ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Шайбонийнома (19)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодир имом-уз-замон ҳазратиға кўрунуш учун борғони, ҳазрати имом-уз-замон шукрона учун тўй тортиб, Султонни меҳмон қилғони

    Чун эшитти муни Султон Маҳмуд,
    Кўнгли Кеш мулкида бўлди хушнуд.

    Борди Кешдин басе хонга ўтру,
    Хон дема, жони жаҳонға ўтру.

    Ул Самарқандда етти хонға,
    Хон доғи қилди карам Султонға.

    Тўйлади онию меҳмон қилди,
    Ёнги бошдин они султон қилди.

    Тутти шукрона учун суҳбатлар,
    Берди Султон элига давлатлар.

    Туздилар ул икки кўр шоҳона,
    Қўрага бирла қуруб паймона.

    Ҳар кўр оллида қимиздин сабулар
    Кўргузуб шаҳр элига дабдабалар.

    Мажлисе қурдилар, андоқки дема,
    Ишрате сурдилар, андоқки дема.

    Бор эди ул аро созанда басе,
    Шавқ ила сози навозанда басе,

    Тузуб эрди бири оханги “Ҳижоз”,
    Кўрсатиб шоҳ Шайбониға ниёз.

    Бири айлаб эди оҳанги “Наво”,
    Ишқ дардига қилиб эрди даво.

    Бири оҳанги “Ироқ” айлаб эди,
    Борча оламдин ани сайлаб эди.

    Қайсилар най била дамсоз эдилар,
    Найга дамсозу ҳамовоз эдилар.

    Қойсилар чанг чолодурлор эди,
    Бандадин хуш олодурлар эди.

    Банда овозларидин хушҳол,
    Дунйидин бўлуб эдим фориғбол.

    Базм элидин бўлуб эрдим ғофил,
    Создин йиғига кўнглум мойил.

    Кўзларимдин оқадур эрди ёш,
    Хотиримға ёқадур эрди ёш.

    Хон кулуб манъ этодур эрди мани,
    Лек мен сими сиришқ ила ғани.

    Хон бўлуб борчасидин бепарво,
    Менинг ашкимдин эмас эрди жудо.

    Бир тарафдин кўзума хон нозир,
    Бир тарафдин яна Султон нозир.

    Мен алар базмида мундоқ машғул,
    Бўлуб эрдим йиғи бирла мақбул.

    Йиғидин ўзга ишим йўқ эрди,
    Ул йиғи бирла кўнгул тўқ эрди.

    Хон тақи йиғига толиб эрди,
    Анго Султон тақи роғиб эрди.

    Бу сабабдин ўшул икки жон
    Ким, бири хон эди, бири султон.

    Асру покиза кўнгуллук эдилар,
    Сўзни покиза кўнгулдин дедилар.

    Гарчи Султон эдилар сурат ила,
    Тахт узра эдилар давлат ила.

    Лек маъни била дарвиш эдилар,
    Ботинан оқибат андиш эдилар.

    Йўқса Солиҳ каби мискини гадо
    Бўла олмос эди андо асло.

    Хосилан бор эди хуш базмлари,
    Базм аро доияи размлари.

    Анча ўлуб эди от бирла қўй,
    Ким тўлуб эрди бори шаҳру кўй.

    Ҳам сочиқ бор эди юлдуздин кўп,
    Ҳам кийиб киш ила кундуздин кўп.

    Басе бир ойғача тўй эрди,
    Тўй ўшул шоҳға дилжўй эрди.

    Жонвафо туруб улошти ошин,
    Ўткориб авжи фалакдин бошин.

    Кийитин қилди Урусбий қисмат,
    Билди ул ишни ўзига давлат.

    Қўпти ул мужмаъ аро шайху мурид
    Ким, баҳодирлар аро эрди фарид.

    Кўтара олди баҳодир улушин
    Ким, қилиб эрди баҳодир урушин.

    Кўтариб ошини Султон қошиға,
    Қўйдию борди бу сўзнинг бошиға.

    Ким бу Султон борида ҳеч киши,
    Деса бўлмаски шижоатдур иши.

    Қўл сунуб ҳазрати Султон Маҳмуд
    Анго-ўқ берди қилибон хушнуд.

    Сочиқу ош чу бўлди бир ён,
    Кийити ҳам улошилди яксон. :

    Чиқти Султони жаҳон суҳбатдин,
    Хотири шод бўлуб рухсатдин,

    Подшоҳона либоси бирла,
    Подшоҳона асоси бирла.

    Тонглоси отлонибон борди Бухор,
    Топти ўз мулку диёрида қарор.

    Лек хон айлади андоқ фармон
    Ким: «Равон отлона келсун фармон.

    Қарши устига озим бўлсун,
    Термиз оҳангига жозим бўлсун».
    ***

    LХI

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон жонидин муборак хотирин жам қилғондин сўнгра Хусрав-шоҳ устига черик борурға фармон қилғони ва Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодирға буюрғониким, черикнинг олдида юрусун ва ул султони одил бориб, ул вилоятлар элини тоғлардин эндурғони ва ҳазрати имом-уз-замон Султон сўнгидин Ҳисорға борғони ва Хусравшоҳ ағо-иниси била имом-уз-замон келгонин билиб, вилоятларни солиб қочқонлари

    Ҳазрати хони Сулаймонфардин,
    Хусрави одили динпарвардин.

    Содир ўлғоч басе андоқ фармон,
    Отланиб Қаршиға келди Султон.

    Черикининг сўнгин анда олди,
    Термиз устига юруб йўл солди.

    Чунки Дарбанддин ўтти лашкар,
    Келди Термиз тарафидин бу хабар

    Ким: “Бузуб қалъайи Термизни равон,
    Боқибек манзил этибтур Бағлон.

    Андо ҳам турғуси йўқтур Боқи,
    Бўлғуси ҳинди майига соқи”.

    Бу хабар хон қошиға ҳам етти,
    Хон зшитгоч бу хабарни айтти

    Ким: “Юруб Боқи Тархон, филҳол,
    Термиз устига очсун пару бол,

    Ушбу аснода етиб келди равон
    Ҳазрати хондин Боқи Тархон

    Деди: «Хон ҳам етишибон келадур,
    Қалъа олур яроғини қиладур.

    Мани Термизга равон айлади хон –
    Деди: “Зинҳор юрсун Султон.

    Айласун жилвагаҳин мулки Хисор,
    Тутмасун бу арода ҳеч қарор!”

    Чун бу ярлиғни эшитти ул шоҳ,
    Хасмнинг ҳолидин ўлди огоҳ.

    Юруди мулки Ҳисор олмоқ учун,
    Хасмнинг жониға ўт солмоқ учун.

    Чун Коварконга етишти Султон,
    Яхши сўз бирла киришти Султон.

    Лек алар қилмадилар сўзни қабул,
    Қилдилар ҳазрати султонни малул.

    Қалъа берк эрдию тоғ устида,
    Бор эди неча булоғ устида.

    Деди бу қалъа эрур андак ер,
    Тахтини тенгри берур бўлса дер.

    Бороли эмди Ҳисор устига,
    Етоли Боғи чинор устига.

    Кўроли ким недур ҳол андо,
    Элга не бўлғуси аҳвол андо.

    Чун вилоятға кирди Султон,
    Қилди ярлиғки чи яхши, чи ямон.

    Қалъа молиға тамаъ айламасун,
    Молининг яхшисини сайламасун.

    Кимки эл молиға томеъ бўлса,
    Яхшилик йўлиға монеъ бўлса,

    Толанур эвию боши кесилур,
    Боши қўрғон эшикидин осилур.

    Чун бу ярлиғни бек этти ҳазрат,
    Бўлмади ҳеч кишига қудрат.

    Ким киши мол сори кўз солғой
    Ё бировнинг борғоҳин олғой,

    Бор эди қўй била уй бисёр,
    Теваю отға йўқ эрди шумор.

    Чун киши солмади кўз мол сори,
    Келди Султон қошиға халқ бори.

    На раиятга сипоҳидин алам,
    На сипоҳиға раиятдин ғам.

    Қўй била бўри мусоҳиб бўлди,
    Ушбу иш асру муносиб бўлди.

    Адли ёйилди Ҳисор аҳлиға,
    Ҳукми ул мулку диер ахлиға.

    Ўзи Султон қабоди қўрғонни,
    Тош улус келди кўра Султонни.

    Келтуруб бердилар эл моли амон,
    Бўлди ул мол ила хуррам Султон.

    Моли ғойибни таки бердилар,
    Кетган эл молини ойирдилар.

    Бўлди Султон била келган лашкар,
    Моли ғойиб била хуррам яксар.

    Кабоб ўлтурдилар ул қўрғонни,
    Кўз тутуб турдилар андо хонни.

    Икки мингча кишини деб дилхоҳ,
    Қалъайи солиб зди Хусравшоҳ.

    Қалъани беркитиб эрди бисер,
    Ошлиғи бор эди анбор-анбор.

    Ўзи Кундузни ватан айлаб эди,
    Ани гулзору чаман айлаб эди.

    Бир иниси бор эди Хатлондо,
    Ёсатиб шаҳри амони андо.

    Вали отлиқ эди Хатлондоғиси,
    Ёрвали эди Бадахшондоғиси.

    Ҳар бир ўз кишварини беклоб эди,
    Жашвану мағфарини беклоб эди.

    Тоғлотиб эрдилар элларни тамом,
    Йибориб тоғ элига пайғом.

    Ҳазрати хони фаридун миқдор,
    Чунки Султон сўнгидин келди Ҳисор.

    Бир неча вақт қабоб ўлтурди,
    Уруш ул қалъаға лойиқ кўрди.

    Уруш асноси аро келди хабар
    Ким, бузуб навкару мулку кишвар.

    Валибек қочти фалон қўрғондин,
    Борди Қундузға торто андин.

    Ёрвали доғи бўлубтур ковок,
    Юраги ваҳмдин ўлубтур чок.

    Борча Қундуз йиғилур бўлдилар,
    Разм фикрини қилур бўлдилар.

    Бўлди Бобур тақи андо пайдо,
    Лек бор ораларида ғавғо.

    Чун бу сўзлариға қулоқ солди хон,
    Деди: “Ўхшош буким, Ҳамза Султон

    Ушбу қўрғонни қабоб ўлтурғой,
    Бир-икки қўл анинг ила турғой.

    Биз юруб йўл сололи Хатлонға,
    Етоли борча ўшул қўрғонға.

    Тенгри берса, ололи қўрғонин,
    Рўзи ўлса, кўроли Хатлонин.

    Ушбу сўз бирла ўшул хони азиз
    Ким, эрур подшаҳи аҳли тамиз,

    Ҳамза Султонни солиб отлонди,
    Ўзи Хатлон йўлиға қотлонди.

    Чунки Варзоб суйидин лашкар
    Ўтти, келди яна бу тоза хабар

    Ким: “Қазо ҳукми била Хусравшоҳ,
    Бўлибон хон келишидин огоҳ.

    Беркита олмади ул қўрғонин,
    Тошлоди Қундуз ила Бағлонин.

    Қалъада бир неча туркистоний
    Дедилар хонни унутиб они.

    Боқи кўшулди бориб Бобурға,
    Навкар ўлди бориб Бобурға.

    Анго ёр ўлди мўғулу қипчоқ,
    Сулхузу макриту борин қалмоқ.

    Вали Кобул сориға юз қўйди,
    Балки андин нориға юз қўйди.

    Ёрвали доғи еридин кўчти,
    Шамъи иқболу умиди ўчти.

    Турди навкарлари ул беклорнинг,
    Борди савдолари ул беклорнинг.

    Эмди йилдам юруса ҳазрати хон,
    Ё анинг олдида борса Султон,

    Фатҳ ўлур Қундузу, Бағлон бори,
    Кашаму Фарҳору Бадахшон бори”.

    Бу хабар чунки муҳаққақ бўлди,
    Ким ўшул қавмиға давр эврулди.

    Сув яқосида тура тушти хон,
    Деди: “Маҳмуд Баҳодир султон

    Илғосин Қундузу Бағлон сори,
    Сурсун ашҳабни Кўҳистон сори.

    Кучлук, отлиқ киши бўлсун ҳамроҳ,
    Таки ҳар кимки ангодур дилхоҳ.

    Борча борсунлар онинг бирла бот,
    Лаҳзаи айламасун сабру сабот”.

    Бўлди Султон тақи асру хушҳол,
    Борди Қундузни қилурға помол.

    Бир қўнуб Вахш суйига етти,
    Они кўргоннинг хуши кетти.

    Сув тошиб асру улуг бўлиб эди,
    Тутошиб асру улуғ бўлуб эди.

    Етти беш минг киши Султон бирла,
    Қилибон хидматини жон бирла.

