ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • yodgor obidЎзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан ”Янги Дунё” саҳифасида уюштирилган суҳбатларни эътиборингизга ҳавола этишни бошлаймиз. Бу суҳбатлар Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов ўғирлаб кетган ва ҳозир Қудрат Бобожонов юритиб келаётган www.yangidunyo.com саҳифасида 2009 йилда эълон қилинган эди.

    Таҳририят!
    ****

    Ёдгор Обид – ўзбек мухолифати фаоли, шоир – диссидент, Австрия.

    Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

    Ёдгор Обид: -Бу ерда гап сиёсий мухолифот ҳақида кетаябди. „Мухолифот“ бизнинг тилимига четдан кириб келган сўзлардан бири. Табиатан одамлар ва ҳалқлар орасида бўлгани каби, уларнинг тилларини ҳам бир- бирларига таъсирлари ўтиб туради. Тарихда асрлар давомида ўз асосий тилларини йўқотган ва бошқа ҳукмрон тилларни бутунлай ўзлаштириб олган ҳалқлар ҳам йўқ эмас. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бизнинг ҳалқимиз тилини, она тилимизни ўзгартириш учун ҳам кўп уринишлар бўлди. Жумладан- араблар босқинидан кейин араб тилини зўрлик билан тарғиб қилдилар. Кўплаб олим, ёзувчи ва шоирлар араб тилида ёза бошладилар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ёдгор Обид: “Ҳеч қачон умидсиз бўлманг…”
  • ismat xushevИсмат Хушев

    …Мен Тошкентда Бош муҳаррир бўлиб, осмону фалакларда учиб юрган мулозимлик йилларимда бу дунёда “Тошпўлат Йўлдошев” деган бир дипломат борлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

    Одатда шунақа бўлади. Сиз амал ва шон-шуҳрат оғушида қолсангиз, атрофингиздаги кўп одамларни пайқамайдиган “сармаст” ҳолда бўласиз.

    Атрофдагиларни пайқаш, бу дунёда Сиздан ҳам ақллироқ ва жамият учун кераклироқ инсонлар борлигини англаш учун эса Сиз сал “ерга тушишингиз” ёки “оёғингиз остини ҳис қилиб туришингиз” керак экан.

    Исмат Хушевга бу “ақли расолик” ва “оёғи остини ҳис қилиб яшаш” бахти Президентга яқин бўлиб гуркираб юрган йилларда – Ўзбекистонда эмас, муҳожир ва ёт элларда – аниқроғи Канадада насиб этди.

    Шунисига ҳам шукр. Оллоҳ ҳижратни ҳаммага эмас, балки суйган бандаларигагина лойиқ кўради дейишгани шудир эҳтимол… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Кечиккан дил изҳори: Етмиш ёш муборак, Тошпўлат ака!
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
    (тарихий достон, охири)

    Ёз очилдию баҳор ўлди яна,
    Сут ила борча черик тўлди яна.

    Бўлди юғроту қимиз бас бисёр,
    Бўлди айш қалъа элига душвор.

    Кўчлар келди соғинлар била,
    Эл фараҳ қилди соғинлар била.

    Отға ўт бўлдию элга айрон,
    Ичкари бор эдилар эл ҳайрон.

    Ҳеч ёндин йўқ аларға уммед,
    Меҳнати тушти аларға жовид.

    Йиғилиб Чинсўфига бордилар,
    Йиғлабон, бир неча ёлбордилар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (25)
  • gaz2Швейцария элчихонасига
    Ўзбекистондаги халқаро ваколатхоналар ва миссияларга

    Тошкент, 26.02.2013 й.

    Ҳурматли элчихоналар ва миссиялар раҳбарлари.

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитаси (ИҲҲҚҚ) 14 июн 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нодавлат ташилоти сифатида расмий рўйхатга олинган ва амалда Ўзбекистонда биринчи бўлиб рўйхатга олинган нодавлат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидир. 1999 йилда ИҲҲҚҚ Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг (ИХХЖ Франкфурт Майн Германия) Ўзбекистон бўлими мақомини олди.
    Швейцария ва Германия давлатларининг Ўзбекистондан элчихоналари, “Озодлик” радиостанцияси, “Узнюс.нет” ва ҳ.к. ларнинг, 12.02.2013 йилда гўёки ИҲҲҚҚ – ИҲҲЖ номидан ўтказилган “умумий йиғилиш” да ташкилот раиси “бошқа сайланганлигига” ўта тезкор равишда муносабат билдиришлари сабабли, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун ИҲҲҚҚ – ИҲҲЖ раиси биринчи ўринбосари Қ. Назаров раҳбарлигида архив материаллари ёрдамида маълумотнома тайёрланди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ Бошқарув ҳайъатининг “ўтказилган сайловлар” ҳақида маълумоти
  • aliboy_yulyaxshiyevБи-би-си меҳмони – таниқли сиёсий арбоб, ўзбек мухолифатининг асосчиларидан бири Алибой Йўляхшиев.

    У 2011 йилдан бери Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими раиси, ҳамда Ўзбеклар Бирлиги уюшмасининг фаолларидан биридир.
    Жаноб Йўляхшиев 1938 йилда Самарқанд вилоятининг Ғаллаорол туманида дунёга келган.

    Математика бўйича олий таълим олган олим Самарқанд Университетида 30 йилдан ошиқ дарс берган, 11 йил давомида кафедра мудири вазифасини ўтаган.

    У 1989 йилдан бошлаб Ўзбекистонда куртак отаётган сиёсий мухолифатнинг энг фаол аъзоларидан бири бўлиб танилди ва Бирлик Халқ Ҳаракатига қатор сафдошлари билан бирга асос солди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Алибой Йўляхшиев: ”Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари, бунинг йўлларини излашлари керак”
  • asqar_mahkamЭътиборингизга марҳум шоир Асқар Маҳкамнинг ”Хайёмни тушуниш” мақоласини ҳавола этаяпмиз.

    Мақолани бизга тақдим этгани учун Тожикистонлик дўстимиз Сирожиддин Фахриддинга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

    Мақолани ўқиш учун қуйидаги ишорани босинг: Асқар Маҳкам: Хайёмни тушуниш

    Таҳририят!

    Kommentarer inaktiverade för Асқар Маҳкам: Хайёмни тушуниш
  • DSC_1454ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА “ЭЗГУЛИК”

    Ташкент — 2013

    СОДЕРЖАНИЕ:

    ВВЕДЕНИЕ

    1. ВЕРОИСПОВЕДАНИЕ
    2. ХЛОПКОВОЕ РАБСТВО ПРОДОЛЖАЕТСЯ
    3. СТЕРИЛИЗАЦИЯ ЖЕНЩИН
    4. ПРОДОЛЖАЕТСЯ ПРЕСЛЕДОВАНИЕ ПРЕДСТАВИТЕЛЕЙ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА
    5. КАК РЕШАЕТСЯ ПРОБЛЕМА С МИГРАНТАМИ?
    6. ПРОСНЁТСЯ ЛИ СОВЕСТЬ У МИЛИЦИИ, ОСТАНОВЯТСЯ ЛИ ПЫТКИ?
    РЕКОМЕНДАЦИИ

    обеспечить практическую реализацию права на доступ к адвокату и другие гарантии защиты от пыток, начиная с момента фактического лишения свободы, причем не только по просьбе государственного должностного лица, но и по просьбе задержанного;

    обеспечить подозреваемым по уголовным обвинениям защиту прав и процедурные гарантии и принять меры к тому, чтобы подозреваемые не подвергались незаконным задержаниям и досудебному аресту; Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аналитический доклад о ситуации с правами человека в Узбекистане за 2012 год
  • piketЯна ”Янги Дунё” саҳифаси ўғрилари ҳақида.

    2012 йилнинг октябрь ойида Канадада яшовчи журналист   Фахриддин Худойқулов томонидан Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилган www.yangidunyo.com домени бугунги кунда ”Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятини ёритиш учун ишлатилаётгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Бугун олган маълумотларимизга қараганда бу саҳифани Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов ”Озодлик” радиосида ишловчи акаси Шуҳрат Бобожонов билан ҳамкорликда юритмоқда экан. Уларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин яқиндан ёрдам бериб турганини эшитгач, ҳайрон бўлдик. Бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган ака- ука Бобожоновлар майли, уларни тушунса бўлади, лекин инсофу диёнатдан тинимсиз лоф уриб келадиган Намоз акага нима бўлди? Ахир ”Янги Дунё” саҳифасини мен ташкил қилиб, 2007 йилдан буён юритиб келаётганимни бу муллаваччалар билишардику! Наҳотки, уят, андишани унутиб қўйган бу ўғриларга қарата, ”Эй, биродарлар, бировни мулкидан ҳазар қилмайсизларми? Бу сайтни Юсуф Расул ташкил қилганини ҳамма биладику! Бунинг ўрнига ўзимиз бошқа бир  янги сайт очиб, юритсак бўлмайдими?”деса садақаси кетмайдику бу одамни. Лекин, бундай демайди. Нима бўлса ҳам отни қамчилаб ”Янги Дунё” обрўсидан фойдаланиб қолсак дейди. Read the rest of this entry »

    6 Comments