ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Саҳифамиз меҳмони – айни пайтда Москвада яшаётган юртдошимиз Соҳиба Ҳайитбоева.
Соҳибанинг шеърларида туйғулар жилоси бор.
Бу шеърларда самимият, муҳаббат ва садоқат ҳислари гўзал оҳанглар билан қоришиб кетади.
Ҳаққа талпинган кўнгилнинг бу ҳазин наволари руҳий дунёнгизга сокинлик ва фарах бахш этгусидир.
****Соҳиба Ҳайитбоева
Мусофирликда
Умр йўли узун, манзили олис
Шукрки, сафарда эмасмиз ёлғиз.
Қўлимиздан тутиб, ишониб холис,
Овуниб юрибмиз мусофирликда.Ўрганиб ҳам қолдик асли фироққа,
Кўнгил тутмай қўйди бизни сўроққа,
Топган бахтимизни яқин-йироққа
Илиниб юрибмиз мусофирликда. Read the rest of this entry » -
Аннакули Нурмаммедов
(Туркман тилидан Саодат Пўлканова таржимаси)
Бир қўлида қалам,бирида китоб,
Яхшилар илмига ҳайрон Хоразмий.
Тупроғи ҳар замон энг улуғ аҳбоб,
Минг ҳунар дилида сайрон Хоразмий.Бошидаги телпак “Оқ уй”га менгзар,
Суҳбати ҳар доим бир тўйга менгзар,
Ҳар сўзин маъноси буғдойа менгзар,
Асло кам бўлмасин қардош Хоразмий. Read the rest of this entry » -
Бундан икки йил муқаддам Британияда яшаётган таниқли тупроқшунос олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофотлари лауреати, ҳажвчи ёзувчи ва шарқ тасаввув таълимоти билимдони, профессор Ахмад Ҳожи Хоразмийнинг пайғамбар ёши дунё бўйлаб кенг нишонланган эди. Хоразмий домла бу йил (2013 йилнинг 20 март куни) 65 ёшга тўладилар.
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг илмий -ижодий фаолияти ўзига хос, ҳеч кимникига ўхшамайди. Ўзбекистонда тупроқшунослик бўйича катта илмий мактаб яратган, тасаввуф адабиёти ва тариқатлари ҳақида кўплаб китоблар муаллифи бўлган заҳматкаш олимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида турли тилларда таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан кўп ва хўп ёзилган. Шу боис, олимнинг биздан олдин тилга олинмаган айрим қирралари, унинг мухожиротдаги ижодий фаолияти ҳақида ёзмоқчимиз. Read the rest of this entry »
-
Қалби осмонга туташган самимий ва покдил журналист Исмат Хушевнинг ўзи каби оқкўнгил инсон ҳақидаги дил сўзлари.
Исмат Хушев
“Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлар” туркумидан
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан ЎХҲ Қурултойида. 2012 йил, Прага.
Президент номига ёзган мактубимга ижобий жавоб олганимдан кейин бир олам қувонч ва ҳаяжон билан Тошкентга жўнаб кетарканман, ўн йиллик айрилиқдан сўнг менинг Ватанга қайтишим ўзбек мухолифатини бунчалар саросимага солиб қўйишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Read the rest of this entry »
-
Иккинчи мақола
Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти. Одам олган жами тарбияларнинг ҳосиласи. Атайлаб шевада ёзиш, фарқи йўқ, кинофильмда актёрларни гапиртирамизми ёки телевизорда ўзимиз маҳаллий ватанпарварлик қиламизми, бу билан маънавий чекланганимизни, маънан қашшоқлигимизни кўз-кўз қиламиз. Ўйламайликки, шу билан тилимга табиийлик бераман, ҳаммаҳаллаларимизга яқинроқ бўламан деб. Аксинча. Адабий тилни бузишга жиноий модда қўйилмаган, чунки бунга жазо миллатнинг жавобгар аъзоси сифатида ҳар бир одамнинг ўзи билан. Read the rest of this entry »
-
Яхшилик зерикарли ҳаёт суқмоқларида биз билан ёнма-ён қадам ташлаётган кишилар қалбига шодлик олиб киради. [1]
АНРИ-ФРЕДЕРИК АМЕЛ (1821-1881)Фото. Холдор Вулқон.
Мен [2]-мақоламда Канадада яшаётган Холдор Вулқондан Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлганимда 250 доллар ёрдам пули олганим, 2013 йил 26 январ куни шу миқдордаги пулни унга жўнатганим ва унга пул кодини турли йўллар билан хабар беришга ҳаракат қилганим, махсус хизматлар қаршилиги сабабли бу хушхабарни етказа олмаганим ҳақида ёзгандим. Шу сабабли [2]-мақолани ёзиб пул коди ҳақидаги маълумотни Холдор Вулқонга етказишни ватандошларимиздан илтимос қилгандим. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар