ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • abulfayz akaАбулфайз Баротов

    “Ойда-йилда бир бозор,
    уни ҳам ёмғир бузар.”
    Ҳалқ мақоли.

    ОДДИЙ ВОҚЕА ЁКИ “БЕЛИНГИЗНИ ҚИМИРЛАТИБ, КЎЗЛАРИМГА ТИКИЛИНГ”

    Ўзбек кино ижодкорлари маҳсулоти – “Тоғлик куёв” бир неча йиллардан бери телеэкранларда қайта-қайта намойиш қилинган бўлсада, уни шу кунгача кўрмаган эканман. Яқинда фильм яна телеээкранларда пайдо бўлди. Тоғнинг куёвлари қанақа бўлар экан деб, ёнбошлаганимча иккала кўзимни телевизорга тикдим. Чунки каминаи камтарин ҳам тоғда ўсганларданмиз. Айрим урф-одатларимизда бошқа жойлардагидан бироз фарқимиз бўлмаса, бошқасининг бари рисоладагидек.
    Кинода шаҳарда яшайдиган икки қадрдонлардан бири иккинчисиникига меҳмон бўлиб борганида уй эгасига шундай дейди: “бизда ўғил бор, сизда қиз бор экан, қуда-анда бўлсак, дўстлигимиз риштаси қариндошликка айланиб, муосабатимиз янада мустаҳкам бўларди” -деган гапни қилди. Бу гап мезбонга маъқул келиб, бўлғуси келинни кўришни ихтиёр этган меҳмоннинг талаби дарҳол қондирилди. Мезбон қизини чақирди. Сочларини жамалак қилиб олган бўлғуси келинга меҳмон,- деди:
    -Қизим, сени келин қилмоқчиман, шунга нима дейсан? Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Замонавий ҳангомалар
  • turklarМУҲАММАД АТ-ТАБИБ АЛ-ҲАРАВИЙ

    Ушбу рисола Арғунхон подшолик қилган – (1284 – 1291 ) йилларда унинг буйруғи билан ёзилган.

    БИРИНЧИ БОБ – НОНЛАР ҲАҚИДА

    Ювилган буғдой унидан тайёрланган нон
    Табиати: Иссиқ ва совуқ.
    Хосияти: Озиқлик қуввати кўп, қонни тозалайди.
    Зарарини даф этиш: Бузварий сканжубинига қўшиб ейилади.

    Патир нон

    Табиати: Қуюқ, жисмоний меҳнат билан шуғулланганларга яхшидир.
    Хосияти: Кеч ҳазм бўлади.
    Зарари: Қорин оғриғи келтириб чиқаради.
    Зарарини даф этиш: Зира ҳазм дорисига қўшиб ейилади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мижоз ҳақида рисола
  • Najmiddin Komilov

    Муҳтарам устозимиз Нажмиддин Комиловнинг хотиралари ҳамиша барҳаёт! Ушбу мақола домламиздан бебаҳо ёдгорлик сифатида сақланиб қолди. Таҳририят.

    Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга олиб чиқди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Жон ва жонон можароси