ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Шу ҳафтанинг бошида тасодифан ”йўқолиб қолган” таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевнинг дараги чиқди. У Тошкентда экан. Ҳайрият.
Бу ҳақда Исмат Хушевнинг яқин дўсти, журналист ва шоир, Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати Карим Баҳриев интернетдаги блогида хабар тарқатди.
“Исмат Хушев 10 йил аввал ногоҳон хорижга бош олиб кетиб мени бир ҳайратга солганди. Мана ногоҳон ўн йилдан сўнг Тошкентда кириб келиб яна ҳайратлантирди. Бугун у ўн йиллик хижратдан сўнг кулбаи вайронамизга келиб, бир йил аввал 18 ёшида вафот қилган қизимиз руҳига фотиҳа қилди”, деб ёзади Карим Баҳриев ўзининг www.karimbahriev.com блогида.
Карим Баҳриевга кўра, икки дўст Тошкентдаги Кўкча қабристонидаги Шайх Зайниддин хоки ётган мақбара яқинида қўним топган марҳум фарзанди қабрини биргаликда зиёрат қилишган. Шундан сўнг улар шоир Шукрулло билан дийдорлашишган.
Карим Баҳриев ўз хабарига уч дона суратни ҳам илова қилган.. Read the rest of this entry »
-
У ФУҚАРОЛАРНИНГ БИРИНИ ЎЛДИРДИ, ИККИНЧИСИНИ ЧАЛАЖОН ҚИЛДИ!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-мавзесида яшовчи Ш. Шарофутдинова ўғли, 1982 йилда туғилган Жамшид Шарофутдиновнинг Тошкент Тиббиёт Академияси хирургия бўлимида даволанаётганини ёзган. Фуқарога кўра, 2012 йилнинг 28 ноябрь куни соат 20 ларда таниши Нозигул Пердешова билан келаётган Жамшид милиция ходимлари томонидан тўхтатилиб, хужжатлари талаб қилинган. Ўзаро муомала ва сўроқдан сўнг ҳеч бир сабабсиз Жамшиднинг қўлига кишан солиниб, Юнусобод тумани ИИБга олиб кетилган. Read the rest of this entry »
-
По программе учебно-аналитического проекта ”Частная собственность -чья собственность”, андижанское региональное общество ”Апелляция” завершило мониторинг гражданских судебных процессов по городу Андижан и районам области.
В период с Мая по Декабрь 2012 года, было проведено наблюдение 12 гражданских судебных дел. Из них 6 по городу Андижан, 4 по районам области, 1 дело, завершённое в Намангане, 1 дело, завершённое в Фергане.
Мониторинг проводился не с целью ревизии судебных решений. Он проводился с целью изучения уровня соблюдения установленных процессуальных правил и порядков в гражданском судопроизводстве, а так же, как учебный тренинг для участников проекта. Read the rest of this entry »
-
Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.
1985-86 йиллардан бошлаб Ўзбекистонни ўша пайтда бошқараётган мафкурачиларнинг адабий-маърифий сиёсатига, бадиий асарларни атеистларча цензура қилишларига, истеъдодли адибларни компартиявий руҳда танқид қилинишига, айрим маънавиятсиз қаламкашларнинг ношаръий қилмишларига қарши уюшиб маънавий кураш бошладик: норозилигимизни йиғинларда, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг қурултойларида кескин шаклда билдирдик, жамоа бўлиб мурожаатномалар ёздик…
Республиканинг ўша пайтдаги мафкурачилари ҳам ёш бадиий зиёлиларга қарши яширин жанг эълон қилишди: чиқаётган китобларимизни тўхтатиб қўйиш, ишдан бўшатиш билан биздан ўч олишга ҳаракат қилишар, орқамиздан Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) ходимлари тинимсиз таъқиб этарди. Кўп ўтмай, ёзувчилар уюшмаси қошида ”Оролни асраш қўмитаси” тузилиб, экология, болалар ўлими, пахта монокультураси бўйича митингнамо мажлислар бўлиб ўта бошлади, бадиий зиёлилар, олимлардан аксарияти бу хил мажлисларда қатнашиб, кескин чиқишлар қилишди. Read the rest of this entry »
-
Бизда советдан қолган бир одат бор.Муҳолифатчи агар у миллат учун жуда катта ишлар қилган бўлса ҳам, бу оламдан ўтгандан кейин у ҳақда гапирилмайди ҳам эсланмайди ҳам. Ҳозир, совет даврида ҳатто ундан кейин ҳам ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаганларни номлари абадийлаштирилаяпди, хатто уларнинг вафотидан сўнг мукофотлар берилаяпди, мақолалар чоп этилаяпди, кўрсатувлар уюштирилаяпди. Лекин Ўзбекистоннинг яқин ўтмиши тарихида шундай инсонлар яшаб ўтганки, улар халқ учун, миллат учун сезирарли даражада меҳнат қилишган. Уларни бугун расмий доиралар эслашни ҳоҳламаётган экан бу бўшлиқни тўлдиришни биз зиммамизга олишга қарор қилдик. Зеро сафдошларимиз билишсинки, уларнинг бугун қилаётган ҳайрли ишлари албатта тарих саҳифаларига муҳрланади. Шу фикрдан келиб чиқиб бугун Иброҳим Бўриевни эслашни лозим топдик, зеро у киши эслашга арзигулик инсон эди. Чунки укиши ҳеч қачон ўзининг шаҳсий манфаатини миллатни манфаатидан устун қўймаган забардаст инсон эди. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар