ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
“Ойда-йилда бир бозор,
уни ҳам ёмғир бузар.”
Ҳалқ мақоли.ОДДИЙ ВОҚЕА ЁКИ “БЕЛИНГИЗНИ ҚИМИРЛАТИБ, КЎЗЛАРИМГА ТИКИЛИНГ”
Ўзбек кино ижодкорлари маҳсулоти – “Тоғлик куёв” бир неча йиллардан бери телеэкранларда қайта-қайта намойиш қилинган бўлсада, уни шу кунгача кўрмаган эканман. Яқинда фильм яна телеээкранларда пайдо бўлди. Тоғнинг куёвлари қанақа бўлар экан деб, ёнбошлаганимча иккала кўзимни телевизорга тикдим. Чунки каминаи камтарин ҳам тоғда ўсганларданмиз. Айрим урф-одатларимизда бошқа жойлардагидан бироз фарқимиз бўлмаса, бошқасининг бари рисоладагидек.
Кинода шаҳарда яшайдиган икки қадрдонлардан бири иккинчисиникига меҳмон бўлиб борганида уй эгасига шундай дейди: “бизда ўғил бор, сизда қиз бор экан, қуда-анда бўлсак, дўстлигимиз риштаси қариндошликка айланиб, муосабатимиз янада мустаҳкам бўларди” -деган гапни қилди. Бу гап мезбонга маъқул келиб, бўлғуси келинни кўришни ихтиёр этган меҳмоннинг талаби дарҳол қондирилди. Мезбон қизини чақирди. Сочларини жамалак қилиб олган бўлғуси келинга меҳмон,- деди:
-Қизим, сени келин қилмоқчиман, шунга нима дейсан? Read the rest of this entry » -
Ушбу рисола Арғунхон подшолик қилган – (1284 – 1291 ) йилларда унинг буйруғи билан ёзилган.
БИРИНЧИ БОБ – НОНЛАР ҲАҚИДА
Ювилган буғдой унидан тайёрланган нон
Табиати: Иссиқ ва совуқ.
Хосияти: Озиқлик қуввати кўп, қонни тозалайди.
Зарарини даф этиш: Бузварий сканжубинига қўшиб ейилади.Патир нон
Табиати: Қуюқ, жисмоний меҳнат билан шуғулланганларга яхшидир.
Хосияти: Кеч ҳазм бўлади.
Зарари: Қорин оғриғи келтириб чиқаради.
Зарарини даф этиш: Зира ҳазм дорисига қўшиб ейилади. Read the rest of this entry » -
Муҳтарам устозимиз Нажмиддин Комиловнинг хотиралари ҳамиша барҳаёт! Ушбу мақола домламиздан бебаҳо ёдгорлик сифатида сақланиб қолди. Таҳририят.
Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга олиб чиқди. Read the rest of this entry »
-
Хусейин Бенек (Hüseyin Benek)
В западных странах наблюдается отчетливое стремление – опираясь на нечеловеческий страх и ненависть, распространить антиисламскую концепцию. Мы как носители исламской религии не должны давать повод для усугубления ситуации и допускать фанатичное поведение. При разграничении того, что относится к культуре, и того, что относится к религии, нам следует дать ответ, который будет нацелен не на нападение, а на устранение незаслуженно формируемой исламофобии и на защиту через отстаивание следующих позиций: «это и твоя религия»; «твои прародители тоже это делали». В целом как между мазхабами, так и между религиями проводится активная политическая пропаганда, которая для обеспечения консолидации группы формирует негативное восприятие действий других групп, не соответствующих верованиям и культуре, преобладающим в этой группе, и наделяет их совершенно иными смыслами. Данная кампания по осквернению подводит человечество к ненависти, вражде и, в конце концов, войнам. Read the rest of this entry »
-
-
Images are the pictures a poet draws in the mind’s eye of the reader through his words. Sometimes these images do not explicitly contain the meaning of the words used. Rather, they hold implicit meanings which the reader attempts to interpret and ascertain. Shakespeare’s ”That Time of Year” is a great poem through which to analyse imagery. The beauty of this poem is that there are three quatrains in the poem and each of them holds amazing metaphors. And all three metaphors signify one theme – aging, signs of the last stage of the life.
In first verse Shakespeare talks about a certain time of year. When reading these lines the reader will likely feel the thrilling whisper of the author, saying, “That’s where I am. This is the stage of my life I am talking about”
“That time of year thou mayst in me behold
When yellow leaves, or none, or few, do hang” (Bevington pp-889) Read the rest of this entry » -
Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган маъқулрок дейишади. Бу тўғри гап. Бугунги кунда айрим касалликларни янгидан-янги турлари намоён бўяпти-ки, бундан кўз юмиб бўлмайди.
Лекин, биз касалликларни турлари ва уларни салбий оқибатлари ҳақида гапирамизу, афсуски, ўша касалликларни келиб чиқиш сабаблари, яъни оддийгина бошланғич холатлари назаримиздан четда қолиб кетаверади. Оддийгина мисол қилиб тиббиёт соҳасида ҳамон жумбоқлигича қолаётган рак(саратон) касаллигини келтириш мумкин.Рак(саратон) – бу ёмон сифатли ўсма бўлиб, тери, ошқозон-ичак шиллиқ пардалари, нафас йўллари ва ҳар ҳил безларнинг хужайраларида ҳосил бўлади. Касалликнинг бошланиши аксарият холларда яширин кечади, шу боис хам унинг аломатларини тезлик билан аниқлаш қийин кечади. Бошланишида кичик бакола донидек, қаттиқ юмалоқ хира рангли ва бир қадар ҳароратли бўлади. Униг баъзиси қаттиқку оғриқли, баъзиси оғриқсиз бўлади. Read the rest of this entry »
-
Бахтиёр Хамраев оила аъзолари билан бирга. 2013 йил.
Қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Defenders ташкилоти ҳар йили хавфли ҳудудларда фаолият юритаётган юзга яқин ҳуқуқ фаолларининг номзодларини кўриб чиқиб, улардан фақатгина биттасини бошқалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшгани сабаб мукофот билан тақдирлайди.
Жорий йилда ташкилот 90 нафар ҳуқуқ фаолининг номзодини кўриб чиқиб, улардан атиги 6 нафари исмини мукофотга номзодлар рўйхатига киритди. 28 январь куни эълон қилинган ушбу рўйхатда Камбоджа, Эрон, Колумбия, Ўзбекистон, Мавритания ва Кенияда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида фаолият юритаётган инсонларнинг исмлари келтирилган.
Бу йил “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти мазкур мукофотга Ўзбекистондан таниқли ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Хамраев номзодини тавсия қилди. Read the rest of this entry »
-
Мухтор Алиев, эркин журналист.
Қирғизистоннинг бошқарув системасида ишлаётган кадрларнинг асосий қисми порахўр ва коррупционер эканлигидан ва бунинг оқибатида қонунлар оёқости бўлаётганлигидан мамлакатда бошоломонлик юз бермоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар Қирғизистонда қонун амалдорларга тегишли бўлмаган, яъни ёт одамларга ҳамда титулли миллатдан бошқа миллат вакилларига нисбатан ишлатилишини деярли 10 йилдан бери айтиб келаётган эдилар. Куни кеча шу фактни журналистларнинг бир гуруҳи мамлакат Хавфсизлик Кенгашига ёзган Очиқ хатида яна бир бор тасдиқлади. “Афсуски, бизнинг мамлакатимизда қонунга риоя қилинмайди: судлар оломоннинг зўравонлиги таъсирида ҳукм чиқарадилар, давлат мукофотлари ва унвонлари у ёки бу сиёсий кучларга тааллуқлилига қараб берилади. Энг ачинарлиси шуки, бу жараён давлат раҳбарининг атрофидаги таниқли сиёсий арбоблар бошчилигида амалга оширилади”, деб ёзилади Очиқ хатда. Read the rest of this entry »
-
(Суратда: ўнгдан чапга: Халқаро Мусиқа ва Шеърият Фестивали ташкилотчиси, ёзувчи ва ношир, дипломат Аннакули Нурмаммедов, Туркиялик машҳур журналист Сейфуллоҳ Турксой, журналист ва шоир Юсуф Расул. Оксфорд).
Айни пайтда Швециядан қўним топган журналист ва шоир Юсуф Расулни кўпчилик “Янги дунё” сайтининг асосчиси сифатида танийди. У ҳар доим ҳам ўзининг ёзганларини дарҳол омма эътиборига бермайди. Пайтини пойлаб, ўз вақтида сайтларда чоп этади, ёки умуман ҳеч кимга кўрсатмайди. Баъзан уни ўзидан сўраб оламиз унинг шеър ва ҳикояларини, баъзан эса ўзбекча сайтларда чоп этилганлари билан қаноатланамиз.
Юсуф Расул билан куни кеча суҳбатлашдик. Ундан сал аввалроқ эса мен Британия диёридаги Оксфорд университетида бўлиб ўтган Туркий маданият кунларида унинг ҳам иштирок этгани ҳақида хабар топгандим. Суҳбат давомида Юсуф Расулдан ана шу маданий тадбир ҳақида сўрадим. Шу баҳона шоир ва журналист дўстимнинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрларини ёзиб олдим. Read the rest of this entry »
-
Ватан деб остонам – сени айтаман,
Ватан бу – бир чимдим тупроқдир азал,
Кўзимга тўтиё аждодлар юрти,
Ватан бу – кўнглимга битилган ғазал.Ватан бу – мен десам менда кўринган,
Борлиғу ўтмишим, келажагим шу.
Тангрининг нури бу менга берилган,
Ватанга бахт излаб интилмоқ – қайғу.Ҳаёт бордир балки Арши аълода,
Уни кўрган эмас ҳеч бир зот ҳамон.
Ўша жойда ҳам мен айтиб Худога,
Менга ватан дейман ястанган Турон.Ватан деб остонам сени айтаман,
Ватан менга асли бир чимдим тупроқ.
Юрагим ураркан ҳар бир дам, замон,
Менга ватан эрур туркийлик – қуроқ. Read the rest of this entry » -
Вот уже неделя, как в Янгиюльском районе Ташкентской области проводят какие-то непонятные мероприятия с фермерами. А что именно никто не может объяснить. Одни говорят аттестация, другие говорят оптимизация. Ясно одно, что эти «меры» предпринимаются по приказу хокима области Холматова Р. Но самое интересное, как местные «правители» во главе с хокимом района Пулатовым Б., проводят эти мероприятия. Например, 30.01.2013г. под вечер участковые инспекторы начали объезд фермеров в махаллях «Халкобод» «Ватан» и т.д. и предлагали явиться в районный хокимят… вечером того же дня. А кто не послушается, то их оформят на «пятнадцать суток».
На следующий день опять начали собирать фермеров но уже утром и не в хокимят. Начиная с 28.01.2013 года фермерам начали присылать на официальном бланке хокимята и с подписью юриста хокимята Хусанбаева, письма-требования в которых от имени хокимята района фермерам рекомендуют в течении десяти дней сдать землю и добровольно расторгнуть договор об аренде земли, а в противном случае пугают, что дело передадут в суд. Но само письмо которое прилагается к настоящей статье, вызывает сомнение. Read the rest of this entry »
-
Архивда турган суҳбат…
(Публицист Бердиёр Жума ва ёш журналист Маҳкамбек Тожиев билан 2007 йили ўтказилган суҳбат)
Бердиёр Жума:- Олтмишга кириш қанақа бўларкан?
Ботир Норбой:- Олтмишга кирганимга ўзим ҳам унчалик ишонмайман. Худога шукур гавдам тик, қон босим деган балони ҳисобга олмаганда, соғлиғим ҳам ёмон эмас. Аммо вақт деган нарса жудаям учқур экан. Кечагина онам читдан тикиб берган халтага китоб-дафтаримни солиб мактабга борувдим. 1966 йили Тошкент университетнинг филология факультетига киргандим…Бугун мана, кўриб турибсиз…Сочларда оқ, манглайда ажин…деганларидай.
Бердиёр Жума:- Босиб ўтган умр йўлингизга қарасангиз қандай туйғуларни бошдан кечирасиз?
Б. Норбой:- Ҳаёт чор-атрофда олов ёқиб қўйгану, мен шу оловлар ичидан ўтиб келаётгандайман. Фақат бу олов гоҳ ҳаддан ташқари совуқ- музлатадиган даржада, гоҳ ўта иссиқ, куйдирадиган даражада… Read the rest of this entry »
-
Ринат Мухаметов – кандидат политических наук, эксперт Совета Муфтиев России.
Резюме: Демократия – один из главных “проклятых вопросов” исламского пробуждения XX–XXI веков. Цивилизация пытается найти путь к своему прочтению современности. Сводить же весь этот колоссальный процесс к частной проблеме радикализма, значит, упускать из виду его масштаб.
По данным социологического фонда Gallup, большая часть мусульман считают, что ислам совместим с демократией. Опрос 2007 г. показал, что респонденты верят в возможность сосуществования шариата с демократическими принципами. К этим же выводам в 2012 г., т.е. уже после начала “арабской весны”, пришли специалисты PewResearchCenter. Как показывает их исследование, население в странах распространения ислама не хочет жить при диктатуре, оно одновременно выступает за демократию и приведение законов в соответствие с нормами шариата. Read the rest of this entry »
-
(тарихий достон, давоми)
…
LXV
Убайд Султон анолари била Қаршиға келгонлариЧун Бухороға етишти бу сўз,
Борча эл айто киришти бу сўз.Аносиға дедилар: “Ҳазрати хон
Деди Қарши била Синча Султон.Сизни келсун, дедилар ул ики шоҳ,
Кўчларни ола келсун ҳамроҳ.Ким Убайд эвланибон келган учун,
Хон анинг келганини билган учун,Қаршида тўй қилибтур ангез,
Тез келсун, борини дебтур тез”. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар