ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2020
M T O T F L S
« Nov    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  

  • mutabar tojiboevaМутабар Таджибаева проживает с 2009 года во Франции

    Известная правозащитница Мутабар Таджибаева обратилась с жалобой в Комитет ООН по правам человека на правительство Узбекистана за пытки и издевательства в тюрьме.
    Мутабар Таджибаева обвиняет власти Узбекистана в применении к ней пыток и проведении принудительной стерилизации.
    Этим жестокостям она подверглась, находясь в женской колонии в Ташкенте в период с 2005 по 2008 годы.
    Подготовить жалобу и отправить ее в Комитет по правам человека ООН Таджибаевой помогла FIDH (Международная федерация за права человека), базирующаяся в Париже, и REDRESS, британская организация, помогающая жертвам пыток в восстановление их прав и достижении справедливости.
    Заявление Таджибаевой, по данным этих двух организаций, является первой жалобой в Комитет ООН узбекского правозащитника на принудительную стерилизацию. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • mamadali mahmudovМамадали Маҳмудовнинг қамоқ муддати шу йилнинг 19 феврали куни тугади, аммо ëзувчи ҳануз тутқунликда қолмоқда.
    25.02.2013

    14 йиллик қамоқ жазоси 19 феврал куни тугаган 72 яшар таниқли ўзбек ëзувчиси Мамадали Маҳмудов асоссиз тарзда бир ҳафтадан бери “Тоштурмада” сақланмоқда.
    Қамоқхона нозирлари таниқли ëзувчи устидан тергов кетаëтгани ҳақида унинг рафиқаси Гулсара Маҳмудовага билдиришган.

    – 19 феврал куни озод бўлишлари керак эди. Лекин чиқаришмади. Ҳозир адвокат тутиб нима бўлаëтганига аниқлик киритиш ҳаракатидамиз¸ дейди Гулсара опа Озодлик билан суҳбатда.

    Бундан олдин ëзувчининг жазо муддатига яна қўшиб берилаëтгани борасида маълумотлар пайдо бўлган эди.
    Ëзувчининг рафиқаси Гулсара Маҳмудованинг Озодликка айтишича¸ 9 феврал куни Мамадали Маҳмудов ўзи жазо ўтаëтган Чирчиқдаги колониядан олиб келиниб, Тоштурмадаги камерага жойлаштирилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Жазо муддати тугаган Мамадали Маҳмудов қамоқда қолмоқда.
  • obid qoriДунёнинг кўп мамлакатларида Ўзбек жамоалари томонидан таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига Швецияда суиқасд уюштирилганининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойишлари ўтказилди.

    Норозилик намойишлари Обидхон қори яшаб келган ва унга суиқасд амалга оширилган Швецияда ҳам бўлиб ўтган.

    Намойишчилар пойтахт Стогольм парламенти олдида тўпланиб, Обидхон қорининг ҳаётига қасд қилмоқчи бўлганлар топиб жазоланишини талаб қилишган.

    Норозиликларда Обидхон қорининг мухлислари, мухолифат аъзолари ва Швециядаги ўзбек қочқинлари вакиллари қатнашишган.

    22 февралда АҚШ, Британия, Туркия, Австралия, Канада, Дания, Голландия каби давлатларда бўлган ўзбек жамоалари ҳам норозилик намойишларида иштирок этишади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Обидхон қорига суиқасд қилинганининг бир йиллигига намойишлар уюштирилди
  • ezgulik”Эзгулик” бонг уради!

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида вилоятнинг Пахтакор тумани ИИБ собиқ бошлиғи, полковник Тўлқин Довурбоевга оид жиноят иши кўрилмоқда. У ўз укалари Дилшод ва Муҳаммадни ов милтиғидан отиб ўлдирган. Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ходими, капитан Сарвар Ҳамидов ўз жонига қасд қилган. Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг ходими эндигина 29 баҳони қаршилаган эди. Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов бўйнига сиртмоқ тортди.

    Пойтахтнинг Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими ходими Бахтиёр Абдуллаев пора билан ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/6-сонли колния бошлиғи Нарзиқуловга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Зўравонлик милицияга берилган!
  • 42bfbea03cce865b2f6f3be1a87895b7_LБахтиёр Хамраев оила аъзолари билан бирга. 2013 йил.

    Қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Defenders ташкилоти ҳар йили хавфли ҳудудларда фаолият юритаётган юзга яқин ҳуқуқ фаолларининг номзодларини кўриб чиқиб, улардан фақатгина биттасини бошқалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшгани сабаб мукофот билан тақдирлайди.

    Жорий йилда ташкилот 90 нафар ҳуқуқ фаолининг номзодини кўриб чиқиб, улардан атиги 6 нафари исмини мукофотга номзодлар рўйхатига киритди. 28 январь куни эълон қилинган ушбу рўйхатда Камбоджа, Эрон, Колумбия, Ўзбекистон, Мавритания ва Кенияда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида фаолият юритаётган инсонларнинг исмлари келтирилган.

    Бу йил “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти мазкур мукофотга Ўзбекистондан таниқли ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Хамраев номзодини тавсия қилди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Бахтиёр Хамраев: Мен ҳеч қачон тушкунликка тушадиган одам эмасман.
  • ezgulikУ ФУҚАРОЛАРНИНГ БИРИНИ ЎЛДИРДИ, ИККИНЧИСИНИ ЧАЛАЖОН ҚИЛДИ!

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-мавзесида яшовчи Ш. Шарофутдинова ўғли, 1982 йилда туғилган Жамшид Шарофутдиновнинг Тошкент Тиббиёт Академияси хирургия бўлимида даволанаётганини ёзган. Фуқарога кўра, 2012 йилнинг 28 ноябрь куни соат 20 ларда таниши Нозигул Пердешова билан келаётган Жамшид милиция ходимлари томонидан тўхтатилиб, хужжатлари талаб қилинган. Ўзаро муомала ва сўроқдан сўнг ҳеч бир сабабсиз Жамшиднинг қўлига кишан солиниб, Юнусобод тумани ИИБга олиб кетилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ўзбек милицияси яна саҳнада
  • utyurak22-января 2013 года Париж, Франция

    Турсунов Хайрулло Турдиевич, гражданин Узбекистана, 04.04.1974 года рождения, уроженец г.Карши Кашкадарьинской области Узбекистана, находившегося под арестом с 7 апреля 2012 года в городе Актюбе Казахстана, согласно решению Уголовного суда Актюбинской области от 18 января, в ближайшее время должен быть экстрадирован в Узбекистан.

    Международная Правозащитная организация «Клуб Пламенных Сердец» внимательно наблюдала, изучала и помогала организовать защиту по делу Хайрулло Турсунова, и считает, что его дело целиком и полностью сфабриковано, переполнено грубейшими нарушениями Процессуального кодекса РК, а также противоречит международным обязательствам Казахстана. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Требуем защитить и не депортировать беженца!
  • salomatoy boymatovaСаломатой Бойматова

    2010 йилнинг 15 октябрида Ирландиянинг Дублин шаҳри аэропортига келиб тушдик. Ўзбекистондаги тирбанд, паспорт текширувидан ўтиш машаққатлари деган нарсалар умуман бегона тушунча экан бу ерда. Самолётдан тушганимиздан сўнг паспорт текширувидан ўтиш учун одамлар навбат турган бўлса биз ҳам турамиз деган ўйда атрофга қарадим. Лекин одамлар тирбанд, бир-бирини туртган манзара эмас, бутунлай мен учун кутилмаган ҳолатга дуч келдим. Паспорт текширувидан йўловчилар аллақачон ўтиб бўлишган, мен ва ўғлим иккаламиз қолган эдик.

    Навбат йўқлигини кўриб дарҳол ҳужжатларимизни кўрсатиш учун паспорт назорат қилув ойнасига яқинлашдик, паспортни назорат қилувчи аэропорт ходими бизни ҳужжатларимизни текшириб, шу кундан бошлаб 15 кун ичида Дублинда яшаш ҳукукини берувчи ҳужжатларни тўғрилаш учун борадиган жой адреси ёзилган варақни берди ва хушмуомалалик билан “Welcome to Dublin” яъни “Дублинга хуш келибсизлар!” деб бизни кузатиб қўйди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мазлумлар ватани, Серқуёш Ўзбекистон ва Эрксевар, ёмғирларга бой Ирландия
  • ezgulik”Эзгулик”  хабар қилади

    2012 йилнинг 12 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Туркистон исломий ҳаракати”га мансубликда айбланган 16 нафар диндор устидан ҳукм чиқарди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ҳамда 244/2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланган Акмал Оллонуров ва Баҳодир Дадажонов 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244/2-моддаси билан айбли топилган Дилшод Муҳаммадхонов, Аҳрор Тўхтаев, Нодир Аҳмедов ва яна 5 нафар судланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Туркистон Исломий Ҳаракати”га аъзоликда айбланганлар устидан маҳкама битди
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Амнистия тўғрисидаги Қарори бугун матбуотда эълон қилинди.
    Олдингилардан ҳеч фарқ қилмайдиган бу йилги Амнистия актида бир бирини инкор қилувчи бандлар кишини чалғитади. Масалан Қарорнинг 5 – бандида тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилинсин дейилган бўлса, 8-а бандда айнан шу сингари маҳкумларга нисбатан қўлланилмаслиги кўрсатилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сиёсий маҳкумлар авф этилсин!
  • “ЭЗГУЛИК” РАҲБАРИ ЕВРОПА ИТТИФОҚИ КОМИССИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ КЭТРИН ЭШТОН БИЛАН УЧРАШДИ

    Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича Олий Комиссари, ЕИ комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор, ЕИнинг ЎЗбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жюстен Норбер фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. 5 нафар фуқаролик жамияти вакили орасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳам бор эди.

    “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова учрашувнинг деярли асосий қисмида сиёсий ҳуқуқларнинг устиворлиги, унинг бугунги Ўзбекистонда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эътиборни қаратди. Хусусан, у мухолифатдаги “Бирлик” Партиясининг 2003 йилдан бери Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишга уринаётгани, бугунга келиб сиёсий мухолифатнинг тан олинишигина юзага келган ижтимоий-сиёсий бўҳронларни бартараф этиш чораси эканини таъкидлади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мухолифат рўйхатга олиниши керак!
  • Париж, 19-ноября

    Известно, что 12-октября многочисленные шведские, российские СМИ, а также интернет издания, специализирующиеся по Узбекистану сообщили, что в Российской Федерации правоприменительными органами был задержан Юрий Жуковский, подозреваемый и разыскиваемый в связи с покушением на известного имама Обидхон кори Назарова. Юрий Жуковский, 34 лет, предположительно уроженец Узбекистана, имел двойное (узбекистанское и российское) гражданство.

    Известный имам Обидхон кори Назаров, из-за систематических преследований со стороны властей Узбекистана, был вынужден покинуть страну, и 2006 году через УВКБ ООН переселен в Швецию. Покушение на имама Обидхон кори Назарова было совершено 22-февраля текущего 2012 года, в городке Стромсунд, возле своего подъезда. С тех пор имам Обидхон Назаров находится в коме. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Призываем предоставить информаций по делу Юрия Жуковского
  • Ҳурмат Бобожон
    02.11.2012

    Нодира Аминова Швециянинг Стромсунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасдга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Аммо швед маҳкамаси Аминовага қўйилган айблар етарлича тасдиғини топмади¸ деган асосда уни суд залидан озод қилди. Озодлик билан суҳбатда Нодира Аминова ҳозирда доимий қўрқув остида яшаётганини айтади.

    28 яшар Аминова айни кунларда турмуш ўртоғи ва фарзанди билан Швециянинг жанубий қисмида яшаб келмоқда.
    Нодира Аминова Озодлик билан суҳбатда ўзи ва эрининг исми-шарифи ва фотосуратлари айрим журналистлар тарафидан Интернетда тарқатиб юборилгани ўзларини анча қийин аҳволга солиб қўйганини гапиради. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Нодира Аминова: Швециядаги ўзбеклардан қўрқиб қолганмиз.
  • Замондош медиаблогига бош муҳаррирлик қилаётган иқтидорли ёш ижодкор Шавкат Муҳаммаднинг мана уч кундирки дараги йўқ.

    Ҳар онда Замондош фонди матбуот маркази билан алоқада бўлиб турган бош муҳаррир билан аввалроқ суҳбатларимизда уни Қозоғистон кучишлатар тизимлари таъқиб этаётгани ҳақида гапирган эди.

    Ўша суҳбатлар мазмунидан келиб чиқиб Шавкат Муҳаммадга очган телефон қўнғироқларимизга жавоб бўлмади. Шундан сўнг аввало у вақтинча яшаб турган Ақтөбе шаҳар ( Оқтепа – ўзбек тилида ) акимияти ( ҳокимлиги ) муҳожирларни қайддан ўтказиш бўлимига мурожаат қилдик. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шавкат Муҳаммадга нима бўлди?

  • Миллатнинг бўйи унинг тафаккури даражаси билан белгиланади.

    Ён дафтардан.

    Ҳуқуқ-тартибот органларининг айрим ходимлари учун инсон ҳуқуқларини менсимаслик, унинг шаънини топташ, ҳақоратлаш ва камситиш каби иллатлар одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Натижада фуқароларда давлат ҳокимиятига нисбатан ишончсизлик руҳи кучаймоқда. Албатта, бу ҳол охир-оқибат ижтимоий муносабатларнинг бузилишига олиб келади. Бошбошдоқлик ва тартибсизликни вужудга келтиради. Юртимизда шу йилнинг 25 октябрида милиция ходимларининг касб байрами нишонланар экан, шууримиздан ана шу оғриқли ўй ўтди.

    Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мўминов кўчаси 7-уй 37-хонадонда яшовчи олима Дамира Хоназарова жамиятимизга йўллаган шикоятида Тошкент вилояти Занги ота тумани ИИБ бошлиғи Рашидовга янги турдаги бошқариладиган термоядро синтези кашфиёти ҳақида тушунтирганини, аммо илмий кашфиётлар нималигини англамайдиган миршаббоши олиманинг ихтироси учун унга нисбатан жиноий иш қўзғаганини таъкидлади. “Мени қийнашди, таҳқирлашди, ҳақорат қилишди. Сўнг ишимни судга оширишди” дейди олима. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Юрт дардидан бегоналар