ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Дадахон Ҳасан

    (1970-2000 йиллар ижоди)

    ТАНТИЛИК

    Кўклам бошланмай, ҳали келмасдан ҳамал,
    Гуллаб қўйди ёлғиз бир бодом бемаҳал.

    Уч-тўрт кунлик қуёшнинг илиқ тафтидан,
    Баҳра олиб, алданиб қолди афтидан.

    ”Тўқсон” чиқиш олдидан изғирин эса,
    Ғунчаларни қақшатиб кетди бир кеча.

    Гуллагач олма, ўрик, шафтоли, гилос,
    Ўз заволин кўриб у ўкинди бироз.

    Нетсин жамолин тезроқ кўз-кўз этай деб,
    Элга ҳаммадан аввал мева тутай деб.

    Самимий бир тантилик қилмоқчи эди,
    Аттанг, бу тантиликни изғирин еди.

    1970 й. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Инқилобим менинг
  • Абдуқодир Сатторов

    Қандли диабет (қанд касаллиги, қанд аралаш сийиш ) –эндокрин касаллик. Бунда организмда меъда ости бези эндокрин қисмининг гормони –инсулин етишмаслиги оқибатида моддалар алмашинуви бузилади. Инсулин мутлақо (абсолют) етишмаслиги (меъда ости безининг махсус ҳужайралари, яъни оролча аппаратларида инсулин кам ишлаб чиқарилганда) ва нисбатан етишмаслиги (инсулин активлиги сусайганидан, у зўр бериб парчаланганда, тўқималарнинг инсулингга бўлган эхтиёжи ортганда в.х) мумкин.

    Қандли диабетнинг келиб чиқишида ирсият катта роль ўйнайди. Мунтазам равишда кўп овқат истемол қилиш овқат билан озон хазм бўладиган углеводли – ширин овқатларни ортиқча ейиш касалликнинг пайдо бўлишида мухим омиллардан бири ҳисобланади. Қондаги қанд инсулинни синтез қилувчи хужайраларга таъсир этади ва кўп овқат еб юрилганда қонлаги қанд миқдори доим ортиқ туради, бу эса ана шу хужайралар функциясинин сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қандли диабет
  • Агар ҳар азодин қон тўхтамаса, юрак тор бўлса, бағри (жигари) суст бўлса, овқатланишни хохламаса ҳар на сув ичса сувдин қонмаса иложи улдурким қиёқни қайнатиб сухло суви бирла ичса, ондин сўнг анор суви ичса даф бўлғай.
    Агар кимарсани энгаки тушган бўлса гулобда ғарғара қилса, дарҳол ўзига келгай.
    Агар кимарсага заҳар берган бўлсалар, ҳеч иложи бўлмаса, пешобини ичирсалар шифо топгай.
    Агар кимарсани андоми шишган бўлса, гули райхонни янчиб суртса даф бўлғай ва яна кимарсани андоми суст бўлса, иложи улдурким гўштга шакарни ҳал қилиб еса андоми қавий (кучли) бўлғай.
    Ва ҳар кишиким мисқовоқда доим овқатдан сўнг фойдаланса асло тиши оғримагай, умри ичида оғриқни кўрмагай ва тиши ковак ҳам бўлмагай.
    Ва дигар (бошқа даво). Андоми суст бўлса, иложи бўлса, қизил гул, ясмиқ, нушодир, зафаронни жамь қилиб суртса дарҳол шифо топгай. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Номаълум муаллифнинг туркча тибномаси (2)
  • Kommentarer inaktiverade för ”Эрк” ва ”Ҳизбут Таҳрир” баҳси
  • Юсуф Расул

    Бу мақола бундан беш йил олдин ёзилган эди. Бугун баъзи фикрлар ўзимга ёқимсиз кўринсада, балки кимларгадир маъқул бўлар деган умидда қайта эълон қилишга жазм этдим.

    Бугунги воқеълик бизга нималарни эслатади?

    90 йиллар бошида жамиятда бошланган янгиланиш – миллий уйғоний, демократлаштириш, эркинликлар – жараёни биринчи навбатда ёшлар томонидан қабул қилинган ва ёшлар барча соҳадаги сиёсий курашларнинг биринчи сафларида боришганди. Масалан, бу ўринда мухолифатдаги ҳаракатлар ичида ёшларнинг ўрни алоҳида эътиборга сазовордир.

    Ўша пайтда ўрта ёшлардаги демократия ва эркинлик тарафдорлари ёшлардан дастак топишга эришган эдилар. Бутун Ўзбекистон бўйлаб Муҳаммад Солиҳга ва демократик ҳаракатларга хайрихоҳ ёшлар тўлқини вужудга келганди. Минглаб ёшлар Муҳаммад Солиҳ ҳаракатларини қўллаб қувватлашар, уни бир оғиз айтган гапи биз учун қонун эди. Бундан ташқари ёшлар “Эрк” газетасини севиб ўқишар, уларнинг дунёқарашларини шакллантиришда бу каби газета ва журналларнинг ўрни жуда катта эди.
    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ёшлар ва кексалар муаммоси