ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
    Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

  • Замондош медиаблогига бош муҳаррирлик қилаётган иқтидорли ёш ижодкор Шавкат Муҳаммаднинг мана уч кундирки дараги йўқ.

    Ҳар онда Замондош фонди матбуот маркази билан алоқада бўлиб турган бош муҳаррир билан аввалроқ суҳбатларимизда уни Қозоғистон кучишлатар тизимлари таъқиб этаётгани ҳақида гапирган эди.

    Ўша суҳбатлар мазмунидан келиб чиқиб Шавкат Муҳаммадга очган телефон қўнғироқларимизга жавоб бўлмади. Шундан сўнг аввало у вақтинча яшаб турган Ақтөбе шаҳар ( Оқтепа – ўзбек тилида ) акимияти ( ҳокимлиги ) муҳожирларни қайддан ўтказиш бўлимига мурожаат қилдик. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шавкат Муҳаммадга нима бўлди?
  • Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Борган сари гуноҳ тўляпти,
    Ҳолимизга ҳамма куляпти,
    Бутун дунё турибди ҳайрон,
    Ўзбекларга нима бўляпти?

    Қаён борсам халқим қилар тўй,
    Мижозича айтилгандек – қўй,
    Хайруллони ўйлатар бир ўй,
    Ўзбекларга нима бўляпти? [1]
    ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ

    1. Дунё мусулмонларининг икки улуғ байрами – Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити бор. 2012 йил 26 октябр куни Ер юзидаги 1,5 миллиарддан ортиқ мусулмонлар Қурбон ҳайитини байрам қилади. Барча биродарларимизни яқинлашиб келаётган улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан қизғин табриклайман, яхши эзгу тилаклар ва амалий ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қурбон Ҳайити мурожаатим
  • Юсуф Расул

    Юракдаги фарзанд доғи

    Тошкент Давлат Университетининг Журналистика факултетида ўқиб юрган кезларимизда Обидхон қори Назаров имомлик қиладиган Тошкентдаги “Тўхтабойвачча” масжидига ҳар жума куни борардик. Мақсадимиз жума намозини жамоат билан бирга ўқиш ва халқ ичида машҳур бўлиб кетган “Обидхон Собитхон ўғли” маърузаларини тинглаш эди.

    Обидхон қори ислом дини ва мусулмонлар хулқу одоблари ҳақида сўзлар экан, бутун вужудимиз билан, тош қотиб эшитар, гўёки қандайдир сеҳрли дунёга кириб қолгандек сезардик ўзимизни.

    Жума кунги амру маъруфга узоқ – яқиндан юзлаб одамлар оқиб келар, масжиднинг ичи, айвонлар, ҳатто кўчаларгача намозхонлар билан лиқ тўларди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Рутубатли кунлар (2)
  • Юсуф Расул

    Шу йилнинг 14 октябр куни www.yangidunyo.com домени Швециядаги Loopia.se серверидаги мен томонимдан сотиб олинган ”Янги Дунё” веб ҳостингидан ўғирлаб кетилган эди. Бу домен 14 октябрдан 20 октябргача зўравонлик билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг www.uzxalqharakati.com интернет саҳифасига боғлаб қўйилди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов www.yangidunyo.com саҳифаси номини 2007 йилда сотиб олгани ва  ўзига тегишли эканлигини иддао қилиб, бу доменни қайтариб олганини эълон қилди. Ҳозирги кунда бу домен Фахриддин Худойқулов томонидан юритилмоқда ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳамда ”Эрк” партиясининг Муҳаммад Солиҳ бошлиқ қаноти рекламаси учун хизмат қилдирилмоқда. Мен ўз меҳнатларим эвазига дунёга машҳур бўлган саҳифамни бу каби майнавозчиликлар учун сафарбар қилинишини сира истамасдим.

    Фахриддин Худойқуловнинг www.yangidunyo.com номи ўзига тегишли эканлиги борасидаги иддаолари ҳақида. Read the rest of this entry »

    4 Comments