ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« Feb   Feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • imagesМусофир

    Кузатдим онамни охирги йўлга…
    Бу не ноиложлик деган саволни
    ўзимга бераман…

    Таскин берувчим йўқ, таскин излайман
    Шу таскин илинжи турли мақолни
    сўзимга бераман…

    Азал – хилқат !
    Унда ошкоралик йўқ !
    Баҳорни кузатмоқ каби малолни
    ёзимга бераман…

    Кунимни ёритган қуёшим сўнган…
    Кўнглимнинг аксига менгзар жамолни
    музимга бераман… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Онам хотирасига…
  • artur shopengauerАртур ШОПЕНГАУЭР

    Немис файласуфи Артур Шопенгауэр (1788-1860) ўзига тўқ Данциг савдогарининг оиласида дунёга келди. Савдо, табобат, сўнг фалсафадан сабоқ олди.

    Берлин университетида доцент бўлиб дарс берди.Айтишларича, у буюклиги тан олинган Гегель билан баравар соатларда олифталарча ўз дарсини ўтаверди.

    Аммо талабалар Гегелни хуш кўришарди. Бундан хафсаласи пир бўлган Артур Франкфуртга кетишга мажбур бўлди ва ўша ерда ижод қилиб, ижоди намуналарини тинмай кўрикларга жўнатиб турди.

    Аммо уни тан олишмади. Фақат ўлимидан сўнг, 19- асрнинг етмишинчи йилларига келиб, унинг номи кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада шуҳрат қозонди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аёллар ҳақида
  • abdulla oripovБугун ўзбек халқи зеҳниятида ўзгариш ясаган шоир – Абдулла Орипов туғилган кун!

    Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳ.Олимжонга хос жўшқинлик, Ғ.Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди. Давр асалари замонидан нарига ўтмай, ўз аксига маҳлиё бўлиб, чувалашиб-ўралашиб ётиши мумкин.

    Адабиёт Худо томонидан берилган шундай инъомки, у қачон замон билан ўралашиб қолса, замоннинг ёлғонлари билан ўралашиб қолса, одам қалбидан узоқлашади, дарддан, ҳақиқатдан узоқлашади. Бу аксиома. Шу сабабли қайси тузум, шоҳ адабиёт жиловини ўзимнинг қўлимда ушлаб тураман деган бўлса, адашган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонкул: АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • imzo2Захидов Марат

    Мы не компетентны вмешиваться в суть таких проблем на государственном уровне. Но считаем своим долгом информировать СНБ, а в ряде случаев и «Аппарат» о такого рода фактах, т.к. коррупционные метастазы проникают уже в «святая святых»: в верхние структуры правоохранительных органов и даже в Аппарат Президента и Кабмин. .

    В течение долгих лет рассматриваются дело Д. Ледомской, женщины в преклонном возрасте, обманутой нотариусом, которая жонглировала узбекским и русским языками в интересах прожжённой аферистки, а также при попустительстве недобросовестных судей, посредников – адвокатов. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • navruz

    НАВРЎЗ МУБОРАК !

    Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
    Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
    Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
    Диллар
    Назрўз муборак сизга!

    Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
    Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
    Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
    Диллар
    Наврўз муборак сизга!

    ЯХШИЯМКИ…

    Оғоч бўлсанг йиқилардинг
    Болталарнинг зарбидан,
    Ўрду эсанг безиллардинг
    Ёғийларнинг ҳарбидан,
    Элат бўлсанг қувилардинг
    Шарқидану Ғарбидан,
    Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қутлов