ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • ”Усмон Ҳақназаров” нега Муҳаммад Солиҳни яхши кўради?

    muhammad solih”Эрк” партияси лидери ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан ”Усмон Ҳақназаров” номидан эълон қилинган қуйидаги табрик хат сизда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.

    ”Усмон Ҳақназаров” номи остида Ўзбекистон ҳукумати, хусусан президент Ислом Каримов ва унинг атрофидаги мансабдор шахслар ҳақида шу пайгача эълон қилинган мақолаларни таҳлил қилиб кўринг. Ниҳоят Солиҳ жаноблари ҳақидаги ушбу мадҳияни синчиклаб кўздан кечиринг. Бу мақолалар ортида кимлар ва қандай кучлар турибди?

    Биз кўплаб сиёсатчилар ва мухолифат вакилларидан ушбу мавзуда ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришлари сўрадик. Сиз ҳам баҳсдан четда турманг, муҳтарам ўқувчи. Фикр ва мулоҳазаларингиз албатта саҳифамизда эълон қилинади.

    Таҳририят.

    Усмон Хақназаров: Мазлум халқ етакчиси

    Ушбу мақоламизни узоқ совет замонларидаёқ ўз шеърларида тоталитар тузумни аёвсиз танқид ва масхара қилган, ўзбек халқнинг озодлиги учун тинмасдан курашаётган инсонга бағишлашга қарор қилдик. Совет Иттифоқи қулагандан кейин у Ислом Каримовнинг диктатурасига, ўзбек халқини 20 йилдан бери эзиб келаётган режимга қарши курашиб келяпти. Бугун, 2012 йил 20 декабрь куни, бу инсон 63 ёшга тўлди. Шундай қилиб…
    Муҳаммад Солиҳ – кураш учун туғилган инсон
    Муҳаммад Солиҳнинг ўтмишига назар ташланса, у ўрнашиб қолган, ҳамма кўниккан, аммо адолатсиз тартибга қарши курашиш учун яратилгандек туюлади. Собиқ СССР патийда унинг аксарият ҳамкасблари – шоир ва ёзувчилар – ё йил фасллари, ё севги тўғрисида ёзишни маъқул кўришган. Аммо Муҳаммад Солиҳ совет тузумининг адолатсизлиги ҳақида бонг уриб, Қизил империянинг муттаҳамлигини масхара қиларди.
    Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларида Совет ҳукуматига қарата: “Доҳийингизнинг ол (қизил)соқолига тупураман”, “Сиз чўлоқ ва каллакесар деб айтаётган зот жанг майдонида, қўлида байроқ билан ҳалок бўлган. Сизлар каби зиёфатда ейилган балиқнинг қилтаноғидан ўлмаган”, “Ватанимнинг байроғи қонли мато эмас, онам бошидаги рўмол” қабилидаги гапларни  қўрқмасдан айтган инсон.
    Мустақиллик йилларида эса у коммунист Ислом Каримовнинг сиёсатига қарши кураша бошлади. Собиқ Иттифоқ парчаланмасдан сал олдин Ислом Каримов умумиттифоқ референдумида Ўзбекистон аҳолисини СССР сақланиб қолиши учун овоз беришга чақирганда, Муҳаммад Солих ўзбекистонликларни республика мустақиллиги учун овоз беришга чақирди. СССР парчаланиб кетгандан кейин иккиюзламачи Ислом Каримов ўзини Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ягона одам қилиб кўрсатди ва кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кунда Муҳаммад Солиҳ “демократия ва ислом бир-бирига зид тушунча ҳамда тизимлардир” деган нотўғри фикрларга қарши курашмоқда. Ва ҳар галгидек у танқидлар бўронига учрамоқда. Лекин Муҳаммад Солиҳ бу ҳолатдан тушкун бўлаётгани йўқ, чунки у қолипларни бузадиган ва ўзгача фикрлайдиган кам сонли одамларни қолипланган омма тушунмаслигини ва тушунишни хоҳламаслигини яхши билади.
    Бундан ташқари, Муҳаммад Солиҳ сиёсат соҳасидаги баъзи стереотипларни ҳам секин-аста бузишга эришмоқда. Маълумки, “фойда келтирадиган ҳар иш маънавийдир” деган тамойилга асосланиб иш юритадиган кўплаб замонавий сиёсатчилар туфайли “сиёсат” ва “сиёсатчи” сўзлари “фоҳишалик” ва “фоҳиша” тушунчалари билан қиёсланадиган бўлиб кетган.
    Муҳаммад Солиҳ сиёсат саҳнасида намойиш қилаётган ҳалоллиги билан сиёсат билан ҳалол одамлар ҳам шуғулланиши мумкинлигини, сиёсат алдов ва фисқу-фасодларсиз амалга оширилиши мумкин бўлган эзгу ишлигини кўрсатиб келмоқда. Шундай қилиб…
    Ғирромлар орасидаги ҳалол сиёсатчи
    Муҳаммад Солиҳ мустақил Ўзбекистоннинг илк парламентига депутат бўлган кезларида Тошкент клани вакиллари мухолифатчига Ислом Каримовни самолет-памолёти билан портлатиб юбориб, сиёсий ҳокимиятни қўлга олишни таклиф қилишган. Аммо ўзининг ҳалоллик тамойилларига содиқ қолган Муҳаммад Солиҳ тошкентликларнинг бу таклифни рад этади ва ўз рақиби билан ҳалол курашишни маъқул топади. Буни кўпчилик билмаса керак, деб ўйлаймиз.
    Бундан ташқари, 2006 йилда   дунёнинг йирик холидинглари вакили Муҳаммад Солиҳга “антиқа” таклиф билан чиқиб, Каримов диктатурасига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдиришади. Йирик сиёсий ва молиявий ёрдам эвазига улар Муҳаммад Солиҳдан битта нарса талаб қилишади: “Ўзбекистондаги сиёсий ҳокимиятни қўлга олгач, республиканинг углеводород ва бошқа бойликларини  холдингларга қарашли компанияларга арзон нархларда сотиш”ни сўрашади.
    Аммо Муҳаммад Солиҳ: “Ўзбекистондаги газ, олтин ва уран ўзбек халқиникидир, менинг шахсий мулким эмас”, – деб, бу таклифни рад этади.
    Шунга аминмизки, Муҳаммад Солиҳнинг ўрнида  Ислом Каримовга ўхшаган бошқа фирибгар сиёсатчилар бўлганида бу таклифга дарров рози бўларди. Аммо Солиҳ ўз ҳаётий тамойилларига содиқ қолган. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Солиҳнинг нафақат дўстлари ва тарафдорлари, балки ашаддий душманлари ҳам ҳурмат қилишади. Муҳаммад Солиҳнинг ушбу хислати унинг атрофида одам тўпловчи асосий омилдир. Шундай қилиб…
    Марказдан қочувчи кучларни бирлаштирувчи марказ
    Муҳаммад Солиҳ ўзининг атрофида одамларни бирлаштириш қобилиятига эга ноёб сиёсатчидир. Буни Каримов ҳукумати ҳам яхши билади. Шунинг учун ҳам Каримов ҳукумати аксарият муҳолиф гуруҳлар Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига (ЎХҲга) асосан ушбу коалицияга Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик қилаётгани учун бирлашишди, деб ҳисоблайди.
    Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ҳавфсизлик кенгаши томонидан 2012 йил март ойида ўтказилган мажлисда Ислом Каримов Тошкентдаги ва жойлардаги мутасаддилар аҳоли билан ишламасликларидан, одамларни эргаштириб, ўз атрофига бирлаштира олмаслигидан норози бўлиб: “Сизларнинг ҳамманингиз – бош вазир, вазирлар, ҳокимлар – барча-барчангиз биргалашиб битта Муҳаммад Солиҳга арзимайсизлар. Муҳаммад Солиҳ ўз атрофида одамларни бирлаштиришига бир қаранг! Эркак сўзим: агар орангизда Муҳаммад Солиҳга ўхшаган битта одам бўлса эди, ўз жойимни аллақачон шундай одамга топшириб, кетган бўлардим”, – деди.
    Бу нафақат Ислом Каримовнинг жамоасида президентлик лавозимига лойиқ амалдорлар йўқлиги ҳақидаги иқрор, балки диктатор ич-ичидан Муҳаммад Солиҳни ўзининг асосий рақиби сифатида ҳисоблашига ва унинг лидерлик қобилиятларига тан беришига далил эди.
    Ўзбекистон кучишлатар тизимлари, ҳукумати ва президент девони вакилларидан ташкил топган бизнинг гуруҳ ҳам Муҳаммад Солиҳни Каримов диктатурасига қарши кураш йўлида мазлум ўзбек халқини бирлаштира оладиган, ҳозирги аксилхалқ режимни ағдариб, мамлакатни чинакамига демократлаштира оладиган ягона шахс деб ҳисоблайди.
    Очиғини айтганда, бундан 17-18 йил муқаддам биз мамлакат кучишлатар тизимларининг нормал ишлаши учун демократия ва демократик президент зарурлигини тушунмас эдик. Каримов режининг адолатсизлигидан мххчилар ва милиционерлар ҳам, ҳарбийлар ва чегарачилар ҳам, ҳукумат амалдорлари ва хокимлар ҳам ҳимояланмаганлигини, уларга ҳам демократик тизим ва  адолатли президент зарурлигини биз кейинчалик англаб етдик.
    Бизнингча, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислари ва аъзолари Муҳаммад Солиҳни коалиция раҳбарлигига сайлаб, тўғри қилишган. Биз, кучишлатар тизимлари вакиллари ҳам Каримов диктатурасига қарши умумхалқ курашининг лидери ўрнида Муҳаммад Солиҳдан бошқа одамни кўрмаяпмиз. Шундай қилиб…
    Сўнгсўз
    Гуруҳимиз Муҳаммад Солиҳ бошқараётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятига бундан кейин ҳам ёрдам беради. ЎХҲ ва Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиши билан республика тарихида янги давр, узоқ кутилган демократия ва адолат даври бошланади, деб ҳисоблаймиз.
    Бугунги санадан фойдаланиб, ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳни қутлуғ 63 ёши билан чин дилдан табриклаймиз, унга мустаҳкам соғлик, ҳаётий фаровонлик ва сиёсий фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз! Муҳаммад Солиҳни Каримов диктатурасини енгган ғолиб сифатида тезроқ Ўзбекистонга қайтишини интизорлик билан кутиб қоламиз!

    Усмон Хақназаров

    Русчадан таржима

    Манба: Ўзбекистон Халқ Ҳаракати саҳифаси

    Published on januari 16, 2013 · Filed under: Баҳс - мунозара;
    3 Comments

3 Responses to “”Усмон Ҳақназаров” нега Муҳаммад Солиҳни яхши кўради?”

  1. Менимча, Муҳаммад Солиҳнинг орқасида СНБ, МВД, Мудофаа вазирлиги ва президент девонида ишлайдиган одамлар гуруҳи бор. Чунки ”Усмон Хақназаров” – шу тизимларда ишлайдиган, аммо Каримов сиёсатидан норози ва унга қарши одамлардан ташкил топган гуруҳнинг умумий тахаллуси эканлигини ҳамма билади. Бундан 8-9 йил аввал интернетни сенсацион мақолалар билан тўлдириб ташлаган бу гуруҳ, бугун Муҳаммад Солиҳдан бошқа одамга ёрдам бераётгани йўқ. Мана шу табрик мақоласининг охирига қаранг: Хақназаров: ”Бундан кейин ҳам ЎХҲга ва Муҳаммад Солиҳга ёрдам берамиз, уни Тошкентда ғолиб сифтида кутиб қоламиз”, – деган. Демак, ичкарида ҳам одамлари бор Солиҳнинг. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, ЎХҲ бу ерда кўпчилик айтаётгандек вақтинчалик тўгарак, навбатдаги ўйинчоқ ташкилот эмас, жиддий бир кучга ўхшайди. Чунки менинг билишмча, ўзбек муҳолифатининг бошқа гуруҳларида, ”Бирлик”да ҳам, ”Бирдамлик”да ҳам ва бошқаларида ҳам бундай кучли ва осведомленний каналлар йўқ. Битта ЎХҲда бор холос. Ҳақназаровнинг ЎХҲ сайтида эълон қилаётган мақолалари кенг омма билиши учун ёзган компраматлари холос . Хақназаров омма билиши учун эмас, тор доиралар, масалан, Муҳамад Солиҳ ва унинг атрофидагилар билиши мумкин бўлган ўта секретний материалларни кимга бериши мумкин? Фақат Солиҳга. Балки шундай қилаётгандир ҳам. ”Усмон Хақназаров” нега Муҳаммад Солиҳни яхши кўради? деган саволга келса, бу саволга жавобни шу мақоланинг ўзидан топиш мумкин, ”Усмон Ҳақназаров” гуруҳи Солиҳнинг сиёсий ҳокимиятга келишини истайди ва буни илк марта очиқ ёзди. Аввал бундай демаганди. балки ”Усмон Хақназаров” гуруҳи бу қарорга, яъни Муҳаммад Солиҳни Ислом Каримовнинг ўрнига олиб келиш қарорига яқин 1-2 йилда етиб келгандир. Агар бу гуруҳ Солиҳга ва ўзининг кучига ишонамаганида, ”Солиҳни Тошкентда ғолиб сифатида интизорлик билан кутиб қоламиз”, деб ошкора ёзмаган бўларди.

  2. Милтиқли киши said on

    ”Усмон Ҳақназаров” нега Муҳаммад Солиҳни яхши кўради? – саволнинг нимага тор бир қўштирноқ ичига олинганига тўғриси ақлим етмади.

    Муҳаммад Солиҳни бир шу гуруҳ эмас, миллатнинг ҳар бир ақли бор вакили севади, миллат душманлари бундан мустасно албатта. Муҳаммад Солиҳга очиқдан-очиқ душманлик қилаётганлар, гўл ва нодонларча иш тутиб, ўзларининг бу курашда яккаланиб қолаётганларини сезишмайди.

    Унинг ҳақиқий душмани Ислом Каримов қўрқоқлиги туфайли ўзидан ҳам қўрқоқроқ шу одамларнинг қўли билан кул ковларкан, бир ўқ билан икки қуённи овлашга ҳаракат қилади. Мени тушунишлари учун айтаман – ҳар иккала қуён ҳам Каримовга тегишли. Биринчиси, Каримовдан қўрққанидан шу режимга хизмат қилаяпти, иккинчиси биринчи қуённинг ҳиромига йўрғаламоқда.

  3. Yaqubbek Samarqandiy said on

    Men bu savolga shunday javob bergan bo’lar edim. Usmon Haqnazarov degan odamning kim ekanligini Salay Madaminov va men yahshi taniymiz. Salay Madaminov kabi takasaltangning ortida hech qanday O’zbekiston MVD, SNB yoki boshqa kuch ishlatar tizimlardan hech kim turgani yo’q. Salay Madaminovni orqasida o’zi kabi dordan qochgan kalta ishton 1 metrli soqoltoylar turibdi.