ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

maj 2025
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  
  • 1 Comment
  • Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” тақдим этади : ”Асра ва авф эт!” (Абдулазиз Маҳмудов фильми)
  • Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Америкада энг яхши театр – бу сиёсатдир. [1, 123-б.]
    УИЛЛ РОДЖЕРС (1879-1935)

    Фото 1. АҚШнинг 44-Президенти Барак Хуссейн Обама (Barack Hussein Obama). [2]

    Кўпчиликка маълумки, 2012 йил 6 ноябр куни АҚШда навбатдаги Президентлик сайлови бўлади. АҚШнинг 50 та штатининг ҳар бирида беш нафаргача номзодлар қатнашмоқда. АҚШ Президентлик мансабига асосан икки номзод – Демократлар партиясидан номзод, АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партиясидан номзод, собиқ губернатор Митт Ромни ўртасида бўлмоқда.

    Мен АҚШда 2010 йил январидан бери яшаётган сиёсий муҳожир, қочқин сифатида Барак Обаманинг иккинчи марта АҚШ Президенти этиб сайланиши тарафдориман. Шу сабабли у ҳақда миллатдошларимга фотосуратлар ёрдамида гапириб берай. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Барак Обама
  • ”Маҳаллий сайловлар” таниқли кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов тасвирга олган ”Норасмийлар” сериалининг тўртинчи филмидир. Унда 90 йил Ўзбекистонда ўтказилган маҳаллий сайловлар ва сайловларда мухолифатнинг иштироки ҳақида ҳикоя қилинади.

    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Маҳаллий сайловлар” (Абдулазиз Маҳмудов)
  • ”Норасмийлар” сериалининг учинчи қисми бўлган ”Бўлиниш” филмида ўзбек мухолифатининг иккига бўлиниб кетиши сабаблари таҳлил қилинган.


    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Бўлиниш” (Абдулазиз Маҳмудов)
  • ”Зиддият” таниқли кино устаси Абдулазиз Маҳмудов ишлаган ўзбек мухолифати тарихи ҳақидаги ягона филм – ”Норасмийлар” сериалининг иккинчи қисмидир.

    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Зиддият” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
  • Таниқли кинорежиссёр ва ёзувчи Абдулазиз Маҳмудов тасвирга олган Ўзбек мухолифатининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва барбод бўлиши ҳақидаги ягона тарихий филмни эътиборингизга ҳавола этишни бошлаймиз. ”Норасмийлар” деб номланган ушбу филм 10 қисмдан ташкил топган. ”Умид” мазкур сериалнинг биринчи қисми бўлиб, унда мухолифатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ тарихий воқеалар таҳлил қилинади.


    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Норасмийлар” – ўзбек мухолифати тарихи ҳақидаги ягона филм
  • Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” тақдим этади: ”Иқбол” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
  • Айни пайтда Швецарияда яшовчи Халқаро Ёзувчилар Пен клуби аъзоси Сафар Бекжонни биз  ёзувчи ва шоир сифатида билар эдик.

    Яқинда адиб чизган сюрреалистик суратларни кўриб, Сафар Бекжонни яхшигина мусаввир эканлигига ҳам ишонч ҳосил қилдик.

    Бу суратларда инсон руҳиятининг ажиб инъикосини кўрамиз.

    Кўринг, ўзингиз баҳо беринг, азиз ўқувчи.

     

    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сафар Бекжон – ёзувчи, шоир, мусаввир

  • Туркларнинг мусулмонлаштирилиши

    Умар Малик


    Туркларнинг мусулмонликни қабул қилишлари ҳақида нималарни биламиз?

    Бу борада ўзимиз билган баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Чунки, Туркларнинг мусулмон бўлишлари ҳақида на мактабларда, на тарих китобларида етарли маълумот берилмайди. Бериладиган маълумотлардан эса Туркларнинг оммавий мусулмон бўлганликларига ишора этилади. Аслида бу ҳақиқат эмас. Ҳақиқатнинг фош бўлишини эса истамайдилар.

    Қаранг Диёнат (бошқармаси) бу хусусда нима дейди:

    “Туркларнинг ислом динига кириши, Турк миллатининг тарихида жуда катта ўзгариш ясади, мусулмонлик учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Турклар ислом динини ҳеч қандай зўрликсиз, ўз истаклари билан қабул қилишган эди. Бунинг сабаблари қуйидагилардир: Read the rest of this entry »

    4 Comments
  • Kommentarer inaktiverade för ”Ўтмиш ва келажак оралиғида” фильми (1 – 4 қисмлар)
  • Абдулазиз Махмудов

    История человеческой цивилизация это непрекращающаяся борьба идей посвящённых смыслу бытия и выбору наиболее правильного пути развития. Борьба консерваторов с реформаторами, патриотов с космополитами, почвенников с западниками, традиционалистов фундаменталистов с прогрессистами демократами.  Зачастую борьба идей приводила к многочисленным войнам и революциям, как к примеру это случилось на Западе.

    Когда традиционалистское общинное сознание столкнулось с индивидуалистическим капиталистическим сознанием началась длительная и жестокая борьба реформаторов буржуа с консервативными монархистами. Эти войны закончились победой буржуа, в результате чего в европейских государствах стали избираться парламенты, произошло разделение исполнительной,  законодательной и судебной власти. Появились политические партии,  независимые средства массовой информации. Стали утверждаться такие понятия, как демократия, гласность,  права человека. И на всё это понадобилось 500 лет… Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • МУХОЛИФАТ ФИДОИЙЛАРИ

    Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

    (Абдулазиз Махмудовнинг 60 йиллигига)

    Мухолифатчилар орасида алмаштириш кийин булган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Махмуд булса, иккинчиси буюк сиёсий кушикчи ва шоир Дадахон Хасандир.

    Дадахон ака бир сухбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди.

    Ҳозирда 60 ёшни қоралаган (1950 йил, декабрида туғилган) Абдулазиз Маҳмуд Ўзбек ҳужжатли киносининг дарғаларидан бири Малик Қаюмовнинг шогирдидир. У ўз устозидан фарқли равишда ҳаётининг кўп қисмини норасмий ташкилотларнинг фаолиятини лентага туширишга бағишлади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор
  • Юсуф Расул

    ( Ҳикоя)

    1.

    «Сен бир кун келиб шу аёлнинг қулига айланишингни ҳеч тасаввур қилмаган эдинг. Бироқ, қанчалик уринма унга устун бўлиш қулингдан келмади. Гулруй ўз ҳусну латофати билан эмас, ўз ожизлиги билан сени ўзига асир қилиб олганди.

    Сен ҳеч ўйлаб кўрмагандинг дейиш у қадар ишонарли чиқмайди. Чунки, ҳар куни, баъзан турмуш ташвишларига берилиб ахийри ҳолдан тойган бир алфозда ўз-ўзингга савол берардинг-«Мен шу аёлни севаманми?» деб. Лекин бунга қадар орадан кунлар, ойлар, ҳатто йиллар ҳам ўтиб улгурар, аксар саволларинг вақт ғилдираги остида эзғиланган чумоли мисол мажруҳ бир аҳволда қоларди – бу саволларга жавоб йўқ эди.

    Тўғрироғи сен журъат қилиб ўз саволларингга ўзинг жавоб бера олмасдинг.Саволлар ичида бундан-да муҳим, ёдинга тушганда қалбинг-у шуурингни алғов далғов қилиб юборадиган бошқа сўроқлар ҳам бор эди ва улар бошқаларига ўрин қолдирмасди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Сафар Бекжон

    ххх

    Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ,
    Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ.

    Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига,
    Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ.

    Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил,
    Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ.

    Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас,
    Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ.

    Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон,
    Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ.

    Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил,
    Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қамоқхона дафтаридан