ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
    Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

  • Албер Камю.

    ХХ аср инқилоби ва санъати муросасизликнинг асосий таянчи сифатида айнан бир хил қарама-қаршиликни бошдан кечирмоқда. Амалиётда яроқсизлиги тобора ойдин бўлиб бораётган таълимотдан ўзини халос қилишга уринаётган ҳар иккаласи ҳам бебошдоқлик ҳиссидан қутулишга уринаяпти. Кечаги куннинг зиддиятидан пайдо бўлган инқилоб бугунги кунда – янги аср арафасида ўз қиёфасини ўзгартиришга киришди. Охир-оқибатда мақсади ва ваъдалари бир нуқтада туташиб кетадиган капиталистик ва инқилобий жамиятларнинг интилишлари фақат ягона саноат ишлаб чиқариши ақидасига амал қилгандагина бир бутунлик тусини олади.

    Бироқ биринчиси қўллаётган воситаларига зид равишда ҳаётни тўлиқ қамраб олишга қодир бўлмаган, қотиб қолган ақидаларга таяниб ваъда бераётган бўлса, иккинчиси пировардида фақат таназзулга олиб борадиган воқеликка таянган қарашларига ёпишиб олган. Ишлаб чиқарувчилар жамиятининг қўлидан фақат ишлаб чиқариш келади, ижод қилиш эмас. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ижод ва инқилоб (эссе)
  • Абдужалил Бойматов

    Ўзбек мухолифатининг етакчиларига:
    “Бирлик”Халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатовга,
    Ўзбекистон халқ ҳаракати муассислар кенгаши раиси Муҳаммад Солиҳга,
    “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати раиси Баҳодир Чориевга

    Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматовдан
    2-ОЧИК ХАТ.

    Ҳурматли ўзбек мухолифати етакчилари!
    Ҳурматли жаноблар!

    Мен бир ҳафта олдин 22 октябрь куни сизларга очиқ хат билан мурожаат қилган эдим. Бу очиқ хатда ўзбек мухолифатини сиёсий кучга айлантириш учун мухолифат кенгаши, мухолифат маблағини шакллантириш, мухолифат учун сайлов олди платформаси, йўл харитаси ва бошқа баъзи бир фикрларни ҳам ёзган эдим. Read the rest of this entry »

    3 Comments