ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.
(Абдулазиз Махмудовнинг 60 йиллигига)
Мухолифатчилар орасида алмаштириш кийин булган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Махмуд булса, иккинчиси буюк сиёсий кушикчи ва шоир Дадахон Хасандир.
Дадахон ака бир сухбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди.
Ҳозирда 60 ёшни қоралаган (1950 йил, декабрида туғилган) Абдулазиз Маҳмуд Ўзбек ҳужжатли киносининг дарғаларидан бири Малик Қаюмовнинг шогирдидир. У ўз устозидан фарқли равишда ҳаётининг кўп қисмини норасмий ташкилотларнинг фаолиятини лентага туширишга бағишлади. Read the rest of this entry »
-
Шу соатлар ичида АҚШнинг шарқий қирғоқларига “Сэнди” деб номланган тўфон яқинлашиб келмоқда. Бутун мамлакат бўлиб ушбу табиий офатга нисбатан жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. Барак Обама қутқарув хизмати раҳбарлари билан видеомулоқот уюштириб, ялпи ҳозирлик хусусида вазият билан танишган. Маълумотларга қараганда, бугун кечга бориб Нью-Йоркда метро, автобуслар ва поезд қатнови тўхтатилади. Шамол тезлиги соатига 120 километрга етиши кутилмоқда.
Американинг Мериленд, Нью-Йорк, Пенсильвания, Виржиния, Колумбия округи ҳамда Шимолий Каролинанинг қатор туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Делаверда эса 50 минг нафардан ортиқ аҳоли мажбурий эвакуация қилиниши кутилмоқда. Read the rest of this entry »
-
ЁКИ БИР МИШ-МИШНИ “ҲАҚИҚАТГА”ГА АЙЛАНТИРГАНИМ ХАҚИДА
Бўлган воқеа
1964-65 йиллар эди. Рауф Парфи шеъри билан айтиладиган «Лайло» қўшиғи ниҳоятда машҳур бўлиб кетган… Қўшиқ тарихидан эса кутилмаганда воқиф бўлганман. Тошкентдан Самарқандга поездда келардим. Рўпарамдаги ўриндиқда ўтирган сариқ плашчли қиз мендек поезд деразасидан узоқларга тикилиб борарди. Вагоннинг шифтига ўрнатилган радио аввал бир оз қитирлаб турди-да, сўнг қўшиқ бошлаб юборди. Дастлаб, билмадим, қандай қўшиқ ижро этилди. Сўнг «Лайло» янгради. Иккимиз ҳам ялт этиб, радиокарнайга қарабмиз. Дадахон Ҳасан фарёд солар, биз эса қўшиқнинг залворли юки остида сув бўлиб, эшилиб ўтирардик. Қўшиқ тугади. Гўё қўшиқ бизнинг айбимиз билан тугаб қолгандек, иккимиз ҳам ўнғайсизландик.
Сиз бу қўшиқ тарихи ҳақида бирон нарса биласизми? – сўраб қолди қиз.
Билмайман. Умуман, қўшиқнинг қандай тарихи бўлиши мумкин. Рауф Парфи ёзган, Дадахон Ҳасан айтаяпти. Тўғри, жуда таъсирли қўшиқ. Read the rest of this entry » -
( Ҳикоя)
1.
«Сен бир кун келиб шу аёлнинг қулига айланишингни ҳеч тасаввур қилмаган эдинг. Бироқ, қанчалик уринма унга устун бўлиш қулингдан келмади. Гулруй ўз ҳусну латофати билан эмас, ўз ожизлиги билан сени ўзига асир қилиб олганди.
Сен ҳеч ўйлаб кўрмагандинг дейиш у қадар ишонарли чиқмайди. Чунки, ҳар куни, баъзан турмуш ташвишларига берилиб ахийри ҳолдан тойган бир алфозда ўз-ўзингга савол берардинг-«Мен шу аёлни севаманми?» деб. Лекин бунга қадар орадан кунлар, ойлар, ҳатто йиллар ҳам ўтиб улгурар, аксар саволларинг вақт ғилдираги остида эзғиланган чумоли мисол мажруҳ бир аҳволда қоларди – бу саволларга жавоб йўқ эди.
Тўғрироғи сен журъат қилиб ўз саволларингга ўзинг жавоб бера олмасдинг.Саволлар ичида бундан-да муҳим, ёдинга тушганда қалбинг-у шуурингни алғов далғов қилиб юборадиган бошқа сўроқлар ҳам бор эди ва улар бошқаларига ўрин қолдирмасди. Read the rest of this entry »
-
ххх
Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ,
Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ.Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига,
Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ.Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил,
Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ.Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас,
Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ.Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон,
Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ.Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил,
Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар