ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Мен сизни соғиндим…

    Қурбоной Камол

    Швецарияда яшаётган шоира Қурбоной Камол қаламига мансуб дардли шеърлардан баҳраманд бўлинг.

    ****

    Мен сизни соғиндим, соғинавердим,
    Соғинчим сиғмайин кетди оламга.
    Ичимга ўт тушди, юзимга ажин,
    Қаддим дол бўлди кутганим сайин!

    Дунёга сиғмаган дарду аламим,
    Соғинч ёши бўлиб тўкилди бир-бир!
    Ҳеч кимса англамас ички туғёним,
    Мен сизни соғиндим…
    Қайтингиз охир!

    1993 йил, Тошкент.

    ****

    Мен
    Қишлоғимни соғиндим…
    Соғиндим,
    Соғиндим,
    С о ғ и н д иииииииииим!
    Дунёга жар солдим бақириб…
    Тоғлар хумрайди, совуқ башара,
    Ўрмонлар эса тилади сабр…
    Мен эса денгиз тўлқини каби
    Тўлиб- тошардим соғинч азобидан.
    Бир азобки…
    Парчаланарди…
    Дилим…
    дарчаси….

    12.11.2012 Lausanne.

    ****

    Мени кутаётган онам…
    Биламан,
    Унитишинг қийин шунчалар,
    Кўзингни тикасан
    Мен келар йўлга…
    Йўл эса сокин,
    Тили йўқ, соқов.
    Йиллаб кутсангда, садо чиқмайди.
    Қалбингни ўртайди аламли савол,
    Недан келмайди…
    Не учун ахир?…

    Саволлар ёғилар, турфа хил улар,
    Саволлар дастидан қалбингда яра.
    Мен эса бунда хор бўлиб,
    Келишинг кутаман, сенга зор бўлиб!

    Мен сени соғиндим…
    Ахир олдим тан!
    Юрагимга урдим соғинч ханжарин,
    Қарагин қон оқмоқда,
    Қип-қизил, ундан!

    Жисмим совимоқда,
    Кўзларим хира,
    Ўзимни сезаяпман,
    Ёмондан ёмон!

    Энди ўламан, рози бўл эркам!
    Қабримга гул келтир,
    Тошга айлансин!
    Ёмғирда ивиб,
    Кулга айлансин!
    Лек унитма,
    Ҳаргиз унитма!
    Қабрга кирсамда
    Кўзларим очиқ,
    Кутаман сени…

    18.11.2012. Lausanne.

    ****

    www.yangidunyo.org

     

    Published on november 19, 2012 · Filed under: Қурбоной Камол;
    Kommentarer inaktiverade för Мен сизни соғиндим…

Comments are closed.