ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ким айбдор? Нима қилмоқ керак? Бу саволлар устида рус мутафаккирларининг бир неча авлоди бош қотирган. Чаадаев, Герцен, Чернишевский, Достоевский, Кропоткин ва бошқа кўплаб кишилар.
Бу борада Россия империясида ҳокимиятни узурпания қилиб олган жаҳон пролетариати доҳийси Ленин ҳам мулоҳаза юритган. Бу масалаларнинг таҳдидли инқилобий туси ҳақида билган Сталин эса, узоқ ўйлаб ўтирмай, барча қизиқувчиларни лагерларга бадарға қилган.
“Эртага нима бўлишини билмоқчи бўлсанг, кечаги кунга назар сол”, деган гап бор.
Минг тўққиз юз саксон иккинчи йили мен Москвада эски большевиклар – Туркистондаги фуқаролик уруши қаҳрамонларига бағишланган “Замондошлар” номли ҳужжатли фильмни суратга олгандим. Фахрийлар уюшмаси томонидан таклиф қилинган йигирма номзоддан мен уч кишини танлаб олдим. Улардан бири 1893 йилда туғилган истеъфодаги генерал-лейтенант Николай Андреевич Верёвкин эди. У 1918 йил июлидан аввал 1-Фарғона полки командири лавозимида, 1919 йилдан 1926 йилгача эса иккинчи Туркистон ўқчи дивизияси командири вазифасида исёнчиларга қарши жангларда иштирок этган. Read the rest of this entry »
-
”Эрк” партияси лидери ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан ”Усмон Ҳақназаров” номидан эълон қилинган қуйидаги табрик хат сизда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.
”Усмон Ҳақназаров” номи остида Ўзбекистон ҳукумати, хусусан президент Ислом Каримов ва унинг атрофидаги мансабдор шахслар ҳақида шу пайгача эълон қилинган мақолаларни таҳлил қилиб кўринг. Ниҳоят Солиҳ жаноблари ҳақидаги ушбу мадҳияни синчиклаб кўздан кечиринг. Бу мақолалар ортида кимлар ва қандай кучлар турибди?
Биз кўплаб сиёсатчилар ва мухолифат вакилларидан ушбу мавзуда ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришлари сўрадик. Сиз ҳам баҳсдан четда турманг, муҳтарам ўқувчи. Фикр ва мулоҳазаларингиз албатта саҳифамизда эълон қилинади.
Таҳририят.
Усмон Хақназаров: Мазлум халқ етакчиси
Ушбу мақоламизни узоқ совет замонларидаёқ ўз шеърларида тоталитар тузумни аёвсиз танқид ва масхара қилган, ўзбек халқнинг озодлиги учун тинмасдан курашаётган инсонга бағишлашга қарор қилдик. Совет Иттифоқи қулагандан кейин у Ислом Каримовнинг диктатурасига, ўзбек халқини 20 йилдан бери эзиб келаётган режимга қарши курашиб келяпти. Бугун, 2012 йил 20 декабрь куни, бу инсон 63 ёшга тўлди. Шундай қилиб… Read the rest of this entry »
-
Бу суҳбат 2008 йилнинг 30 апрелида ”Бирдамлик” саҳифасида эълон қилинган. Бугун ҳам эскирмаган фикрлар борлиги учун уни қайта эълон қилишга жазм этдик.
Таҳририят.Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмаси раиси, журналист Юсуф Расул www.birdamlik.info саволларига жавоб берди.
Birdamlik.info: Ассалому алайкум ҳурматли Юсуф ака. Суҳбатимиз бошида ўзингиз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.
Жавоб: Мен 1971 йилнинг 24 апрелида Тожикистоннинг Панжикент туманидаги Сўжина қишлоғида оддий ўқитувчи оиласида таваллуд топганман. Отам тарих фани, онам – адабиёт ўқитувчиси. Бобом, тоғаларим ҳам адабиётдан дарс беришарди. Хуллас, адабиётчилар оиласида улғайганман.
Онам – Садбарг Абдураҳмон қизи ўзбек халқ эртаклари, афсоналарини жуда яхши билар, халқ қўшиқларини маромига етказиб куйлар эдилар. Айниқса, Юсуф пайғамбар қиссаси ҳақида менга кўп гапириб берар эдилар. ”Шоҳ Юсуфни овга олиб чиқдилар, Чоҳга ташлаб, бўри еди дедилар” каби мисралар ҳамон ёдимда сақланиб қолган. Юсуф сиймоси онамда катта қизиқиш уйғотган бўлса керак, ”Шоҳ Юсуфдек гўзал, оқил бўлиб юрсин” деб, менга Юсуф деб от қўйган эканлар. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар