ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • 157-300x200Улуғбек Ҳайдар

    Кеча қатл қилингандим…
    Бугун ҳам ойболта остида бошим…
    Нимталанган қалбим сабоҳни кутар…
    Кундани ҳозирлар, Жаллод-қардошим.

    Сукунат тиз чўкар қалгоҳ узра…
    Потирлар қаноти қайрилган Сўзлар.
    Болтага тикилар ҳадсиз кўрқувла
    Зулмга тан берган миллионлаб кўзлар.

    Ҳукм ижро этилди. Тиржаяр жаллод,
    Тамошо тугади… “Тарқал, оломон!”.
    Қонимга тойғаниб йиқилган одам,
    Қонимни бўралаб сўкар беармон…

    Совуқ ва қоронғу хужралар томон,
    Индамай тарқалди менинг миллатим…
    Золим кундасида вужудим эмас
    Наҳот қатл этилди менинг Қисматим?…

    Ванкувер, 3 февраль, 2013 йил.

    www.yangidunyo.org

    1 Comment
  • Бугун халқ табиби, таниқли шифокор ва ижодкор Абдуқодир Сатторов туғилган кун!

    asattorovДўстим Абдуқодир!
    Мен сизни таввалуд топган кунингиз билан чин юракдан табриклайман.Сизга оилавий бахт, тинч – тотувлик, келажак ишларингизда улкан зафарлар тилаб барча яқин дўстларингиз номидан СОҲИБ ҚАРО.
    Фурсатдан фойдаланиб баъзи шеърларимни сизга табрик сифатида ҳавола қилаяпман.

    ****

    ИШБИЛАРМАН ТАБИБ

    Ғоят эпчил ва чаққон,ўзи ҳар ишга қодир,
    Одамлар орасидан терур дуру жавоҳир.
    Мақсад ва орзулари барчаси элга зоҳир
    Ўктам ва кўркамликда мисоли гўзал Тоҳир,
    Ҳар қандай ишларни ҳам албат қилишга моҳир,
    Маҳоратли, журъатли тадбиркор Абдуқодир. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Машҳур табиб ва ҳаким
  • 01Исмат Хушевни Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳаяжонлари

    Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди,
    Ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ.
    Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,
    Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ…

    (Абдулла Ориповдан)

    Ватанга сафар…

    “Нью Йорк – Тошкент” йўналишидаги самолётга чиққанингиздан Ўзбекистон бошланади. Йўловчилар, асосан ўзбек қизларидан ташкил топган дилбар ва нозанин стюардессалар, ўзбекча калом ва газеталар Сиз серқуёш ва меҳмондўст Ўзбекистонга бораётганингиздан далолат бериб туради.

    Ўн йил муқаддам бу самолётларда бундай ўзбекона ва миллий ҳолат кўзга ташланмасди.

    Самолёт учишга тайёрланаркан, соф ўзбек тилидаги каломдан дилингиз илк бор она юрт соғинчидан энтикиб кетади:

    “Ассалому алайкум азиз йўловчилар. Кема сардори Бахтиёр Қодиров бошчилигидаги экипаж аъзолари ва парвоз бекалари Сизларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси номидан қутлайди ва Сизларга ёқимли парвоз тилайди… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (1)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXXI
    Кенгошиб ҳар сори илғор йиборгонлари

    Йиғилиб келди эса яхши-ямон,
    Кепаку арпаю буғдою самон,

    Бир неча йиғлашиб ўлтурдилар,
    Бир-бирин меҳр била кўрдилар.

    Деди Мирзоки: “Будур Шоҳи Замон,
    Борчангиздин улуғ улдур султон.

    Манинг ўрнумда ани шоҳ қилинг,
    Борчангиз онинг эшигига келинг.

    Ҳар наким ул деса, андоқ қилингиз,
    Мулкнинг маслаҳатини билингиз”.

    Борча зоҳирдо қилиб сўзни қабул,
    Бўлдилар ботин аро асру малул. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (23)
  • ezgulik”Эзгулик” бонг уради!

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида вилоятнинг Пахтакор тумани ИИБ собиқ бошлиғи, полковник Тўлқин Довурбоевга оид жиноят иши кўрилмоқда. У ўз укалари Дилшод ва Муҳаммадни ов милтиғидан отиб ўлдирган. Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ходими, капитан Сарвар Ҳамидов ўз жонига қасд қилган. Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг ходими эндигина 29 баҳони қаршилаган эди. Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов бўйнига сиртмоқ тортди.

    Пойтахтнинг Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими ходими Бахтиёр Абдуллаев пора билан ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/6-сонли колния бошлиғи Нарзиқуловга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Зўравонлик милицияга берилган!