    Йибориб қардошини қотимға,
    Хутба ўқуди манинг отамға.

    Ул ики хон кўра олмослиқидин,
    Мени кўриб туро олмослиқидин,

    Бўлдилар душман анинг жониға,
    Токи киргойлар анинг қониға.

    Эмди ўхшош будур, эй султонлар,
    Эй қарочилару эй ўғлонлар,

    Ким халос айлагабиз Танбални,
    Ўзга хос айлагабиз Танбални”.

    Ушбу сўз бирла равон бўлди хон,
    Бўлди лашкар тақи филҳол равон.

    Юрубон Сир бўйиға индилор,
    Тушубон андо дами тиндилор.

    Хон дедиким: “Кечоли дарёдин,
    Ўтоли тоғ била хородин,

    Бороли рост Мўғул кишвариго,
    Сололи зилзилалор кишвариго.

    Ул бизинг келганмизни билса,
    Уруниб ҳар соридин ким келса,

    Биз они ер ила яксон қилоли,
    Борча оламни гулистон қилоли”.

    Хон бу сўз деди вале султонлар,
    Дедилар: “Хон йўлидадур жонлар,

    Лутф этиб мундо ўзи турсун хон,
    Айласун ул сори бизлорни равон,

    Биз бориб не деса андоқ қилоли,
    Қилибон ишини қойтиб келоли.

    Гар ғараз буки қутилса Танбал,
    Сўзи андоқки дейилди аввал,

    Юртавул борса Мўғул кишварига,
    Фитналар солур экан лашкарига.

    Ул сизинг келгонингизни билса,
    Сирини билгонингизни билса,

    Ўлтуро олмос экан ул ердо,
    Ул туро олмос экан ул ердо”.

    Хон бу сўз бирла ики мингча киши
    Йибориб сабру сабот ўлди иши.

    Қолдилар хон (била) султонлар ҳам,
    Оллидо жон била ўғлонлар ҳам.

    Хон йиборгон икки минг чоғли қазоқ,
    Тузубон хон йўлида меҳру вифоқ.

    Кечдилар тун аро Сирдин филҳол,
    Шаҳрухия йўлин айлаб помол.

    Қалъасининг тушидин ўттило,
    Ўнча отлиқ кишисин туттило.

    Сўзлори буки: “Бизнинг хонларимиз,
    Ким анго йўларидур жонларимиз”.

    Андижонға чу юрур бўлдилор,
    Ушбу кишвар тузидо тўлдилор.

    Дедилор: “Они-муни билмосбиз,
    Хасмни олмағунча келмосбиз.

    Қилса ногоҳ химоят анго хон,
    Чопор эркан бу вилоятни ямон.

    Қалъаларни худ ола олмастур,
    Қўл ситам бирла сола олмастур.

    Беркитиб қалъаларини ҳосил,
    Бўлдилар ул сори эмди мойил.

    Бордур Аҳмадбегимиз қўрғонда,
    Андин ўзга киши йўқтур анда”.

    Ушбу сўзлар билан ул юртовул,
    Солибон илгари сўнг чоғдовул,

    Ёндилар хон сори ул кишвардин,
    Тунгулубон бори ул кишвардин.

    Ул ҳикоят чун етишти хонғга,
    Топшуруб ўз ишини яздонға.

    Машварат айлади султонлар ила,
    Деди: “Разм айлоголи хонлар ила.

    Қойда ким бўлса алор биз нетоли,
    Тенгри берса олибон қойитоли.

    Оруғ отлиқни Хўжанд ичра солиб,
    Семиз отлиқни қўлумизга олиб.

    Илғосоқ асру хуш оянда келур,
    Ишимиз асру намоянда келур”.

    Борча бу сўзга қулоқ туттилор,
    Ҳарна хон деди анго буттилор.

    Чун бу сўз бирла юруб келдилор,
    Борча илғор яроғин қилдилор.

    Қилдилар ўзларини чусту хавос,
    Поймол айладилар хосу хавос.

    Оруғ от бирла оғир юкни тамом,
    Солдилар шаҳр Хўжанд ичра авом.

    Бўлди хон ярлиғиким яхши-ямон,
    Тўрт кунлик озуқ олсун яксон.

    Эрнинг икки отини олсунлар,
    Жибадин ўзгасини солсунлар.

    Бир дувалға била бир жиба битор,
    Бўлмаса ўзга нима эрга етор.

    Чун бу ярлиғ эл аро айлонди,
    Борча қўлларда черик сойлонди.

    Кишининг яхшиси отланди тамом,
    Борлилор ул кун Кандибодом.

    Андин отлонғон ила рост Насух,
    Бордилор хасмни айлоб мансух. ;

    Бордилор андин Ҳўқони ўрчин,
    Қилдилар андо мухолифға камин.
    ***

    LI
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Танбалға ёрлиғ йиборгони

    Ёздилар хидмати Танбалға нишон,
    “Ким эшиттук зса ким икки хон

    Сенинг устунга юруб бордилор,
    Сени бечора кўруб бордилор,

    Биз санго чора қилурға келдук,
    Душман овора қилурға келдук.

    Эмди мардона бўл, эй Танбал сен,
    Қилмоғил мулк ишини муҳмал сен.

    Ким ешитук санго илғор қилиб,
    Хасмини ер била ҳамвор қилиб,

    Сен чу изҳори муҳаббат қилдинг,
    Ўзни шойистайи давлат қилдинг.

    Бизни деб бойрилорингдинг кечтинг,
    Бизни деб жоми муҳаббат ичтинг.

    Биз тақи сени жудо кўрмосбиз,
    Санго меҳгатни раво кўрмосбиз.

    Хасминга хасмлиқ изҳор этоли,
    Умридин хасмини безор этоли.

    Кимки бизни деса биз ҳам дербиз,
    Дўстлуқ сўзини маҳкам дербиз,

    Ким бизнинг этогимизни тутса,
    Журъаи соғаримизни ютса,

    Зое этмосбиз они биз харгиз,
    Ани қўймосбиз ҳаргиз ожиз.

    Зарра бўлса, қуёши бўлур ул,
    Осмон теграсида эврулур ул.

    Эмди сен солма кўнгулни зинхор,
    Ким санго бўлғусидур давлат ёр».

    Бу нишон чунки мукаммал бўлди,
    Элчимиз озими Танбал бўлди.

    ***
    Танбалнинг Бек Телба отлиқ оғоси кўрунушга келгони

    Мурғинон ҳаддиға еткоч элчи,
    Қиссанинг шаҳрини эткоч элчи,

    Телба отлиқ оғоси Танбалнинг,
    Остон отлиғ оғоси Танбалнинг

    Ўткориб элчининг Танбал сори,
    Айлади тенгрига шукр изҳори.

    Чопо-ўқ хон қошиға келди равон,
    Пешкаш айлоди хон оллида жон.

    Деди: “Эй подшаҳи беҳамто,
    Ёр бўлсун санго алтофи Худо.

    Бизга сендин не иноятдур бу,
    Лутфи беҳадду иноятдур бу.

    Келмасанг эрди борур эрдук биз,
    Бахтимиздек қарориб эрдук биз”.

    Бу ҳикоятни дебон ул Телба,
    Бошладу хасм сори йўл Телба.

    Деди: “Ахсидин ўзуб икки хон,
    Ахси элини бузуб икки хон.

    Архаё шаҳрида сокиндурлар,
    Ул маҳалда мутаваттиндурлар.

    Бизни ожиз қилиб ўзни хушдил,
    Ўлтуруптурлор сиздин ғофил.

    Юрунгиз Ахси тўшидин ўтоли,
    Кўнглумизни ин этиб совутоли.

    Кемалар бордир андо тайёр,
    Сол учун бор қамиш ҳам бисёр”.

    Хон бу сўз бирла равон азм этти,
    Сирдин ўтмакни равон жазм этти.

    Тунла-ўқ Ахсиға ёвуштилор,
    Сир бўйиға инибон туштилор.

    Тонг намозини қилиб ҳазрати хон,
    Турди андоқки Сулаймони замон.

    Кемачилар кема келтурдилар,
    Борча хон ҳазратини кўрдилар.

    Ҳукм бўлдики халойиқ ўтсун,
    Ўтубон Сир қироғини, тутсун.

    Хону султонлар ила мирзолар,
    Кема устида қилиб ғавғолар

    Ўттилар уйлаки айтиб бўлмос,
    Тил алор васфида ҳеч эврулмос.

    Бор эди тўрт кема ул тўшто,
    Ҳар бир ўн қотнади бўлғой тушто.

    Бўлғуча рост намози пешин,
    Ўттилар борча саодатга қарин.

    Ул ўторда кемага ким боқти,
    Кўпи ўз қуйруғиға сол тоқти.

    Солмади кўз кемага Бойри казоқ,
    Кема сўзидин ўзин тутти йироқ.

    Систуруб солди бори бош-айғин,
    Ўқ ёйи била бўлғон яроғин.

    Чирмобон сол уза маҳкам қилди,
    Солни гупсор била ҳамдам қилди.

    Ўзи отини олиб тушти равон,
    Қилди сувчилиғини элга аён.

    Ўттилар борчаси чусту жаррор,
    Ғарқу ташвир ғамидин беозор.

    Тошқори гарчи паланги эдилор,
    Лек сув ичра наҳанги эдилор.

    Кимки ул хайлни ул дам кўрди,
    Ўзни ҳайрат била маҳрам қилди.

    Сувға андоқки алар кирдилор,
    Дегасен сув кишиси эрдилор.

    Сув юзи ҳеч кўрунмас бўлди,
    Хон черики била дарё тўлди.

    Ҳар не бу тавр киши ўтмайдур,
    Ўтти ҳам бўлса киши бутмаидур.

    Ўн минг одам – не ҳикоятдур бу,
    Ким бориб кунда килиб мунча ғулу.

    Ҳар не кечиб демагайлар Сирдур,
    Киши билмас бу не янглиғ сирдур.

    Дема хон лашкари тутти Сирни,
    Яна бир Сир кесиб ўтти Сирни. :

    Ўткориб лашкар элин хон Султон,
    Хизру Илёс киби бўлди равон.

    Сув эли Сир аро кўргоч хонни,
    Ўз, ичин аро тилоб аъённи

    Дедилор: “Хони Шайбонийдур бу,
    Балки Искандари Сонийдур бу.

    Подшаҳ ўтмади мундоқ ҳаргиз,
    Борча шаҳларни қилур ул ожиз.

    Қадами етти бизнинг манзилға,
    Кемаси еткувчи бу соҳилға.

    Қилоли пешкашини тайёр,
    Тортоли оллиға бисёр нисор”.

    Сув элида бор эди ушбу хаёл,
    Лек ул подшаҳи нек ҳисол,

    Кемасини чеки бон соҳилға,
    Етти ул Ахси дегон манзилға.

    Сув эли борча боқиб қолдилор,
    Ҳасрат ўтини ёқиб қолдилор.

    Ким недин кечго солдуқ ишини,
    Борибон кўрмадуқ андоқ кишини.

    Ул таманноки алар айладилор,
    Мунча ғавғоки алар айладилор.

    Бўлмади рўзи алорға аммо,
    Ахси аҳдиға ани берди худо,

    Қозию муфтию доруғалори,
    Пешкаш айлодилор жонни бори.

    Бўлдилор борча мутъий фармон
    Дедилор: “Ҳар наки ҳукм айлади хон.

    Биз итоат қилоли жон бирла,
    Бороли хасм сари хон бирла”.

    Хоника лашкари ўлтурғон ер,
    Алачахон ҳам ўзи турғон ер

    Беш ёғоч йўлдур бу манзилдин,
    Гар хабар бормаса бу маҳфилдин,

    Қочмаса Хоника бирла Алача,
    Қилибон беклари бирла кулча,

    Сиз ўшул ерда босорсиз они,
    Қўлунгизга тушор ўлғой хони.

    Хон аларнинг сўзидин яхти фол
    Тутубон бўлди бағоят хушҳол.

    Дедиким: “Илгори келсун қози,
    Сўзумиз сирини билсун қози”.

    Деди: “Эй қозийи аҳли ислом,
    Бизки роҳатни қилиб ўзга ҳаром

    Тоғу, дарёю биёбон ўтобиз,
    Ранжилорни ўзумизга тутобиз.

    Қиличу ўқни қабул айлойбиз,
    Роҳат аҳлини малул айлойбиз.

    Арзимиз бу эрурким, охир
    Қилғобиз яхшилиқ элга зоҳир.

    Шаръининг шамини ёрутқойбиз,
    Жаҳл бозорини совутқойбиз.

    Бергобиз илм сўзига равнақ,
    Бўлса тавфиқ била нусрати ҳақ.

    Ниятимиз бу эрур, эй қози,
    Ҳимматимиз бу эрур, эй қози”.

    Чун бу сўзларни баён айлоди хон,
    Қилдилор хонға дуо яхши-ямон.

    Қозию муфтию арбоб бори,
    Суфію зоҳиду асҳоб бори

    Хон учун тенгридин истоб нусрат,
    Тутубон хоннинг ишига ҳиммат,

    Борчаси фотиҳа хатм айлодилор,
    Хон учун яхши дуо сайлодилор.

    Чектилар хон кошиға суфраю хон,
    Ёйдилар лашкарига ош ила нон.

    Суфраю хонни кўторгач ул хайл,
    Айлади ҳазрати хон от сори майл.

    Отлониб йўл сори мойил бўлди,
    Лек ул шаҳр черикдин тўлди.

    Хон юриб шаҳрдин ўтгоч филҳол,
    Бўлди туз лашкаридин моломол.

    Ўттилор хон сўнгидин лашкар ҳам,
    Борча аъдо тарафидин беғам.

    Бир ягоч Ахсидин ўткоч ул хон,
    Айлади лутф юзидин фармон

    Ким: “Черикнинг оти кўп имконди,
    Ичлари кўп юрумокдин ёнди.

    Сув яқосида бир ўтлоқ кўрунгуз,
    Қўшлорингизни дами тушурунгуз”.

    Марғизори бор эди андо васеъ,
    Тушти андо чи шарифу, чи вазеъ.

    Арпа топкон отига ҳам берди,
    Ем била ўттин отин ойирди.

    Топмоғон арпа суғо ун солди,
    Берибон отиға кўнглин олди.

    Унсизу, арпасизи ўтлади шод,
    Арпаю ўт талабидин озод.

    Черик аҳли бори чолиб талқон,
    Ичибон ёстана тушти қалқон.

    Жирим олиб кўзин очқон бўлди,
    Кўздин уйқуси қочқон бўлди.

    Келди хон ярлиғиким: “Тонгла уруш,
    Бўлубон бўлғуси йўқ ҳеч туруш.

    Тун ёриминда кўчорбиз мундин,
    Хонлар устига учорбиз мундин.

    Тонг боши бирла етарбиз жовға,
    Этар ишларни эторбиз жовға”.

    Чун бу ярлиғни эшитти лашкар,
    Қилдилар разм яроғин яксар.

    Кўрдилар отларининг тангларин,
    Туздилар размға оҳангларин.

    Ёларин борчаси чоқ айлодилор,
    Тутубон ўт уза қоқ айлодилор.

    Қилдилар оқу қизил борча ялов,
    Ёқтилар хасмини ёқмока олов,

    Ўлтуруб эрди черикда бир-иков,
    Бир қўлида ўқу бирида эгов.

    Ўқ, бошоқларни тез айлодилор,
    Ўқу ё устига рез айлодилор.

    Ул черик борча туруб истеҳдод,
    Қилибон тенгрилари отини ёд.

    Ким нафир уни чиқиб хон қўлидин,
    Қўпти отлан жови султон қўлидин.

    Эл мукаммал эдию от тайёр,
    Бўлдилор отлориға борча савор.

    Сув олиб тебрадилор хасм сори,
    Хасмнинг жони учун ҳар бори.

    Тўрт яғоч йўлни саҳардин ул хайл
    Бордилор субҳғача уйлаким сайл.

    Субҳ игниго олиб оқ алам,
    Хон аламдорлигидин хуррам.

    Кечанинг зулматидин бош урди,
    Хоннинг олтун чиройини курди.

    Хон доғи субҳдин ўлди хушҳол,
    Субҳ ёруғиндин олди фол.

    Дедиким: “Субҳ киби ўлғумдур,
    Даҳрнинг шоҳидин килғумдур.

    Субхнинг нуридек ўлғумдур фош,
    Ҳам Жаҳонгир анингдекки қуёш.

    Ёғининг зулмати даф ўлғусидур,
    Хасмнинг касрати рафъ ўлғусидур”.

    Ушбу ният била ул зилли худо,
    Тенгрининг қуллуғини қилди адо.

    Чун адо айлади авроду намоз,
    Арз этиб тенгрисига ажзу ниёз.

    Деди: “Эй подшаҳи мулку малак,
    Ҳалқаедур эшикингда бу фалак.

    Борча оламни яротқон тенгрим,
    Жину одамни яротқон тенгрим.

    Бир камин банда санго Шайбоний,
    Қилма лутфинг била зое они.

    Разм айяарда анго нусрат бер,
    Меҳнатинг чекти анго давлат бер”.

    Бу муножотни қилғоч ул хон,
    Отлониб хасм сори бўлди равон.

    Ул икки хон тақи тўйғондурлор,
    Ғафлат уйқусини қўйғондурлор.

    Ёсаниб турғон экойдурлар чуст,
    Қилибон белларини размға руст.

    Алачахон била ўн минг қалмоқ,
    Борчанинг эгнида қолмоқи қуёқ.

    Мўғулидин тақи ўн мингча киши,
    Ким ямонлиқ эди борининг иши.

    Хоникахон била ҳам кўп лашкар,
    Бойри хунрез мўғулдин яксар.

    Борчаси ўқчию борча қаттол,
    Борчаси қатл ишидин хушҳол.

    Борча ўқ отқучию сина шикоф,
    Ҳар бири(нинг) тилида юз минг лоф.

    Яна ўн минг киши бу тавр била
    Тузотиб ўзларини жавр била.

    Ул аро бор эрди Бобур Мирзо,
    Андо ҳам мингча йигит сарғавғо.

    Алачахоннинг икки ўғли ҳам,
    Алачахондек алор ҳам маҳкам.

    Размининг ишида доно борча,
    Қиличу ўқда тавоно борча.

    Бўлди қалмоқу мўғул ўттуз минг,
    Лек бор эди қароси юз минг,

    Отлари девсифат, ўзлари ҳам,
    Ўзлари девсифат, ўзлари ҳам,

    Девлар борча башар суратидо,
    Ғуллар борча башар суратидо.

    Ёсониб ҳар бири бир сурат ила,
    Жилвагар ҳар бири бир ҳайъат ила.

    Бирининг жибаси атлас тослиқ,
    Бир қўшунға тутиб ўзни бошлиқ.

    Ҳар дувулға бошида занг тутуб,
    Бегунаҳлар қонидин ранг тутиб.

    Ҳам қиличи қинида мустаҳкам,
    Халқ қонидин рангин ул ҳам

    Боши устида алови ажабе,
    Ўзи от узра бузови ажабе.

    На анинг кўнглида имон фикри,
    На анинг тилида тенгри зикри.

    Яна бир ўзини ойтиб қалмоқ,
    Жибасининг тоши айлоб ярғоқ,

    Тузибон разм қилур вақти асос,
    Осиб от бўйинға бир турфа қитос,

    Лек ўлган отининг қуйруғи ул,
    Беклори, хонларининг буйруғи ул.

    Яна бир отини қилғоч тайёр,
    Қилди тартиби жаложул бисёр.

    Борининг сурати бор эрди ғариб,
    Бор эдилар бори кўрмакка муҳиб. :

    Қойси қалмоқ диёридин эди,;
    Тайшининг хайлу таторидин эди.

    Қойсининг мавлуди эрди Турфон,
    Ўткориб эрди неча минг тўфон.

    Қойсилорнинг ватани эрди Хўтан,
    Боғу роғу чамани эрди Хўтан.

    Қойсининг ери эди Иссиқкўл,
    Қонсининг эви эди Оқсу мўғул.

    Йиғилиб эрди ажойиб хайли,
    Бор эди андо ғаройиб хайли.

    Ушбу суврат била борча ёсониб,
    Туздилор борча ёсониб-тузониб.

    Разм айларға муҳайё борча,
    Разм ишида тавоно борча.

    Ул черикким кўпи куффор эдилар,
    Гарчи Эл кўзига бисёр эрдилар.

    Лек хон ваҳмидин ул хайл тамом,
    Қилдилор ўзга тирикликни ҳаром.

    Тол ёпроғи киби титродилор,
    Лола авроқи киби титродилор.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on december 16, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (14)

Comments are closed.