-
Ўғрибоши ким?
Қирғизистон жанубидаги бой ўзбекларнинг мол-мулкини 2010 йилда бўлган қирғин пайтида ва ундан кейинги тазйиқлар натижасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идора ходимлари имкониятига яраша тўлиқ ўзлаштириб бўлишди. Сабаби, улар кимнинг қўлида қанча бойлиги бор эканлигини олдиндан ҳисоблаб чиққанлиги ва ўзаро бўлишиб олганлиги бугунги кунда аён бўлиб турибди. Шундай бўлишига ҳаракатдаги ҳокимият ҳам йўл қўйиб берди. Бойлар деярли тўла таланиб бўлгандан сўнг мазахўрак бўлиб қолган милиция ва прокуратура ходимлари ҳозирги пайтда анча-мунча маблағи бор ўзбекларнинг уйларига босқинлар уюштириш билан шуғулланишмоқда. Апрель тўнтаришидан кейин милиция ходимларининг сони деярли икки бараварга ошди. Босқинлар сони ҳам шунга мос равишда ўсиб бормоқда. Босқинчилик бўйича жиноятлар, одатда, деярли очилмайди. Сабаби, бу босқинларни, асосан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг ходимлари уюштиришларини халқ билаб қолган. Бу ҳақда ОАВ фуқароларга хабар ҳам бермайдилар.
Бундай босқинчиликни уюштириш жуғрофияси ҳам турлича. Агар аввал Жалолобод вилояти тегарасида босқинчилик қилинган бўлса, кейингиси Ўш вилоятида ўтказилади. Ёки аксинча. Сабаби нимада, деган савол туғиляптими? Ҳа, баракалла! Бу саволга жавоб топиш ўта қийин, албатта. Лекин кейинги пайтдаги кузатувларимиз ва таҳлилларимиз бир қатор хулосалар қилишга имкон беради.
Ўтган йилнинг 25 декабрь куни тунда талончилар Қорасув райони Шарқ айил округидаги Ўтов қишлоғининг айил бошчиси Болтабоев Холиқнинг уйини босишди. Босқинчилар юзини бекитган, ўзбекчани бузиб гапирган 4 кишидан иборат жиноий тўда бўлган. Болтабоев ўша кунлари 45 минг АҚШ долларига уй сотган ва 20 гектар ерда етиштирилган пахтани сотиб, пулини олган эди. Босқинчилар Болтабоевни боғлаб, кейин калтаклашган. Хотинини эса дод-вой солиб, атрофдан ёрдам сўраганлиги учун пичоқ билан уриб, ярадор қилишган. Уйдаги қимматбаҳо тақинчоқ ва безакларни, пулнинг ҳаммасини олиб кетган. Бу ҳақда милицияга ўз вақтида хабар берилган. Бироқ милициянинг бу борада бирор бир натижали иш қилаётганлиги ҳозирча сезилгани йўқ. Бўлиб ўтган босқинчилик ҳақида Қирғизистондаги бирорта ОАВ ҳам ҳозиргача лом-мим демади.
29 декабрь куни эса Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон қишлоғида яшовчи Одинахон исмли гиламфуруш тул аёлнинг уйини талончилар босишди. Юзларига ниқоб тутган, ўзбек эмаслиги аниқ билиниб турган 6 кишидан иборат жиноий тўда тун яримдан оққанда, Одинахон опанинг уйига бостириб кириб, унинг ўғли Маматқодирни дўппослаб, ҳушидан кетказиб, қўл оёғини боғлашади. Кейин унинг 3 фарзанди ва хотинининг ҳам скотч билан оғзини бекитиб, устунга боғлашади. Шундан сўнг катта юк машинасини уйнинг айвонига олиб кириб, нима қўлга илинган бўлса, бемалол машинага юклаб, олиб кетишади. Маматқодир касалхонада бир ойга яқин ётиб, даволанди. Район милициясининг бу жиноятни топишга қилаётган ҳаракатидан эса ҳозиргача бир натижа чиққани йўқ.
Қирғизистондаги милиция идоралари таркибида софдил яхши хизматчилар кўп, лекин ёмон ва халқни талайдиганлари ҳам оз эмас. Қирғизистоннинг экс-президенти К. Бакиевнинг иниси Жаниш Салиевич Бакиевни (суратда), Норин вилояти ички ишлар бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлаган Н. Темирбаевни ва Республика ички ишлар вазирлигидан дўппосланиб ҳайдалган М. Конгантиевни ким танимайди дейсиз? Биз таҳлил қилаётган воқеалар юқорида номи келтирилган милиция хизматчиларининг бир қатор кирдикорларини ёдга солади. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида Жаниш Бакиев Бозорқўрғон район ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, Нурлан Темирбаев эса жиноят қидирув бўлимининг бошлиғи вазифасида ишлаган. Ўша пайтда улар райПОда ишлаган, магазин мудирлари ва ўша давр ибораси билан айтганда, чайқовчилик билан шуғулланадиган бой йигитлар билан гап ейишган. Ҳар шанба уларнинг ўртасида турли хил масалалар муҳокама қилиниши билан бирга кимнинг қўлида қанча бойлик бор эканлиги ҳам айтилган. Ана шундай хабарлар изсиз қолмаган. Маълум бир вақт ўтгандан кейин гапда номи айтилган, маблағи бор одамларнинг уйларини навбат билан ўғри уради. Уйини ўғри урган йигит ўз жўралари Жаниш билан Нурланга арзланишади. Улар бутун ўғирланган нарсаларни рўйхат қилиб аризаларида кўрсатадилар. Аризаларни ёзма равишда олган ҳуқуқ ҳимоячилари 2-3 кун ўтгандан кейин уларга атайин “Прокурор бунча нарсани бу шахс қаердан топган, деб сўраяпти. Нима деймиз?”- деган гапни айтади. Жабрланувчидан жавоб чиқмайди, албатта. Чунки унинг ҳам таги лой. Шунда улар, аризани рўйхатдан ўтказмаймиз. Лекин ўғриларни, албатта, топамиз, деб жабрланувчини юпатади. Ўғрилар эса ҳеч қачон топилмайди. Сабаби, уларнинг бошлиғи район милицияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бакиев Жаниш Салиевич бўлган. Ўғирликларни эса Бозорқўрғон район ички ишлар бўлимида жиноят қидирув бўлимининг бошлиғи Темирбаев Нурлан билан ОБХСС бошлиғи бўлиб ишлаган Муса Конгантиевлар уюштирган. Нурлан Темирбаев, ҳатто ўзининг хизмат тўппончасини ўқларини олиб қўйиб, ўғриларга бериб қўяркан. Ана шундай ўғриларнинг бошлиғи Неъмат Ўринбоев 3 та шериги билан юзларига ниқоб тутиб, Бозорқўрғондаги 1- ошхонанинг бош ошпази Толибжонникига тунда кириб, Н. Темирбаев берган тўппонча билан қўрқитиб, уй олиш учун тўплаган пулини олиб чиқиб кетган. Кейин эса теплицанинг бошлиғи Алижон аканинг уйини тешиб, бутун бойлигини ўғирлаган. Ўғирланган нарсаларнинг ҳаммасини Жаниш бўлиштирган. Кейинчалик Неъмат қўлга тушади. У пайтда Жаниш Бакиев ва Муса Конгантиевлар Жалолобод темир йўл милициясига, Нурлан Темирбаев эса вилоят ички ишлар бошқармасига ишга ўтиб кетган эди, Неъматга ҳеч ким ёрдам бермайди. Қамоқдан шикастланиб қайтган Неъмат кўп яшамай, бу дунёдан ўтиб кетган. Бу воқеани қаердан топдингиз, деб сўраяпсизми? Буни бозорқўрғонлик Маматқодир Қорабоев ҳикоя қилиб берганди. Унга 2010 йил 13 июнь куни Бозорқўрғон аҳли отилиб,талангандан кейин Ж.Бакиев ва М. Конгантиев уюштирган ўғирликларга қатнашган йигитлардан бири йиғлаб туриб, айтиб берган экан. “Илгари ҳам шундай гаплар халқ орасида юрарди¸ аниғини шу боладан эшитдим”,- дейди у.
2008 йил “Мадумар-Ата” ишхонасининг раҳбари йирик тадбиркор Аъзамжоннинг уйига куппа-кундузи ниқобли босқинчилар кириб келадилар. Аъзамжоннинг уйи маҳалладан сал четроққа жойлашганлиги ҳам босқинчиларга қўл келган. Бир неча кунни Аъзамжоннинг уйини кузатишга сарфлаган босқинчилар кундузи уйда Аъзамжоннинг аёлидан бошқа ҳеч ким бўлмаслигини аниқлайдилар. Аъзамжон раҳматлик жуда меҳмондўст йигит эди. Унинг уйи олдида турли маркадаги машиналар ҳар куни турарди. Маҳалладагилар ҳам бунга кўникиб қолганди. Босқинчиларнинг давлат рақамларисиз машиналарини ҳам маҳалладагилар меҳмонларники, деб ўйлашган. Босқинчилар уй эгасининг рафиқасини устунга боғлаётган пайтда қўшни уйда яшовчи Аъзамжоннинг жияни чиқиб қолади. У босқинчиларга қарши югурар экан, бақириб, қўни-қўшниларни чақиради. Қуролланган талончилар унга қарата ўқ узадилар. Ғала-ғовурни эштиган ҳовли томондаги қўшнилар Аъзамжонникига югурадилар. Бу ҳолатни кўрган босқинчилар тезда уйдан чиқадилар-да, машинага ўтириб, қочадилар. Ярадор бўлган жиян кўп ўтмай оламдан ўтади. Аъзамжон раҳматлик ўзи ҳаракат қилиб юриб, жиноятчиларни қўлга олинишига эришди. Лекин улар тезда яна қамоқдан бўшатилдилар ва 2010 йил июндаги ўзбеклар қирғинига иштирок этдилар. Шу ишларнинг орқасида ҳам Ж. Бакиевнинг синалган командаси туради.
Ҳокимият Бакиевлар қўлига ўтгандан кейин майда ўғирликлар йириклашди. Жаниш Бакиевнинг командасидаги М. Конгантиев (Суратда) , Н. Темирбаевдан ташқари С. Омурзаков, К. Асанов, М. Турганбаев, Ш. Мирзакаримов каби милиция ходимлари катта лавозимларга тайинланди. Уларнинг орасидан К. Асанов, С. Омурзаков, М. Турганбаев ва Ш. Мирзакаримовларга Ўшдан ўтадиган наркотрафикни назорат қилиш топширилган. Уларга халақит бермаслиги учун Ўшнинг мэри ҳам алмаштирилиб, мэрликка ўтмиши ҳам турли жиноий ишларга тўлиқ бўлган Мелис Мирзакматов тайинланади. М. Мирзакматов Ўшга мэр бўлиб тайинланиши биланоқ, ўзбеклар савдо қиладиган дўконларни кўчириш, уларга қарашли бўлган ошхона, ресторан ва кафеларни бузишга киришиб кетади. Норозилик кучайганда, уни президент К. Бакиев бир икки марта огоҳлантирган, деган гап ҳам бор. Лекин Мелис қилаётган ишини зимдан давом эттиради. Шу орада у ўзбеклар савдо қиладиган бозорга Оқбура дарёси орқали ўтадиган кўприкни бузишга ва бозорни кўчиришга буйруқ беради. Кўприкни ўшлик тадбиркор Ҳикмат Абдуллаев ўз ҳисобидан қурган ва шунинг эвазига кўприкнинг икки томонига турли дўконлар ҳам жойлаштирган эди. Бозор ҳам шу кўприкнинг шарофатидан жуда гавжум эди. Кўприк эл учун жуда зарур бўлганлиги учун мустақилликдан кейиноқ қурилган. М. Мирзакматовга эса халқнинг оғирини енгил қилиш эмас, балки “хўжайин”нинг буйруғини бажариш зарур бўлган. Мэр билан тадбиркорнинг тортишуви катта жанжалга айланиб кетишини олдини олиш учун М. Мирзакматов билан яқин алоқада бўлган Ўшнинг обрўли бир одами ўртага тушади. Кўприкнинг эгаси унга 50 минг АҚШ доллари бериб, шу ишни йўлга солиб беринг, ака, керак бўлса, яна бераман, дейди. Мэр ўртачидан пулни олмайди. “Шу эллик минг мени тешиб чиқади, деб ўйлайсанми? Мен бу бозордагиларнинг ҳаммасини кўчириб, тозалашим керак. Бу ишни охирига чиқармасам, мени Жаниш ўлдиради. Бу, айнан, Жанишнинг топшириғи. Бу ер унга керак. У бу ернинг анча-мунча қисмини сотиб ҳам қўйган бўлса керак. Шунинг учун мендан хафа бўлма”,- дейди М. Мирзакматов ўртачига. Демак, М. Мирзакматов Жанишдан жуда қўрққан.
Ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида зиддиятни келтириб чиқаришни Бакиевлар олдиндан режалаштирган. У ва унинг командаси “Алибобо ва қирқ қароқчи” фильмидаги Абуҳасан бошли қирқ қароқчиларга ўхшаб кундузи ҳокимият иши билан, кечаси эса ўғрилик ва одам ўлдириш билан шуғулланган. Жаниш Бакиев Абуҳасандан ҳам ҳийлакор ва хавфли эканлиги шундаки, у икки қардош элни – қирғизлар билан ўзбекларни ёвлаштиришга тинмай ҳаракат қилган. Шу йўл билан у Ўш ва Жалолободнинг ўзбеклар яшайдиган ва ишлайдиган марказий қисмини эгалламоқчи бўлган. Ана шунинг учун ҳам унинг кўрсатмаси билан иш юритган Н. Темирбаев, С. Омурзаков, К. Асанов ва М. Турганбаевлар 2010 йил июнь қирғинини уюштиришга фаол иштирок этдилар. Бугунги кунда улар устози Ж. Бакиевдан ўрганган “сабоқ”лари асосида халқни талашни давом эттирмоқдалар. Босқинларнинг илдизини милициядан ва унинг бошлиқлари фаолиятидан излаш зарур. Сабаби, ҳозир Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг бошлиғи С. Омурзаков Жалолободдаги “вор в законе” Пўка братанни “кришовать” қилса, Ички ишлар вазирининг жануб бўйича ўринбосари К. Асанов Ўшда қирғин кунлари милиция полковниги формасини кийиб, ўзбекларни қиришга раҳбарлик қилган жаллод Женгога ҳомийлик қилади. Ички ишлар вазирининг яна бир ўрнибосари М. Турганбаев бўлса, уюшган жиноятчиларнинг ҳақиқий бошлиқлари К. Колбаев ва А. Анапияевнинг бугунги ҳокимиятдаги қалқони ҳисобланади.
Мухтор Алиев, эркин журналист
www.yangidunyo.org
Published on januari 27, 2013 · Filed under: Ўш қирғини;
3 Responses to “Ўғрибоши ким?”
-
тонготар said on januari 28th, 2013 at 2:15 f m
маколада логика куринмаябди хуб унда киргизстонни ким бошкарябди нима учун атамбаев бу нарсаларга йул куйябди ,балки бу ишларда атамбаев текабаевларнинг хам кулоги куринар.
-
SARmaT said on februari 4th, 2013 at 8:30 e m
Кирзачь живёт бедно-прибедно. Друзья значит советуют:”Езжай в Россию- богатый будешь”. Кирзачь:” Неееееееееееее, там же одна пьянь живёт, я там стану пияниста(пьяница)”. Ну друзья:”Чем докажешь, что там пъяницы живут”. Кирзачь:”Докажу”.Достаёт российские деньги:”Вооооот, значит.у них двоилось в глазах, даже когда рисовали Российский герб.Воооооотото”.(двухглавый орёл)
-
Sarmat said on februari 9th, 2013 at 8:38 e m
Кирзачь-миссионер говорит что после моих молитв”Мир вам и милость от Аллаха”хохлы массово принимают мусульманскую религию.”А что вы им такого сказали?Ничего особенного всего навсего поздоровался САЛОМАЛЕНКУМ! Ответ МАЛЕНКУМСАЛОМ!
Охирги изоҳлар