ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Келдик ва кетамиз…
Ҳар саҳар тонг отиб, чиқади қуёш,
Бир уйда хурсандлик, бир уйда мотам.
Шу тарзда бу ҳаёт ўтаверади,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Қирғоққа тўлқинлар урилаверар,
Ниҳоллар унади, туғилар одам.
Дарахтлар қулайди, тоғлар емрилар,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ҳар кун тузадилар одамлар режа,
Орзу деб инсонни яратган Эгам.
Бу дунё яралур, бу дунё вайрон,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ким деса: «бу дунё мен билан тирик»
Ёлғон- бу, ҳаддидан ошмасин одам.
Бир кун гўрларига тупроқ тортган халқ:
«Келди-ю кетди», дер беғам- хотиржам.Published on december 9, 2012 · Filed under: Хориждаги ўзбек адабиёти;
Охирги изоҳлар