ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
(Суратда: ўнгдан чапга: Халқаро Мусиқа ва Шеърият Фестивали ташкилотчиси, ёзувчи ва ношир, дипломат Аннакули Нурмаммедов, Туркиялик машҳур журналист Сейфуллоҳ Турксой, журналист ва шоир Юсуф Расул. Оксфорд).
Айни пайтда Швециядан қўним топган журналист ва шоир Юсуф Расулни кўпчилик “Янги дунё” сайтининг асосчиси сифатида танийди. У ҳар доим ҳам ўзининг ёзганларини дарҳол омма эътиборига бермайди. Пайтини пойлаб, ўз вақтида сайтларда чоп этади, ёки умуман ҳеч кимга кўрсатмайди. Баъзан уни ўзидан сўраб оламиз унинг шеър ва ҳикояларини, баъзан эса ўзбекча сайтларда чоп этилганлари билан қаноатланамиз.
Юсуф Расул билан куни кеча суҳбатлашдик. Ундан сал аввалроқ эса мен Британия диёридаги Оксфорд университетида бўлиб ўтган Туркий маданият кунларида унинг ҳам иштирок этгани ҳақида хабар топгандим. Суҳбат давомида Юсуф Расулдан ана шу маданий тадбир ҳақида сўрадим. Шу баҳона шоир ва журналист дўстимнинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрларини ёзиб олдим. Read the rest of this entry »
-
Умидимиз, ишончимиз билан
Ҳаётга талпинамиз…
Ҳаётга ўкинамиз…
Ҳаётга юкинамиз…“Менга бахт бер, омад бер,
бер мансаб, мартаба…”Тиланчига ўхшаймиз ҳаммамиз-
Қўлларимиз олдинга чўзилган…
Бошимиз саждага тайёр…
Кўзларимиз музтар…
Қалбимизда ўтинч…Илтижо қиламиз:
“Оҳ, ҳаёт, сен улуғсан!
Сенда барча ўктамлик…
Бизда эса таъма, риё,
Қўрқув ва адоват…” Read the rest of this entry » -
– Юсуфжон, авваламбор Ватанга бориб, туғилиб ўсган юртни зиёрат қилиб келганингиз билан табриклайман.– Раҳмат, Исмат ака! Мен охирги марта она қишлоғимга 2000 йилнинг кўз фаслида, синглим Наргизанинг ўғилларини суннат тўйига борган эканман. Мана, орадан роппа роса 10 йил ўтиб, ниҳоят она Ватанимга бориш, қариндош уруғларим билан юз кўришиш, бу дунёдан ўтган яқинларимиз сўнгги маконларини зиёрат қилиш насиб этибди. Бунинг учун Яратган Тангридан беҳад миннаддорман.
Ватанга қайтиш бахти, саодати, қолган барча юртдошларимизга ҳам насиб этсин! Чунки, бу дунёда одам боласи учун Ватандан азиз нарса йўқ. Ўзга юртларда юз йил яшасангиз ҳам барибир ўзингизни бегонадек ҳис қилар экансиз. Киндин қонимиз тўкилган тупроқ, ота боболаримиз минг йиллардан буён яшаб келаётган она заминнинг қадри беқиёс. Ватаннни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди…. Read the rest of this entry »
-
Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.
Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади. Read the rest of this entry »
-
1 қисм
Йиғилиш муаллими, Довиднинг ўғли, Қуддус шоҳи сўзлари:
Ҳаммаси беҳудадир, деди муаллим, ҳаммаси беҳуда!
Инсонннинг қуёш остидаги беҳуда уринишларидан қандай наф бор?
Инсон туғилади ва ўлади, ер эса ўз жойида туради.
Қуёш чиқади ва ботади, яна ўз чиққан жойига шошилади.
Яна қайтиб чиқмоқ учун:Жанубга қараб шошилади ва шимолга ошиқади, айланар, айланар ўз йўлида шамол,
Ва ўз доирасига яна қайтиб келажак.Югурар барча дарёлар денгизга, денгиз эса тўлмас,
Дарёлар бошланган жойига қайтар,
Ва яна югурар қайта.Барча- бир нуқтада айланар, ва ҳеч ким сўзлаб бера олмас,
Қарайди, кўра олмас, эшитади, англамас.Нима бўлса, бордир ва нима яратилган бўлса мавжуддир.
Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ. Read the rest of this entry » -
Бу суҳбат 2008 йилнинг 30 апрелида ”Бирдамлик” саҳифасида эълон қилинган. Бугун ҳам эскирмаган фикрлар борлиги учун уни қайта эълон қилишга жазм этдик.
Таҳририят.Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмаси раиси, журналист Юсуф Расул www.birdamlik.info саволларига жавоб берди.
Birdamlik.info: Ассалому алайкум ҳурматли Юсуф ака. Суҳбатимиз бошида ўзингиз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.
Жавоб: Мен 1971 йилнинг 24 апрелида Тожикистоннинг Панжикент туманидаги Сўжина қишлоғида оддий ўқитувчи оиласида таваллуд топганман. Отам тарих фани, онам – адабиёт ўқитувчиси. Бобом, тоғаларим ҳам адабиётдан дарс беришарди. Хуллас, адабиётчилар оиласида улғайганман.
Онам – Садбарг Абдураҳмон қизи ўзбек халқ эртаклари, афсоналарини жуда яхши билар, халқ қўшиқларини маромига етказиб куйлар эдилар. Айниқса, Юсуф пайғамбар қиссаси ҳақида менга кўп гапириб берар эдилар. ”Шоҳ Юсуфни овга олиб чиқдилар, Чоҳга ташлаб, бўри еди дедилар” каби мисралар ҳамон ёдимда сақланиб қолган. Юсуф сиймоси онамда катта қизиқиш уйғотган бўлса керак, ”Шоҳ Юсуфдек гўзал, оқил бўлиб юрсин” деб, менга Юсуф деб от қўйган эканлар. Read the rest of this entry » -
August 18th, 2008
Юсуф Расул
Дабдурустдан кутилмаган бирор воқеа устидан чиқиб қолсангиз анча вақтгача ўзингизга келолмай юрасиз. Ёки бирор яхши ҳикоя ўқисангиз ҳам шундай бўлади… Қаерда бўлманг ўша бетакрор манзара кўз ўнгингизда гавдаланаверади.
“Бирдамлик” интернет саҳифасида эълон қилинган Тўрабек Санонинг “Ватангадо” ҳикоясига олдинига эътибор бермай келаётган эдим. Кеча негадир шу ҳикояни ўқигим келди… Ўқидиму тошдек қотиб қолдим… Наҳотки Тўрабек шундай ажойиб ҳикоя ёза олган бўлса! Ахир бу ўзбек адабиётида янгилик-ку!Бу ҳикоя булутли осмонни ёритган чақин мисоли анча вақтгача хаёлимдан нари кетмади.
Ҳикояда Ўзбекистондан қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига бориб мардикорлик қилаётган бир ўзбек йигити бошидан кечирган воқеалар маҳорат билан очиб берилган эди. Read the rest of this entry »
-
Ҳикоя
Бу кампирни доимо ўзи яшаб турган мўъжазгина уйнинг деразаси олдида кўрардим. У ҳамиша кўчага тикилганча қотиб турар, бир қарашда шунчаки, ўтган кетганни, ё-да атроф жавонибни томоша қилиб ўтиргандек.. Кўзлари нуқул бир нуқтага қадалган. Кўринишидан жуда бамайлихотирдек эди.
Биз етти чақирим узоқдан қўшни қишлоқдаги мактабга қатнардик. Мактаб эса кампир яшаб келаётган уйнинг шундоққина ёнида. Келганда ҳам, кетганда ҳам унга кўзимиз тушади.
Узоққа қатнашнинг ўзи бўладими? Ҳар куни эрталабки дарслар бошланмасдан етиб келадиган автобусга шошиламиз. Қайтишда ҳам шу- қишлоғимиздан ўтадиган сўнгги автобусга улгуришимиз керак. Автобусда қатнаш ҳам осон эмас. Келганда, кетганда пул тўлаш керак. Пулингиз бўлмаса қорни катта ҳайдовчи сизни ичкарига қўймайди. Бир амаллаб, тиқилинчда кириб олсангиз ҳам, қишлоқдан чиқиш жойида автобусни йўл четида тўхтатиб, кимда чипта бор, кимда йўқ, бирма- бир текшира бошлайди. Чиптангиз бўлмаса, йўл ҳаққи тўлаттиради, тўламасангиз йўлнинг қоқ ярмига етган бўлсангиз ҳам автобусдан тушириб юборади, меҳр- шафқат йўқ унда. Read the rest of this entry »
-
Юсуф Расул 1971 йилда Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган. 1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган. Айни пайтда Швецияда яшайди. Хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.org интернет нашри асосчиси ва муҳаррири.
Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда….
Юсуф Расул: Швецияга келган илк кунларимиз кечагидек ёдимда.
2006 йилнинг феврал ойи бошлари эди. Швеция Миграция хизмати ходимлари бизни – мен, рафиқам ва икки ўғлимизни Стокгольмдан мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган Тимра шаҳрига самолётда кузатиб қўйишди. Тимра оппоқ қорга бурканган эди – кўриб кўзларингиз қамашади. Ишонсангиз, тўпланган қорлар уюми кўп қаватли уйлар билан тенглашади. Read the rest of this entry »
-
Ҳикоя
Баъзан кутилмаган бир воқеа сабаб ҳаётинг алғов – далғов бўлиб кетар экан. Ўзингча яхши ниятда қилаяпман деб ўйлаган, ҳатто эслашга ҳам арзимас оддий савоб иш туфайли номинг қора бўлиши, сени авахтага ташлашларини тасаввур ҳам қила олмайсан. Суннатилла буни кутганмиди? Ўз ватандоши ўғлини одатга кўра чўчоқчасини ортиқча жойини кесиб, хатна қилиш бу юртда жиноят саналишини туш кўрибдими?
Аслида, ватанида қилиб юрган иши эди… Қолаверса отасидан қолган касб… Эҳе, қанчадан қанча гўдакларни шу йўл билан “мусулмон” қилмаган. Динимизда ҳам ўғил болаларни қўлини ҳалоллаш буюрилган. Бу ерда эса Суннатилла каби оддий усталарга болаларни хатна қилиш қатъиян таъқиқланаркан. Олдин бу ҳақда ҳеч кимдан эшитмаганди. Тўй тугаш арафасида Намангандан Европага келиб яшаётган Шерқўзи аканинг ўғли Ҳамдамни ҳатна қилдию, ҳаммаси шундан кейин бошланди. Read the rest of this entry »
-
“Онажон! Мен сизни соғиндим. Жуда ҳам… Қачон кўришиш насиб этар экан?”
Тушимда онамни қучоқлаб йиғлаб ётган эканман. Беихтиёр уйғониб кетдим. Ўнгимда ҳам йиғлардим…
Нега йиғладим? Нега бу тош қотган дийдам дабдурустдан бўшаб кетди? Шу пайтгача онамни эслаб чин дилдан йиғлаганмидим? Эслай олмайман…
Мана онажоним билан дийдор кўришмаганимизга ҳам анча йиллар бўлди. Онам мендан розимиканлар?
Телефонда гаплашар эканмиз, қўлларим титрарди.
“Онажон, мен сизни жуда яхши кўраман. Мендан хафа эмасмисиз?”Юрак ютиб онамни жуда соғинганимни, кеча тушларимда ва ўнгимда йиғлаб ётганимни айта олмайман. Нимадир тўсқинлик қилади. Онам эзилмасинлар, дейман. Read the rest of this entry »
-
Ҳикоя
Мастура оқ ювиб оқ тараб катта қилган севимли қизининг жазавага тушиб бақиргани ва Китобни ерга отиб устидан тепганини кўргач, даҳшатдан қотиб қолди. Кутилмаганда катта темир гурзи бошига урилгандай карахт аҳволга тушганди. Тили айланмас, кўзлари тиниб, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Остонадаги курсига оҳиста ўтирар экан, “Нима қилиб қўйдинг, қизим. Ахир, бу гуноҳ!” деб пичирлади.
“Ая, нима дивоссиз, бу бор йўғи бир китоб. Ҳеч қанақа муқаддас эмас бу! Мана, холасам йиртиб ташлайман, холасам тепаман, қаранг”. Қизининг кўзлари қонга тўлгандек қизариб кетганди. У Китоб варақларини йиртар, оёғи остидаги қоғоз парчаларини аямай тепкилар эди.
Мастура қизининг бу қилиғидан қўрқиб кетганди. “Фотима Китобни қанчалик муқаддаслигини тушуниб етмай, ёшлик қилди, қизиқ қонлик…”, дея ўз ўзига тасалли бермоқчи бўлди. Read the rest of this entry »
-
Бу мақола бундан беш йил олдин ёзилган эди. Бугун баъзи фикрлар ўзимга ёқимсиз кўринсада, балки кимларгадир маъқул бўлар деган умидда қайта эълон қилишга жазм этдим.
Бугунги воқеълик бизга нималарни эслатади?
90 йиллар бошида жамиятда бошланган янгиланиш – миллий уйғоний, демократлаштириш, эркинликлар – жараёни биринчи навбатда ёшлар томонидан қабул қилинган ва ёшлар барча соҳадаги сиёсий курашларнинг биринчи сафларида боришганди. Масалан, бу ўринда мухолифатдаги ҳаракатлар ичида ёшларнинг ўрни алоҳида эътиборга сазовордир.
Ўша пайтда ўрта ёшлардаги демократия ва эркинлик тарафдорлари ёшлардан дастак топишга эришган эдилар. Бутун Ўзбекистон бўйлаб Муҳаммад Солиҳга ва демократик ҳаракатларга хайрихоҳ ёшлар тўлқини вужудга келганди. Минглаб ёшлар Муҳаммад Солиҳ ҳаракатларини қўллаб қувватлашар, уни бир оғиз айтган гапи биз учун қонун эди. Бундан ташқари ёшлар “Эрк” газетасини севиб ўқишар, уларнинг дунёқарашларини шакллантиришда бу каби газета ва журналларнинг ўрни жуда катта эди.
Read the rest of this entry » -
Холдор Вулқонга
Бу йўллар шу қадар жим-житки, алмисоқдан қолган жайдари саволлар ва одатдаги хаёллар билан қанчалик узоқ йўл босма барибир бу сукунат моҳиятини англаб етмайсан. Йўлда баъзан хотиржам, салобат билан қадам ташлаб қаёққадир кетаётган одамларга, кўпинча эса нимасинидир йўқотиб қўйгандек шошилган, анчайин довдир, кўзлари бежо кишиларга дуч келиб қоласан.Юрак ютиб бу йўллар нега бу қадар жим-жит, осуда ва паришон эканлиги, бу йўллар сени қайга олиб бориши ҳақида улардан сўрагинг келади. Лекин саволларингга улар “Бу сизга нега керак бўлиб қолди?” каби анчайин тутуриқсиз, энсани қотирадиган савол билан жавоб беришади. Чунки, йўловчиларнинг ўзлари ҳам бу йўллар нега бу қадар тинч эканлигини ва улар қаердан бошланиб қаерда тугашини билишмайди.
Сен эса ҳамма нарсадан умидини узган, барибир қайсидир манзилга етиб боришингни ботинан ҳис қилган одамдек фақат олдинга қараб илдамлайсан. Олдинда сени нима кутаётгани номаълум. Ортда эса қувончу шодлик, ғаму кулфатларга тўла чексиз армонларинг, ўкинч билан яшаган умринг гоҳ ёруғ, гоҳида қоронғу хаёллар ичра ботинингда қайта уйғонади. Read the rest of this entry »
-
Илк тасаввурлар
Тасаввур қилинг, эрталаб уйқудан уйғондингиз, дастлаб мудроқ босган кўзларингизни уқалаганча нима ҳақда ўйлайсиз? Менимча ҳар бир киши тонг отиши билан рўзғори, оиласи ва муҳими ўзининг ижтимоий аҳволи ҳақида бош қотиради. Муҳими шу: ҳаёти фаровон бўлса, болаларининг қорни оч қолмаса, тирикчилиги бир амаллаб бўлсада ўтиб турса. Одам боласининг ҳаёти қўпол қилиб айтганда ошқозонига боғлаб ташланган. Бу муаммодан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Бу муаммо бироз бўлса-да ҳал бўлгач, у бошқа нарсалар ҳақида ўйлай бошлайди. Булар оддий одамларнинг кундалик машғулоти. Шундай дейману оддий ёки мураккаб одам бормикан бу дунёда деб ўйлаб қоламан. Кимдир мардикорчилик қилиб кун кўради, кимдир давлат ишларида ишлайди, кимдир врач, журналист, ёзувчи ёки олим. Уларнинг ҳаммаси оддий одамларку! Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар