ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Ризо ОБИД: БУ – КЎҲНА ДУНЁ!


    rizo obidБу дунё яралгандан буён ҳеч бир нарса ўзгармайди.

    Унинг нисбий ўзгарувчанлиги эса унинг бошқа дунё бўлиб қолганига асос эмас.

    Кимдир бу дунёга келса, кимдир бу дунёдан кетади.

    Айримлар дунё ўткинчи дейишади. Менинг фикримча эса дунё ўткинчи эмас балки ундаги мавжудотлар ўткинчи.

    Баъзиларнинг наздида дунё ўзгараётгандай кўринади.

    Йўқ, дунёда илм-фан ва бошқа турли соҳаларда янги бир тараққиёт босқичи талаб-эҳтиёжлар туфайли юзага келади. Дунёнинг ўзгармаслигига яна бир далил: қабоҳат ва эзгулик ҳамиша, ҳамма даврларда ёнма-ён.

    Ўша айримларнинг дунёни англаш учун тиришиши бу бор нарса.Чунки у чуқур мулоҳаза, мушоҳада қила билмайди. У учун аллақачон англаш керак нарсалар бу азалдан бор нарсалар бўлиб, англашга нўноқлар учун оддий чумоли ҳаракати ҳам ҳайратланарлидир.

    Одамзот ўзи табиатан қизиқувчан, ҳайратланувчан зот. Керак-керакмас нарсаларга қизиқади, ҳайратланади.

    Менинг назаримда одамзотнинг кўпчилиги беҳуда нарсаларга кўпроқ қизиқади. Бу эса кўп ҳолларда унинг ҳалокатига сабаб бўлади. Дунё эса оғир-вазмин салобат билан тураверади. Бир миллион одамзотни ер ютса ҳам дунё миқ этмай тураверади. Бу дунёга кўп замонлардан буён кўп одамзот вакиллари эгалик қиламан, дея интилган. Лекин ҳали-ҳануз бундайин хомхаёли амалга ошган одамзот бу дунёга эга бўлолмади. Бундан кейин ҳам шундоқ бўлиб қолиши муқаррар. Чунки бу дунёни яратган ўз эгаси бор.

    Бу дунёнинг сир-синоатлари албатта талайгина. Энг қизиғи бундан минг йил аввалги илм-фанда қўлга киритилган бирор-бир кашфиётни ҳозиргача ўрганиб ниҳоясига ета олинмаганларини биласиз. Шундай экан илм-фан энг юқори чўққига кўтарилди, дунё тубдан ўзгарди дейиш унчалик тўғримасдай.

    Бу дунё, деганда ҳар ким ўз қаричидан, дунёқарашидан келиб чиқиб сўз айтади. Бу дунёнинг ичида яна бир бошқа дунё бўлиши мумкинми?

    Эҳтимол менинг айтаётганларимни баъзилар бу нима, дегани экан, дейишар. Эҳтимол кимгадир чизгиларимдан муродим нималиги мураккаб туюлар. Шу боис ҳам оддий мисолларга мурожаат қилсак.

    Қушларнинг тури кўп. Ҳар бирининг ўз номи бор. Масаланинг иккинчи томонидан қаралса уларнинг ҳаммасини бир этиб паррандалар дунёси, дейишади. Улар бошқа ва биз бошқа дунёларда яшамаймизку. Шундай эмасми?

    Ёки яна бир бошқача жўнгина мисол: булбул минг йилдан кейин чумчуққа айланадими ёҳуд аксинча чумчуқ шунча вақт ўтиб булбулга айланадими?

    Йўқ, дейсизда кулиб ҳам қўясиз. Чунки дунё – дунё бўлибдики ўзгармайди. Ундаги мавжудотлар келиб-кетиши алмашиниб туради холос. Демак ўзгариш йўқ. Алмашинув бор холос. Сон ўзгаради аммо сифат ўша-ўша.

    Баланд-баланд осмонўпар бинолар қурилиши, турли бизнинг назаримизда ажабтовур техниканинг кашф этилиши бу дунё ўзгарди, дегани эмас, балки нари борса эҳтиёжни қондириш йўлидаги уриниш холос.

    Бу менинг айтаётганларим бирмунча баҳсталаб гаплар. У ҳақда кўп сўз айтиш мумкин. Лекин сизу биз бугун бу дунёда борлигимиз, кимдир уч кун, кимдир беш кун меҳмон бўлиб ўтиб кетадиганимиз бу дунё сизу бизгача турган ва яна тураверади. Шу боис ҳам ”Бу кўҳна дунё”, деб қўйишади.

    Урушлар, қирғинбаротлар гоҳ кучайиб, гоҳ пасайиб эзгулик ва қабоҳат кураши тинмайди.

    Лекин дунё ўша дунёлигича ўзгармай қолаверади…

    Хуллас, бу – кўҳна дунё…

    Ризо Обид.

    ”Замондош” саҳифасидан.

    Published on mars 11, 2013 · Filed under: Қувғиндаги ижодкорлар;
    Kommentarer inaktiverade för Ризо ОБИД: БУ – КЎҲНА ДУНЁ!

Comments are closed.