-
Янги инқилоб
Июнь воқеалари юз берганда жуда кўпчилик, Ўзбекистон нима учун қирғизистонлик ўзбекларни мудофаа қилмади, деб ҳайрон бўлган эди. Бугун Россиянинг Ўрта Осиёга ўз ҳукмини ўтказиш учун Қирғизистон ва Тожикистоннинг амалдаги раҳбарияти орқали олиб бораётган сиёсий ўйинлари Ўш ва Жалолободдаги воқеаларнинг орқасида учинчи куч борлигини айтган Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг сўзлари тўғри эканлигини тасдиқламоқда.
2010 йилнинг май ойида Россиянинг вакили сифатида Бишкекда узоқ муддат командировкада бўлган В.Б. Рушайло Муваққат ҳукумат аъзоларининг барчаси билан яширин суҳбатлашгани ва айниқса, МҲнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларни назорат қилувчи аъзоси А. Бекназаровнинг кабинетида узоқ вақт қолиб кетишлари бежиз эмаслигига ва, айнан, Россия 2010 йилдаги миллатлараро низони чиқаришга Муваққат ҳукуматга йўл кўрсатган учинчи куч эканлигига ишонгинг келади.
Бу тахминга асос ҳам бор. Сабаби, ўз вақтида Россиянинг Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган В.Б. Рушайло Березовскийнинг энг яқин ҳамтовоқларидан ҳисобланган. Березовский эса президент Бакиевнинг “доно” ўғли Максимни доимо қўллаган. Унинг устига В.Б. Рушайло фитналарни уюштиришда устаси фаранг ҳисобланади. Қаранг: http://www.mk.ru/editions/daily/article/2000/03/31/126113-volshebnaya-lampa-rushaylo.html
Бугунги вазият шуни ойдинлаштирмоқдаки, ташқи сиёсатда Ўзбекистондан бир неча марта дакки еган Россия Муваққат ҳукуматнинг бевосита раҳбарлиги остида Қирғизистоннинг жанубида миллатлараро низо чиқаришга эришган. Улар, Ўзбекистон ўзбекларни мудофаа қилиб бу низога аралашади ва унинг таъзирини берамиз, деб ўйлаган. Ундай бўлмади.
Россиянинг Қирғизистон армиясини қайта қуроллантириш учун 1,1 млрд. доллар маблағ ажратгани унинг 2010 йил июнь воқеаларини режалаштирганини ва Муваққат ҳукуматни шу жиноятни амалга оширишга ундаганини далиллайди.
Қирғизистонда ҳокимиятга интилаётган сиёсий кучлар керагидан ортиқча. Ҳаром йўл билан катта бойлик тўплаб, ўндан ортиқ гуруҳга тўпланган “янги қирғизлар”нинг ҳар бири ўзларини президентнинг ўрнида кўради. Улар мақсадини амалга ошириш учун ўзларига Россиядан алоҳида суянчиқ топадилар. Қарангки, суянчиқлар ҳам тайёр. Улар Ўрта Осиёдаги давлатларни СССР даврида бошқарган, мустамлакачилик ва буюк давлатчилик ғоясидан ҳали воз кечмаган сиёсий кучларнинг бугунги қолдиқларидир.2010 йилнинг октябрида бўлган парламент сайловига тайёргарлик пайтида Қирғизистондаги деярли ҳамма сиёсий партияларнинг лидерлари Москвага тинмай қатнаган эдилар. Бу одат президент сайлови пайтида ҳам бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири ҳар бир партиянинг Ташиевга ўхшаган лидер ва “лидербачча”лари Россиянинг турли мавқедаги генералларини ўзларига “аяшата”, яъни “крестный отец” қилиб олганлигидир. Генераллар эса ўзларининг ҳаром йўл билан топган пулларини Қирғизистон орқали отмывание қиладилар. Россия Мудофаа вазири Сердюков бош бўлган ўша генералларнинг бир қисми яқинда қўлга тушди.
Россия Ўрта Осиёдаги мавқеини СССР давридагидай аҳволда бўлишини хоҳлаётганлигига ҳеч ким гумон қилмаса керак. Ана шунинг учун ҳам у ўзини вазиятнинг хўжайинидай тутишга ҳаракат қилади. Россиянинг юргизаётган бу сиёсатига бошқарув тизгинини қўлдан чиқариб юборган Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарияти бош эгиб туради. Ўзбекистон билан Қозоғистон президентлари эса у билан тенг мавқеда гаплашишни хоҳлайди ва ўзига хос сиёсатни юргизишга интилади. Бу эса Россияга ёқмайди.
2010 йилнинг июнь ойидаги Ўзбекистонни Ўш ва Жалолободдаги қонли воқеаларга аралаштира олмаган ва натижада, мудҳиш режаси амалга ошмаган рус шовинистлари бугунги кунда Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭСлар қурилишини молиялаштиришга интилмоқдалар. Бу йўл билан тегарада яшаётган аҳоли ўртасида сув бўйича можаро чиқариб, Ўрта Осиё мамлакатларидаги, айнан, Ўзбекистондаги тинчликка раҳна солишни мўлжаллашмоқда. Мушоҳада қилинса, ГЭСлар қурилиши Ўрта Осиё халқлари учун, жумладан, қирғиз ва тожик халқлари учун ҳам зиён. У фақат Россия ҳукумати учун фойдалидир.
Агар ГЭСлар қурилса, ҳақиқатан ҳам, сув бўйича жуда катта муаммолар пайдо бўлишини таҳлилчилар айтишмоқда. Келажакда эса Сурхон воҳаси ва Фарғона водийсида яшовчи аҳоли учун ваҳимали тўфон хавфи вужудга келади. Ва бу хавфни пайдо қилган мамлакат вазиятнинг эгаси бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарияти шу вазиятнинг эгаси бўламиз, деган хом хаёлда. Аслида эса улар Россиянинг қўлидаги қўғирчоқлардир, холос. Уларнинг бўйнига русларнинг пулидан қилинган сиртмоқ солинган. Ипнинг учи эса Кремлда.
Россия 2030 йилларга бориб Марказий Осиёда янги мамлакатлар бўлишини мўлжалламоқда. Ўзларининг мақсадларини оммавий ахборот воситалари орқали тинмай одамларга сингдирмоқда. Бу мамлакатларнинг асосийси, уларнинг мақсадича, Фарғона водийсини ўз ичига олган ва унга бевосита бўйсунган мамлакатдир. Бу Россиянинг Петр I даврида Ўрта Осиёни босиб олиш бўйича узоқ муддатга мўлжаллаган режасига жуда ўхшайди.
Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қайта қуроллантириш эса ГЭСлар қуришни асосий мақсад ҳисоблаган Россияга ўзининг мудҳиш режасини дунё ҳамжамиятидан яшириш учун фойдаланаётган ўзига хос “жозибали” янги ниқобдан бошқа нарса эмас.
www.yangidunyo.org
Published on december 13, 2012 · Filed under: Ўш қирғини;
2 Responses to “Янги инқилоб”
-
Sarmat said on december 14th, 2012 at 9:03 e m
Кирзачь пришёл к врачу-жалуется:”Дохтур, вот копчик покраснел и болит.” Ну врач расматривает лупой копчик.Кирзачу невтерпёж узнать диагноз:” Дохтур, ну что там у меня?” Врач и говорит:” Ну как вам сказать? Скажите мне кто вы по национальности, а я вам скажу, что у вас растёт!”
-
адил said on december 14th, 2012 at 10:38 e m
Мухтор Алиев Каримовнинг узбеклар киргин килинишига йул куйганини оклашга хар хил бахоналар топишга харакат килади бу йулда ишончли далиллари йук аслида Каримовни узбек халки такдири кизиктирмайди шунинг учун хам киргиз националистларини кайтариш учун хам икки огиз гапириб хам куймади ва бу билан жуда куп уз уйини химоя килган узбек йигитларини узок муддатларга камалишига йул очиб берди Автор киргиз нациларидан биридир
Охирги изоҳлар