-
Шайбонийнома (17)
(тарихий достон, давоми)
…
Ҳазрати имом-уз-замон тобуғидо Боқи Тархон элчи йибориб, нусратшиор машкар қўшулғони ва машкар Балх устиго бориб, шоҳ Замонни қочурғонлори ва муддати Балхни қабол қилиб Хусравшоҳни даралорга қочуриб, мурожаат қилғонлариҲазрати хони Шайбони лақабим,
Шоҳи зи шавкати олий насабим.Мўғул андешасидин чун тинди,
Ўзининг тахтгаҳиға етти.Бир икки ой фароғат қилди,
Ул мўғулчин била ким ойтилди.Яна тушти бошиға бу савдо,
Ким Ҳисор устиға соғой ғавғо.Отлониб Қарши сори кеди ўзи,
Бори инилариға борди сўзи.Жам қилди черикини андо,
Неча Кун тинди ўшул қўрғондо.Келди ногоҳ бировким Боқи,
Подшаҳ базмиго балди соқи.Деди: “Йўқ ўзгалигим ул хон дин,
Кечарам жондину кечман ондин.Гар боғишлор гунаҳимни ул хон,
Олур ўзига ишимни Султон.Андхун қалъасидур пешкашим,
Урушим ул эса, бордур ярошим.Хон Ҳисор устига нетиб борадур,
Ким бу ён Балх эли ёлборадур.Олибон бошни қочор мирзоси,
Андалиби қолуру ғавғоси.Хон судин кечсаю келса бу сори,
Тузор ушбу сипоҳу хайл бори.Андалибиким эрур хотуни,
Сабаби ҳурмати яхши уни.Бор мирзоси оти Шоҳи Замон,
Лек бисёри эрур лўлисон.Ушбу мирзони қочурғоч мундин,
Они ойирғоч яхши ундин,Андхуд бирла Шабурғон олинур,
Балху, Мурғобу, Хуросон олинур.Балх фатҳ ўлса недур Хусравшоҳ,
Хонға чокар бўлур давлатхоҳ”.Боқи Тархондин бу сўз келгоч,
Хон анинг ростлиғини билгоч,Балх устига юрур бўлди равон,
Борчаға ул сори айланди инон.Боқиға ёзди нишоне филҳол,
“Ким санго бўлғуси ёвар иқбол.Тинч бўлким, гунаҳингдин ўттум,
Сен дегон йўл сори йўлчи туттум.Санго бисёр карам қилғумдур,
Сени севмосга ситам қилгумдур”.Чун нишон Боқиға ирсол этти,
Келган элчисини хушҳол этти;Ўзи элчи сўнгича бўлди равон,
Келди Карки гузориго ул хон.Кемаларни юрута бошладилар,
Юкларини кемага ташладилар.Борчадин бурно Султон Маҳмуд
Ўтти дарёдину бўлди хушнуд.Ўтти онинг сўнгидин ҳазрати хон,
Ҳазрати хону Сулаймони замон.Етти кун андо ўто қолди черик,
Баҳрни ҳимматидин олди черик.Бўлди сол остида пинҳон Жайхун,
Бўлмади ҳеч намоён Жайхун.Ҳамза Султону Темур Султон ҳам
Ўттилор, Боқи ишидин хуррам.Карки қўрғониға етгоч ул хон
Қилди Боқиға Урусбекни равон.Борди анинг била Қанбарбий ҳам
Андахуд қалъаси сори беғам,Етиб ул икки диловар, филҳол,
Кўрдилар Боқини бефикру малол.Келди Боқи алар бирла равон,
Ҳамраҳи бир-икки аҳмақ тархон.Хабари буки зшитгоч хонни,
Лашкари бирла бўлак султонни,Тура олмай юруди шоҳи замон,
Отосиға йибориб оҳу фиғон.Саййиди бор эди Жаъфақ отлиқ,
Ўзи саййид атоға нисбатлиқ.Асру дарвешу мусулмон пеша,
Асру сардору баланд андеша.Дедилар: “Хонға ҳаводордур ул,
Эртадин хонлар ила ёрдур ул.Ўлтуриб они юруди мирзо,
Соли бон Балх ічига ғавғо.Яна олти бекини ҳам қирмиш,
Ким булар доғи саййидга кирмиш.Чунки саййид била беклор ўлди,
Бизга ул тойифадин ваҳм ўлди.Эмди Балх ичра эрур Султонбек,
Оти Султону ўзи нодон бек”.Бу хабарларни айитгоч Тархон,
Бўлди ошифта бу сўзлардин хон.Деди: “Саййид бизнинг учун ўлди,
Эмди сизларга зарурат балдиКи, тилаб қонини разм этгойбиз,
Разм этор азмини жазм этгойбиз”.Борди ушбу сўз ила Балх сори,
Черики якдилу якраъй бори.Балх қўрғониға етгоч лашкар,
Тому тошиға ёпушти лашкар.Том ила тошини паст айладилар,
Қалъа даврида нишаст айладилар.Эли ҳам кўп эди кўрғон ичида,
Борчасининг алами жон ичида.Қалъасини қабоб ўлтурдилор,
Мол олурни йироқ кўрдилар.Юртовул рост Хуросон борди,
Иш қилиб асру намоён борди.Балху, Мурғоб Хуросон этокин,
Марв аёғи била Моҳон этокинҚилдилор от била қўйдин холи,
Қолмоди ҳеч кишининг моли.Борчаси хон қўлиға тушти тамом,
Бўлди бойри иёси моли ҳаром.Юртовул чун йиғилиб келдилар,
Қилур ишларни қилиб келдилар.Эл дедиким: “Недур эмди туруш,
Ушбу қўрғонға муносибтур уруш”.Хон деди: “Шоҳи замон чиқмиш ўзи,
