ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Алломаи замонсиз!

    abdulla oripovСуҳайлий

    Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, ҳурматли устоз Абдулла ОРИПОВГА таваллуд аёми билан

     

    Бағрингиз кенг дарёдир, ижодда бир уммонсиз,
    Қайноқ ижодлар билан тўлиб тошар ҳамон сиз!
    Бахтиёрсиз ниҳоят, соғ, саломат, омонсиз,
    Шоирлар ичра танҳо, алломаи замонсиз,
    Бу назм бўстонида ғолибсиз, паҳлавонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Неча юзлаб шогирдлар бормоқда изингиздан,
    Олам аҳли баҳр олар ҳар байту сўзингиздан!
    Истиқболли режалар кўрингай кўзингиздан,
    Шаҳаншоҳ бирла халқим миннатдор ўзингиздан!
    Барча одамлар учун мураббий, меҳрибонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Сиз яратган асарлар беш бебаҳо ҳайкалдир,
    Олтин мерос, ҳазина, санъатга бу сайқалдир!
    Ижодингиз сермаҳсул, бепоён бир пайкалдир,
    Дарёлардан тўпланган Балхаш ёки Байкалдир!
    Назмкашликда танҳо ажаб марду майдонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Бу кураш майдонида бўлаверар кўпкари,
    Менман деган полвонлар тушар курашга бари!
    Кўпкарида ғолиблар ҳар дам юрар илгари,
    Ўйингоҳ, сайргоҳлар қизийди борган сари!
    Улоқни олиб чиққан забардаст паҳлавонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Илҳом париси билан қийнар сизни бедорлик,
    Аммо юксак, бебаҳо ижод, самарадорлик!
    Масъулият ҳисси зўр, етакчилик, сардорлик,
    Машҳури жаҳон қилди сизни яловбардорлик!
    То ҳануз назм аро энг машҳури жаҳонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Оллоҳ ўзи ҳар кимнинг бахту омадин берар,
    Бахт, омади кулганлар оламда мағрур юрар!
    Ҳар кимса ҳам бир яшаб, бир бора умр кўрар,
    Бировлар тобеъ бўлиб, бировлар юртни сўрар!
    Сиз ҳам бахти кулгандан, зўр соҳиби даврон сиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Етмишдан ўтиб, энди кетаяпсиз саксонга,
    Саксон ёш нима экан, етажаксиз тўқсонга!
    Оллоҳ юз ёшни берсин сиздек азиз инсонга,
    Чунки йўл қўймадингиз асло хато, нуқсонга!
    Суҳайлийга чин устоз, ҳам дўсту қадрдонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    21. 02. 2013 й.

    С У Ҳ А Й Л И Й
    (Қоражон ҚОДИРОВ)
    Андижон тумани,
    Харабек қ.ф.й.

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 20, 2013 · Filed under: Шеърлар;
    Kommentarer inaktiverade för Алломаи замонсиз!

Comments are closed.