ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2025
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  
  • ibrohim burievНосир Зокир

    Бизда советдан қолган бир одат бор.Муҳолифатчи агар у миллат учун жуда катта ишлар қилган бўлса ҳам, бу оламдан ўтгандан кейин у ҳақда гапирилмайди ҳам эсланмайди ҳам. Ҳозир, совет даврида ҳатто ундан кейин ҳам ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаганларни номлари абадийлаштирилаяпди, хатто уларнинг вафотидан сўнг мукофотлар берилаяпди, мақолалар чоп этилаяпди, кўрсатувлар уюштирилаяпди. Лекин Ўзбекистоннинг яқин ўтмиши тарихида шундай инсонлар яшаб ўтганки, улар халқ учун, миллат учун сезирарли даражада меҳнат қилишган. Уларни бугун расмий доиралар эслашни ҳоҳламаётган экан бу бўшлиқни тўлдиришни биз зиммамизга олишга қарор қилдик. Зеро сафдошларимиз билишсинки, уларнинг бугун қилаётган ҳайрли ишлари албатта тарих саҳифаларига муҳрланади. Шу фикрдан келиб чиқиб бугун Иброҳим Бўриевни эслашни лозим топдик, зеро у киши эслашга арзигулик инсон эди. Чунки укиши ҳеч қачон ўзининг шаҳсий манфаатини миллатни манфаатидан устун қўймаган забардаст инсон эди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Иброҳим Бўриевни танийсизми?
  • shuhrataШуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Шунча пахта, шунча олтин қайга кетди, ё фалак?!
    “Нега қашшоқмиз ахир”, деб лолу ҳайрон ўзбегим.
    Қишда газсиз, таппи бирлан ўт ёқиб кун ўтказиб,
    Нефту газни сув текинга қилди эҳсон ўзбегим.
    Пул тополмай зўрғалатдан тебратар рўзғорини,
    Ўйланиб чеккай хижолат келса меҳмон ўзбегим. [1]

    ХОЛДОР ВУЛҚОН

    КИРИШ СЎЗИ

    2013 йил 30 январ куни бобой Ислом Каримовнинг 75 йиллик юбилейи бўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан кейин бобой Каримов ва МХХ деярли 22 йиллик раҳбарлиги давомидаги ишларга, аниқроғи қилмишларга қисқача назар ташласак.

    Мен ушбу мақоламни 2012 йил 1 сентябрда www.yangidunyo.com сайтида чоп этгандим ([2]-га қаранг). Канадада яшаётган журналист Фахриддин Худойқулов сайтда мақолалари чоп этилган муаллифларга, унинг бугунги ва эртанги ўқувчиларига нисбатан ҳурматсизлик ва фаросатсизлик қилиб, сайтни 2012 йил 4 октябр куни гум қилди. Мен бу ҳақда [3]-мақоламда ёзгандим. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • yrkievЮсуф Расул

    Умидимиз, ишончимиз билан
    Ҳаётга талпинамиз…
    Ҳаётга ўкинамиз…
    Ҳаётга юкинамиз…

    “Менга бахт бер, омад бер,
    бер мансаб, мартаба…”

    Тиланчига ўхшаймиз ҳаммамиз-
    Қўлларимиз олдинга чўзилган…
    Бошимиз саждага тайёр…
    Кўзларимиз музтар…
    Қалбимизда ўтинч…

    Илтижо қиламиз:
    “Оҳ, ҳаёт, сен улуғсан!
    Сенда барча ўктамлик…
    Бизда эса таъма, риё,
    Қўрқув ва адоват…” Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ҳаётга қасида
  • botir norboyБотир Норбой

    ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ОДИЛ ЁҚУБОВГА

    (1991 йили ёзилган хат)

    Ҳурматли Одил ака!

    Ҳозирги кунда 37 йилларда ўлдирилганлар, 46-50 йилларда қамалганлар ҳақида кўз ёши тўкиб мақолалар ёзиш урф бўлиб қолди. Албатта, бу ҳам савоб иш. Бу ишни ҳам қилиш лозим. Аммо бу ишни ўша пайтда, Қодирийлар, Чўлпону Усмонлар қамалган пайтда қилинса… балки улар тирик қолиши мумкин эди…

    Айтайлик, ҳозир худди шу 37- йил ёки 1946 – 50- йиллар қурбонларига ўхшаб қамалганлар йўқми?
    Мен улардан учтасини биламан. Бири – Ўзбекистон халқ депутати Шовриқ Рўзимуродов. У Бирлик халқ ҳаракатининг Яккабоғдаги сардори. Виждонли, имонли, чўрткесар ва ҳақиқатпараст йигит. Ўшдан олиб келинган ҳужжатли кинони биргаликда кўрганимизда ёш боладай бўзлаганини кўрганман. Эртасига сессияда чиқиб депутатларга “Ўш фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўринглар”, деб таклиф қилганию, депутатларнинг мум тишлаб ўтиргани ҳам ёдимда. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • saidjahon ravoniyСаиджаҳон Равоний

    Владимир Высоцкийнинг таваллуд кунининг 75 йилигига, шахсий бағишлов (эркин таржималар)

    1. Мен ҳақимда дерлар
    2. Бўриларга шикор
    3. Тоғлардан тоғлдардир яхши
    4. Олий суддан сўрайман
    5. Қирувчи Як қўшиғи
    6. Мен ёмон кўраман
    ***

    МЕН ҲАҚИМДА ДЕРЛАР

    Мен ҳақимда дерлар; даҳомас сира!
    Тўғри, фахрланмас мен ила ҳеч ким.
    Интеграл ё бошқа ўлчовга кўра…
    Негадир, ҳамиша келади ичгим.

    Уммонни ховуз деб, куйлагандим бир,
    Танқид қилиб дўстим, ўлдирай деди.
    Эйнштейндек аммо олим ҳам ахир,
    Пала-партиш шундай фикрлар эди! Read the rest of this entry »

    4 Comments

  • nosir zokirНосир Зокир

    Бу сўзни мен эмас ўтмишдаги алломалар ҳаттоки Ўзбекистон президенти ҳам айтган. Менинг бу мақолани ёзишимга икки воқеа сабаб бўлди.

    Биринчиси, яқинда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига биноан совет даврида яшаб ижод қилган, ўзбек халқининг ғурурига айланган Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Ҳамза Умаров, Аброр Ҳидоятов, Собир Раҳимов сингари ўнлаб санъаткорлар ва бошқа касб эгалирининг номлари кўчалардан олиб ташлангани бўлса, иккинчиси шу кунларда Россияда буюк санъаткор
    Владимир Висоцкий туғилган кунининг 75 йиллиги кенг нишонланаётгани бўлди.

    Мен бир пайтлар Москвага хизмат сафари билан борганимда баъзи кўп қаватли уйларнинг пештоқларига бу уйда полон пайтдан полон пайтгача мана шундай машхур киши яшаган деб ёзиб қўйилганига кўзим тушиб, ўрислар ўзларининг ўтмишдаги миллатининг фаҳрига айланган фарзандларини қандай улуғлаётганликларига хавасим келган эди. Мана биз
    мустақил ҳам бўлдик. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тарихсиз келажак бўлмайди
  • botir norboyБотир Норбой

    (иккинчи мақола)

    “Кимки миллатчиликка чақирса, биздан эмас. Кимки миллатчилик устида урушса, биздан эмас. Кимки, миллатчилик устида ўлса биздан эмас”.
    (Имом Абу Довуд Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис)

    Собиқ СССР ва мустақиллик йилларида Марказий Осиёда бўлиб ўтган фожиаларнинг баъзи сабаблари ва уларнинг айрим ечимлари

    Тарихий сабаблар…

    Буюк туркий-ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпон 20 йиллардаёқ, тарихни “кўзимнинг нурини аямай ўқидим”, деб ёзган ва тарихимизда қонли даврлар кўп бўлганини таъкидлаган. Ҳақиқатан ҳам, узоқдаги ташқи душманларни қўйиб турайлик, бир-бирига қўшни бўлиб турган туркий ва эроний халқларнинг ҳукмдорлари, ҳатто Хива, Қўқон хонликлари, Бухоро амирлиги ўртасида ҳам катта кичик уришлар бўлиб турган… Асосан туркийлар бошқарган бу уч хонлик бир-бири билан келишаолган эмас. Шу туфайли ҳам Чор Россияси уларни бирма бир ҳалокатга учратиб босиб олган. Бир-бири билан келишаолмаган миллат чет душманларга қул бўлиши осон. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?

  • dsc01302-300x225– Юсуфжон, авваламбор Ватанга бориб, туғилиб ўсган юртни зиёрат қилиб келганингиз билан табриклайман.

    – Раҳмат, Исмат ака! Мен охирги марта она қишлоғимга 2000 йилнинг кўз фаслида, синглим Наргизанинг ўғилларини суннат тўйига борган эканман. Мана, орадан роппа роса 10 йил ўтиб, ниҳоят она Ватанимга бориш, қариндош уруғларим билан юз кўришиш, бу дунёдан ўтган яқинларимиз сўнгги маконларини зиёрат қилиш насиб этибди. Бунинг учун Яратган Тангридан беҳад миннаддорман.

    Ватанга қайтиш бахти, саодати, қолган барча юртдошларимизга ҳам насиб этсин! Чунки, бу дунёда одам боласи учун Ватандан азиз нарса йўқ. Ўзга юртларда юз йил яшасангиз ҳам барибир ўзингизни бегонадек ҳис қилар экансиз. Киндин қонимиз тўкилган тупроқ, ота боболаримиз минг йиллардан буён яшаб келаётган она заминнинг қадри беқиёс. Ватаннни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди…. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • karta fransТўрабек Сано

    Баъзан жуда муҳим ва аҳамиятлик ҳолатларга у қадар эътибор қаратмаймиз. Эътиборсизлик эса биз учун ҳамиша зарар келтирган ва бундан кейин ҳам фойда келтирмайди.

    Ким Швециядан сиёсий бошпана олган? Шведлар юртида қонуний тарзда ҳаёт кечираётган ҳар бир инсон Швециядан ташқарига чиқиш учун қонуний рухсат берувчи ҳужжат, ”Реседокумент” олган бўлиши аниқ. Шу ”Resedokument”га эга бўлган ҳар бир инсон биладики ҳужжат 3 тилда- Швед, Инглиз ва Француз тилларида тўлдирилган.

    Мантиқан ўйлаб кўрайлик. Швеция Франциядан анча узоқликда жойлашган ва фрацуз тили Швецияда расмий давлат тили ҳисобланмайди. Хўш, нега унда Швед ҳужжати француз тилида ҳам тўлдирилиши керак? Read the rest of this entry »

    3 Comments
  • mbehbudiИраж Баширий,
    Минисота Университети профессори, АҚШ.

    Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.

    Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Маҳмудхўжа Беҳбудий
  • 231382a3Янги китобдан боблар

    Орегонда қиш ва баҳордан чиқдингизми, кузга тутиласиз, деган гап бор. Бу дегани йилнинг қарийб ҳамма вақти ёғингарчилик бор ва ёз жуда қисқа дегани. Шунинг учунмикан, ёз “одим отдими” аксарият одам дам олиш кунлари ё паркларга чиқади ё Тинч океани соҳилига қараб йўл солади. Қуёшли кунларнинг бирида Бивертондаги марказий паркка чиқдик. АҚШнинг бошқа жойларида бўлганидек, бу ерда ҳам “стол-стул”лар ўрнатиб қўйилган. Ёнгинасида эса қўра. Биттасида уйда “мариноват” қилиб келинган қўй гўшти ва товуқ оёқчаларини жизиллатаётгандик, новча бир киши келиб қолди׃
    -Ассалому алайкум, ўзбек экансиз, Худойимдан айланай,-деди.-Саккиз йилдан бери ўзбекни учратмагандим.

    У тинмасдан гапирарди. Энг қизиғи у адабий тилда худди дикторлардек, нутқ ирод қилгандек сўзларди. Биров ёзиб берган ва у ўқимоқда, деб ўйлардингиз.
    Исми Маҳмуд, ўзи Чиноздан экан. Кўринишидан ўттизлардан ошиб қолган.
    Бир зумда бориб машинасидан умр йўлдоши ва уч фарзандини ҳам бошлаб келди. Машинаси қимматбаҳо-“Мерседес”. Америкада бунга етиш осон эмас. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • 0_48e6c_d8387a79_xl1Сулаймон. Экклезиаст

    1 қисм

    Йиғилиш муаллими, Довиднинг ўғли, Қуддус шоҳи сўзлари:
    Ҳаммаси беҳудадир, деди муаллим, ҳаммаси беҳуда!
    Инсонннинг қуёш остидаги беҳуда уринишларидан қандай наф бор?
    Инсон туғилади ва ўлади, ер эса ўз жойида туради.
    Қуёш чиқади ва ботади, яна ўз чиққан жойига шошилади.
    Яна қайтиб чиқмоқ учун:

    Жанубга қараб шошилади ва шимолга ошиқади, айланар, айланар ўз йўлида шамол,
    Ва ўз доирасига яна қайтиб келажак.

    Югурар барча дарёлар денгизга, денгиз эса тўлмас,
    Дарёлар бошланган жойига қайтар,
    Ва яна югурар қайта.

    Барча- бир нуқтада айланар, ва ҳеч ким сўзлаб бера олмас,
    Қарайди, кўра олмас, эшитади, англамас.

    Нима бўлса, бордир ва нима яратилган бўлса мавжуддир.
    Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ
  • Kommentarer inaktiverade för ”Ким айбдор? Нима қилмоқ керак?” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
  • abdulaziz mahmudovАбдулазиз Маҳмудов

    Ким айбдор? Нима қилмоқ керак? Бу саволлар устида рус мутафаккирларининг бир неча авлоди бош қотирган. Чаадаев, Герцен, Чернишевский, Достоевский, Кропоткин ва бошқа кўплаб кишилар.

    Бу борада Россия империясида ҳокимиятни узурпания қилиб олган жаҳон пролетариати доҳийси Ленин ҳам мулоҳаза юритган. Бу масалаларнинг таҳдидли инқилобий туси ҳақида билган Сталин эса, узоқ ўйлаб ўтирмай, барча қизиқувчиларни лагерларга бадарға қилган.

    “Эртага нима бўлишини билмоқчи бўлсанг, кечаги кунга назар сол”, деган гап бор.

    Минг тўққиз юз саксон иккинчи йили мен Москвада эски большевиклар – Туркистондаги фуқаролик уруши қаҳрамонларига бағишланган “Замондошлар” номли ҳужжатли фильмни суратга олгандим. Фахрийлар уюшмаси томонидан таклиф қилинган йигирма номзоддан мен уч кишини танлаб олдим. Улардан бири 1893 йилда туғилган истеъфодаги генерал-лейтенант Николай Андреевич Верёвкин эди. У 1918 йил июлидан аввал 1-Фарғона полки командири лавозимида, 1919 йилдан 1926 йилгача эса иккинчи Туркистон ўқчи дивизияси командири вазифасида исёнчиларга қарши жангларда иштирок этган. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • torabek sano bilanБу суҳбат 2008 йилнинг 30 апрелида ”Бирдамлик” саҳифасида эълон қилинган. Бугун ҳам эскирмаган фикрлар борлиги учун уни қайта эълон қилишга жазм этдик.
    Таҳририят.

    Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмаси раиси, журналист Юсуф Расул www.birdamlik.info саволларига жавоб берди.

    Birdamlik.info: Ассалому алайкум ҳурматли Юсуф ака. Суҳбатимиз бошида ўзингиз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.

    Жавоб: Мен 1971 йилнинг 24 апрелида Тожикистоннинг Панжикент туманидаги Сўжина қишлоғида оддий ўқитувчи оиласида таваллуд топганман. Отам тарих фани, онам – адабиёт ўқитувчиси. Бобом, тоғаларим ҳам адабиётдан дарс беришарди. Хуллас, адабиётчилар оиласида улғайганман.
    Онам – Садбарг Абдураҳмон қизи ўзбек халқ эртаклари, афсоналарини жуда яхши билар, халқ қўшиқларини маромига етказиб куйлар эдилар. Айниқса, Юсуф пайғамбар қиссаси ҳақида менга кўп гапириб берар эдилар. ”Шоҳ Юсуфни овга олиб чиқдилар, Чоҳга ташлаб, бўри еди дедилар” каби мисралар ҳамон ёдимда сақланиб қолган. Юсуф сиймоси онамда катта қизиқиш уйғотган бўлса керак, ”Шоҳ Юсуфдек гўзал, оқил бўлиб юрсин” деб, менга Юсуф деб от қўйган эканлар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тарих, мухолифат ва бугунги кун