    Ҳар нечук бўлса гузар топтилар,
    Отларин сув ичида чоптилар.

    Баъзи эл айлодилар сол хаёл,
    Ҳомили аслаҳа қилдилар сол.

    Ўткориб аслаҳани сол била,
    Кечтилор ўзлари ҳар ҳол била.

    Ёлдоб ўз отини кечти Султон,
    Кечти борча черики амну амон.

    Бир қўнуб андин Ўкузга етти,
    Борча лашкар элига ойитти

    Ким: “Сарой устига жам ўлсунлор,
    Сол боғлоб яқода турсунлор.

    Бор эмиш андо қамиш асру қолин,
    Эл қамиш ёсамиш асру қолин.

    Сол боғлорға муносиб ер эмиш,
    Кўроли ҳазрати ҳақ не дер эмиш”.

    Ўзи бошлоб юруди рост сарой,
    Қилди ўтмак яроғин зилли худой.

    Кунни кун демадилар, тунни тун,
    Тинмадилар сув ичинда туну кун.

    Чунки бир кеча била бир кундуз
    Ўтти, помоли сипоҳ ўлди Ўкуз.

    Сол ила кечти Ўкуздин Султон,
    Солу маҳ кўрмади андоқ даврон.

    Чунки лашкар бори сувдин ўтти,
    Шоҳ Қундуз йўлини тутти.

    Тун-ла-ўқ етти ўшул қўрғонға,
    Келдилар борча улус Султонға.

    Қилдилар қалъа калидин таслим,
    Бўлдилар борча анго хосу надим.
    ***

    LXII

    Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодир Қундуздин бақо оламиға кеткони

    Субҳ чун урди алам ховардин,
    Рояти меҳр ёйилди зардин.

    Яна хуршиди фалак ёйди нун,
    Нур ила қилди улусни масрур.

    Нур тутти бори офоқ юзин,
    Зоҳир этти қарою оқ юзин.

    Борча офоқ мунаввар бўлди,
    Қарою оқ мусаввар булди.

    Шоҳи нуроний Султон Маҳмуд,
    Юсуфи соний Султон Маҳмуд.

    Қалъаи Қундуз аро қилди нузул,
    Аркига айлади оҳанги духул.

    Қалъадин кўнглини чун жам этти,
    Эл иши мол олурға етти.

    Дедилар: ”Қалъа аро йўқтур мол,
    Қалъа аҳлиға паришондур ҳол.

    Кўчсиз эл қалъада қолибтурлор,
    Кўчлук эл йўлини олибтурлор.

    Борча эл тоғ уза сокиндурлор,
    Бориб андо мутаваттиндурлор.

    Молдин тоғ эрур моломол,
    Кўзласун тоғни ким истар мол”.

    Чун бу сўз бўлди улусдин маълум,
    Қилдилар тоғ сори халқ ҳужум.

    Лек Султон дедиким ярлиғсиз,
    Ҳеч одамни юбормасдурбиз.

    Ҳар жамоатга нишони берибон,
    Ҳар бўлакнинг элини айрибон,

    Йиборо берди ўшул шоҳи замон,
    Айлади борчаға мундоқ фармон

    Ким: “Сипоҳиға тааллуқ амвол,
    Бўлур ўзбек улусиға помол”.

    Ишкамиш кишвариға Ўрус,
    Ким бор ул тегрода бисёр улус.

    Борди онинг била минг чоғли киши,
    Журъат изҳори борининг иши.

    Жонвафо борди Фарҳор сори,
    Дема Фарҳорки гулзор сори.

    “Гулу Наврўз”да дегани Фарҳор,
    Ушбу Фархоруру бу гулзор.

    Гули бисёрдуру лоласи кўп,
    Булбулининг шағабу ноласи кўп.

    Қўй-қўзи бирла саҳроси,
    Гавҳару олтун ила дарёси.

    От била тевасининг сони йўқ,
    Андо йўқ ул кишиким ғони йўқ.

    Жонвафо айлади забти Фарҳор,
    Ишкамиш ўлди Ўрусға сарикор,

    Ишкамиш доғи мунаввар ер эди,
    Асру зур меваю зар ер эди.

    Валибек навкари андо бисёр,
    Айрилиб бекларидин хору зор.

    Келдилар борча Ўрусбек қотиға,
    Бўлдилар чокар анинг хидматиға.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 20, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (19)

Comments are closed.