ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ҳар саҳар тонг отиб, чиқади қуёш,
Бир уйда хурсандлик, бир уйда мотам.
Шу тарзда бу ҳаёт ўтаверади,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Қирғоққа тўлқинлар урилаверар,
Ниҳоллар унади, туғилар одам.
Дарахтлар қулайди, тоғлар емрилар,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ҳар кун тузадилар одамлар режа,
Орзу деб инсонни яратган Эгам.
Бу дунё яралур, бу дунё вайрон,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ким деса: «бу дунё мен билан тирик»
Ёлғон- бу, ҳаддидан ошмасин одам.
Бир кун гўрларига тупроқ тортган халқ:
«Келди-ю кетди», дер беғам- хотиржам. -
“Бирлик” Ҳалқ ҳаракатини ташкил этишда фаол қатнашган, бу ҳаракатнинг Наманган вилояти бўлимини 1989- йил Август ойида бўлиб ўтган таъсис йиғилишида биринчи раиси этиб сайланган, шоир Ҳайрулло Қосим 8- Декабрь куни тўсатдан вафот этди.
Ҳ.Қосим уша пайтларда Д.Ҳасан,М.Солих, Ш.Рахмон,У.Азимов, Д.Исоқова,Г.Нуриллаева,Р.Парфи,Ё.Обид сингари таниқли зиёлилар сафида Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун,демократия учун фаол курашган кишилардан бири эди. У “Бирлик”нинг Наманган вилояти бўлимини ўта қийинчилик пайтлари бошқарди.Ўзбек йигитларини ҳарбий ҳизматдан тобутлари келиши, Ўзбек тилига давлат мақомини берилиши каби муаммоларни дадил кўтариб чиқишда ўзининг амалий ҳаракатлари, жўшқин шеърлари билан халқ меҳрини қозонди. Ҳатосиз инсон бўлмайди. Ҳ.Қосим барча инсонлар қатори баъзи бир ҳатолари билан ҳам тарихда буюк инсонлар қаторидан ўрин олишга ҳақлидир. Read the rest of this entry »
-
Журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича масъул вакили Малоҳат Эшонқулова, Жиззах вилояти бўлими раҳбари Саида Қурбонова ҳибсга олинди. Эшонқулованинг қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
08.12.2012Журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Самарқанд вилояти ва Ўзбекистон бўйича масъул вакили Малоҳат Эшонқулова Самарқанд вилояти, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинди.
“Бирдамлик” етакчиси Баходир Чориевнинг Озодликка айтишича, Малоҳат Эшонқулова ва унинг турмуш ўртоғи Аваз Фозилов 7 декабр куни кечқурун Самарқанд шаҳридаги уйидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
– Бир неча машиналарда келиб иккаласини икки томонга олиб кетишган. Аваз акани Самарқанд вилоят Самарқанд туман Ички ишлар бошқармасида ярим соатлар ушлаб турган ва уни қўйиб юборишган. Read the rest of this entry » -
(тарихий достон, давоми)
…
XLIX
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон мўғул устиға отлониб Жаҳонгир Мирзони қочуруб, Хўжанд қалъасини олиб бузғониҲазрати хони Сулаймон миқдор
Ўзининг тахтида чун топти қарор,Айлади ҳукмким қотлонсунлор,
Бир ой ўтгоч черик отлонсунлор.Ким мўғул ишини бир ён қилоли,
Фатҳу нусрат била қойтиб келоли.Алачахон доғи бир сардорин
Йибориб, айлади меҳр изҳорин.Ики бошлиқ бек ила икки хон
Қилдилар икки минг албончи равон. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар