ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

april 2018
M T O T F L S
« Nov    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

  • artur shopengauerАртур ШОПЕНГАУЭР

    Немис файласуфи Артур Шопенгауэр (1788-1860) ўзига тўқ Данциг савдогарининг оиласида дунёга келди. Савдо, табобат, сўнг фалсафадан сабоқ олди.

    Берлин университетида доцент бўлиб дарс берди.Айтишларича, у буюклиги тан олинган Гегель билан баравар соатларда олифталарча ўз дарсини ўтаверди.

    Аммо талабалар Гегелни хуш кўришарди. Бундан хафсаласи пир бўлган Артур Франкфуртга кетишга мажбур бўлди ва ўша ерда ижод қилиб, ижоди намуналарини тинмай кўрикларга жўнатиб турди.

    Аммо уни тан олишмади. Фақат ўлимидан сўнг, 19- асрнинг етмишинчи йилларига келиб, унинг номи кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада шуҳрат қозонди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аёллар ҳақида
  • назар-эМуаллифдан

    Ушбу романга 90 — йилларнинг бошида сўнгги нуқта қўйилган эди. Шу сабабли асарда деворларини зах босган, қулаш арафасига келиб қолган, инсоннинг ботиний қувватини сўриш эвазига яшаган тузумнинг бадбўй ҳидлари анқиб турибди. Ўтган йиллар давомида мен асарни фақат таҳрир қилиш билан шуғулландим, холос. Неча бор уринмай, уни қайта ёзиш, воқеликни бошқа изга солишга кучим етмади. Ўтган йиллар ичида роман сифатида ўзини оқламайди деб, ичидаги баъзи бир бобларни мустақил ҳикоя сифатида эълон ҳам қилдим. Узоқ иккиланишлардан сўнг уни қайта тарзда яралган бўлса, ўша ҳолатда қолгани маъқул деган ҳулосага келдим. Ўзининг тириклигини, мавжудлигини исбот қилиб беролмаган, инсоннинг тириклиги ва мавжудлигини тан олмаган, инсонийлик шаън ва ғурурини хўрлаш ва ҳақоратлаш эвазига яшаган ўша мустабид тузумдан чиқариладиган кичик бир сабоқ бўлиб қолиши учунгина уни барибир эълон қилишга жазм этдим.

    (Романни ўқиш учун ишора: Nazar Eshonqul Go’ro’g’li roman )

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонқул: Гўрўғли. Роман
  • sohibaСаҳифамиз меҳмони – айни пайтда Москвада яшаётган юртдошимиз Соҳиба Ҳайитбоева.
    Соҳибанинг шеърларида туйғулар жилоси бор.
    Бу шеърларда самимият, муҳаббат ва садоқат ҳислари гўзал оҳанглар билан қоришиб кетади.
    Ҳаққа талпинган кўнгилнинг бу ҳазин наволари руҳий дунёнгизга сокинлик ва фарах бахш этгусидир.
    ****

    Соҳиба Ҳайитбоева

    Мусофирликда

    Умр йўли узун, манзили олис
    Шукрки, сафарда эмасмиз ёлғиз.
    Қўлимиздан тутиб, ишониб холис,
    Овуниб юрибмиз мусофирликда.

    Ўрганиб ҳам қолдик асли фироққа,
    Кўнгил тутмай қўйди бизни сўроққа,
    Топган бахтимизни яқин-йироққа
    Илиниб юрибмиз мусофирликда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Соҳиба Ҳайитбоева: Индамай севаман (янги шеърлар)
  • urinboy usmonТожик тилидан Ӯринбой УСМОН таржимаси

    Тожикистон Халқ Ёзувчиси, Абу Абдулло Рудакий номли Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Меҳмон Бахтийнинг шеърлари, драмалари қаторида насрий асарлари ҳам фақат Тожикистонда эмас, балки чет элларда яшаётган китобхонларга яхши таниш. Меҳмон Бахтийнинг мазкур китобга киритилган уч қиссаси – «Ӯлим билан юзма-юз», «Қария» ва «Хубон» таниқли адабиётшунослар ва адиблар томони-дан тожик насрининг энг яхши асарлари сифатида эътироф этилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Меҳмон БАХТИЙ: Хубон (Қиссалар)
  • murod“Ҳечимиз ҳечидан ҳеч кам йўқдир,
    Ҳеч ҳечимиз ҳечидан ҳеч ғам йўқдир.
    Танда жандадурур анда гўристон,
    Эртан ўлсак бизга ҳеч мотам йўқдир”.

    Баҳоуддин Нақшбанд

    Метрога кирдим. Поезд кутаяпман. Ёнимда йигит ва қиз. Қиз менга қараб қўйди. Ўхшатди, шекилли. Бепарво назар билан улар томон кўз ташлаб қўйдим. Йигит қаттиқ эслаб қолмоқчидай, бошимдан оёғимгача кузатди. Поезд кела бошлади. Мен улардан етти-саккиз қадам узоқлашдим. Вагонга чиқдим. “Нима ҳақда ўйласам яхши бўлади?”. “Ҳеч нарса ҳақида” ўзимга-ўзим жавоб бердим. Ичимдан бутун ўй-фикр, хаёлларимни қувиб чиқармоқчиман, чоғи. “Бунақа бўлмайди”. Кейин метрони мусиқа кошонасига, юриб кетаётган поездни куйга, унинг ичидаги йўловчиларни яхлит бир қўшиққа ўхшатдим. Аммо ўзимни қўшиқ деб ҳисобламадим. “Мен тингловчиман”. Поезд “Пахтакор” бекатига келиб тўхтади. “Куй тўхтади”. Мен вагондан тушдим. Кўчага чиқдим. Консерватория томон юра бошладим. Босган қадамимни санай кетдим. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Жой номлари қисқача изоҳли луғатиЭ.Дўсимов, Х.Эгамов.


    Жой номларининг қисқача изоҳли луғати

    Собиқ Иттифоқ пайтида нашр қилинган ушбу бебаҳо қўлланма туркий халқлар яшаб келаётган жой номлари тарихини ўрганишга катта ёрдам беради, деб умид қиламиз.

    Манба: Зиёуз портали.

    Луғатни ўқиш ва кўчириб олиш учун қуйидаги ишорага босинг: Joy nomlari qisqacha izohli lug’ati

    Kommentarer inaktiverade för Жой номларининг қисқача изоҳли луғати
  • asqar mahkam(Шоир Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига чизгилар)

    Эй, гулим,
    Кўзларга ёшлар тўлганда
    Соямиз қўшилган дамларни эсланг!

    Шавкат Раҳмон

    … У юзини терс ўгирди.
    – Нимага келдингиз?
    Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, уйдум-чуқур юзи энди бурунгидек қоя тошни эслатмас; ўшлик мусаввир полотносидан боқиб турган бургут нигоҳлардан асар ҳам қолмаган; аёвсиз дард билан олишавермоқдан тинкаси батамом қурғаган; кетмончиникига ўхшаш бақувват қўлларига ботган игналарнинг сон-саноқсиз излари ўрнида кўкиш-қора доғ билакларига ёйилиб, ток зангига ўхшаёзган; қадимги юнон ҳайкалтарошларининг ҳавасини келтирувчи мардонавор ва асл ўзбекона қиёфадан бир бурда эт қолган; қаттиқ ва тиғиз сочларига сўнгги пайтларда туйқусдан ёғилган оқ қировлар энди қирқ олти ёшни қоралаган забардаст шоирни етмиш яшар мўнкиллаган мўйсафидга айлантирган эди. «Мўйсафид» нафас ололмасди. Кўкраги тобора сиқилиб борар, унинг бошида изиллаб турган аёлига хона ҳавосизликдан портлаб кетадию деразада турган ва гази чиқариб юборилган минерал сувнинг идиши қаёққадир улоқиб кетадигандек туюларди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Асқар Маҳкам: Адабиёт ибодати
  • uzbek_tilining_izohli_lugati_iСаҳифамизда ”Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан фойдаланиш имкониятига эга бўлдингиз. 80 минг сўз ва сўз бирикмаларидан ташкил топган бу улкан луғат адабиётшунос олим А.Мадвалиев таҳрири остида 2008 йилда нашр этилган. 

    Луғат саҳифамиз тепасидаги ”Ўзбекча сўзликлар” рукнидан доимий жой олди.

    Манба: ”Зиё уз” портали.

    Ўзбек тилининг изоҳли луғати (Аа ҳарфи)

    Бб ҳарфи

    Вв ҳарфи

    Гг ҳарфи

    Дд ҳарфи

    Ее ҳарфи

    Ёё ҳарфи

    Жж ҳарфи Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Ўзбек тилининг изоҳли луғати” саҳифамизда
  • axmad azamАҳмад Аъзам

    Ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан…

    bechoralar1Менталитетимизда халқнинг фикрлаш тамойиллари мужассам. Халқ эса жипс бирбутунлик эмас, у турли қараш-кайфиятдаги гуруҳ-қатламлардан иборат, халқ, халқ деб унинг қайси қисмини назарда тутишимиз ҳам тусмол, бўлаклаб қарамаймиз. Сайловда сайланишга талабгор одам умум бир халқни орқа қилиб, яна шу халқнинг ўзига ваъда беради. Матбуот ҳам шу, халқ фикри-муносабатини ёритаман дейди, кўп алоҳида одамларнинг мулоҳазаларини олиб чиқади, лекин шу алоҳида қарашлар ҳам халқни шафе қилиб халқнинг ўзига қаратилган бўлади, айни кимларга экани мавҳум.

    Шўро замонида эса ҳокимият халқ номидан халқ манфаатлари учун айнан шу халқнинг ўзини ўзининг саробига қул қилган, ҳатто халқнинг бир қисмини отганида ҳам отилмай турган қисмига олқишлатиб (олкишлаб) қарсак урдирган… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Бечорагиналар
  • Ёзувчи Назар Эшонқулнинг ҳеч кимникига ўхшамаган фикрлаш тарзи – жаҳон адабиётида ўзгариш ясаган буюк адиблар ҳақидаги  мулоҳазалари билан танишинг.

    Бу мақолалар инсонни ўзига бошқача кўз билан қарашга ундайди, онги ва руҳий дунёсида эврилишлар ясайди, маънавияти ва қалбини юксакка кўтаради.

    Китоб сеҳри

    Ўзига ўзи гапираётган одам

    Тасаввурга дош берсанг бўлди

    Абдулла Орипов

    Ҳам ҳаётда, ҳам адабиётда шахс эди

    Отдан тушмаган ёзувчи

    Марсель Пруст

    Жеймс Жойс

    Борхес

    Беккэт

    Манба: www.facebook.com/jabbor.eshonkul

     

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонқул адабиёт ҳақида
  • Ўзбек адабиётида  инсонга ўзгача қараш…

    Таниқли ёзувчи ва мунаққид Аҳмад Аъзам новеллаларидан баҳраманд бўлинг.

    Гул кўтариб кетаётган эркак

    Ўзим билан ўзим

    Кетган биров эди

    Қулф тили

    Бири кам дунё

    Nima qilib quygan ekanman

    Odamoviga uch yoqlama qarash

    Tugmachagul

    Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan she’rim

     

    Kommentarer inaktiverade för Аҳмад Аъзам: Новеллалар
  • Таниқли мунаққид ва ёзувчи Аҳмад Аъзам қаламига мансуб туркум ҳикоялар ва бошқа бадиий асарлар китобхонларга яхши таниш. Ёзувчининг собиқ шўро даврида эълон қилинган ҳикоялари, адабиётшуносликка оид мақолалари замонавий адабиётимизда ўзига хос янгилик сифатида қабул қилинган эди. 

    Яқинда таниқли адиб саҳифамиз ўқувчилари учун бир қанча ҳикоялари, қисса ва романларини тақдим этдилар.   Ўқинг, бадиий сўз жилосидан баҳраманд бўлинг азизлар.

    Кичик илмий ходим Ҳамдамов (ҳикоя)

    Гўзаллик қирралари (ҳикоя)

    Дутор билан танбур (ҳикоя)

    Мастиржамият (ҳикоя)

    Ноинсоф Мусо (ҳикоя)

    Нотўғри туш (ҳикоя)

    Рўё ёҳуд Ғулистонга сафар (роман)

    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” меҳмони – ёзувчи Аҳмад Аъзам
  •  Туркийлар тарихи ҳақидаги қимматбаҳо манбаълар билан танишинг.

     

    Мирзо Улуғбек

    Мирзо Улуғбек: Тўрт улус тарихи

    Азиз Каюмов

    Узбекские племена и роды

     

    1 Comment