ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Индиана штати Блумингтон шаҳридаги “AuthorHouse” нашриёти шу шаҳардаги Индиана университети магистранти Маҳмуда Сайдумарова томонидан инглиз тилига таржима қилинган “Ўзбек ҳикоялари тўплами” (A Collection of Uzbek Short Stories) китобини 2012 йил декабрь ойида нашр қилди.
Маҳмуда Сайдумарова 1990 йили Марғилон шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент шаҳридаги 243-мактабнинг 1-синфига ўқишга кирди. Отаси Муртазо Сайдумаровнинг Подшо Сауд Университетига илмий-педагогик хизмат сафарига бориши муносабати билан ота-онаси билан биргаликда Саудия Арабистонига келиб, “Манарат ар-Риёд” халқаро мактабида, кейин “Ал-Мина” халқаро мактабида ўқишини давом эттирди. Ўрта мактабни битиргач, Подшоҳ Сауд Университетининг филология факультетига ўқишга кирди. Ўқиш даврида адабиётга бўлган қизиқиши ортиб борди. У 2009 йили университет талабалари ва аспирантларининг 1-илмий симпозиумида инглиз шоираси “Эмили Бронти шеъриятида тушкунлик ва кечинмалар” (“Pessimizm and Suffering in Emily Bronte’s Poetry”) мавзусидаги илмий тадқиқоти билан иштирок этиб, у ижтимоий соҳалар йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни эгаллади. Маҳмуда Сайдумарова 2010 йили мазкур университетнинг филология факультетини “Инглиз филологияси” мутахассислиги бўйича биринчи даражали имтиёзли диплом билан битириб, бакалавр даражасига эришди. Read the rest of this entry »
- Kommentarer inaktiverade för ”Ким айбдор? Нима қилмоқ керак?” (Абдулазиз Маҳмудов филми)
Охирги изоҳлар