-
Тожикистонлик шоир – Аюб Лутфий меҳмонимиз
Аюб Лутфий (Аюбжон Жўраев) Тожикистонлик ўзбекзабон ёш шоирлар ичида энг умидлиси. Унинг сатрлари қуйма, туйғулари тоза ва ишонарли. ”Менга турмушга чиқасизми?” номли китобига кирган баъзи шеърларини эътиборингизга ҳаво этаяпмиз. Ўзингиз баҳо беринг.
Таҳририят.
Отажоним бор
Аслида дунёда мендан бахтли йўқ,
Кимсалар отасин меҳрига ҳам зор.
Бахтим ошиб ётар, кўнглим эса тўқ,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Борлигининг ўзи менга кифоя,
Дуоси ҳамиша қилар ҳимоя,
Суянганим доим ўзимга соя,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Отам омон бўлсин, бошим осмонда,
Розилигин олиб юрай ҳар онда.
Отаси йўқларга жуда ёмон-да,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Худо берган умри рост, узоқ бўлсин,
Фироқлари ундан минг йироқ бўлсин,
Бахтимда кўргани хўп қувноқ бўлсин,
Худога шукурки, отажоним бор.
ОНАИЗОРИМГўдакликдан бошгинамни силаган,
Одам бўл, деб, узоқ умр тилаган,
Алла айтиб, бешигимга белаган,
Онам рози бўлсин, онаизорим.Болам бошин кўксимга қўйсин, деган,
Ширингина меҳримга тўйсин, деган,
Ота-она хизматин қилсин, деган,
Онам рози бўлсин, онаизорим.Қаранг, барча гуноҳларимдан кечган,
Онам ҳам мен каби оқ сутни ичган,
Куну тун меҳрла баѓрида кучган
Онам рози бўлсин, онаизорим.ОТАМ УЛУҒ ЗОТ
Йўл-йўлакай юрган карвонлардан ҳам,
Оллоҳ ато этган ширин жондан ҳам,
Момом ёпиб кетган иссиқ нондан ҳам,
Отам улуғ зотдир, отам улуғ зот.Болдек мазаси бор ширин қанддан ҳам,
Толдек қотиб қолган жонсиз тандан ҳам,
Муҳаббати буюк ёрим, сендан ҳам,
Отам улуғ зотдир, отам улуғ зот.Кутмаганда келган меҳмонлардан ҳам,
Фариштадек бўлган мезбонлардан ҳам,
Боғларни яшнатган боғбонлардан ҳам,
Отам улуғ зотдир, отам улуғ зот.ОЙИНГ СЕНИ
Мени севдинг ошиқ бўлиб,
Мен сенга тенг келармикан.
Отанг менга рози бўлиб,
Ойинг сени берармикан?Сен кўкдаги ойнинг қизи,
Бир бадавлат бойнинг қизи,
Тагли – тугли жойнинг қизи,
Ойинг сени берармикан?Кел, яхшиси севма мени,
Вафодорим дема мени,
Ғамимни ҳам ема мени,
Ойинг сени берармикан?Мен қишлоқи, сен шаҳарлик,
Икки дилни куйдирмайлик,
Ака-сингил, дўст бўлайлик,
Ойинг сени берармикан?СЕВИБ ҚОЛСАМ
Пардалар ортидан кўзингиз сузманг,
Ақлу ҳушим зумда тамом бўлади.
Менинг рафиқам бор хаёлим бузманг,
Сизни севиб қолсам ёмон бўлади.Жисмингизга монанд сиз Нигор экан,
Кўзлари чақнаган, сиз хумор экан,
Билдим, кўнгилчангиз менга бор экан,
Сизни севиб қолсам ёмон бўлади.Кўзингизга боқиб, сиздан уялиб,
Севган ёрим туриб, сизга суяниб,
Ўртангизда кейин ўзим қийналиб,
Сизни севиб қолсам ёмон бўлади.Ахир дунёдаги чиройли қизсиз,
Сизга лом демасман бир оғиз сўзсиз,
Ёримнинг олдида бўлиб мен юзсиз,
Сизни севиб қолсам ёмон бўлади.ТАҚДИР
Биз шўрликни боғлаб қўймади тақдир,
Севгимизни хўрлаб, тўймади тақдир,
Иккимиз яшасак ёвлар куярди,
Ёвларнинг куйишин суймади тақдир.Ошиқлар гапига кирмади тақдир,
Орзуларни бизга бермади тақдир,
Иккимиз яшасак ёвлар ўларди,
Ёвларнинг ўлишин суймади тақдир.Ёр бизларни жудо қилган шу тақдир,
Меҳрларга гадо қилган шу тақдир,
Иккимиз яшасак ёвлар сўнарди,
Ёвларнинг сунишин суймади тақдир.Бошингга балони солган ҳам тақдир,
Дардимдан давони олган ҳам тақдир,
Иккимиз яшасак ёвлар синарди,
Ёвларнинг куйишин синишин тақдир.КУМУШМИКАН
Юлдузхоннинг ўзи чиройли.
Ўзидан ҳам сўзи чиройли,
Сўзидан ҳам кўзи чиройли,
Айтинг дўстлар, бу Кумушмикан?Ёдга тушди ўтган хотирлар,
Қўрқиб кетди ҳатто ботирлар,
Қўлга қалам олди шоирлар,
Айтинг дўстлар, бу Кумушмикан?Отабекни излаб юрганмиш,
Бир оз ширин хаёл сурганмиш,
Мен-чун совчиларин қувганмиш,
Айтинг дўстлар, бу Кумушмикан?Шу қиз арзир жонимни берсам,
Бирармикан жонин сурасам,
Мақтовларим ҳали жуда кам,
Билолман њеч, бу кумишмикан?МУҲАББАТ
Эй муҳаббат, мени суйдириб бўлдинг,
Ёримнинг меҳрига куйдириб бўлдинг,
Ширин жонимдан ҳам тўйдириб бўлдинг,
Яна не хоҳлайсан, ёлғон муҳаббат?Бизнинг севгимизни овора қилдинг,
Нозик дилимизни ночора қилдинг,
Мен билан гулимни бечора қилдинг,
Яна не хоҳлайсан, армон муҳаббат?Бунчалар ҳам бизда ўчинг бўлмаса,
Тақдирни бирлашга кучинг бўлмаса,
Бизларни айириб кўнглинг тўлмаса,
Айт нима хохлайсан сарсон муҳаббат?СЕВМОҚ ШИРИН
Азиз ватандошларим,
Синфдош, тенгдошларим,
Ёру қариндошларим,
Дунёда севмоқ ширин.Дўсту биродарларим,
Ёру қадрдонларим,
Жониму жигарларим,
Дунёда севмоқ ширин.Менинг вафоли ёрим,
Қўлимдаги дуторим,
Меҳрли интизорим,
Дунёда севмоқ ширин.Юлдуз бўлиб келганлар,
Кундуз бўлиб кетганлар,
Дунёни тарк этганлар,
Дунёда севмоқ ширин.Ўзбегим гўзаллари,
Шодона дилдорлари,
Ҳуснда лобарлари,
Дунёда севмоқ ширин.Азиз ота-оналар,
Ёшу йигит, болалар,
Қизғалдоғу лолалар,
Дунёда севмоқ ширин.Тожу давлати борлар,
Пул билан бахтиёрлар,
Ўзича зўравонлар,
Дунёда севмоқ ширин.Бу дунёда пулдан ҳам,
Узилмаган гулдан ҳам,
Сайроқи булбулдан ҳам,
Дунёда севмоқ ширин.Холажону аммажон,
Сингилжону опажон,
Янгажоним жонажон,
Дунёда севмоқ ширин.Хуш овозли булбулим,
Бебаҳо атиргулим,
Узун сочли сумбулим,
Дунёда севмоқ ширин.Армони бор қизалоқ,
Юраги қон қизғалдоқ,
Бахтсизман дейсан, бироқ,
Дунёда севмоқ ширин.Севиб севилмаганлар,
Ҳижронда куймаганлар,
Жонидан тўймаганлар,
Дунёда севмоқ ширин.Ёшлик даврин сурмаган,
Карвон кезиб юрмаган,
Юрагидан урмаган,
Дунёда севмоқ ширин.Гул боғида боққанлар,
Юракка ўт ёққанлар,
Дарё бўлиб оққанлар,
Дунёда севмоқ ширин.Осмондаги ой чечак,
Қирда ўсган бойчечак,
Кўнглимдаги келинчак,
Дунёда севмоқ ширин.Азиз ватандошларим,
Синфдош, тенгдошларим,
Ёру қариндошларим,
Дунёда севмоқ ширин.ЁҚАСИЗ
Зилол чашмангиз билан
Кўзгинамга боқасиз.
Ширин сўзингиз билан
Сиз ўзимга ёқасиз.Эркаланиб, нозланиб
Қанчалар суйдирдингиз.
Оқ либосни кийиниб,
Бунчалар куйдирдингиз…Шарқираган сой каби,
Дарё бўлиб оқасиз.
Гўзаллар ичра танҳо
Менга жуда ёқасиз.УХЛАГИМ КЕЛДИ
Капалакдек фалакда учиб,
Саҳаргача васлингиз қучиб,
Ҳаётимда бир борагина
Сизни қучиб ухлагим келди.Камалакдек кўкларда тўлиб,
Бир лаҳзага сиз билан бўлиб,
Ҳаётимда бир борагина
Сизни қучиб ухлагим келди.Жамалакдек сочингиз силаб,
Кўнгилчангиз меҳрини синаб,
Ҳаётимда бир борагина
Сизни қучиб ухлагим келди.ҲАЗИЛЛАШДИМ
Тарсак тушир юзларимга,
Хафа қилган сўзларимга,
Ёшлар келди кўзларимга
Жон сингилжон, ҳазиллашдим.Рашклар қилдим ҳазиллашиб,
Ўксинмагин аразлашиб,
Не қиламиз жанжаллашиб,
Жон сингилжон, ҳазиллашдим.Ўзинг менинг юлдузимсан,
Шивирлаган кундузимсан,
Ишонганим, чин сўзимсан,
Жон сингилжон, ҳазиллашдим.www.yangidunyo.org
Published on februari 27, 2013 · Filed under: Хориждаги ўзбек адабиёти;
Охирги изоҳлар