ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Алишер Соипов беш йилдирки орамизда йўқ…

    Беш йил муқаддам Алишер Соипов ўлдирилди, шундан буён кўп нарса ўзгарди – Ўзбекистон ҳукуматининг сўз эркинлигига муносабати янада ёмонлашд, бироқ у Ғарбнинг кўмагига эга бўлди.

    Қирғизистоннинг Ўшида 2007 йилнинг 24 октябр куни Алишер Соиповга қилинган сурбетларча қотиллик, балки қатл ижроси, икки мамлакат – Ўзбекистон ва Қирғизистон журналистлари дунёсини ларзага солди.

    Бу қотиллик қўшни Ўзбекистон ҳукумати иши эканлигига шубҳа қилмаётган ҳар икки мамлакатдаги Алишер ҳамкасбларининг шок, ғазаб ва қайғуга ботиши, айни пайтда қўшни ғарб давлатлари томонидан ҳамдардлик билан қабул қилинди.

    Асосий танқиди Ўзбекистон ҳукуматига қаратилган ўзбек тилидаги ”Сиёсат” газетаси ноширининг йўқ қилиниши, Каримов режимининг нақадар қабиҳ эканлигига далолатдир.

    Ҳа, у билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Каримов Алишернинг ўлдирилишидан икки йил олдин, 2005 йилнинг 13 майида Андижондаги кўп минг кишилик намойишни ўққа тутиб ўзини дунё муртадлари қаторига қўшиб бўлган эди.

    Бугун эса, орадан беш йил ўтиб, Каримов режимининг кўп сонли қурбонларидан бирига айланди, уни Андижонда ўлдирилган юзлаб қурбонлар, ўзбек зиндонларида ҳалок қилинган маҳкумлар қаторида унутишди. Каримовни эса кечиришди.

    Ўзбек турмаларида бугун ҳам ҳеч бир айби йўқ, Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Сайид, Муҳаммад Бекжон каби журналистлар, ёзувчи Мамадали Маҳмудов ва бошқалар азоб тортмоқда.

    Улар ҳақида гапиришмади, уларни ҳимоя қилишмайди. Дунё сиёсати бугун Каримовни олқишлайди, Алишер, Солижон, Дилмуродларни эса йўлга – Афғонистондан Термиз орқали ўтадиган транзитга айирбошлашади.

    2014 йил, Афғонистондан НАТО қўшинлари олиб чиқиладигавн муддатгача, дунёдаги энг қабиҳ режимлардан бири – ўғри, ўз фуқаролалари қонига ботган баттол режим, Ғарбнинг дўсти бўлиб қолади.

    Ғарб сиёсатчилари учун – бу келгуси икки йил учун компромиссдир. Салижон ва бошқа маҳкум журналистлар учун эса – ғарб демократиясининг жимгина муросаси остида кечувчи турма даҳшатларидир.

    Алишер Соипов оиласи учун – ўғилсиз, акасиз, эрсиз ва отасиз кечадиган йиллардир.

    Алишер Қирғизистон ва Марказий Осиёдаги энг ёрқин журналистларнинг бири эди. У ўзининг 26 ёшида Каримов режими учун таҳдидга айланди.

    Қирғизистондаги бир ўзбек бўлароқ, у Ўзбекистон учун қайғурди, гарчи Қирғизистонни ўз ватани деб билди.

    Унинг Ўшдаги жойи ҳамон бўм бўш. Унинг мақолалари, суриштирувлари ва чиқишлари етишмайди. Айниқса ҳозир, ҳақиқат ва адолат ҳақида камдан кам одамлар гапираётган бир пайтда.

    Uznews.net жамоаси – Алишер Соипов ҳамкасблари

    Published on oktober 24, 2012 · Filed under: Алишер Соиповни хотирлаб;
    Kommentarer inaktiverade för Алишер Соипов беш йилдирки орамизда йўқ…

Comments are closed.