ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • nazar eshonqulНазар ЭШОНҚУЛ

    Ёзувчи қобилияти ва маҳорати унинг қанча ёзгани билан ўлчанмайди. Қобилият ўзига хос дунё ярата олиш санъатидир. Ҳақиқий ёзувчининг адабий дунёси ўз “мени” каби тугал, тўлақонли бўлади. Ёзувчи дунёси билан “мен”ни қўпол қиёслаганда тана ва юракка ўхшатиш мумкин. Бироқ бу ўхшатиш ҳам тугал эмас.
    “Мен” фақат юрак эмас, у шу дунёнинг асосчиси ва маънавий ҳокими ҳамдир. Ташқи муҳит, ташқи олам “мен”га таъсир қилиб, унда аксланади. Аммо “мен” яратган дунё — бу ташқи оламнинг шунчаки инъикоси эмас, балки у қайта ишланган, қайта яратилган дунёдир. Ташқи оламни ўзига қабул қилган “мен” уни ниҳоятда индивидуаллаштиради, ўзига бўйсундиради, унга ўз изтиробидан, азоб-уқубатидан замин яратади, ташқи оламдан ўзгача, бошқа бир дунё пайдо қилади. Ташқи олам ва бу “дунё” ўртасидаги фарқ ёзувчи маҳорати, савияси, мақсади ва идеали билан ўлчанади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Янги Дунё тафаккури