ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
    Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


  • Ушбу қўшиқ матни муаллифи ёзувчи Абулқосим Мамарасулов. Мусиқасини Зулхумор Мамарасулзода ёзиб, ижро этган.

    Зулхумор Мамарасулзода 1992 йили туғилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Абулқосим Мамарасуловнинг тўртинчи қизи. Жиззах вилояти, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилади. Жиззах Давлат Педагогика институти мусиқа факультети 2 босқич талабаси. 2011 йили “Ниҳол” мукофоти бўйича Жиззах вилоятида ғолиб чиқиб, Тошкентда финал мусобақаларида иштирок этган. “Келажак овози” кўрик танловида 2010 йил вилоятда ғолиб чиқиб, республика бўйича ўтказилган кўрикда қатнашган.2012 йили ҳам “Келажак овози”нинг вилоят босқичида ғолиб деб эълон этилди.

    “Ватан қасидаси” номли мазкур қўшиқ “Ягонасан, муқаддас Ватан” номли республика кўрик танлови учун махсус ёзилди. Ва конкурсда учинчи ўринга лойиқ топилди

    Kommentarer inaktiverade för Зулхумор Мамарасулзода: Ватан қасидаси

  • Қурбон Ҳайити муносабати билан юртдошларимиз йўллаган дил изҳорлари.

    Ассалому алайкум қадрли Ака-Укалар, азиз Опа-Сингиллар!

    Сизни ва оилангизни муқаддас айём – Қурбон Ҳайити байрами билан чин дилдан табриклайман!
    Яна бир карра шундай улуғ кунга етказган Яратганга шукроналар айтиб, Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, хонадонингизга қут-барака, тинчлик-хотиржамлик ҳамда дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаб қоламан!
    Келаси муборак айёмларга ҳам барчамиз саломатликда етиб келишимиз насиб айлаган бўлсин!
    Байрамингиз муборак бўлсин!

    Ҳурмат ва эҳтиром ила,
    Улуғбек Бакиров Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!