ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ўзбекистонда яшаган пайтимда барча соҳаларда порахўрлик, коррупциянинг юқорилиги, айниқса таълим системасидаги порахўрликлар, кўпчилик қатори мени ҳам ташвишлантирарди. Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда порахўрлик, коррупция даражаси қандай экан деб ўйлардим. Мана Ирландияда тўрт йилдан ортиқ яшаётган бўлсам, бирор соҳада пул таъма қилган ҳолатни ёки бўлмаса кимдир пора бериб ўқишга кирганини ёки пора бериб бирор ишини битирганини умуман учратмадим, ўзим бундай ҳолга дуч келмадим хам. Read the rest of this entry »
-
Мухолифатчилар орасида алмаштириш қийин бўлган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Маҳмуд бўлса, иккинчиси буюк сиёсий қўшиқчи ва шоир Дадахон Ҳасандир. Дадахон ака бир суҳбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди. Read the rest of this entry »
-
Кезиб кечкуз хазонрез боғда жуз ёдимдин ўткардим;
Баҳор чоғи сени, ширин шеванг тинглаб, етаклардим,
Сенингсиз ҳолиё кезгум, бирор йўқ унсу ҳамдардим,
Хазон яфроғи янглиғ гул юзинг ҳажрида сарғардим,
Кўруб раҳм айлагил, эй лоларуҳ, бу чеҳраи зардим. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар