ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Kommentarer inaktiverade för Партия “Эрк” ведет тайные переговоры с исламистами
Лидеры партии “Эрк” более 20 лет говорят о приверженности демократии, однако депеши с «Викиликс» свидетельствуют о готовности оппозиционеров объединиться с исламскими радикалами.
В депеше от 30 октября 2007 года «Партия «Эрк» ведет переговоры с лидерами «Хизб ут-Тахрир», составленной послом США в Узбекистане Ричардом Норландом, сообщается о секретных встречах руководителей «демократической» партии с представителями
экстремистов.Об этом сотруднику американского посольства рассказал сам Атаназар Арифов (Ариф), представленный в депеше как «лидер оппозиционной партии» и «главный представитель «Эрк» в Узбекистане».
Во время беседы с сотрудником посольства Атаназар Ариф сообщил, что 27 октября в Стамбуле представители его партии должны встретиться с лидерами «Хизб ут-Тахрир» и других религиозных экстремистских групп, пишет Норланд. Read the rest of this entry »
-
Kommentarer inaktiverade för Тасаввуф ва Пантеизм
Совет даврида тасаввуф диний илм сифатида ўрганилмади, фақат бадиий адабиёт доираси ичида тилга олинди ва на рус, на-да бизнинг олимларимиз бу чегарадан чиқишга журъат этдилар.
Тасаввуф дин мутафаккирлари эмас, адабиётшунослар ёки тарихчилар мушоҳадасига ҳавола этилди. Улар тасаввуфни ўз мутахассислигига керакли бўлган савиядагина тилга олдилар.
Бизнинг ўзбек адабиётшунос ва тарихчиларимизга машъал каби кўринган академик Бертелс каби рус олимларининг тасаввуф ҳақида берган маълумотлари ҳам “ваҳдати вужуд” тортишмасидан нарига ўтмади.
Буюк мутасаввуфларимиз Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий асарлари дунёвий шоирлар сифатида талқин этилди.
Бир сўз билан айтганда, совет филологияси ҳам тасаввуф мавзуида Ғарбнинг хатосини такрорлади – тасаввуфни бир фалсафий тушунчага, пантеизмга алмаштирди. Read the rest of this entry »
-
Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (8)
(тарихий достон, давоми)
XXXV
Имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон ва Ҳамза Султон ва Музаффариддин Султон Маҳмуд баҳодир чопо аларға ўтру борғонлари
Ўлтуруб эрди фароғат била хон,
Эвлик эвида тақи ҳар Султон.Ким сўрон шаҳр соридин келди,
Тошқи эл борча бу ишни билди.Ҳазрати хони писандидахисол,
Жавшанин эгнига олди филҳол.Ўнгў сўл борча кийиндилар чуст,
Белларин боғладилар размға руст.Ичкиси доғи мукаммал бўлди,
Ичкидин хоннинг эшиги тўлди. Read the rest of this entry » -
Kommentarer inaktiverade för Барак Обама
Америкада энг яхши театр – бу сиёсатдир. [1, 123-б.]
УИЛЛ РОДЖЕРС (1879-1935)Фото 1. АҚШнинг 44-Президенти Барак Хуссейн Обама (Barack Hussein Obama). [2]
Кўпчиликка маълумки, 2012 йил 6 ноябр куни АҚШда навбатдаги Президентлик сайлови бўлади. АҚШнинг 50 та штатининг ҳар бирида беш нафаргача номзодлар қатнашмоқда. АҚШ Президентлик мансабига асосан икки номзод – Демократлар партиясидан номзод, АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партиясидан номзод, собиқ губернатор Митт Ромни ўртасида бўлмоқда.
Мен АҚШда 2010 йил январидан бери яшаётган сиёсий муҳожир, қочқин сифатида Барак Обаманинг иккинчи марта АҚШ Президенти этиб сайланиши тарафдориман. Шу сабабли у ҳақда миллатдошларимга фотосуратлар ёрдамида гапириб берай. Read the rest of this entry »
-
2 Comments
Ўзбек мухолифатининг етакчиларига:“Бирлик”Халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатовга,
Ўзбекистон халқ ҳаракати муассислар кенгаши раиси Муҳаммад Солиҳга,
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати раиси Баҳодир Чориевга
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматовдан3-ОЧИҚ ХАТ
Ҳурматли ўзбек мухолифати етакчилари!
Мен сизларга 2 марта очиқ хат билан мурожаат қилдим. “Энди 3-сига бало борми, жуда жонга тегдику” десаларинг керак. Лекин мен 3-очиқ хатни ҳам ёзишга қарор қилдим. Буни қуйидаги фикрларим билан асосламокчиман. Менинг 2-очиқ хатим, 1-очиқ хатим ҳам “Бирдамлик” халқ ҳаракати сайтида чоп этилди. Лекин “Бирлик” халқ ҳаракати партияси ва ЎХҲ сайтида чоп этилмади. Нима учун охирида номлари келтирилган 2 сайтда чоп этилмагани сабаблари ҳалигача менга номаълум. 2- очиқ хат қуйидаги сайтларда чоп этилди. Read the rest of this entry »
- Kommentarer inaktiverade för Жиззахлик истеъдодли хонанда Зулхумор Мамарасулзода қўшиқларидан баҳраманд бўлинг
-
Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Маҳаллий сайловлар” (Абдулазиз Маҳмудов)
”Маҳаллий сайловлар” таниқли кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов тасвирга олган ”Норасмийлар” сериалининг тўртинчи филмидир. Унда 90 йил Ўзбекистонда ўтказилган маҳаллий сайловлар ва сайловларда мухолифатнинг иштироки ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Бўлиниш” (Абдулазиз Маҳмудов)
”Норасмийлар” сериалининг учинчи қисми бўлган ”Бўлиниш” филмида ўзбек мухолифатининг иккига бўлиниб кетиши сабаблари таҳлил қилинган.
-
Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Зиддият” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
”Зиддият” таниқли кино устаси Абдулазиз Маҳмудов ишлаган ўзбек мухолифати тарихи ҳақидаги ягона филм – ”Норасмийлар” сериалининг иккинчи қисмидир.
-
Kommentarer inaktiverade för ”Норасмийлар” – ўзбек мухолифати тарихи ҳақидаги ягона филм
Таниқли кинорежиссёр ва ёзувчи Абдулазиз Маҳмудов тасвирга олган Ўзбек мухолифатининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва барбод бўлиши ҳақидаги ягона тарихий филмни эътиборингизга ҳавола этишни бошлаймиз. ”Норасмийлар” деб номланган ушбу филм 10 қисмдан ташкил топган. ”Умид” мазкур сериалнинг биринчи қисми бўлиб, унда мухолифатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ тарихий воқеалар таҳлил қилинади.
-
Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” тақдим этади: ”Иқбол” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
-
Kommentarer inaktiverade för Сафар Бекжон – ёзувчи, шоир, мусаввир
Айни пайтда Швецарияда яшовчи Халқаро Ёзувчилар Пен клуби аъзоси Сафар Бекжонни биз ёзувчи ва шоир сифатида билар эдик.Яқинда адиб чизган сюрреалистик суратларни кўриб, Сафар Бекжонни яхшигина мусаввир эканлигига ҳам ишонч ҳосил қилдик.
Бу суратларда инсон руҳиятининг ажиб инъикосини кўрамиз.
Кўринг, ўзингиз баҳо беринг, азиз ўқувчи.
-
Kommentarer inaktiverade för ”Туркистон Тонги” газетасининг 8- сони чоп этилди
Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Ботир Норбой саъй – ҳаракатлари билан Қозоғистонда ўзбек тилида чоп этиладиган ”Туркистон Тонги” газетасининг 8- сони нашрдан чиқди.Ушбу мустақил газетада туркий тилли халқлар адабиёти, тарихи ва бугунги кунлари ҳақидаги қизиқарли материаллар ўрин олган.
”Янги Дунё” веб саҳифаси ”Туркистон Тонги” газетаси билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди. Газетанинг барча сонлари билан ”Туркистон Тонги” рукнида танишиб боришингиз мумкин.
”Туркистон Тонги”нинг янги, 8- сонини ўқиш учун қуйидаги ишорани босинг:
”Туркистон Тонги” газетасининг 8- сони.
-
1 Comment
Туркийлар тарихи ҳақидаги қимматбаҳо манбаълар билан танишинг.
Мирзо Улуғбек: Тўрт улус тарихи
Азиз Каюмов
-
Kommentarer inaktiverade för Мактублар
Нома 1
(1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади.
Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини ахмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз. Read the rest of this entry »







Охирги изоҳлар