ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Юсуф Расул

    Бу кундаликлар 2006 йилнинг сентябр ва октябр ойларида Швецияда яшай бошлаган илк даврларимизда ёзилган. Бугунги кунда кундаликдан ўрин олган баъзи воқеалар эскирган. Шунга қарамай маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳақидаги фикрлар ҳанузки долзарб эканлиги боис, уларни сиз азиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб билдим.

    Муаллиф.

    ****
    Илк кечинмалар

    Мен шундай қилиб ўз иш фаолиятим ниҳоясига етаётганини ички бир ўкинч билан сизларга маълум қилмоқчиман. Аслида шундай бўлишини олдиндан билардим ва шу боис бу воқеага узоқ тайёргарлик кўрдим.

    Ақлли инсонлар доимо келажакни олдиндан кўра оладилар. Мен ҳам шундай одамманми?

    Йўқ, мен ўзимни ақлли деб билмайман. Лекин доимо қалбим очиқлиги ва руҳиятим софлиги билан ўзимдан мамнун бўлиб юрганман. Тарафкашликни ёқтирмаслигим ва доимо холис бўлишга интилганим кўп кишиларга ва айрим сиёсий гуруҳлар лидерларига ёқмаган бўлиши мумкин. Лекин мен доимо холисликка интилдим ва шу сабаб доимо бошим ғалва ичида қолаверди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Сўз боши

    Жандага айланган ихчамгина бу китобча афтидан танишимнинг тандиридан тутантириқ сифатида ўрин олган эди. Унинг йиртиқ муқовасидаги арабча китоблардагига ўхшаш безаклар диққатимни тортгани учун уни тандирдан олдим. Китобчадаги сўз боши ёзилган саҳифаларнинг бош қисмидан ва охирги қисмидан бир неча варағи йиртилган эди Шунинг уни ўзбекчага ўгирган муаллифнинг ким эканлгини билишнинг иложи бўлмади.

    Китобчадан иккита рисола ўрин олган эди. Биринчи рисола 3-4 варақдан иборат бўлиб, “Табиби туркий” (Туркча тиб китоби”) деб аталганди. Унда мижозларни билиш ва бузилган мижозларни созлаш учун қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида фикр юритилганди. Рисоланинг муаллифи ноъмалум бўлиб, асар Тошкентда босилган бир мажмуа ичидан ўрин олган экан.

    Рисолада ҳар ким ўзи тайёрлаб ичиши ва ейиши лозим бўлган дори-дармонлар хосияти ҳам баён қилинганки, ота-боболаримиз улардан кундалик ҳаётларида фойдаланганлар ва ўз саломатликларини сақлаганлар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мижоз ҳақида рисола