ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  
  • asqar_mahkamЭътиборингизга марҳум шоир Асқар Маҳкамнинг ”Хайёмни тушуниш” мақоласини ҳавола этаяпмиз.

    Мақолани бизга тақдим этгани учун Тожикистонлик дўстимиз Сирожиддин Фахриддинга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

    Мақолани ўқиш учун қуйидаги ишорани босинг: Асқар Маҳкам: Хайёмни тушуниш

    Таҳририят!

    Kommentarer inaktiverade för Асқар Маҳкам: Хайёмни тушуниш
  • asqar_mahkamБуюк сўз заҳматкаши, юртдошимиз Асқар Маҳкамни хотирлаб…

    Асқар Маҳкам (1958-2007)

    Асқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Кашф ул-асрор» (Қуръони Каримнинг адабий-ирфоний тафсири), Ж. Румийнинг «Маънавий маснавий» (1-дафтар)сини, Шамс Табризийнинг ғазаллари ҳамда Эрон шоирлари шеърларидан намуналар таржима қилган («Туйғулар япроғи», 2005). 2007 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган.

    * * *

    Бу уйда бир пайтлар бувим яшаган,
    меҳрсиз келинин дастидан ёниб.
    Пойдевор тошини ўзи ташлаган,
    Бизларга нон ёпган тунлар уйғониб.

    Ўзи ер чопарди, ўзи экарди,
    невара ташвиши, беш маҳал намоз.
    Ғам ошиб кетганда нос ҳам чекарди.
    Қўшнилар гоҳ яраш, гоҳи пайт араз. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сўз жони
  • axmad azamАҳмад Аъзам

    ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

    Одам бу дунёда ёлғиз эмас. Кейин, у фақат ёмонлик ичида, ёмонлик кўриб яшамайди, унинг умр йўли яхшиликлар силсиласидан иборат.

    Нуқул ёмонлик ҳақида ўйладиган одам ўзига ёмонлик қилиб яшайди.

    Мен бир оддий одамга учраб қолганимни қирқ йилдан бери ўйлайман. Қирқ йилдирки, шу одам хаёлимдан кетмайди, бир-икки марта ҳикоя ёзишга ҳам чоғландим, лекин ёзсам, худди тўқийдигандек, атайлаб бўрттирагандек, яъни “бадиий тус” берадигандек бўлавердим. Кейин, бу воқеани, бари бир, ўзим ҳаётда ўқиганман, шунинг учун ўзимдан ўзим кўчирмакашлик қиладигандек туюлаверди. Энди эсимда қолганича гапириб бераман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Марлен деган одам
  • Рауф Парфи

    Турон. Туркистон. Ватан.
    Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади.
    Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир.
    Букун Туркистон мавзуида изчил ижод қилаётган шоир — Рауф Парфи Ўзтуркдир.
    Ушбу тўпламдаги шеърларининг аксарияти бир пайтлар, замона зайли билан «тузатилган» ҳолда чоп этилганди. Шоир асл матнни тиклаб диққатингизга ҳавола қилмоқда.
    1993 йил 27 сентябрда Р.П.Ўзтурк ўзининг эллик ёшини нишонлади. Шу муносабат ила «Она Туркистон» (қирқ шеър) тўққизинчи китоби чин юракдан Ўзбекистон Истиқлолига, ўз ўқувчиларига, Сизга бағишлайди.

    Бир умр Туркистон истиқлоли учун курашиб яшаётган муҳтарам устод
    БОЙМИРЗА ҲАЙИТ Шарафига таъзим ила

    Иймонидир туркнинг Туркистон.
    Аҳмад ЯССАВИЙ Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Она Туркистон