ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
« Dec   feb »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

  • muhammad solih”Эрк” партияси лидери ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан ”Усмон Ҳақназаров” номидан эълон қилинган қуйидаги табрик хат сизда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.

    ”Усмон Ҳақназаров” номи остида Ўзбекистон ҳукумати, хусусан президент Ислом Каримов ва унинг атрофидаги мансабдор шахслар ҳақида шу пайгача эълон қилинган мақолаларни таҳлил қилиб кўринг. Ниҳоят Солиҳ жаноблари ҳақидаги ушбу мадҳияни синчиклаб кўздан кечиринг. Бу мақолалар ортида кимлар ва қандай кучлар турибди?

    Биз кўплаб сиёсатчилар ва мухолифат вакилларидан ушбу мавзуда ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришлари сўрадик. Сиз ҳам баҳсдан четда турманг, муҳтарам ўқувчи. Фикр ва мулоҳазаларингиз албатта саҳифамизда эълон қилинади.

    Таҳририят.

    Усмон Хақназаров: Мазлум халқ етакчиси

    Ушбу мақоламизни узоқ совет замонларидаёқ ўз шеърларида тоталитар тузумни аёвсиз танқид ва масхара қилган, ўзбек халқнинг озодлиги учун тинмасдан курашаётган инсонга бағишлашга қарор қилдик. Совет Иттифоқи қулагандан кейин у Ислом Каримовнинг диктатурасига, ўзбек халқини 20 йилдан бери эзиб келаётган режимга қарши курашиб келяпти. Бугун, 2012 йил 20 декабрь куни, бу инсон 63 ёшга тўлди. Шундай қилиб… Read the rest of this entry »

    3 Comments
  • torabek sano bilanБу суҳбат 2008 йилнинг 30 апрелида ”Бирдамлик” саҳифасида эълон қилинган. Бугун ҳам эскирмаган фикрлар борлиги учун уни қайта эълон қилишга жазм этдик.
    Таҳририят.

    Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмаси раиси, журналист Юсуф Расул www.birdamlik.info саволларига жавоб берди.

    Birdamlik.info: Ассалому алайкум ҳурматли Юсуф ака. Суҳбатимиз бошида ўзингиз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.

    Жавоб: Мен 1971 йилнинг 24 апрелида Тожикистоннинг Панжикент туманидаги Сўжина қишлоғида оддий ўқитувчи оиласида таваллуд топганман. Отам тарих фани, онам – адабиёт ўқитувчиси. Бобом, тоғаларим ҳам адабиётдан дарс беришарди. Хуллас, адабиётчилар оиласида улғайганман.
    Онам – Садбарг Абдураҳмон қизи ўзбек халқ эртаклари, афсоналарини жуда яхши билар, халқ қўшиқларини маромига етказиб куйлар эдилар. Айниқса, Юсуф пайғамбар қиссаси ҳақида менга кўп гапириб берар эдилар. ”Шоҳ Юсуфни овга олиб чиқдилар, Чоҳга ташлаб, бўри еди дедилар” каби мисралар ҳамон ёдимда сақланиб қолган. Юсуф сиймоси онамда катта қизиқиш уйғотган бўлса керак, ”Шоҳ Юсуфдек гўзал, оқил бўлиб юрсин” деб, менга Юсуф деб от қўйган эканлар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тарих, мухолифат ва бугунги кун
  • botir norboyБотир Норбой

    (биринчи мақола)

    (А. Маҳмудовнинг қатор фильмларини кўриб, “Ўтмиш ва келажак орасида” киносценарийсини ўқигандан кейинги ўйлар)

    Қондошлик ва қардошлик…

    Кейинги 20-25 йил ичида Маказий Осиё минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан тортиб, мухолифат ва ҳукумат орасидагина эмас мухолифатчиларнинг орасидаги ўзаро низоларни кўриб, ва ниҳоят Абдулазиз Маҳмуднинг қатор киноларини, хусусан, «Ўтмиш ва келажак оралиғида» ҳужжатли фильмнинг адабий нусхасини ўқиб, тушуниб етгач, менда: ОДАМЗОД (шу жумладан, Турон туркийлари) ҲАЛИ БЕРИ ОДАМ БЎЛМАС ЭКАН, деган хулоса пайдо бўлди. Чунки аксарият халқлар, айниқса, Марказий Осиё туркийлари қондошлик қонунларинигина чала ярим тушуниб етишган, қардошлик ва инсонийлик қонунларини умуман билмайдилар, тушунмайдилар, ҳали бери англаб етмайдилар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Марказий Осиё Туркийларига нима бўлган?
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Танбалнинг мухолифатидин ғазабнок бўлуб, имом-уз-замон Андижонға черик тортқони

    Балхдин чун қойтиб келди хон,
    Борди ўз кишвариға ҳар султон.

    Тинди бўлғой черик оти ики ой,
    Ким, яна хони мамолик орой.

    Танбал устига юрур бўлди бот,
    Ярлиғи лашкар аро тўлди бот.

    Бу азимат била отлонғоч хон,
    Хони офоқу Сулаймони замон

    Деди: “Султони муаззам Маҳмуд,
    Билка Қоони мукаррам Маҳмуд

    Лашкари бирла йиғилсун Кешда,
    Ул қилур ишни билсун Кешда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (18)
  • kirgiz gazetteriМухтор Алиев

    Ҳозирги кунда Қирғизистондаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган хабарларнинг ҳаммасига ҳам ишониб бўлмайди. Сабаби, айрим журналистлар бўлиб ўтган воқеаларга ўзлари тўқиб чиқарган турли хил “муҳим маълумот”ларни қўшиб, яхшини ёмон, ёмонни яхши қилиб кўрсатишга устаси фаранг бўлиб кетишди. Бу жабҳада, айниқса, қирғиз тилида чиқаётган газеталарда ишлаётган журналистлар аллақанча “тажриба” тўплашга эришдилар.

    Таҳлил қилиб кўрилса, бу газеталарда ишлаётган журналистлар 2005 йилдан бери ёлғонни тарқатишга астойдил киришганликлари кўринади. Улар, энг аввало, қирғизларнинг олий ирқ эканлигидан бошлаб, бутун одамзод улардан тарқаганлигини оддий халққа сингдиришга ҳаракат қилишни бошлаганлар. Кейин эса республикада яшаётган бошқа миллатларни камситишга йўналтирилган мақолалар газеталар саҳифаларидан кенг ўрин ола бошлади. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • turklarНоуман Смайлз

    Инглизчадан Аъзам Обидов таржимаси

    Фавқулодда сўзбоши 

    Мен ушбу қўлёзмани деярли икки йил бурун, 11 сентябрдан олдинроқ олгандим. Бироқ, эндиликда ушбу сананинг мудҳиш сояси остида ҳамма нарса ўзгариб кетди, қўлёзма у куннинг турфа, керак бўлса, даҳшатли қирраларини очиб берди. Келинг, дастлабки норозилигингизни унутинг-да, яхшиси, нотаниш ном ва жойлар чакалакзорига ўзингизни уринг, алал оқибат ўзингиз кутмаган тарзда мукофотга сазовор бўласиз, қолаверса, бугунги дунёнгиздан бутунлай фарқланувчи қандайдир бошқа бир оламни, аввалги тасаввурларингизга мос келмайдиган ўзгача бир дунёни англай бошлайсизки, булар ўша пайтда менинг дўстим Эми Спёрлинг томонидан бир неча сатрларда қуйидагича қоралаб қўйилган:
    «Бу одамни бўшаштириб юборадиган асардир.

    (Асарнинг тўла матни:Кўк турклари асири

    Kommentarer inaktiverade för Кўк Турклари асири
  • sharq_yulduzi1Дилмурод ҚУРОНОВ

    “Шарқ юлдузи” 2012 йил, 6 сон

    1960 йилда туғилган. Филология фанлари доктори, профессор.
    1987 йилда Андижон Давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган. Олимнинг “Руҳий дунё таҳлили”, “Истиқлол дарди”, “Адабиётшуносликка кириш”, “Чўлпон насри поэтикаси”, “Адабиёт надир?”, “Ғарб адабий танқидий тафаккури тарихи очерклари” (ҳаммуаллифликда), “Адабий жараёнда мом синдроми”, “Адабиётшунослик луғати” (ҳаммуаллифликда) каби китоблари нашр этилган.

    ЗАВҚИМДАН БИР ШИНГИЛ…

    Таниқли адиб Аҳмад Аъзамнинг ижодий изланишлари каминани ҳамиша, нима десам экан, ҳайратга солиб, аниқроғи, шошириб келган. Мундай қарасанг, ёзганлари оддий нарсалар-у, нимасидир биз кўниккан нарсаларга ўхшамайдигандек, онггимизда муқимлашган назарий қоидаларга кўпам мос келмайдигандек туюлаверади. Ҳозир, ёзувчининг “Ҳали ҳаёт бор” китобини ўқиб туриб, шу туйғу яна янгиланди… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Завқимдан бир шингил…
  • sud1В. Троянский.

    Продолжение ч.4 – (Страна обязана знать своих героев)

    Методы Узбекских судей по гражданским делам.

    Судебная система по гражданским делам в Узбекистане дошло до такого, что по всей Республике твориться беззаконие и беспредел.

    Вот сидит на своем кресле узбекский судья по гражданским делам и смотрит на простых граждан, как на рабов с высоты, злоупотребляя служебным положением и неприкасновеностью.

    Он от них ждет «ВЗЯТКУ» и только «Взятку», ему плевать на закон, на Конституцию, на тебя, на всех- на всех и еще раз на всех, ему дай только взятку и ты получишь нужное тебе решения, а то будешь бегать по судам годами, десятилетиями, пока не дашь «ВЗЯТКУ» или не сдохнешь. Read the rest of this entry »

    4 Comments
  • abulfayz akaАбулфайз БАРОТОВ

    Мен Азим Суюнга қандай устозлик қилганман?

    Олтмишинчи йиллар… Мен Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Хозирги “Зарафшон”) газетасида ишлардим. Бир куни хар галгидек хатлар ва оммавий ишлар бўлими ходими бўлимимизга жамоатчи мухбирлардан келган хатларни бериб кетди. Шунда оддийгина ўқувчилар дафтарининг бир варағига ёзилган шеър диққатимни ўзига тортди. Конверт устига ёш боланинг қўли билан “Нурота райони, Киров номли совхоз, Накрут қишлоғи. Суюнов Азим”деб ёзилган эди.
    Орадан кўп йиллар ўтиб кетганлиги учунми, шеърнинг сарлавҳаси ва мазмуни хотирамдан фаромуш бўлган. Кейинчалик эса ушбу шеърга боғлиқ воқеа хам хаёлимдан унут бўлиб кетганди. Орадан йиллар ўтиб Нуроталик Азим Суюн деган шоир номи тез-тез тилга туша бошлади. Энди унинг шеърлари республика нашрларида босиларди. Афтидан ўзи хам Тошкентда яшар, анча тўлишган шоир телевидение экранларида хам тез-тез кўриниб қоларди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Накрутлик шоир болани йўқлаб
  • torabek sano bilan”Янги Дунё” архивидан

    August 18th, 2008

    Юсуф Расул

    Дабдурустдан кутилмаган бирор воқеа устидан чиқиб қолсангиз анча вақтгача ўзингизга келолмай юрасиз. Ёки бирор яхши ҳикоя ўқисангиз ҳам шундай бўлади… Қаерда бўлманг ўша бетакрор манзара кўз ўнгингизда гавдаланаверади.
    “Бирдамлик” интернет саҳифасида эълон қилинган Тўрабек Санонинг “Ватангадо” ҳикоясига олдинига эътибор бермай келаётган эдим. Кеча негадир шу ҳикояни ўқигим келди… Ўқидиму тошдек қотиб қолдим… Наҳотки Тўрабек шундай ажойиб ҳикоя ёза олган бўлса! Ахир бу ўзбек адабиётида янгилик-ку!

    Бу ҳикоя булутли осмонни ёритган чақин мисоли анча вақтгача хаёлимдан нари кетмади.

    Ҳикояда Ўзбекистондан қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига бориб мардикорлик қилаётган бир ўзбек йигити бошидан кечирган воқеалар маҳорат билан очиб берилган эди. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • torabek sanoТўрабек Сано

    (Воқеий ҳикоя 2007 – йилнинг ёз фаслида оқга туширилган.) 

    2006-йилнинг ёзи. Ўш шаҳри Қирғизистоннинг жанубида бўлганлиги учун, бу ернинг саратони Ўзбекистон жанубидаги каби бўлмасада, лекин иссиқ кечади. Навбатдаги иш куним. Мен 15 тонна — яъни 350 қоп алебастр юкланган улкан КаМАЗ юк машинаси устида туриб пастдаги ишчиларга қоп узатиб турибман. Узатилган қопларни дўкон ичкарисига олиб кириб тартиб билан тахлаётган икки шеригим ҳам ўзбеклар. Фақат улар маҳаллий ўзбеклар. Миллатдошим бўлганлиги учун ҳам шулар билан шерик ишлашга рози бўлгандим.

    Иккала шеригимнинг ҳам ёши мендан анча катта, отам тенги кишилар. Чамаси улар бунақанги оғир ишларни қилавериб «пишиб» кетишган. Улар мен узатаётган қопларни басма-басига елкаларига олиб, дуконнинг ички хонасига тахлаб чиқишмоқда. Машинанинг орқа қисмидаги қоп қаторлари камайган сайин менинг меҳнатим қийинлашмоқда.  Имкон қадар тезроқ ишлашга, уларни куттириб қўймасликка ҳаракат қиламан. Read the rest of this entry »

    8 Comments
  • senekaНома 1

    Сенекадан Луцилийга саломлар бўлсин!

    (1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади. Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини ахмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз. (2) Менга вақтни қадрлайдиган, бир куннинг ҳам қанчалар қимматли эканини биладиган, ҳар бир соат сайин ўлаётганимизни тушунадиган бирор-бир одамни топиб кўрсат-чи?! Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сенека: Мактублар
  • gaz 1ёки “ўлмасдан совуқ қишдан чиқиб олсин одамлар”.

    Аҳборот учун.

    1998 й. Рўмол ўрагани учун Раънохон (чапда) Институтдан ҳайдалган.

    Раънохон охирги 2 йил мобайнида аҳолини газ билан таминлаш муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланиб келмоқда. Биз бир ой аввал ”Янги Дунё” сайтида газ муаммоси билан боғлиқ мақола чоп этиб, аҳолидан келган аризани илова қилган этдик. Ушбу масала бўйича текширилганда, яна ўша эски гапларни эшитдик. “Газ масаласи Тошкентга боғлик, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, аҳолига газ беришга буйруқ йўқ. Хохлаган жойларингизга боринглар”. Биз ушбу сўзларни инобатга олиб тегишли жойларни айланиб келдик. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • pismoМен ижтимоий соҳада мухолифат вакиллари талаблари ва ҳукумат олиб бораётган ишларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, нисбатан ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватлайман.

    Чунки мустақилликнинг биринчи даврларида шундай сиёсат олиб бориш истиқлолни сақлаб қолишниг ягона йўли эди. Қудратдаги ҳукумат буни муваффақиятли амалга оширди.

    Бугунги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, эндиликда, ижтимоий соҳада аста-секинлик билан приоритетларни дунёвий жамият томон буриш, истиқлолни нафақат ҳимоя қилади, балки янада мустаҳкамлайди:

    • Совет даврида катта меҳнатлар эвазига шакллантирилган патриотизм, интернационализм тушунчаларини ўзимизга қайтаришимиз керак. Бунинг учун советлар даври тарихини ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб ИЖОБИЙ ёритишимиз, бугунги кунимизни унинг давоми сифатида талқин қилишимиз керак деб ўйлайман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ижтимоий соҳа ҳақида баъзи фикрлар – приоритетларни ўзгартириш вақти…
  • dilsora fozilДилсора Фозилова

    Олис юртда жонинг омон бўлса бас,
    Маъюс шивирлайди ҳар гал ўша сас,
    Ҳар сафар сиқади кўксимни қафас,
    Олис юртда омон бўлганим басми?

    Бардош қадалганда суягинг қадар,
    Соч юлиб тақдирни қарғасанг нетар?
    Темирдай ”мард она” бўлганинг етар,
    Олис юртда омон бўлганим басми?

    Қўлингдаги титроқ, сочингдаги оқ,
    Бошинг остонада йўлимга муштоқ,
    Ҳеч нима бермадим қайғудан кўпроқ,
    Олис юртда омон бўлганим басми?

    Дуоларинг менинг фаришталарим,
    Омадим, қудратим, жон ришталарим,
    Балолардан йироқ тутганим маним,
    Олис юртда омон бўлганим басми? Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Олис юртда омон бўлганим басми?