ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Шайбонийнома (25)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
    (тарихий достон, охири)

    Ёз очилдию баҳор ўлди яна,
    Сут ила борча черик тўлди яна.

    Бўлди юғроту қимиз бас бисёр,
    Бўлди айш қалъа элига душвор.

    Кўчлар келди соғинлар била,
    Эл фараҳ қилди соғинлар била.

    Отға ўт бўлдию элга айрон,
    Ичкари бор эдилар эл ҳайрон.

    Ҳеч ёндин йўқ аларға уммед,
    Меҳнати тушти аларға жовид.

    Йиғилиб Чинсўфига бордилар,
    Йиғлабон, бир неча ёлбордилар.

    Дедилар: “Оч бўлиб биз нетоли?
    Дарду ғам бирла тўлуб биз нетоли?

    Олти ой бўлдики қўрғон ичида,
    Бор бизинг меҳнатимиз жон ичида”.

    Чун бу сўзни дедилар ул фуқаро,
    Қилиб онинг қошида вовайло,

    Қаҳр этиб бир нечасин ўлтурди,
    Ваҳмдин жарли улусдек турди.

    Ўзга қўрғонда ўла бошлади эл,
    Ит этига ўкула бошлади эл.

    Эшаку ит эти дору бўлди,
    Давр қўрғонда бу тавр эврулди.

    Муътамад яхши кишилар дедилар:
    “Ким халойиқ этини ам едилар.

    Икки ой халқи ўла қолдилар,
    Лоладек борча сўла қолдилар”.

    Чин сўфи чун муни кўрди ночор,
    Деди оч элга: “Бу кўрғондин бор!”

    Чун бу сўзларни деди ул жоҳил,
    Бўлди мақсуд ул элга ҳосил.

    Отланиб қопқода ўзи турди,
    Қалъадин оч улусни сурди.

    Икки-уч минг киши чиқди андин,
    Шаҳри Хоразм деган қўрғондин.

    Хон кўруб ул кишиларни ул тавр,
    Дедиким: “Ўтти бу эл жониға жавр.

    Берингиз ош буларға бисёр,
    Айланг асбобларини тайёр”.

    Эл чу хон марҳаматин кўрдилар,
    Хонға таҳмид қила турдилар.

    Қалъадин доғи тушо бошлоди эл,
    Ўзларин хон сари-ўқ тошлоди эл.

    Ҳам Ҳазорасп эли боқтилар,
    Айшнинг машъаласин ёқтилар.

    Ҳам кириб Хевақ улуси хонға,
    Сундилар бошларини фармонға.

    Гарчи бор эрди фароғат хонға,
    Гарчи ёр эрди фароғат хонға,

    Лек бисёр иссиғ эрди ҳаво,
    Дўзахе айлаб эди они худо.

    Пашшаси бор эди асру бисёр,
    Нишидин борча халойиқ афгор,

    Пашшаси ҳар бири бир занбўри,
    Унлари замзамайи танбўри.

    Кимда-ким йўқ эди пашшахона,
    Пашша дардидин энди девона,

    Пашшасидин эл эдилар бемор,
    Кувакиндин басе отлар афгор.

    Бўлдилар халқ басе бетоқат,
    Кўрдилар пашшадин асру заҳмат.

    Дедилар: “Қолмади холи эмди,
    Уруш айларга мажоли эмди”,

    Арз этиб хонга бу сўзни бори эл,
    Кўйдилар размға юзни бори эл.

    Хон деди: «Чун уруш айлар бўлдук,
    Қалъанинг теграсига эврулдуқ,

    Ётмасун уч кеча-кундузгача эл,
    Сўно турсун басе қўрғон сори эл.

    Болтаю кирки била борсунлар,
    Қотлониб тенгрига ёлборсунлар.

    Шотулуқ шотусун олуб борсун,
    Тўрасин оллиға солиб борсун!”

    Чун бу ҳукм айлади хони аъзам,
    Бўлди дилгир халойиқи хуррам.

    Тонг бошида бори югруштилар,
    Югрушуб қалъаға ёпуштилар.

    Кирди хандақнинг ичига ўзи хон,
    Юруди халқ била ҳар султон.

    Қалъанинг томларини қовладилар,
    Болтаю кирки била ҳовладилар.

    Шоҳзода Темур этгач жавлон,
    Навкари қалъани қилди вайрон,

    Ўқ отим ерни бузиб солдилар,
    Шодиена куйини чолдилар.

    Хисрави оқибат андеш Убайд,
    Балки шоҳаншаҳи дарвеш Убайд

    Ўзи бошлаб черикини келди,
    Қилур ишин басе ўзи қилди.

    Ўнг қўлида Ўрус эрди сардор,
    Олмачуқ ҳам анго бор эрди ёр.

    Бошлабон сўнг қўли этти жавлон
    Паҳлавон Оқмуҳаммад ўғлон.

    Ёсоди ёнида Шайхим Мирзо,
    Ул доғи айлади асру ғавғо.

    Буздилар томини тўшлуқ-тўшидин,
    Қилмайин ваҳм онинг урушидин.

    Хон ўзи хандақ ичинда маскан
    Туштию, қилди ўшул ерни ватан.

    Жанвафо ўнг қўлида жавлонсоз,
    Айлади жони била разм оғоз.

    Сўл қўлида ёсониб келди Кўпак,
    Тенгрисига тоёниб келди Кўпак.

    Ўнгу сўл беклари борча ҳосил,
    Туттилар хандақ ичинда манзил.

    Шом бўлғунча уруш қилдилар,
    Шом бўлғоч бори йиғрилдилар.

    Чинсўфи тинмади ўзи бир дам,
    Айлади раҳналарин мустаҳкам.

    Киргали қўймади хон лашкарини,
    Яролиғ айлади ул аскарини.

    Лек хандақдин ўзи чиқмади хон,
    Хон дағи андо эди, ҳам султон,

    Кечқурун ҳам ёқибон машъалалар,
    Туздилар разм учун силсилалар.

    Хасм бирла отиша турдилар,
    То саҳар навбатини урдилар.

    Ҳосилан ул кеча-кундуз ул хон
    Турди хандақ аро айлаб жавлон.

    Черики доги ёно олмадилар,
    Размда бир-биридин қолмадилар.

    Нечаким жангу жадол айладилар,
    Нечаким ҳарбу қитол айладилар,

    Бўлдуро олмадилар разм била,
    Киши нетсун басе Хоразм била.

    Оқибат хонға дариди бир ўқ,
    Суё ўтти басе қошиға ёвуқ.

    Нозанин орасиға оқди қон,
    Бўлди гулгул ғазабидин ул хон.

    Жидду жаҳд айлади бисёр, аммо
    Бермади қалъани ул вақти худо.

    Дамға мавқуф эди қалъа иши,
    Лек билмас эди ул дамни киши.

    Уч кеча-кундузи ўткандин сўнг,
    Ёнди хону сўнгидин сўл била ўнг.

    Борча эл қўшлариға бордилар,
    Борча қўнушлариға бордилар.

    Гарчи олинмади ул дам қўрғон,
    Лек хон қаҳридин ўлди вайрон.

    Эли бисёр тушо бошлодилор,
    Жибаликлор бўйини тошлодилор.

    Дедилар: “Қолмади озуқ асло,
    Бўлди Чинсўфи озуқсиз расво.

    На қаро бор бу соат, на тавор,
    Қолмади калъа ичинда жондор.

    Едилар ёшғина ўғлонларни,
    Жуъдин қутқарибон жонларни.

    Ўзга бисёр тушуб қўрғондин,
    Топтилар лутфу иноят хондин.

    Яна бир ой бу янглиғ ўтти,
    Чинсўфи қалъани маҳкам тутти.

    Бир саҳар хони вилоятпеша,
    Айлади қалъа ишин андеша,

    Дедиким: “Вақт бўлубтур эмди,
    Чинсўфи қони тўлубтур эмди.

    Жар юруттики, ёсонсун лашкар,
    Ким эрур яхши-ямон вақти саҳар.

    Чун юрутти жарини лашкар аро,
    Хони одил дили лашкар аро.

    Бўлдилар барча мукаммал филҳол,
    Қалъани айлагали деб помол.

    Ёсониб келди ўзи хони далер,
    Айлади ҳамла ўшул навки шер.

    Бўлди султонлари ҳам жавлонсоз,
    Бўлди ўғлонлари ҳам жавлонсоз.

    Паҳлавонлар қўюбон шотуни
    Соқладилар бориси қобуни.

    Саҳар-ўқ қалъа уза миндилар,
    Минибон қалъа уза тиндилар.

    Туркмонлар уруша олмадилар,
    Хон қошинда туруша олмадилар.

    Лек нусрат келибон хон сори,
    Туркмон мунҳазам ўлди бори.

    Бир неча чопқулошиб турдилар,
    Бир неча отқулошиб турдилар,

    Чинсўфи арки ичинда ғофил,
    Жаҳлнинг бодасидин лояъқил,

    Сурон уни била бўлди бедор,
    Кўрди жони аро юз минг озор.

    Отланиб чиқти уруш айлар учун,
    Қотланиб чиқти уруш айлар учун,

    Лек ул вақт бизинг эл бисёр,
    Туркмонни қилиб эрдилар зор.

    Борчадин бурно Темурхон ўғли,
    Ҳазрати хоннинг Султон ўғли

    Қўлини қалъага солиб эрди,
    Балки ул қалъани олиб эрди.

    Чинсўфи чун бу алоло кўрди,
    Ташқи қўрғонда бу ғавғо кўрди.

    Деди арк ичра солай ўзумни,
    Кўрсатай арк аро (бу) юзимни.

    Койитиб арк сори борғонда,
    Туркмон қавмиға ёлборғонда,

    Ки чаккосига отиб урди биров,
    Они ул ҳолға еткурди биров.

    Отидин учтию яроб кетти,
    Йироди, лек ерига етти.

    Чинсўфи иши чу андоқ бўлди,
    Шаҳри Хоразм черикдин тўлди.

    Қалъа чун ўзбак ила тўлди тамом,
    Туркмон юзи қаро бўлди тамом.

    Кирдилар борчасини ит янглиғ,
    Қойси онгсиз эди, қойси онглиғ.

    Туркмондин чи сирору чи кибор
    Қолмади қалъа ичинда дайёр.

    “Шодиёна чалингиз»,– деди хон,
    Шодиёна била тўлди даврон.

    Хон амон берди раиятларға,
    Учрадилар бори давлатларға.

    Хон ўшул қалъани олғон соат,
    Бор эди халқда вақти роҳат.

    Субҳи одина зуҳур этти бу фатҳ,
    Кўзгудин зангни дур этти бу фатҳ.

    Еткурай арзга сўзни мижмал,
    Бор эди шаҳри рабиалаввал.

    Ҳам йигирма бир эди ул-ойдин,
    Ёйилиб эрди жаҳонға ойдин.

    Хазрати хон атоси Булхайр
    Айлагондур басе Хоразмни сайр.

    Чун бу Хоразмга қўл солғондур,
    Ушбу ой ичра келиб олғондур.

    Бор эмиш ойдин ойи покзамир,
    Ул маҳал доғи йигирма доғи бир.

    Субҳи одина кириб шаҳрға хон
    Хутбасин шул кун ўқумиш даврон.

    Олло, олло, не ажаб ишдур бу?
    Ушбу иш асру ажабдур, асру.

    Чун худо берди бу нусратни анго,
    Ҳамнишин қилди саодатни анго.

    Ўзи тахти сори келди хуррам,
    Кўнгли Хоразм соридин беғам.

    Солди Хоразмга қўнғиротларин,
    Чиқориб эл ичида отларин.

    Ўзи чун давлат ила тушти Бухор,
    Айлади элга мурувват изҳор.

    Дўстнинг кўнглини хушҳол этти,
    Хасмнинг бошини помол этти.

    ***

    LXXVI
    Бениёз подшоҳ даргоҳида ниёз юзидин муножот қилмоқ ва ҳазрати имом-уз-замон давлатининг рўз афзунлиғин тиламоқ

    Эй зафар йўлини очқон, тенгрим!
    Шодлиқ эшикини очқон, тенгрим!

    Хонға чун мунча иноят қилдинг,
    Хотирин мунча риоят қилдинг.

    Айладинг лутф анго Туркистонни,
    Яъниким Ясси била Суронни,

    Хожа Аҳмад Яссавийға они
    Айладинг ҳамдаму ёри жони.

    Келтурубон они Туркистондин,
    Хотирин жам қилиб ул ёндин.

    Қилдинг алтоф Самарқанду Бухор,
    Бердинг ул хонга бу ерларда қарор.

    Тошканд элини ҳам лутф эттинг,
    Життанинг хайлини ҳам лутф эттинг.

    Андижон кишварини ҳам бердинг,
    Борча хонлардин они ойирдинг.

    Ҳам Ҳисор элини қилдинг инъом,
    Ҳам Бадахшон аро бердинг инъом.

    Бу сари Қундуз улусин бердинг,
    Ушбу элларни анго ойирдинг.

    Эмди Хоразмни ҳам бердинг анго,
    Мани девона не дей эмди санго.

    Караминг бирла Хуросонни ҳам,
    Язду Бағдоду Сифоҳонни ҳам.

    Миср ила Шомни бергил анго,
    Ўфкалармен йўқ эса, банда санго.

    Бу вилоётки қилдим тафсил,
    Мулкатингда надур, эй ҳаййи жалил.

    Тиласанг шаръи набиға равнақ,
    Мунго бер борчасин, эй ҳазрати ҳақ.

    Ким ўзи бор шариатпарвар,
    Шариатда тариқатгустар.

    Ҳам тариқатда ҳақиқатни билур,
    Ҳам ҳақиқат йўлида сайр қилур.

    Кўрсатиб сен чун анго меҳнати умр,
    Умр бергил ангою лаззати умр.

    ***

    Достон ниҳоясига етди. Достон 1989 йил Тошкент шаҳри “Ғофур Ғулом” нашриётида, Вена шаҳри кутубхонасида сақланаётган, достоннинг қўлёзма қўчирмаси асосида чоп этилган китобдан кўчирилди. Эътибор бериб, мутолаа қилганларингиз учун, ташаккур!

    ***

    Достондаги айрим сўзлар маъноси:

    Абр – булут
    Абрў – кош
    Арбада – шовқин-сурон
    Адл – адолат
    Алам – байроқ
    Андуҳ – кайғу, хасрат, ғам
    Анқо – афсонавий қуш
    Бадрўз – аҳволи оғир, қора кунга тушиб қолган киши
    Бий, бийм – қўрқув, хавч
    Бистар – тўшак
    Бисёр – кўп
    Баҳим – мол, қора мол
    Бун – илдиз, томир; асаб
    Бурно – бурунроқ, илгарироқ
    Бўйинг – хидинг
    Ганж – бойлик, хазина
    Гесу – соч
    Гузорим – ўтар жойим, йўлим
    Гумраҳ – адашган, йўлдан орган
    Гўй – тўп
    Даҳр – дунё, олам
    Дом – тузом
    Домангир – даъвогар
    Доруға – шаҳар бошлиғи, ҳоким
    Жариҳ – жарохатланган
    Зиреҳ – совут, темир кийим, ўк ўтмас асбоб
    Иё – эга, соҳиб
    Ижтиноб – узоқлашиш, тортиниш
    Кабк – кабутар
    Лаъли лаб – бебаҳо, қимматбаҳо лаб
    Малжо – бошпана, бекинадиган жой
    Маъво – ўрин, жой
    Маъдалат – адолат, ҳакконийлик
    Маъмур – мулчилик, серобчилик
    Мусоҳиб – суҳбатдош, ҳамсуҳбат
    Мухолиф – қарама-қарши, қарши
    Муттафиқ – бирлашган, иттифоқ
    Мусҳаф – китоб, диний китоб
    Мўй – соч
    Неклик – яхшилик
    Нохушнуд – хафа, ғамгин
    Нузул – тушиш, кўниш
    Пешкаш – ҳадя, тортиқ
    Пурдил – дадил, ботир, қўрқмас
    Раият – халқ, омма
    Рўй – юз
    Рўйи замин – ер юзи
    Раҳгузор – йўловчи
    Садоғ – ўқдон, халта
    Салотин – султонлар, ҳукмдорлар
    Сабоҳ – тонг
    Саманд – от
    Саргашта – сарсон, саргардон, боши айланган
    Синайи фигор – яраланган, жароҳатланган юрак
    Сокин – шу ерда яшовчи киши
    Соқлов – соқчилик, назорат
    Сўз – куйиш, ёниш
    Тайр – қуш
    Тағйир – ўзгариш
    Таъбир – ечиш
    Тава – туя
    «Тобин-тобин» – «таслим-таслим» маъносида
    Толиҳ – ёмон
    Таважжуҳ – хайрхоҳлик
    Убур – ўтиш, юриб ўтиш
    Фориғ – бепарво, кўнгли тинч, озод
    Фосид – бузуқ ниятли
    Хирқа – кийим, жанда
    Хуршед – қуёш
    Хушку тар – ҳўлу қуруқ, борлиқ
    Чашм – кўз
    Шафакат – шафқат
    Эл – қўл
    Қабал – қуршов, қамал
    Қабоб – қамал қилиб, ўраб
    Қатил – ўлдирилган, қатл этилган
    Қоз – ғоз
    Қосид – хабарчи
    Ҳижоб – пар
    ***

    Достондаги киши исмлари кўрсатгичи:

    Абубакр, Умар, Усмон, Ҳайдар – Дин аҳли орасида “чорёрлар” деб аталган дастлабки 4 халифа
    Абукач – Шайбонийхоннинг ишончли амалдорларидан бирининг исми
    Абулмўҳсин – Темурий шоҳзодаларидан бири
    Абдулхайр (1412 – 1468) – Тарихда кўчманчи ўзбеклар давлати номи билан аталган феодал давлат асосчиси, Тура (Ғарбий Сибирь) хони
    Алачахон – Мўғул хонларидан
    Аҳмадбек – Тошкентдаги мўғул хонларидан бири, Хоникахоннинг ўғли
    Бек Тедба – асли исми Остон – Андижон ҳокими
    Беҳбуд – Хивалик амалдорлардан бири
    Бобур (1483 – 1530) – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек шоири ва олими, давлат арбоби ва лашкарбоши, Андижон вилояти хокими Умар-шайх Мирзонинг ўғли, Темурнинг панневараси
    Бовбак – Шайбонийхон бекларидан
    Бойсунғур, Султон Масъуд – Темурий ҳукмдорлар!
    Боқи Тархон – Мирдарвеш Муҳаммад Тархоннинг ўғли, Темурий хукмдорларидан.
    Буали – бу ерда шоир Шайбонийхонни ақлда замонасининг Абу Али Ибни Синоси сифатида кўрсатмоқчи
    Булмакорим – Самарқанд шаҳри шайхул-исломи
    Валибек – Хатлон ҳокими.
    Вомиқ – “Вомиқ ва Узро” достони қаҳрамони
    Довуд – Пайғамбарлаштирилган тарихий шахс. Яҳудий ва христиан диний адабиётларида Давид номи билан маълум бўлган.
    Жаҳонгир – Хўжанд ҳукмдори, темурий амалдорларидан
    Жонвафобий – Шайбонийхон амалдорларидан бири
    Жонибек Султон – Шайбонийхон авлодларидан, лашкарбоши
    3 у н н у н – Бохтарлик амалдор, темурийлардан
    К у м у ш – Алачахоннинг хотинларидан бири
    Кужум Султон – Шайбонийлардан. Шайбонийхон Туркистонни унга такдим этган
    Кўпак Қўшчи – Шайбонийхоннинг яқин кишиларидан бири
    Латиф Бахши – Ҳиротлик шяаяяэфяввирггва «Қвфиз
    Лайли, Мажнун – “Хамса” достонларининг машҳур қаҳрамонлари
    Маҳди Султон, Севинчик Султон – Шайбонийхоннинг яқин кишилари
    Мақмуд Султон – Шайбонивхоннинг яқин кишиларидан бири
    Мирзо – бу ерда Султон Ҳусайн Бойқаро (1438 – 1506) назарда
    тутилади. Ҳусайн Бойқаро Хуросон хокими, шоир, темўрийлар авлодидан
    бўлиб, Умаршайх мирзонинг эвараси.
    Мулло Абдураҳим – Шайбонийхон амалдорларидан
    Муҳаммад Солиҳ – “Шайбонийнома” достони муаллифи, отаси Нурсаидбек Темурийлардан Улуғбек, ’Жўги Мирзо ва Абу Саиб сарой-ларида эътиборли амирлардан бўлган
    Муҳаммад Шайбоний (1451 –1510) Абулхайрхоннинг невараси, шайбонийлар сулосаси асосчиси
    Султонали Мирзо – темурийлардан, Самарқанд дашми
    Муҳаммад Ҳусайн – Хоникахоннивг куёви, Ўратепа ҳокими
    О л т у н – Алачахоннинг севикли хотинларидан бири
    Олмачуқ – Шайбонийхоннинг қўшин бошлиқларидан бири
    Т а н б а л – Андижонлик, Бобур авлодларидан
    Темур (1336 –1405) – Амир Темур ёки Темурланг
    Умарбек – Балх шаҳри ҳокими
    Оқмуҳаммад – Шайбонийлар авлодидан, унинг қўшин бошлиқларидан бири
    Саидаҳмад – Қўнғирот уруғи бошликларидан
    Саидаҳмад қўиғирот С а н ж а р – беклардан
    Санжар отлиқ бекни қўшди анго Султон Аҳмад – Темурий мирзозодалардан
    Султон Маҳмуд – Шайбонийхоннинг иниси
    У з р о – “Вомиқ ва Узро” асарининг каҳрамони, гўзал, севгида садоқатли аёл
    Урусхон (Урусбек) – Шайбонийхоннинг жанговар бекларидан бири
    Ф а р ҳ о д – Шарк халқлари адабиётида, айниқса, Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида севгида садокати, меҳнат ва матонатда эса тенги йўқ қаҳрамон
    Фағфу – қадимий шоҳлардан бири
    Ғозибий – Шайбонийхон амалдорларидан
    Ҳасан (625 – 669), Ҳусайн (625 – 680) – Али ибн Абу Толибнинг Фотимадан туғилган ўғиллари, Муҳаммаднинг набиралари
    Ҳамза Султон, Темур Султвн – Шайбонийхоннинг яқин кишилари
    Ҳожи Ғози – манғит уруғининг бошлиқларидан бири, Ўратепа ҳокими
    Южи, Чиғатой – Чингизхоннинг фарзандлари
    ***

    Достондаги жой номлари кўрсатгичи:

    Андижон – ҳозирги шу номдаги шаҳар
    Архиён – Андижон билан Асхи қалъаси орасида жойлашган қишлоқ
    Астробод – Эроннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган шаҳар. Ҳозир Гургон деб аталади
    А с х и – ҳозирги Наманган шаҳри яқинидаги қалъа
    Бухоро – қозирги Бухоро области ерлари
    Б а л х – ҳозирги Афғонистондаги шаҳар
    Варзоб – қозирги Душанба шаҳри якинидаги жой. У ердаги дарё ҳам шу ном билан юритилади
    В а х ш – ҳозирги Тожикистондаги Қўрғонтепа вилояти ерлари шу ердан оқиб ўтган дарё номи билан “Вахш водийси” деб аталади. Бу ерда ҳозир Вахш райони ҳам бор
    Даббуси – Самарқанд ва Бухоро оралиғида жойлашган қўрғонлардан бирининг номи
    Дарбанд – тогнинг номи
    Диззақ – ҳозирги Жиззах шаҳри
    Жайхун – Амударёнинг ўша асрлардаги номи
    Испара – ҳозирги Исфара, Тожикистон
    Иссиғкўл – ҳозирги Иссиқкўл, Қирғизистон
    Ишкамиш – Балх ва Қундуз шаҳарлари орасида жойлашган қишлок
    Кандибодом – хозирги Конибодом шаҳари, Тожикистон
    Каспи – Каспий денгизи бўйларидаги ерлар
    Кашам, Бадахшон – хозирга Афғонистондаги ерлар, бир қисми Тожикистонда Тоғли Бадахшон автоном области.
    Кобул – ҳозирги Афғонистон пойтахти
    Кот – Хоразм шаҳри яқинидаги жой номи
    М а р в – Ўрта Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири. Ҳозирги Туркманистоннинг Мари шаҳри яқинида жойлашган Байрамали шаҳри.
    Мўлкент – Самарқанд яқинидаги жой номи
    Мўғулистон – ҳозирги Мўғулистон ерлари
    Нуррату – ҳозирги Нурота
    Оқсарой – Шаҳрисабздаги кадимий калъанинг номи
    Размитин – хозирги Бухоро области территориясидаги Ромитон тумани
    Самарқанд – хозирга Самарқанд
    Сарой Сарипул – Самарқанд ва Бухоро оралиғидаги жой номи
    С и р – ҳозирги Сирдарёнинг номи
    Термиз – ҳозирги шу номдаги шаҳар
    Тошканд – ҳозирги Тошкент шаҳри
    Туркистон, Ҳиндистон – “Туркистон” деганда ҳозирги Ўрта Осиё, Қозоғистон, шунингдек, Осиёнинг туркий халклар яшовчи қисмини ўз ичига олган ерлар назарда тутилади. Ҳиндистон эса, жанубий Осиёда Ҳинд океани ҳавзасида жойлашган давлат
    Турфон – ҳозирги Хитой халқ республикасига қарашли жой номи
    Урганч – бу шаҳар ҳозир қам шу ном билан юритилади.
    Фархор – ҳозир Тожикистон Кўлоб области территориясида
    Фарғона – ҳозирги Фарғона водийси
    Фон, Киштут – Кўҳистонга карашли ерлар. Ҳозирги Тожикистонда
    Мастчоҳидан ўрин олган.
    Хавост – ҳозетрги Хавост райони
    Хатлон – ҳозирги Тожикистоннинг Кўлоб вилоятигақарашли ерлар
    Хуросон – Эроннинг шимолий-шарқий қисми,
    Марв воҳаси – хозирги Туркмаиистоннинг жанубий қисми ва Афғонистоннинг шимолий ва шимолий-ғарбий қисмини ўз ичига олган вилоят
    Хузор – Қарши шаҳрига яқин орада жойлашган ер
    Хожадийдор – Бухоро якиниддги жой, Шайбонийхон шу ердаги қалъага жойлашган
    Хоразм, Хива, Кот – ҳозирги Хоразм вилоятига карашли ерлар
    Хўтан – ҳозир Хитой Халқ республикаси территориясидаги шаҳар
    Хўжанд – ҳозирги Тожикистондаги шаҳар
    Ч и р – ҳозирги Чирчиқ дарёси
    Чоржў – ҳозирги Туркманистондаги Чоржў
    Шош, Сайрам – Шош – ҳозирги Тошкент шаҳрининг кадимий ном-ларидан бири, Сайрам эса ҳозир Қозоғистоннинг Чимкент областига қарайди
    Сўрон – Туркистон ўлкасига карашли ерлар
    Ўратепа – ҳозир Тожикистондаги қадимий шаҳар
    Қарокўл, Кармана – ҳозирги Бухоро ва Навоий вилоятидаги ерлар,
    Қароқуш – Хоразм ўлкасига қарашли жой нрми
    Қаробоғ – Озарбойжон территориясидан ўрин олган жой номи
    Қарши – ҳозирги шу номдаги шахар
    Қойчиғой – шундай ном билан аталган тог яқинидаги манзил
    Қундуз, Боғлон – ҳозирги Афғонистондаги ерлар
    Ҳисор – ҳозир Тожикистонда Душанба шаҳри яқинидаги туман марказларидан бири
    Ҳўқон – ҳозирги Қўқон шаҳри.
    ***

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 2, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (25)

Comments are closed.