Атосиға етиб зркин бу сўзи.Атоси, ағоси, инилари ҳам
Қилибон аҳдларини маҳкам,Сўзлашуб ул сори Зуннун бирла,
Кўзлашиб бир неча арғун бирла.Бу сори доғи турур Хусравшоҳ,
Кечаю кундуз алардин огоҳ.Борча шояд йиғилиб келгайлар,
Иш яроғини қилиб келгайлар.Биз бу қўрғонға уруш соз этсак,
Уруш этмак сўзин оғоз этсак,Кишимизнинг кўпи бўлур ёролиғ,
Халқ бошиға ўкулур ёролиғ.Ушбу қўрғонни қабоб ўлтуроли,
Кўчларни йибориб келтуроли.Ҳар киши келса, кўройлик они,
Хасмлиқ қилса, қилолинг фони”.Хон бу сўз бирла Самарканд сори,
Шаҳри пур меваи пурқанд сориЭлчилар кўчи учун қилди равон,
Балхни қилди ватан ҳазрати хон.Нечаким шоҳи жаҳондор Ҳусайн,
Тузди ўғлонлори бирла шўру шайн.Борча ер-ерга кела олмадилар,
Ул дегандек йиғила олмадилар.Оқибат Шоҳи Замон бечора
Бўлубон бўлди йироқ овора.Ул хабарлорни топиб Хусравшоҳ,
Айлади ваҳмки ул хон ногоҳАнинг устига юрубон борғой,
Кишвару мулклорини ахторғой.Ваҳмидин элчи йиборди хонға
Ким бўюн сундум мен фармонға.Хутбаю сикка қилиб хон отиға,
Юз тумон мол бериб ҳазротиға,Эллорин тоғлар ичра қаботиб,
Ўзи қўрғон ичида зор ётиб,Ҳазрати хон била кўргузди нифоқ,
Тузди балхилор ила меҳру вифоқ.Хонға чун ул иши маълум ўлди,
Ёшурун сўзлари мафҳум ўлди.Анинг ишини кенгошиб қўйди,
Кўнгли ичра терисини сўйди.Ангоча кўчлари ҳам келди,
Гулшани васл аро гул очилди,Ангоча ўтуб эрди тўртинчи ой,
Қиш эди совуқу қаҳри худой.Тошканд элчиси ҳам келиб эди,
Андоғи сўзни баён қилиб эди.Ул эди сўзки: “Буён ўтгоч хон,
Айлади Танбали нодон туғён.Анго бисёр мўғул жам ўлди,
Тошканд ул мўғулидин тўлди.Тира қилди Жонибек Султонни,
Қабоди қалъада андоқ хонни”.Ушбу сўзларни симоъ этгоч хон,
Қилди фармонки Севинчик СултонМадад ўлсун Жонибек Султонға,
Ёнибон борсун Туркистонға!Деди: “Анинг сўзидин ўлжаву мол,
Айласун ўзбак эвин моломол.Кўчлор ҳам бори ёнсун мундин,
Ўз диёри сори ёнсун мундин”.Ўткориб борчасини дарёдин,
Қилибон борчаға иш иршодин.Ёнмоқ ўлди ўзи Қундуз бирла,
Бўлди доим сўзи Қундуз бирла.Отлонурдин бир-икки кун бурно,
Кўч этардин бир-икки кун бурноМингча нодон чиқибон қўрғондин,
Кечибон борчаси бошу жондин,Ҳамза Султонға камин айлодилор,
Ул мусулмонға камин айлодилор.Ул доғи бўлди булардин огоҳ
Ул доғи тутти алор сари роҳ.Қалъа бирла аролоб олди борин,
Қоро тўну қаролоб олди борин.Бўлмади бир киши озод андо,
Кам бўлур бийла кашиш даврондо.Чун бу иш бўлди равон ҳазрати хон,
Отлониб тутти тариқи Боғлон.Келди Қундуз била Боғлон сори,
Басе Қундуздин Тойқон сори.Ангача қочиб эди Хусравшоҳ,
Бўлубон хон келишидин огоҳ.Еткуриб эрди кўрғонга ўзин,
Андоғи маҳкам қўрғонға сўзин.Хон Бадахшонға сўнгича борди,
Андин ўзга жиловин қойторди.Кечти ерда тўқуз торамдин,
Тинмади лашкари қору намдин.Қор улуғ тушти ажойиб ул вақт,
Элга юзланди навоиб ул вақт.Қирқ кун қор ёғо қолди тамом,
Қор эди ҳар сори кўз тушса мудом.Бир сори баҳру Бадахшон совуғи,
Бир сори қору кўҳистон совуғи.Йўлдоғи биргина от сўқмоғи,
Ул доғи муз била кўзгу чоғи,Кимнинг отики тойилди андин
Тушти дарё аро, кечти жондин.Совуқ андоқ эдию йўл андоқ,
Қор андоқ эдию ул андоқ.Черикини олиб ўзди андин,
Хасмга арбада тузди андин.Тоғ аро молларини чоптурди,
Хасмни уч-икига соптурди.Кимни ким туноди лашкар андо,
Буюқуб ўлади яксар андо.Кўп улус ул келишида бўлди,
Бўлди не сўздур кўпи ўлди.Лек лашкар бориси амну амон,
Келдилар эвлари сори шодон.Хон яна тахти уза тутти мақом,
Айлади Танбали нодонға паём.Ул доғи хон ёнишин чун билди,
Бориб ўз ерини манзил қилди.Шоҳ бўлди Жонибек Султон ҳам,
Тошканд эли ўлди хуррам.
***
…
Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.www.yangidunyo.org
Published on januari 8, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар