ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ҳамкоримиз – Қозоғистонда ўзбек тилида чоп этиладиган ”Туркистон Тонги” газетасининг 9- сони нашрдан чиқди.
Газетанинг янги сонини ўқиш учун қуйидаги ишорага босинг:
-
Абдураҳим Пўлатовнинг оила аъзоларига
Икки ойча аввал, эси оғиб қолган Абдураҳим Пўлатовнинг, каттани катта демай, кичикни кичик демай, Harakat.net сайтида тинимсиз хақорат қилишларига жавобан бир мақола ёзмоқчи бўлгандим. Бу аллома, “шоковий терапея”сининг нишонга олган кишисидан ташқари, фарзандларни ҳам тубанларча ҳақоратлаб ташлашни, ўзига бир дилхуш хобби қилиб олганлиги учун, мақоламга, “Абдураҳим Пўлатовнинг фарзандлари ким”, деб сарлавҳа қўймоқчи бўлгандим.
Бундай мақола ёзишимга, айнан, “Бирдамлик” Ҳаракатимизнинг раҳбари Баҳодиржон Чориев каттиқ қарши бўлди. “Қўйинг ака, фарзандларини аралаштирманг, ёзсангиз ўзи ҳақида ёзинг”, деганди. Мен, Абдураҳим Пўлатовга ҳеч қандай гап таъсир қилмаслигини билган ҳолда (Баҳодиржоннинг сўзини ерда қолдирмай), мазкур мақолани ёзишдан воз кечгандим.
Лекин Абдураҳим Пўлатов, юмшоқ қилиб айтганда, дилозорликларини канда қилмай давом этиб келмоқда. Read the rest of this entry »
-
“Аҳмад Аъзам асарларида одатдагидай боши ва охири бор воқеалар, сабаб ва оқибат доирасида ҳаракатланадиган қаҳрамонлар тасвирланмайди. Бир қарашда ижтимоий салмоқдан маҳрум майда тафсилотларнинг адоқсиз силсиласи акс этгандай туюлгувчи бу асарларни тушуниш осон кечмайди. Чунки бу тафсилотлар замиридаги маънони ўқирманнинг ўзи топиши керак бўлади.”
Адабиётшунослар Қозоқбой Йўлдош ва Муҳайё Йўлдошевалар Аҳмад Аъзам ижоди борасида сўз юритар эканлар, ана шундай фикрга келишган.
Улар ўз фикрларини давом эттира бориб, шундай ёзишганди:
”Бундай яратиқлар адабиётни янгилабгина қолмай, китобхонлар дидининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши билан ҳам аҳамиятлидир. Аҳмад Аъзам асарларининг ички механизми қандайлигини, уларнинг бадииятини таъминлаган омиллар нималардан иборатлигини аниқлашга уриниш ўқирманга ҳаётнинг кўзга ташланавермайдиган майда ҳодисалари замиридаги улкан маъноларни англаш имконини беради.” Read the rest of this entry »
-
Қирғизистонда бўлаётган кейинги воқеалар ҳокимият тепасига ҳақиқатан ҳам жиноий гуруҳ келганлигини яққол исботлайди. Улар ўз кирдикорларини яшириш учун, ҳатто кўпчиликка маълум бўлган ҳақиқатни ҳам инкор қилишмоқда. Бунга эса асли жиноятчилар тўдасидан ташкил топган Жогорку Кенеш комиссияси ёрдам бермоқда, дейди ёлғондан тўйган одамлар. Бўлаётган ишларга ажабланасан киши.
Тейитдаги Бакиевларнинг уйига “Ата Мекен” партиясининг Текебаев Асилбек бошчилигидаги аъзолари ўт қўйганлигини, унга Муваққат ҳукуматнинг аъзоси А. Бекназаровнинг буйруғини бажарган Жалолободдаги “Юг-сити” бозорининг эгаси Э. Мирзакулов раҳбарлик қилган яна бир гуруҳ ёрдам берганлигини ҳамма билади. Воқеа бўлиб ўтгандан кейин бир ҳафтагача ҳақиқий жиноятчилар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ва халқ орасида гап юрди. Кейин эса пластинка ўзгарди ва Муваққат ҳукуматнинг яширин қарорига асосан миллатчи гуруҳлар ҳамда уларга бўйсунган оммавий ахборот воситалари Тейит воқеасини бошқача талқин қилиб, айбни Қ. Ботировга оширди. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар