ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Яна www.yangidunyo.com хусусида

    Юсуф Расул

    Шу йилнинг 14 октябр куни www.yangidunyo.com домени Швециядаги Loopia.se серверидаги мен томонимдан сотиб олинган ”Янги Дунё” веб ҳостингидан ўғирлаб кетилган эди. Бу домен 14 октябрдан 20 октябргача зўравонлик билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг www.uzxalqharakati.com интернет саҳифасига боғлаб қўйилди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов www.yangidunyo.com саҳифаси номини 2007 йилда сотиб олгани ва  ўзига тегишли эканлигини иддао қилиб, бу доменни қайтариб олганини эълон қилди. Ҳозирги кунда бу домен Фахриддин Худойқулов томонидан юритилмоқда ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳамда ”Эрк” партиясининг Муҳаммад Солиҳ бошлиқ қаноти рекламаси учун хизмат қилдирилмоқда. Мен ўз меҳнатларим эвазига дунёга машҳур бўлган саҳифамни бу каби майнавозчиликлар учун сафарбар қилинишини сира истамасдим.

    Фахриддин Худойқуловнинг www.yangidunyo.com номи ўзига тегишли эканлиги борасидаги иддаолари ҳақида.

    2007 йилда ”Янги Дунё” номли интернет саҳифа очмоқчи эканлигимни ва бу ишга ёрдам беришини сўраб, журналист Қудрат Бобожон билан гаплашаганимда, у менга интернет саҳифалари бўйича мутахассис деб Фахриддин Худойқуловни тавсия этганди. Шу баҳона Фахриддин ака билан танишган ва у менга www.yangidunyo.com доменини сотиб олиб берганди.

    Ўшанда бу домен мени номимга рўйхатга олинган ва Фахриддин акага (Суратда) тегишли хостингга боғланган эди.

    Шу йиллар давомида ҳеч қайси ташкилотдан бирор молиявий кўмак олмасдан ”Янги Дунё” саҳифасини ўз қиёфасини яратиш устида жуда кўп изландим. Хориждаги ўзбек ижодкорлари, таъқиб ва тазйиқларга дучор бўлган ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар учун бир минбар яратиш, уларнинг асарлари, илмий, ижодий ишларини ёритиб бориш энг мақбул ва керакли иш деган хулосага келдим. Бу мақсадда беш йилдан ошиқ вақт давомида изланишлар олиб бордим. Ўнлаб ижодкорларни саҳифага жалб қилдим. Минглаб материаллар саҳифа архивидан жой олди. Шу саҳифа орқали  мени кўпчилик таниди, камина ҳам кўплаб инсонлар билан айнан ”Янги Дунё” орқали танишиш, суҳбатлашиш имкониятига эга бўлди. Кўплаб ахборот воситаларига шу сайт муҳаррири сифатида интервю бердим, ёки ушбу саҳифа учун  туркум суҳбатлар уюштирдим. Шу боис маҳаллий доираларда ҳам, халқаро ташкилотларда ”Янги Дунё” саҳифаси меники, яъни журналист Юсуф Расулники деб тан олинади. Бу борада ортиқча  гап- сўз, эътирозлар бўлиши  мумкин ҳам эмас.

    Фахриддин Худойқуловнинг 2007 йилда ”Янги Дунё” домени учун 15 доллар тўлагани ҳақидаги иддаолари ҳам ёлғон, чунки ушбу домен учун ҳақни шу йиллар давомида  мен тўлаб келганман. Бунга етарли исботим бор. Унинг жамоатчиликка тақдим қилган пул тўлагани ҳақидаги ҳужжати ҳам сохталаштирилган бўлиши мумкин.  Агар ҳақиқатдан ўша пайтда арзимас 15 долларни сайт домени учун тўлаган бўлса, бу пулни бир неча ўн фоизи билан бугун унга қайтариб беришим мумкин. Лекин гап пулда эмас, гап инсон меҳнати, қадр – қимматида.


    Энди бугун қилинажак ишларимиз ҳақида.

    Мен ”Янги Дунё” орқали деярли барча Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳамкорлик қилганман. Кўплаб ёзувчи ва шоирлар, ижтимоий – сиёсий соҳа мутахассислари Фахриддин Худойқуловни эмас, мени ”Янги Дунё” ташкилотчиси ва муҳаррири сифатида билишади.

    Бугунги кунда Швецияда ”Янги Дунё” саҳифаси расман рўйхатдан ўтиш арафасида турибди. Бундан ташқари  ”Янги Дунё” журналистик лойиҳаси учун муаллифлик ҳуқуқи олиш жараёнлари кетмоқда. Шу боис мени билган, яқиндан таниган барча ҳуқуқ ҳимоячиларини ва зиёлиларни  ”Юсуф Расул (паспорт бўйича Юсуфжон Расулов/Yusufjon Rasulov) ҳақиқатдан ”Янги Дунё” интернет саҳифаси асосчиси ва муҳаррири (www.yangidunyo.com, www.yangidunyo.org номли интернет саҳифалар Юсуф Расулга тегишли) деган бир оғиз билдириш ёзиб, каминанинг yusufr71@yahoo.se электрон почтасига йўллашларини илтимос қиламан.

    Мен бу маълумотларни муаллифлик ҳуқуқи ташкилотига тақдим этишим лозим.

    Биз ҳақиқат қарор топиши учун биргаликда курашишимиз керак. Агар бирлашмасак енгиламиз.

    ”Янги Дунё” келажакда албатта ҳар қандай тарафкашликдан холис, мустақил интернет сайт бўлиб қолади.

    Барчангизга ҳурмат билан Юсуф Расул,
    ”Янги Дунё” веб саҳифаси ташкилотчиси ва муҳаррири.

    www.yangidunyo.org

    Published on oktober 23, 2012 · Filed under: Юсуф Расул;
    4 Comments

4 Responses to “Яна www.yangidunyo.com хусусида”

  1. Юсуфжон, сиз хеч качон танкидни такикламагансиз. Бу хакикат. Ёки хеч кимга имтиёз бермагансиз. Адолат борасида Сиз поксиз. С.С, Мадамин бундай пасткашликка боради деб уйламаган ман. Худойкуловнинг эса пешанасига катта килиб пасткаш деб ёзиб куйилган. Зохидов

  2. Yaqubbek Samarqandiy said on

    Yusuf Rasul janoblari,

    Mening ushbu xatimni saytingiz orqali chop qilsangiz va … …. salay madaminovning yuzini ochib tashlasak.

    Men Yaqubbek Samarqandiy qator maqola va chiqishlarim orqali xotinining ishtonini kiyib yuradigan salay …ga ancha xizmat qilgan edim. Bu … …. ning Payg’ambarlar Tarixi nomli tarjima kitobining 3 nusxasini tamomila o’zbekchalashtirgan va kiril alifbosida terib bergan edim va buning haqqi evaziga …salay mening nomimni kitobda chop etishi shart edi. Ammo bu … …. har doimgidek so’zida turmadi va mening mehnat haqqimni ham tuya qilib ketdi. O’zini dindor va xudoj’oy qilib ko’rsatuvchi bu …. aslida bir tiyinga qimmat nusxa bo’lib xotinchasining vasvasalari natijasida president bo’laman deb yuribdi.

    Yusuf Rasul sizga bu nom ya’ni Yaqubbek Samarqandiy nomi juda yaxshi tanish va siz salayning neqadar … nusxa ekanligini amalda ko’rdingiz. Sizdan iltimos shu yozganimni saytingizda chop etsangiz va … salayning kimligini hamma bilsin

  3. […] Yaqubbek Samarqandiy said on oktober 23rd, 2012 at 3:11 e m […]

  4. Yaqubbek Samarqandiy said on oktober 23rd, 2012 at 3:11 e m

    Yusuf Rasul sizga bu nom ya’ni Yaqubbek Samarqandiy nomi juda yaxshi tanish va siz salayning neqadar … nusxa ekanligini amalda ko’rdingiz. Sizdan iltimos shu yozganimni saytingizda chop etsangiz va … salayning kimligini hamma bilsin

    Isbot dalillar uz egasini topadi. Salay! Pulatovga uhshab ketting. Presidetlikka nomzodlar??????? Hudoga ming shukur sizlarni chetta ushlaganlari uchun. Zohidov