ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Бундан 10 йил олдин 2003 йил март ойида ”Маърифат” газетасида ”Алпларнинг қаноти” сарлавҳали бир саҳифали катта мақолам босилган эди. Мақолада Қорабайирларимиз, уларнинг тарихи, уларга боғлиқ қизиқарли воқеалар ва бошқа отларга тегишли маълумотлар берилган эди.
Ўша йили ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ”Довоннинг қанотли отлари” номли мақолам ҳам босилган эди. Бу мақолада Хитой босқинчилари қандай қилиб Довон давлатининг учқур отларини қўлга киритмоқчи бўлганлиги воқеалари келтирилади. Бир вақтлари отларга боғлиқ ўз тилимизда учрайдиган саман, чўбир, йўрға ва шунга ўхшаш сўзларни ҳам йиғган эдим ва уларнинг сони 78 дан ошгандан кейин йиғмай қўйган эдим.
Ёшлигимдан отларни яхши кўраман. Мана бу отнинг расмига қараб бир томондан кўнглим яйраб кетган бўлса, иккинчи томондан отларни соғинганимни қаттиқ ҳис қилдим. отлар ҳақида ёзган шеърларимни чавандоз дўстларим, от ишқибозлари ёддан айтиб юради. Мана бу шеърим ҳам отга, аниқроғи афсонавий Ғиркўкга бағишланди. Ўқиган от ишқибозларига ёқар деган умиддаман. Read the rest of this entry »
-
Ҳабарларда келтирибди-ки Оллох таоло дунёнинг яратилишидан неча йил аввал пайғамбар алайхисаломнинг муборак нурларини яратди.
Ва ниманики дунё ва охиратдидир.У нурдан пайдо қилди.ул нур то бобомиз Одам алайхисаломнинг сулблари яни белларига ўтгунча Аллох жала ва аъло ул нурни бир гавхарда сақлади. Пайғамбар алайхиссалом нурларидан ажиралган бу гавхар ғам-андухда қолиб пора- пора бўлди ва гуручга мубаддал бўлди. Шунинг учун бу неъматдан тайёр қилинадиган таом мусулмонларнинг энг яхши таоми хисобланади. Хатто, энг улуғ мехмонни хам ушбу таом билан зиёфат қиладилар.
Пайғамбар алайхисаломнинг. Таомлар ичида гуруч, қавм орасидаги пешво кабидир, деганлари сўзимизнинг далилидир. Ривоят қиладиларки, ердан чиқадиган ҳар бир гиёҳ манфаатли бўлиши билан бирга зиёнлик томони хам бор. Магар, гуруч ҳамма ҳолда фойдали ва шифодир. Баъзилар дўст тутмай еганлари учун уларга шифо бўлмагай. Read the rest of this entry » -
Президенту Республики Кыргызстан
А.Ш.Атамбаеву
Президенту Республики Узбекистан
И.А.КаримовуЗаявление.
(над Кыргызстаном надвигается черная туча, которое может
распространится соседним Республикам Узбекистан и далее).Поводом моего обращения послужили те обстоятельства, которые затрагивают всех граждан в Кыргызстане, также людей Средней Азии – это, угроза миру и стабильности в регионе, которую могут взорвать в любое время с помощью безнаказанных чиновников.
Один человек сказал, «Безнаказанность порождает беззаконие и новых преступлений».
К примеру,– мэр г.Ош Мелис Мырзакматов – преданный ставленник К.Бакиева. С его приходом к власти, в г.Оше с 2008 года быстрым темпом развивался национализм, пропаганда исключительности кыргызской национальности, унижение национального достоинство других национальностей, особенно узбеков. Read the rest of this entry »
-
Аруз вазнини ўрганишнинг энг осон усулларидан бири, ёпиқ ҳижоларни ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни яхлит санашдир.
Эслатаман: масалан, “мустақил” сўзида “мус” ва “қил” ҳижолар ёпиқ ҳижолар, “та” очиқ ҳижо. Агар, “мустақил халқ”, деб ёзилган бўлса, “мустақил” сўздаги ҳижолар ўзгармайди. Агар, “мустақил ахоли”, деб ёзилган бўлса, “мус-та-қи- ла-хо-ли”, деб ўқилиб, “кил” ҳижо ўзидан кейин келувчи “а” ҳарфига васл бўлиб, очиқ “қи” ҳижога айланниши мумкин.
Демак, ёпиқ ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни санаб, арузни ўрганамиз. Бу усул билан биз, бир йўла, арузда ёзилган, ёки арузда ёзилиши керак шеърий асарларни, техник жихатдан, тахлил қилишни ҳам ўрганиб оламиз.
Ўрганиш учун Алишер Навоийнинг “келмади” радифли ғазали ва ўзбек адабий нашриётининг эталони ҳисобланмиш – “Шарқ юлдузи” журналининг 2011 йил 2 сонида чиққан Жўра Маҳзунийнинг бир ғазалини оламиз.
Усулимиздан фойдаланиш учун, қилиш керак иш шундан иборат-ки, аввал ғазални тўла ёзиб, сўнг барча мисраларда ёпиқ ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни санаб, рақамлаб чиқамиз. Санашда, очиқ ва васл бўлувчи ҳижолар ҳам саналади, лекин улар рақамланмайди: Read the rest of this entry »
-
Шеърим менга қараб йиғлама,
Мен сендан кетмадим, кетмадим.
Кетдим дарёлардан бош олиб,
Кетдим кўкрагимга тош солиб,
Кетдим суйганлардан ҳам тониб,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.Гоҳ ўчди, кўмилди изларим,
Япроқдай титради тизларим,
Тош қотди оғриқдан ҳисларим,
Йўқотдим дунёни, бўзладим,
Бир сени йўқотсам изладим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.Ўзим гўдак эдим, кўз ёрдим,
Сен эдинг туғилган суюнчим.
Сен эдинг дарддошим, куюнчим,
Изтироб, умидим, ўтинчим…
Мен орзулар тўқиб етмадим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим. Read the rest of this entry » -
Умр оқар дарё деганлари рост гап.
Бугун, не тонгки, Канаданинг энг сўлим ва гулларга тўла маскани бўлмиш Монреалда умргузаронлик қилаётган камтар ва камсуқим дўстимиз Абдувоҳид Ҳайит таваллуд топган кун.
Абдувоҳид асли Қашқадарёнинг Яккабоғидан.
1993 йили ТошДУ журналистика куллиётини битирди. Кейин Шаркшунослик институти аспирантурасида ўқиб, 2000 йилнинг май ойида филология фанлари номзоди диссертациясини ёқлади.
1994 йил “Жон қуши” исмли биринчи шеърий китоби “Ёзувчи” нашриётида чиққан эди.
Олти йил Жаҳон “Озодлик” радиосининг ўзбек бўлимида хизмат қилди.
Мана бир неча йилдирки, у ҳам тақдир тақозоси билан хорижда, муҳожирликда.
Болалигидан адабиётга меҳр қўйган Абдувоҳид бугун ҳам илмий ишларини давом эттириб, энди француз шеърияти билан Алишер Навоий ижодидаги ўзаро боғлиқ нуқталар ҳақида кашфиётлар олиб бормоқда. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар